Меҳнат бозори

HRC ва ERGO Research and Advisory, ходимларга қандай кўникмалар етишмаслигини ва компаниялар ўз ходимларидан нимани исташларини билиш учун, Ўзбекистондаги 100 дан зиёд компанияда сўров ўтказди. Бундан ташқари, тренингларда кўпроқ қандай кўникмаларга ўргатишлари ва ходимларни ўқитишга инвестиция киритишга нима ҳалақит бериши ҳақида қизиқдик.

Сараланма

Сўровда қатнашган компанияларнинг 80 фоизида бош офис Тошкентда жойлашган. Қолган 20 фоизи – бошқа вилоятларда (7%) ёки Ўзбекистондан ташқарида (13%) бош офисга эга.

Сўралган компанияларнинг тармоқлар бўйича тақсимоти

Ишлаб чиқариш – 20%

Профессионал хизматлар кўрсатиш – 17%

Ахборот-коммуникация технологиялари – 13%

Молиявий хизматлар – 11%

Чакана савдо ва истеъмол товарлар савдоси -11%

Бошқа соҳалар -10%

Логистика – 4%

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика – 3%

Таълим – 3%

Маданий-кўнгилочиш тармоғи – 1%

Телекоммуникациялар – 1%

Автомобиль саноати – 1%

Қишлоқ хўжалиги ва агробизнес – 1%

Автомобиль саноати – 1%

Давлат тармоғи – 1%

Сараланмадаги компанияларнинг 89 фоизи – хусусий, 11 фоизи – давлат корхоналари. Ишчиларининг ўртача ёши – 32,5 ёш. Ишчилари сони 1000 нафардан кам бўлган компанияларда хотин-қизлар улуши 39 фоизни, йирик компанияларда – 15 фоизни ташкил қилади.

Биздаги маълумотларга кўра, компанияларнинг 57 фоизи ходимларни баҳолаш учун KPIдан фойдаланади, қолган 43 фоизи – йўқ. Компанияларнинг 67 фоизи янги ходимларни ёллашда қийинчиликлар сезадилар, 29 фоизи – сезмайди, 4 фоизи билмаслигини айтган.

Ёллашдаги қийинчиликлар

Ходимларни ёллашдаги қийинчилик сабаблари

Техник ва профессионал кўникмалар етишмаслиги

Етарлича тажриба йўқлиги

Номзодлар ёмон муомалага, мотивацияга ва/ёки шахсий хусусиятга эгалар

Тегишли билимнинг етишмаслиги

Номзодлар таклиф этилаётган иш ҳақига рози эмаслар

Кам сонли номзодлар таклиф этилган мақомга рози бўладилар

Қониқарсиз карьера / истиқбол йўқлиги

Номзодлар иш шароитини қабул қилишни истамайдилар

Бошқа иш берувчилар томонидан ҳаддан ортиқ рақобат

 

Сўровга кўра, ёллашдаги асосий қийинчиликлар – бу номзодларда профессионал ва техник кўникмаларнинг етишмаслиги (89%!) ва тегишлича иш тажрибаси мавжуд эмаслиги (86%). Ишга олишдан рад этишга, шунингдек: номзоднинг шахсий хусусиятлари, мотивацияси ёки лавозимга муносабатининг номувофиқлиги (76%), билим етишмаслиги (63%) сабаб бўлган. Сўралганлар фикрига кўра, номзодларнинг 48 фоизи таклиф этилган иш ҳақига ва меҳнат шароитига рози бўлмаганлар (19%). Бундан ташқари, сараланмадаги компанияларнинг 43 фоизи таклиф этилган лавозимга қизиқувчи номзодлар мавжуд эмаслиги билан тўқнаш келадилар. Таъсир омили сифатида иш берувчилар ўртасидаги рақобат – 18%, истиқбол йўқлиги ёки номзодни қониқтирмайдиган карьера – 22% ҳолатларда тилга олинади.

Ходимлар қандай изланади

Лавозимга номзодларни қуйидаги воситалар орқали излайдилар: “бош ови” (headhunting), яъни малакали кадрларни жалб қилиб олиш ёки бевосита излаш (19%), бўш иш ўринлари ярамаркаси (16%), ижтимоий тармоқлар ва университет битирувчиларини жалб қилиш (ҳар бири 13,5%дан). Тавсиялар бўйича ва компания веб-сайти орқали – 11%дан. Шунингдек, номзодларни излаш йўллари ичида босма ОАВ ҳам бор (9,5%). Энг кам танилган услуб – бу рекрутинг компаниялар орқали излаш бўлди (атиги 6,5%).

Ходимларни излаш қандай ўтказилади

Ректуринг ташкилотлари (ходимлар ёки консалтинг агентликлари)

Босма ОАВ орқали

Тавсияларга кўра

Компаниялар веб-сайтлари орқали

Ижтимоий тармоқлар (Facebook, Linkedin)

ОТМ битирувчилари ёки битирувчи курслар талабаларини жалб қилиш

Бўш иш ўринлари ярмаркаси

“Бош ови” ёки бевосита излаш

 

Номзодлар учун муҳим кўникмалар Топ-3талиги

Жамоада ишлай олиш – 16%

Коммуникатив кўникмалар – 12%

Танқидий тафаккур – 11%

Респондентлар ўртасида бошқа кўникмалар бўйича афзалликлар қуйидаги тартибда тақсимланди:

Биргаликда ишлаш / жамоада ишлаш кўникмалари

Коммуникация кўникмалари

Танқидий тафаккур ва қарорлар қабул қила олиш

Профессионализм

Иш билан боғлиқ техник кўникмалар

Кўп вазифалилик / ишни ташкил этиш

Музокаралар ўтказа олиш маҳорати

Иштиёқ

Ахборотни излаш / ўқиш

Мослашувчанлик / бир неча устуворликларни бошқариш

Нетворкинг (танишлар ёки шахсий алоқа)

 

Янгиларни ўқитиш

Сўралган ўзбек компанияларининг деярли ярми (49%) стажировкани таклиф қила оладилар, 32 фоизи стажировка/шогирдликни таклиф қилишга умуман қизиқмайдилар.

Ўрганиш кўрсатишича, хусусий сектор ва олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий кўриниши ходимларни ўқитиш ва тайёрлаш (22%), шунингдек билим алмашинуви (21%)дан иборат.  Учрашувлар ва конференциялар ўтказиш шаклидаги ҳамкорлик усули 17%ни ташкил қилди. Бундан ташқари, респондентларнинг 14 фоизи таълим ва бизнес ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг асосий характеристикаси сифатида рекрутингни танладилар. Сўралганларнинг ҳар ўнтадан биттаси биргаликдаги тадқиқотлар ва мақолаларни ҳамкорликнинг энг яхши кўриниши сифатида танладилар. Шу билан бирга, респондентларнинг 2 фоизи бундай ҳамкорлик учун имконият кўрмайдилар.

 

Бизнес ва олий таълим ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик характеристикаси

Кадрларни ўқитиш ва тайёрлаш

Билимлар алмашинуви, билимлар трансфери

Ахборот ҳамкорлиги – йиғилишлар ва конференциялар ўтказиш

Рекрутинг – салоҳиятли кадрларни излаш ва ёллаш

Биргаликдаги тадқиқот/мақолалар чоп этиш

Қўшимча молиялаштириш

Норасмий алоқалар

Шартномавий тадқиқотлар

Бундай ҳамкорликлар учун имконият йўқ

Аутсорсинг

 

Ташкилотларнинг 70 фоизи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликка қизиқиш билдирганлар.

Ходимлар таълимига инвестициялар

Ўз ходимлари таълимига ва ривожланишига инвестиция киритиш имконияти қуйидаги омилларга боғлиқ:

Қуйидаги шартлар компаниянгизнинг ходимлар таълими ва кўникмасига инвестиция киритиш имкониятини қай даражада яхшилайди? Минимал даражада Билмайман / Номақбул Унчалик эмас Ўта даражада Бироз
Ҳаммабоп таълим дастурларининг мавжудлиги 16% 15% 15% 9% 18%
Иш шароитларига мувофиқ келувчи таълим дастурлари мавжудлиги 9% 9% 10% 18% 20%
Кечки таълим курслари мавжудлиги 19% 13% 17% 13% 14%
Онлайн-курслар мавжудлиги 7% 13% 13% 19% 15%
Бевосита давлат ёрдами ёки қўллаб-қувватлаши 16% 20% 19% 12% 9%
Солиқ имтиёзларининг ортиши 14% 22% 15% 10% 13%
Бизнес юритиш шарт-шароитининг яхшиланиши (масалан, даромад ўсиши) 19% 9% 13% 18% 13%
Жами 100% 100% 100% 100% 100%

……….

Инвестициялардан кутилаётган унумнинг самарасизлиги – бу ишчининг салоҳиятига инвестиция киритишга ҳалақит қилувчи асосий тўсиқ (21%). Компанияларнинг 19 фоизи бундай инвестицияларни амалга оширишда молиялаштириш ёки бошқа молиявий чекловларга ёхуд самарали дастурлар ё таълим хизматлари тақдим этувчи муассасаларни танлашда (14%) қийинчиликларга дуч келади. Бундан ташқари, ўзбек компанияларининг 12 фоизи бундай инвестицияларнинг потенциал истиқболларини белгилашда қийинчилик сезадилар. Қолаверса, ходимлар чўчийдилар ва ўз қобилиятларига ишонмайдилар (11%), таълим дастурида қатнашиш учун уларда қизиқиш етарли эмас (6%). Эскича қарашлар ва ишчилардаги эскирган қадриятлар тизими ҳам ишчилар салоҳиятига инвестициялар киритишга тўсқинлик қилади – сўралган компанияларнинг 8 фоизи шундай жавоб берган. Ходимларга инвестиция киритиш йўли билан ўзгаришларни амалга ошириш мақсадларини ёки усулларини тушунмаслик келтирилган тўсиқларнинг 7 фоизини ташкил қилади. Респондентларнинг 2 фоизи инвестициялар киритилмаслигининг асосий сабаби ўлароқ ташкилот раҳбарига ишонч йўқлигини кўрсатадилар.

Ходимлар салоҳиятига ресурслар инвестициялашдаги тўсиқлар

Инвестициядан тўлиқ ёки кутилаётган унумни ололмаслик

Бюджет ёки молия чегаралангани

Самарали ва барқарор институтлар ёки дастурларни танлашдаги қийинчилик

Инвестициялардан потенциал истиқболларни ўлчашнинг мураккаблиги

Ходимларнинг янгиликлардан чўчиши, ўз кучига ишонмаслиги

Ишчилар хатти-ҳаракатини белгиловчи қадриятлар ва устуворликлар тизимининг эскирганлиги

Ўзгаришларни амалга ошириш мақсадлари ва йўлларини тушунмаслик

Ходимларнинг таълим ёки ўқув дастурларида қатнашишга етарлича қизиқмаслиги

Раҳбариятга ишонмаслик

Барча сўралган фирмаларнинг тахминан ярмида (50,5%) ходимлар ташқи ёки ички (иш ўрнида) ўқув курсларидан ўтишлари мажбурийдир.

Компанияларнинг 74 фоизида ўртача бир йилда бир марта ходимлар ҳақи тўлиқ ёки қисман ташкилотлар томонидан тўланадиган ё ички ёки ташқи тренингларда қатнашадилар, Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган малака ошириш курслари бундан мустаснодир.

Ходимлар учун тренинглар

Тор ихтисослик бўйича таълим

Менежмент бўйича таълим

Лавозимга кириш бўйича базавий ўқув

Лавозимга кириш бўйича батафсил ўқув

Коучинг тренинглар

Янги технологияларга ўқитиш

Соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик / биринчи ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ўқитиш

Бошқалар

 

Қандай тренинглар зарур

Етакчилик хислати ва ишонтира олиш маҳорати

Тайм-менежмент

Тор ихтисослик бўйича таълим

Стратегик/таҳлилий тафаккур

Чет тилларни ўрганиш

Компьютер саводхонлиги

Бошқа

Ходимлар таълимидаги асосий тўсиқлардан бири ходимлар вақтининг етишмаслиги (28%) ва инструкторлар топиш қийинлигидир (20%). Шунингдек, ўзбек компанияларининг 18 фоизи бундай тренингларни режалаштиришда қийинчиликка дуч келадилар. Молиялаштириш мавжуд эмаслиги ҳақида сўралган компанияларнинг 13 фоизи маълум қилди. Бундан ташқари, ходимлар қўнимсизлиги (8%) ҳам улар малакасини оширишдаги тўсиқ ўлароқ кўрсатилди. 6% респондент тренинг тўғрисидаги қарорларни бош офис қабул қилади, деб жавоб берди. Қолган 7% респондентнинг 3 фоизи ходимлари тренингларга қизиқмаслигини, ходимлар бундай ўқиш имкониятидан бехабарлигини (3%) айтди, сўралганларнинг 1 фоизи эса, уларнинг ташкилоти учун тренинглар устувор саналмаслигини билдирди.

Ходимлар учун кўникмаларнинг Топ-3талиги

Таҳлилик кўникма – 87%

Жамоада ишлай олиш маҳорати – 85%

Бошқариш кўникмаси, компьютер саводхонлиги, чет тили – 68%дан

Ходимлар учун муҳим кўникмалар

Таҳлилий кўникмалар, муаммоларни ҳал қилиш маҳорати

Жамоада ишлай олиш маҳорати, чиқишувчанлик, мулоқот кўникмаси

Менежмент кўникмалари

Компьютер саводхонлиги

Чет тилини билиш

Янги ғоялар, услубларни излаш

Мижозлар билан ишлай олиш кўникмаси

Техник, амалик кўникмалар

Қандай иш ўринлари рақамли инновациялар ёки роботизацияга жой бўшатади

Сўровда қатнашган ўзбек компанияларининг 1/5 қисми рақамли инновациялар ёки роботизация билан алмаштирилиши мумкин бўлган иш ўринлари йўқ, деб ҳисоблайдилар. 34% иш берувчининг фикрига кўра, оператор ва бухгалтерлар ўз ўрнини бўшатади (ҳар бир лавозим бўйича – 17%). Бундан ташқари, сўров натижаларига кўра, рекрутингга жавоб берувчи лавозимлар (9%) ва таҳлилчилар (6%) роботизация билан алмаштирилиши мумкин бўлади. Шунингдек, омборчи, қўриқлаш, онлайн-сўровлар, офис маъмурчилиги, логистика, колл-марказлар ҳам алмаштирилиши мумкин бўлган иш ўринлари сифатида кўрилади.