Шоликорлик ривожланиши – озиқ-овқат хавфсизлиги барқарорлигининг асосий унсури

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги янги ривожланиш босқичига чиқди. Мақсадлар аниқ белгиланган: АСК маҳсулотини ишлаб чиқаришни ва экспортини кенгайтириш, маҳаллий озиқ-овқат сифатини ошириш, ташқи савдони ривожлантириш. Бу муаммоларнинг барчаси илм-фан ва технологиялар ривожи, қишлоқ хўжалигининг интенсив ривожланиши ўсиши, қишлоқ ҳудудларининг барқарор ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ.

Асосий озиқ-овқат унсури сифатида бошоқли экинлар билан барқарор таъминлаш, у ёки бу даражада, бутун мамлакатга дахл қилади, чунки дон ва дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳажмлари ҳали-ҳануз аҳоли турмуш шароитининг ва ҳар қандай давлат барқарорлигининг бирламчи зарурий шарти бўлиб қолмоқда. Ташқи дон савдоси ривожланиши даражаси эса, мамлакатнинг озиқ-овқат билан таъминланганлик борасидаги асосий кўрсаткичларидан бири ва дунёдаги унинг миллий обрўси характеристикаси саналади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда гуруч, сули, буғдой, тариқ ва гречка ёрмалари энг кенг тарқалган саналади. Бунда мамлакатимизда гуруч, буғдой (ундан буғдой ёрмаси қилинади), сули ва тариқ етиштирилади.

Мамлакатимизда бирорта тадбир гуручсиз ўтмайди – палов тайёрлаш ва бутун маҳаллани, дўстлар ва қариндошларни меҳмон қилиш урф бўлган. Шу сабабли гуруч экинига Ўзбекистон Республикасида катта эътибор берилади. Шу сабабли Ўзбекистонда гуруч доим истеъмолчиларда барқарор шуҳрат қозониб келган. Ёрмалар истеъмолида гуруч етакчи мақомга эга, гречка, тариқ ва буғдой ёрмасини орқада қолдиради ва Ўзбекистондаги аксарият истеъмолчилар рационининг узвий қисми саналади. Ўзбекистонда гуруч аҳоли овқатланиш рационида муҳим экин саналади ва аҳоли томонидан анчайин кўп, айниқса палов ва суюқ таом кўринишида истеъмол қилинади. Ҳозирда палов Марказий Осиё ошхонасининг “байроқдори” саналади. Марказий Осиё ва Афғонистон ҳамда Эрон каби ёндош минтақалар аҳолиси учун ҳам палов овқатланиш маданиятининг марказидан жой олган. Шу сабабли гуруч, асосий масаллиқ ўлароқ, стратегик озиқ-овқат маҳсулоти сифатида крилиши мумкин.

Кейинги йилларда мамлакатда гуруч шуҳрати сезиларли ўсди, у аҳоли сони ўсиши билан бевосита боғлиқ. Истиқбол нуқтаи назаридан, яқин ўн йилликда минтақада аҳолининг 19 фоизга ўсиши кутилмоқда. Энг катта ўсиш Афғонистонда прогноз қилинмоқда (2030 йилга бориб +26%), бу ҳам ёрмаларга талаб ўсишига хизмат қилади[1]. Ўзбекистонда аҳолининг 13 фоизга ўсиши кутилмоқда, бу ҳам бозорда гуручнинг умумий таклифи ортишини тақозо қилади, у эса ҳам ички ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ҳам импорт ҳисобига таъминланиши мумкин. Мамлакатда демографик вазиятни ҳисобга олсак, ёрмага эҳтиёж ортиб боради. Аҳолини ушбу анъанавий маҳсулот билан таъминлаш учун ҳосилдорликни ошириш чораларини амалга ошириш ва бошқа мамлакатлардан импортни йўлга қўйиш зарур бўлади. Бу бозорни барқарорлаштириш ва ижтимоий осудаликни сақлашга ёрдам беради.

Бундай шароитларда шоликорликнинг янги технологияларини ривожлантириш, навларни яхшилаш ва селекцион ютуқларни ривожлантириш устуворлик саналади, зеро улар гуруч ҳосилдорлигини ошириш учун ниҳоятда муҳимдир. Гуруч экин майдонларининг қисқариши баробарида уларнинг ҳосилдорлиги ошиши умумжаҳон тенденциясига айланган. Гуруч ишлаб чиқариш ҳажмларига бевосита таъсир қилувчи салбий омиллар қаторида асосий ўринни сув ресурслари танқислиги эгаллайди. БМТ экспертлари прогнозига кўра, Марказий Осиёда сув танқислиги кучайиб боради, бу минтақада гуруч каби намсевар экинлар экилиши кўламига салбий таъсир кўрсатади.

 

«Гуруч – ҳар ошнинг боши»

Гуручга бундай муносабат “нон – ҳар ошнинг боши” мақоли асосида тарбияланганлар учун ғалати кўриниши мумкин, лекин, аслида, айнан гуруч Ер аҳолисининг аксариятини боқади. Жавдар, буғдой, картошка ва бошқа асосий маҳсулотлар эса иккинчи ўринда туради.

Дон ишлаб чиқариш жаҳон қишлоқ хўжалигининг етакчи туб тармоғи саналади. Шу билан бирга, жаҳон бозорида сотиладиган донларнинг асосий турлари буғдой, арпа, маккажўхори, гуруч ва сули ҳисобланади. Доннинг ялпи ўрими ва экин майдонларига кўра шоли буғдойдан кейин иккинчи ўринни эгаллайди, ҳосилдорлик бўйича эса, буғдой ва бошқа экинлардан анча устун келади, маккажўхоридан бироз кейинда туради. Гуруч узоқ сақлаш имконига эга маҳсулотларга киргани боис, гуруч экспорти халқаро савдонинг ўта салмоқли йўналишларидан бири саналади. Тегишлича, гуруч бозорида товарлар тўлиб кетиши ва нархларнинг кескин тушиши кузатилмайди. Жаҳон гуруч бозорининг катта ҳажми эса ички бозорда ҳам хом ашё таклифининг нисбатан барқарорлигига хизмат қилади.

Шоли етиштириш мураккаб қишлоқ хўжалиги экинидир. Деҳқончиликнинг бу соҳасида катта ҳосил олиш унинг агротехникасига хос кўплаб мураккабликларга боғлиқ. Жумладан, шоли – етиштириш учун дала устини тўлиқ сув босиши талаб қилинадиган ягона экин. Бу тупроқнинг кўплаб жараёнларига, жумладан оксидланиш-тикланиш режимига таъсир кўрсатади.

Шоли Антарктидадан ташқари барча қитъаларда етиштириладиган жаҳоннинг асосий озиқ-овқат экинларидан бири. У субтропик ва тропик иқлим ҳудудларидаги барча мамлакатларда етиштирилади. Бундай кенг кўламда етиштирилиши натижасида ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ҳосилдорлик ва ялпи теримга кўра бир-биридан кескин фарқ қилади. Гуруч ёзув пайдо бўлгунга қадар ҳам муҳим озиқ-овқат маҳсулоти саналган. Шу билан бирга, маданий экин сифатида гуручнинг юзага келиши марказларидан бири Жануби-ғарбий Осиё, яъни Шарқий Ҳиндистон бўлган деб ҳисобланади. Бошқа марказ – Африкада. Инсониятнинг ярмидан кўпроғи учун унинг дони асосий озуқа маҳсулоти саналади. Шоли етиштириш билан 114 та мамлакат шуғулланади, унга ажратилган умумий ер майдони 163,5 млн гектарни ташкил қилади. У сайёрамиз аҳолисининг учдан бир қисмидан кўпроғи учун асосий озиқ-овқат маҳсулоти саналади.

Фото

Шоликорлик учун яроқли ҳудудлар ҳамда шоли етиштириш мавсумийлигининг маконий маълумотлар базаси

 

 

Дунёда қуруқликнинг 25 фоизи шўрланган тупроққа эга, Марказий Осиёдаги айрим минтақаларда эса, улар суғориладиган майдоннинг 90 фоизини эгаллаган. Ўзбекистон Республикаси шоликорлик минтақаси ҳам кучли шўрланган ҳудудда жойлашган. Ўзбекистон шоликорлиги муаммоларидан бири тупроқнинг гумус ва мелиоратив ҳолатининг ёмонлашуви, унинг иккиламчи шўрланиши ва деградацияси саналади.

Шоли мелиорацияли экин саналса ҳам, тупроқнинг шўрланиши 0,35 фоиздан ошиши ўсимликнинг ҳалок бўлишига олиб келади. Шу сабабли Ўзбекистон шоликорлигининг жиддий муаммоларидан бири тупроқнинг гумусли ва мелиоратив ҳолатининг ёмонлашуви, уларнинг иккиламчи шўрланиши ва деградациясининг кучайиши ҳисобланади. Тупроқда сувда эрувчан сувларнинг ҳаддан ортиқ миқдорда бўлиши униб чиқишнинг сийраклашишига олиб келади, экин ўсиши ва ривожланишини секинлаштиради, ҳосилдорликни камайтиради. Тегишлича, ишлаб чиқариш амалиётига шўрга чидамли навларни жорий этиш Ўзбекистон шоликорлигини ривожлантиришнинг асосий вазифаларидан биридир. Жаҳон амалиёти шўр тупроқларда шўрга чидамли гуруч навларини етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини яққол намоён этмоқда.

Шоли етиштириш ва Мингйиллик тараққиёти мақсадлари

Шоли – Ер шарининг ўта муҳим озиқ-овқат экини бўлиб, ялпи ҳосил ва экин майдонига кўра буғдойдан кейин иккинчи ўринда туради. Бироқ, инсоният томонидан истеъмол қилинишига кўра гуруч биринчи ўринни эгаллайди. Бунинг сабаби – бевосита овқатланиш учун гуручнинг 95 фоизи ишлатилса, буғдойнинг фақат 75 фоизигина шу мақсадга йўналтирилади. Шу сабабли гуруч ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши ўсиб бораётган сайёр аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлаш муаммосининг ҳал этилишига хизмат қилади.

Гуруч дунёдаги, айниқса Осиё мамлакатларидаги энг муҳим озуқа экинларидан бири. 2020 йилдаги ўнта энг йирик гуруч истеъмол қилувчи мамлакатларнинг тўққизтаси Осиё минтақасида жойлашган.

Фото

Гуруч истеъмоли бўйича етакчи мамлакатлар ўнталиги (2020 йил)

Бразилия              Япония               Мьянма (Бирма)            Таиланд             Филиппин               Вьетнам             Индонезия        Бангладеш        Ҳиндистон        Хитой

 

Жаҳондаги асосий шоли етиштирувчилар – Хитой, Ҳиндистон, Индонезия, Бангладеш, Вьетнам ва Таиланд, уларнинг жами етиштирилган ҳосилдаги улуши 75%дан зиёдни ташкил қилади. Шунингдек, Бирма, Филиппин, Япония, Покистон, Бразилия, АҚШ, Камбоджа, Нигерия, Миср ва Жанубий Корея ҳам йирик шоли етиштирувчилар саналади. Гуруч ишлаб чиқариш 2020 йилда 496,40 млн тоннани ташкил қилди (http://www.worldagriculturalproduction.com/crops/rice.aspx).

МДҲ мамлакатлари ичида гуруч ишлаб чиқарувчилар қаторига Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Украина ва Озарбойжон киради.

Фото

2020 йилда МДҲ мамлакатлари ичида гуруч ишлаб чиқариш бўйича етакчилар бешталиги (минг тонна)

Россия жаҳонда 37- ўрин

Қозоғистон жаҳонда 44- ўрин

Ўзбекистон жаҳонда 62- ўрин

Туркманистон жаҳонда 69- ўрин

Украина жаҳонда 76- ўрин

Манба:.....

 

Гуруч экспорт қилувчи мамлакатлар

Осиё қитъаси мамлакатлари ўзларидаги бой тупроқ ва шоли етиштириш учун оптимал иқлимий шароитлари туфайли етакчи гуруч экспортчилари саналади. Гуруч бутун дунё бўйлаб экспорт ва импорт қилинувчи асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан саналади. Дунёдаги энг йирик гуруч экспортчиларидан бири бўлмиш Ҳиндистон шолининг жуда кўп турлари етиштирилади.

Фото

Гуруч экспорт қилувчи мамлакатлар етакчи ўнталиги

(2020 йил)

Ҳиндистон           Таиланд             Вьетнам             Покистон           АҚШ      Хитой               Мьянма (Бирма)            Камбоджа         Бразилия           Уругвай

 

 

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, таклифнинг сероблиги ва нархларнинг пастлиги сабабли Ҳиндистон 2020 йилда гуруч экспорти бўйича етакчи мамлакатга айланди. 2021 йилда ҳам Ҳиндистон жаҳон экспортида етакчиликни қўлдан бермаслиги кутилмоқда.

Фото

Импортчи мамлакатлар (2020 йил)

Филиппин          Хитой   Нигерия              Саудия Арабистони      Кот Д’ивуар      БАА       Эрон               Сенегал              Ироқ     Малайзия

 

Страны-импортеры

 

 

Тилга олиб ўтилган 10 та мамлакатдан ташқари, 27 та Европа Иттифоқи мамлакати ҳам 2020 йилда 2,45 млн тонна гуруч импорт қилган, деб маълум қилади USDA.

Келгусида, аҳолининг барқарор кўпайиши ва қишлоқ хўжалигини юритиш технологияларининг ривожланиши туфайли (улар шоли ҳосилдорлиги ва таклифининг ортишига олиб келади), истеъмол ҳажми аста ўсиб боради. Гуруч истеъмолининг ортиши 2025 йил охирига бориб бозор ҳажми 570 млн т.га етишига олиб келади.

Потенциал истиқболли ечимлардан бири океанлар ва денгизлар сув майдонидан махсус сузувчи плафтормалар воситасида фойдаланиш саналади, уларни шоли фермалари сифатида ишлатиш мумкин. (https://ifworlddesignguide.com/entry/160916-floating-rice-farm)

 

Ўзбекистон учун янги уфқлар

Кейинги йиларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш, экспортни кенгайтириш, соҳага замонавий технологияларни татбиқ этиш, шунингдек сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор берилмоқда. Бироқ, ҳозирги кунда кучайиб бораётган сув танқислиги, аҳоли соининг ўсиши, шунингдек инсон омили билан боғлиқ бошқа сабаблар сувни севувчи экинлар етиштиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этишни талаб қилади.

Ўзбекистон шоликорлиги анчайин ихчам, лекин, технологик мураккаблик ва сарфланган харажатлар, ривожининг экологик ва ижтимоий оқибатлари нуқтаи назаридан стратегик муҳим тармоқ саналади. Шу сабабли шоликорликнинг ўсиши ва ривожланишининг асосий захиралари замонавий технологиялар, мамлакатдаги шоликорлик комплексларини модернизациялаш ва яхшилаш, илм-фанни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида янги дастурлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишдан иборат. Селекция ютуқлари, маҳсулотни қайта ишлашнинг янги технологиялари, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов беришнинг инновацион услублари, экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасидаги ишланмалар ва АСК инновацион ривожланиши соҳасининг бошқа соҳалари унумдорликни ошириш имконини беради.

2020 йилдан буён Ўзбекистонда шоли шоликорлик кластерларида етиштирилади. Улар гуруч тайёрлашнинг етиштиришдан тортиб то ички ва ташқи бозорларга етказиб беришгача бўлган бутун жараёнига жавоб беради. Бунинг учун кластерларга 30–50 йил муддатга ер участкалари ажратилган ва қатор солиқ ҳамда божхона имтиёзлари тақдим этилган.

Гуручни узлуксиз ва самарали етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш, ички истеъмол бозорини гуруч маҳсулоти билан барқарор таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва бу йўналишда илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш, шунингдек шоли етиштиришда сувни тежовчи технологиялардан кенг фойдаланиш мақсадида Президентнинг “Шоли етиштиришни янада ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди (ПҚ-4973-сон, 2021 йил 2 февраль). Қарорга мувофиқ, шоликорлик кластерлари ёки шоликорлик фермер хўжаликлари базасида, шоли етиштиришга рухсат берилган ҳудудларда етакчи уруғчилик хўжаликлари ташкил этилади. Шундан келиб чиқиб, республика бўйича жами 22 та ҳудуд репродуктив шоли уруғлари етиштиришга ихтисослашади, уларда 17 452 гектар шоли майдонлари ташкил этилади. Таҳлил кўрсатишича, Ўзбекистон гуруч бозоридаги асосий иштирокчилар Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти бўлади, уларнинг ялпи улуши 54 фоизни ташкил қилади. Бу ҳудудлардаги шоли майдонлари, тегишлича, 5,6 минг ва 3,7 минг гектар ерни эгаллайди.

Доли экинларни барқарор ишлаб чиқариш кўп жиҳатдан уруғчилик – нав сифатларини сақлаб қолиш, юқори экин кондицияларига эга уруғларни етиштириш, уларни керакли миқдорда кўпайтириш, сақлаш ва сифатини назорат қилиш қандай ташкил этилганлигига боғлиқ. Ўсимликлар унишининг зичлиги, экиш бир хиллиги, шолининг вегетация фазаларидан бир маромда ўтиши кабилар уруғларнинг сифатига боғлиқдир. Шу муносабат билан, шоли уруғчилиги ҳам соф агрономик характердаги, ҳам мутахассислардан ўз вақтида ечимлар қабул қилишни талаб этувчи ташкилий ишларга оид бутун бошли вазифалар комплексини қамраб олади.

Янги навлар яратиш билан бир қаторда олимлар уруғлардан тежаб фойдаланиш бўйича тадиқотларни ҳам кучайтиришлари керак. Изланишлар жараёнида кўчатдан шоли кўпайишининг оптимал услуби ишлаб чиқилди. Бундай ноодатий технологияда уруғ сарфи бир неча баробарга камаяди. Масалан, бир гектарга одатда 200-220 килограмм уруғлик кетса, янги услубда 50–60 килограмм  тежалади, бунда сув сарфи 40 фоизга, ўғитлар сарфи – 25–30 фоизга қисқаради, ҳосилдорлик 30 фоизга ортади.

 

Шоли экиш:

2021 йилда

2022 йилда

кўчатли услубда

шоли майдонларининг камида 20%да

шоли майдонларининг камида 40%и

замонавий уруғ эккичлари воситасида

шоли майдонларининг камида 30%да

шоли майдонларининг камида 50%да

ерни лазерли жиҳозлар ёрдамида режалаштириш тизимини жорий этиш

шоли майдонларининг камида 50%да

шоли майдонларининг камида 70%да

Давлат раҳбарининг юқорида зикр этилган қарорига кўра, Ўзбекистон жорий йилдан қимматли озиқ-овқат қишлоқ хўжалиги экинини кўчат услубида етиштиришни бошлайди. 2021 йилда кўчатли шоли дала майдонларининг камида 20 фоизида етиштирилади, кейинги йилда бу кўрсаткич 40 фоизгача ўсиши кўзда тутилган.

Шунингдек, қарорда қуйидагилар назарда тутилган:

  • Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида тажиба тариқасида 500 га ерда шолини сизот сувлардан фойдаланиб етиштириш;
  • 50 га майдонда шолини анъанавий услубда, лекин тунги суғоришсиз етиштириш;
  • 20 га ерда шолини тупроқости томчили суғориш ва ёмғирлатиш услуби билан етиштириш.

Тажриба тадқиқотлари натижалари бундай услубларни республикадаги барча экин майдонларига кенг татбиқ этиш ўзини қай даражада оқлаши борасидаги қарорга келиш учун керакли ахборотни тақдим этади. Шолини суғоришнинг турли технологияларидан бир вақтда ва тенг даражада фойдаланиш мамлакат манфаатларига зид бўлмай, аксинча, сув ресурслари танқислиги шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал этишнинг энг самарали ечими саналади.

Мурод Носиров

author

Комментарии

Ҳамкорлар