- 3D-босма
Аксарият кашфиётлар олдин мавжуд бўлган ғоялар ва концепциялар асосига қурилади, 3D-босма ҳам бундан мустасно эмас. Бугунги кунда 3D-босмада қўлланилаётган қаватлаш услубининг илк қўлланилиши XIX аср охирларидаги топографик хариталарни тайёрлашда кузатилган.
3D-босмадаги ҳар қандай жараённинг бошланғич нуқтаси рақамли 3D-модель бўлиб, уни турли 3D-дастурлар ёрдамида яратиш ёки 3D-сканер ёрдамида сканлаш мумкин – саноатда бу 3D CAD, ишлаб чиарувчилар ва истеъмолчилар учун соддароқ ва ҳамёнбопроқ талқинлари бор. Кейин модель қатламларга “кесилади”, шу орқали дизайн 3D-принтер ўқийдиган файлга айлантирилади. 3D-принтерда ишланган материал кейин дизайн ва жараёнга мувофиқ қаватма-қават қўйилади.
Стереолитография техникаси қўлланилган илк 3D-принтер Чарльз Халл томонидан 1980- йиллар ўрталарида яратилган. Стереолитография анънавий равишда қимматга айланувчи тижорат техникаси бўлиб, унинг машиналари беш ва ҳатто олти рақамли сонларда ифодаланарди аммо кейинги йилларда нархи бир неча минг доллар турувчи столусти стереолитографик принтерлар, шунингдек анчайин юқори нархлардаги истеъмолчи тизимлари юзага келди.
Бироқ, ишлаб чиқаришнинг арзонроқ услублари ва очиқ бошланғич кодига эга дастурий таъминот конвергенцияси кейинги йилларда 3D-босма инқилобига олиб келди. Бугунги кунда бу технология арзон автомобиль эҳтиёт қисмларидан тортиб кўприкларгача ва оғритмайдиган балет шиппакларигача – кўплаб буюмлар ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда, ҳатто сунъий аъзолар ишлаб чиқариш ҳақида гаплар бормоқда.
- Электрон сигареталар
Тамакисиз сигарета учун биринчи тутунсиз қурилма Герберт А. Гилберт томонидан 1967 йилда патентланган (Бивер-Фоллс, Пенсильвания штати, АҚШ). Ушбу тамакисиз сигарета чекишнинг хавфсиз ва зарарсиз усули деб ҳисобланарди, чунки тамаки ва қоғозни ёқиш ўрнига нам, хушбўйлаштирилган ҳаво қиздириларди.
Бу қурилма компонентлари бир неча ўн йилликлардан буён мавжуд бўлган бўлса ҳам, биринчи замонавий электрон сигарета 2006 йилда тақдим этилган. Ўшандан буён бу қурилмаар анъанавий сигареталарнинг муқобили сифатида шуҳратқозондива хушбўйлаштирилган суюқликлардан фойдаланиш каби янги теденциялар пайдо бўлди, бу эса Juul каби электрон сигареталар ишлаб чиқариш компанияларининг муваффақиятига замин бўлди.
Яқинда ўтказилган тадқиқотлар кўрсатишича, қурилма борасида талайгина ноаниқликлар ва хатарлар мавжуд, чунки вейпинг билан боғлиқ ўлимлар ва травмалар сони ортиб бормоқда.
2020 йил бошларида FDA картрижли электрон сигареталарнинг кўплаб таъмларига тақиқ ўрнатган, чунки бу ҳидлар (мевалар, ялпиз ва конфетлар ҳиди) болалар ва ёшлар орасида айниқса машҳурдир.
- Қўшимча воқелик (AR)
Рақамли графика реал вақтда ахборот узатиш учун жонли кадрлар устига қўйиладиган қўшимча воқелик анчадан бери мавжуд. Бироқ фақат яқиндагина, қудратлироқ ҳисоблаш жиҳозлари пайдо бўлганидан ва видеони кузатиб бориш учун очиқ бошланғич кодга асосланган ARToolKit дастурий таъминот кутубхонаси яратилганидан кейин, бу технология ҳақиқатан кенг шуҳрат қозонди.
Pokémon Go ўйини ва Snapchat фильтри каби смартфон учун иловалар – бу замонавий қўшимча воқелик иловаларининг иккита кичик, донг таратган намунаси, холос. Бу технология ишлаб чиқаришда, соғлиқни сақлашда, саёҳатда, мода ва таълимда восита ўлароқ қўлланилади.
Epson талқини бўйича, бу инновация миллионлаб долларни тежаши ҳамда одамларга тезроқ, аниқроқ ва камроқ куч сарфлаб ишлашга ёрдам бериши мумкин бўлган жиддий соҳаларнинг етакчи бешталигига Таълим, Тиббиёт, Масофадан техник кўмак, Авиасозлик, Маданият ва Санъат киради. Бундан ташқари, прогнозларга кўра, 2020 йилда смартфонлар сони 3,5 миллиардга етади, бу 2019 йилдагига қараганда 9,3%га кўп. Шу сабабли AR ва VR корхоналари тармоқдаги фаолиятларини кенгайтириш учун ушбу қурилмаларга диққатларини жамламоқдалар.
Хулосалаб айтиш мумкинки, корхоналарда AR ва VR технологиялари тобора кенг қўлланилаётгани ва инсонлар ҳаётига смартфонлар чуқурроқ кириб бораётгани туфайли бозор ҳам кенгаймоқда.
- Туғилишни назорат қилиш пластири
Биринчи минг йиллик оилани режалаштириш соҳасида инновацияларга олиб келди, лекин улар ҳали ҳам фақат аёлларга йўналтирилган бўлиб, жинсий йўл билан юқадиган инфекциялардан ҳимоя борасида ҳеч қандай ёрдам бермайди. Шунга қарамай, туғилишни назорат қилиш учун пластирь биринчи бор АҚШда 2002 йилда чиқарилди ва аёлларга исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олишни анчайин осонлаштирди. Пластик пластирь бўйида бўлишга қарши таблеткаларда мавжуд ўша-ўша эстроген ва прогестерон гормонларига эга ва уларни одамларга чекишни ташлашда ёрдам берувчи никотин пластирлари каби мўлжалга етказади.
- Блокчейн
Бунинг нималигини унчалик тушунмасангиз ҳам, у ҳақда эшитган бўлсангиз керак. Блокчейннинг энг содда изоҳи – у томонлар ўртасидаги транзакцияларнинг холис ёзиб бориш усули, умумий рақамли реестр бўлиб, томонлар унга фақат нимадир қўшиш имконига эга бўладилар ва у, блокчейн рўйхатга олинадиган ва сақланадиган бир даражадаги тармоқнинг барча иштирокчилари учун шаффоф саналади.
Технология биринчи марта 2008 йилда биткойнлар – биринчи марказлашмаган криптовалюталар яратиш учун ишлатилган лекин ўшандан буён молия сектори ва бошқа тармоқлар томонидан турли мақсадларда, жумладан пул жўнатмалари, етказиб бериш занжирини мониторинглаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги учун қабул қилинди.
- Капсулали эндоскопия
Нур таратувчи электродлар, тасвир ва оптик конструкциялар датчиклари соҳасидаги 90- йиллар ютуқлари капсулали эндоскопия юзага келишига сабаб бўлди, у биринчи бор беморларда 2001 йилда қўлланилди. Ушбу технологияда витамин таблеткасидек келадиган ихчам симсиз камерадан фойдаланилади.
Капсула овқат ҳазм қилиш тизими орқали ўтгани сабабли, шифокорлар ошқозон-ичак трактини камроқ қийинчилик билан текширишлари мумкин бўлади. Капсулали эндоскопия ички қон кетиш манбаси, ичак яраси яллиғланиши ва саратон ўсимталарини белгилаш учун ишлатилиши мумкин.
- Замонавий сунъий ошқозон ости бези.
Расман инсулинни етказишнинг ёпиқ тизими сифатида машҳур бўлган сунъий ошқозон ости бези 70- йиллар охирларидан бери мавжуд аммо унинг биринчи талқинлари картотека жавонидек келарди. Кейинги йилларда асосан 1 турдаги диабетни даволаш учун қўлланиладиган сунъий ошқозон ости бези портатив шаклга келди. Биринчи сунъий ошқозон ости бези (замонавий, портатив) АҚШда 2016 йилда фойдаланиш учун тасдиқланди.
Тизим қондаги глюкоза даражасини мунтазам назорат қилади, инсулиннинг керакли миқдорини белгилайди ва автоматик равишда уни кичик помпа орқали етказади. Британия тадқиқотлари кўрсатишича, ушбу қурилмадан фойдаланувчи беморлар кўп вақтни глюкозанинг идеал даражаси диапазонида ўтказади. 2019 йил декабрда FDA сунъий ошқозон ости безининг UVA томонидан ишлаб чиқилган, Control-IQ номили янада такомиллашган талқинини тасдиқлади.
- Электрон китоблар
Sony «микроинкапсулацияланган электрофоретик дисплей»ли (оддий тилда айтилганда – электрон сиёҳли) электрон китоблар чиқарган биринчи компания бўлди. Қоғоздаги сиёҳларни имитацияловчи электрон сиёҳлар технологияси 70- йиллардан бошлаб жорий этилган (90- йилларда такомиллаштирилган)ди лекин электрон китоблар соҳасида инновацияларни электрон китобларга кенгроқ талаб юзага келгунича кутишга тўғри келди. 2007 йилдаги дебютдан кейин Sony Amazon Kindleдан тезда ўзиб кетди. Электрон китоблар шуҳрати планшетлар ва смартфонлар юзага келиши билан анча сусайди аммо ҳали ҳам бутун дунёдаги китобсеварлар мойиллигига сазовор бўлмоқда.
- Генлар таҳрири
Берклидаги Калифорния университети тадқиқотчилари ва Ҳарвард ҳамда Броуд институтининг алоҳида гуруҳлари бир-бирларидан мустақил равишда, 2012 йилда бактериал иммуни тизими (генлардаги CRISPR – мунтазам интервалдаги қисқа палиндром такрорлардан жамланган аббревиатура) ҳар қандай организм ДНКининг батафси ўрганилиши учун восита бўлади. Бу кашфиёт биотехнологияда янги давр бошланганлигини билдирди.
Бу кашфиёт Лайма ва безгак касалликларига қарши курашда сичқонлар ва чивинлар генларини ўзгартириш йўли билан касалликлар илдизига болта уриши мумкин аммо бу масаланинг ахоқий томони ҳам бор, у айниқса инсон генини таҳрирлаш (айниқса, репродуктив мақсадларда)да намоён бўлади.
- Юксак зичликдаги аккумулятор
Tesla электромобили аввало ўзининг аккумулятори туфайли шунча эътиборга сазовор бўлди. Йўловчи салони остида жойлашган батареялар ҳар бири стандарт АА батереясидан хиёл каттароқ, юқори зичликка эга минглаб литий-ионли унсурлардан иборат бўлиб, улар оғир аккумулятор блокига жойланган. Бу блок Tesla электромобилларига жозибали паст гравитация ва тузилма таянчини бағишлайди.
Tesla ҳаммуассиси Ж.Б. Штробелнинг ижод маҳсули бўлмиш бу аккумулятор модуллари электромобиллар учун стандарт (ҳамда арзонроқ) батареяларникига қараганда катта қудратга эга. Бу блоклар миаший, тижорат ва тармоқ энергия тўпловчиларда ҳам ишлатилади.
- Рақамли ёрдамчилар
Кейинги йиллардаги энг йирик тенденциялардан бири ақлли уй технологияси бўлиб, уни эндиликда кундалик истеъмол қурилмаларида, хусусан эшик қулфлари, лампочкалар ва ошхона техникасида учратиш мумкин. Буларнинг барини имконият доирасига олиб кирган асосий технологик унсур рақамли ёрдамчи саналади. Apple 2011 йилда биринчи бўлиб iOS учун Siri виртуал ёрдамчисини тақдим этган илк йирик технологик компания бўлди.
Ўшандан буён бозорга бошқа рақамли ёрдамчилар ҳам чиқди, уларга Microsoftдан Cortana, Amazonдан Alexa мисол бўла олади. Технологик компаниялар ақлли овоз кучайтиргичлар тақдим этганларидан кейин ёрдамчилар машҳурликнинг навбатдаги босқичига чиқдилар. Эътиборлиси шундаки, Google Home ва Amazon Echoни эндиликда миллионлаб уйлардан жой олган ва унлардаги иловалар сони тобора ўсиб бормоқда.
- Робот юраги
Сунъий юраклар анчадан бери мавжуд. Бу механик қурилмалар ҳақиқий юракка уланган ёки кўкрак қафасига имплатанцияланган бўлиб, ишдан чиқаётган юракка ёрдам бериш ёки уни алмаштиришга хизмат қилади. Массачусетс штати, Дэнверс шаҳридаги Abiomed компанияси пластик ва титандан AbioCor номли мухтор аппарат ишлаб чиқди.
AbioCor мухтор қурилма саналади, фақат симсиз аккумулятор блоки билакка маҳкамланади, холос. Туриб қолган юрак етишмовчилигига эга техник кутубхоначи Роберт Тулс биринчи ҳужжатни 2001 йил 2 июлда олган.
- Кўз тўр пардаси импланти
Доктор Марк Хумаюн шифокор-талаба бўлган пайтда бувиси аста-секин кўз нурини йўқота бораётганлигини кузатганди. Офтальмолог ва биомуҳандис сифатида, у кўрликка олиб келувчи муаммо ечимини излашга тутинди. Argus II яратилишида у Гейл Кўз институтидан ҳамкасби доктор Жеймс Вейланд ва Эвард Роски ҳамда бошқа экспертлар билан ҳамкорлик қилди.
Argus II – бу кўз тўр пардасининг протези бўлиб, кўрликка олиб келувчи пигментли ретинит – тўр парданинг ирсий дегенератив касаллигидан азият чекадиганлар учун ҳақиқий кашфиёт саналади. Касаллик бутун дунёда 1,5 миллион кишида мавжуд. Қурилма 2013 йилда АҚШ Озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати устидан санитария назорати бошқармаси томонидан тасдиқланган.
- Мобил операцион қурилмалар.
Смартфонлар ва бошқа портатив гажетлар учун мобил операцион тизимлар ўзларининг фойдаланувчи учун интуитив тушунарли интерфейслари ва, кўринишидан, иловаларининг чексиз имкониятлари билан смартфонлар ва бошқа мобил гажетлар тарқалишига хизмат қилдилар. Мобил операцион тизимлар компьютер операцион тизимлари истеъмолчисига айниқса кучли йўналган эди. Google биринчи бор 2005 йилда Android Inc.ни сотиб олганда операцион тизимига энди икки йил тўлганди, биринчи iPhone (iOS тизими билан) тижорат чиқишига эса ҳали икки йил бор эди.
- Кўп мақсадли ракеталар
Миллионер-тадбиркор Илон Маск нафақат электромобиллар соҳасидаги инновацияларга қўшган ҳиссаси билан, балки коинотни ўзлаштиришдаги ҳиссаси туфайли ҳам ёдда қолади. Маскнинг фазовий тадқиқотлар билан шуғулланувчи SpaceX хусусий компанияси қайта тиклаш ва кейинги парвозларда такроран ишлатилиши мумкин бўлган ракеталарни ишлаб чиқди. Бу эса, ракеталардан бир марта фойдаланиб кейин уларни океанга чўктириб юборишга қараганда анча самарали ва арзон муқобил саналади.
2017 йил 30 март SpaceX биринчи бўлиб, аввалда ишлатилган Falcon 9 ракеталарини қайта парвозга тайёрлади. Amazon.com соҳиби Жефф Безос таъсис этган Blue Origin фазовий парвозлар компанияси ўзининг кўп марталик ракетасини учирди.
- Онлайн-трансляциялар
Интернетга кенг полосали уланиш ҳамда контент ва бевосита веб-трафикни сақлаш учун ишлатиладиган булутли ҳисоблашлар маълумотларини қайта ишлаш марказларининг конвергенцияси бўлмаганда, онлайн-трансляцияни хаёлга келтириб бўлмасди. Жонли эфирда онлайн-трансляциялар қарийб 90- йилларда интернет кенг тарқалганидан буён мавжуд бўлиб келган бўлса, 2000- йиллар ўрталарига келибгина интернет кенг аудитория учун оқимли мультимедиани етказиб беришни таъминлай олди. Интернетда оқимли эфир ҳозирда мавжуд мультимедиа кўнгил очар моделлари – кабель телевидениеси, кинотеатр ва бошқалар учун жиддий таҳдид туғдиради.
- Роботлашган экзоскелетлар.
Берклидаги Калифорния университети тадқиқотчилари 2003 йилда инсонлар кучини ошириш учун белга маҳкамланадиган роботлашган қурилма яратганларидан буён, жисмоний реабилитация учун роботлашган экзоскелетларга талаб ортди ва уларни ишлаб чиқариш тезда ўсди.
Ўрнатма экзоскелетлар жисмоний имкониятлари чекланган инсонлар (айниқса, танасини қуйи қисми фалажланганлар)га тобора кўпроқ ёрдам бермоқда ва заводларда ишлатилмоқда. Масалан, Ford Motor Company автомобиль йиғувчиларга такрорланувчи вазифаларни бажаришда елка ва қўллар чарчашини камайтиришда ёрдам берувчи экзоскелетли жилетдан фойдаланади.
- Кичик йўлдошлар
Замонавий электрон қурилмалар тобора кичиклашиб боргани сари, компаниялар, ҳукуматлар ва ташкилотлар илмий маълумотларни, Ер тасвирини тўплаш, шунингдек телекоммуникация ва разведка мақсадларида ишлатадиган орбитал йўлдошлар пайдо бўлмоқда. Бу ихчам, арзон орбитал қурилмалар вазнига қараб турли тоифаларга бўлинади, лекин уларнинг энг кенг тарқалгани пойабзал қутисидек ўлчамли CubeSat саналади. Nanosats маълумотлар базаси ахборотига кўра, 2019 йил октябрь ҳолатига вазни 1 кг (2,2 фунт) дан 40 кг (88 фунт)гача бўлган 2400дан зиёд йўлдош учирилган.
- Қаттиқ жисмли лидар.
Лидар – бу ёруғликни аниқлаш ва масофани белгилашни англатувчи аббревиатура ҳамда «нур» ва «радар» сўзлари қўшилмасидир. Бугунги кунда бу технология кўпинча ҳайдовчисиз автомобилларда ишлатилади. Радиотўлқинлардан объектларни акс эттириш ва улар орасидаги масофани аниқлаш учун радиотўлқинлардан фойдаланадиган радарлар каби, лидар бу мақсадларда лазерь импульсидан фойдаланади.
Айланиш учун етарлича миқдорда лазер йўлланса, у атроф-муҳитнинг юқори ёрқинликдаги, доимий янгиланиб турувчи тасвири харитасини яратиши мумкин. Бу технологиядаги кейинги қадамлар ўз ичига кичик ва арзонроқ лидар датчиклари (айниқса автомобиллардаги пилдироқсиз қаттиқ жисмлилар)ни қамраб олади.
- Токенизация
Агар тўловни амалга ошириш учун ўқиш эмас, босиш йўли билан кредит ёки дебет картасига ўрнатилган чипдан фойдаланган бўлсангиз, демак сизга токенизациянинг кучайтирилган хавфсизлиги хизмат кўрсатибди. Ушбу маълумотларни ҳимоялаш технологияси конфеденциал маълумотларни эквивалент тасодифий сонларга алмаштиради (у токен номи билан машҳур) ва битта транзакцияда бир марта фойдаланилади, жўнатувчидан қабул қилувчига ўтаётган транзакциялар маълумотларини ушлаб олишга уринувчи потенциал хакерлар ва шахсий маълумот ўғрилари учун қийматга эга бўлмайди. Айтилишича, classmates.com ижтимоий тармоқ сайти 2001 йилда биринчи бўлиб ўз обуначилари махфий маълумотини ҳимоялаш учун токенизацияни қўллаган. Токенизация, шунингдек, хакерларнинг ҳайдовчисиз автомобилларга кириб боришининг олдини олиш сифатида реклама қилинади.
- Сенсорли экран ойнаси
Ўта юпқа, кимёвий пухталанган ойна – сенсор экранларнинг асосий компоненти. Бу мустаҳкам ва шаффоф материал сизнинг iPad ёки Samsung смартфонингизни арзимаган зарбадаёқ синиб кетмаслигини таъминлайди. Ҳатто ушбу экранлар синса ҳам, аксарият ҳолатларда шикастланишлар косметик характерга эга бўлади ва гажетлар барибир ишлайверади.