Маълумки, таълим – бу иқтисодий тараққиёт ва миллат фаровонлигининг фундаментал омилларидан биридир. Таълимнинг аҳамиятини англаб етиб, узоқ вақт давомида таълим соҳасига инвестиция киритган мамлакатлар ҳозирда инновациялар, меҳнат бозори, технологиялар, тиббиёт ва ҳатто мафкура борасида етакчилик қилмоқдалар.   

 

Аҳоли ўртача таълим йиллари ва иқтисодий ўсиш суръатлари қиёсий графиги, 1990-2004 йиллар

 

Жаҳон банки маълумотларига кўра, жаҳонда кейинги йилларда таълимга давлат харажатлари ўсиши тренди кузатилмоқда (1- расм). Ўз ичига жорий, капитал ва транферт харажатларни олувчи давлатнинг таълимга ялпи харажатлари иқтисодиёт ЯИМдан фоизларда ифодаланади. Жаҳон амалиёти гувоҳлик берадики, умумий ўрта таълим тизимининг самарали фаолият юритиши учун ушбу мақсадларга ЯИМнинг 5-7% даражасида сақлаб туриш мақсадга мувофиқдир.

 

Аҳоли ўртача таълим йиллари ва иқтисодий ўсиш суръатлари қиёсий графиги, 1990-2004 йиллар

2015-2020 йиллар бўйича маълумотлар таҳлили кўрсатишича, дунёда таълимга харажатларда катта вариативлик кузатилади. Чунончи, агар таълимга ўртача давлат харажатлари бўйича етакчи бешталик мамлакатларини олсак, кейинги 5 йил ичида етакчилар Микронезия Федерал Штатлари, Норвегия, Дания, Швеция ва Исландия саналади.

Мамлакат Кейинги 5 йил ичида таълимга харажатлар (%) Охирги маълумот чиққан йил
Микронезия Фед. Штатлари 12,5 2015
Норвегия 7,7 2016
Дания 7,6 2014
Швеция 7,6 2016
Исландия 7,6 2016
Эставини 7,1 2014
Коста-Рика 7,1 2018
Финляндия 7,0 2014
Лесото 7,0 2018
Белиз 6,9 2017
Бутан 6,7 2018
Тунис 6,6 2015

Шу билан бирга, дунё мамлакатларининг таълимга харажатлари мутлақо турличадир. Юқори даромадга эга мамлакатлар кичик мактаб ёшдаги болалар таълимига, паст даромадли мамлакатларга нисбатан, ўртача 43 баробар кўп маблағ сарфлаганлар (Манба: Al-Samarrai ва бошқ. (2019)). Агар ўқувчининг бутун таълим йўли олинадиган бўлса, харажатлардаги фарқ янада катта бўларди. Паст даромадга эга мамлакатда ўсадиган бола 18 ёшга чиққанида мактабга фақат 8 йил боради, юқори даромадли мамлакатда эса бу 13 ёшни ташкил қилади. Умуман олганда, даромади ўртадан паст бўлган мамлакат ҳукумати бола таълимига 1300 АҚШ доллари атрофида инвестиция киритса, юқори даромадга эга ўртача олинган мамлакат тақрибан 110 000 АҚШ доллари инвестиция киритади. Боз устига, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар олий таълимни молиялаштириш ва қийматини аниқлаш моделлари борасида ҳам бир-бирларидан фарқ қиладилар.

Нега ОТМларда ўқиш қимматлашмоқда?

АҚШ мисолида

1980-йиллардан бошлаб коллежда ўқиш нархи 2 баробардан кўпроққа ошди. Шунингдек, коллежда таълим олиш тўлови ва талабалар кредитлари бўйича қарздорлик ҳам ҳар қачонгидан кўра юқорироқ. Student Loan Hero маълумотларига кўра, АҚШда талабалик қарзлари бўйича қарздорликка эга 45 миллион нафар америкалик бўлиб, улар умуммиллий иқтисодиётга 1,5 триллион доллардан зиёд улкан ҳисса қўшадилар. Талабалик қарзини олган битта битирувчига тўғри келувчи ўртача талабалик қарзи ҳар қачонгидан ҳам кўра каттароқ бўлиб, 29 800 долларни ташкил қилади, бу бошқа ривожланган мамлакатлардагига қараганда икки баробар юқорироқдир. Ушбу тенденцияга қарамай, мамлакатда олий таълимга талаб йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Агар 2000 йиллар бошларида илмий даража берувчи олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинганлар  сони 15 312 000 нафар талабани ташкил қилган бўлса, 2019 йилда 22 737 597  нафарга етди, бу тахминан 7,4 миллионга ёки 148,5%га кўп демакдир.

 

The College Board маълумотларига кўра, катта авлодга коллежда ўқиш арзонроқ тушган: 1980- йиллар охиридан то 2019 йилга қадар 4 йиллик таълим нархи давлат ОТМларда 297,4%га, хусусийларда – 206,5%га (инфляцияни ҳисобга олган ҳолда) ўсган.

 

Талабалар сонининг ортиши коллеж таклиф этадиган афзалликлар унинг улкан харажатларидан устун келишига ишора қилади. Нью-Йорк Федерал захираси тадқиқотларига кўра, охирги йилларда коллеждаги таълим нархининг ўсиши бакалавр даражаси қийматини анча пасайтирди. Шунга қарамай, коллежда иш ҳақига қўшимча рекорд даража юқори кўрсаткичга яқинлигича қолган, коллежда илмий даражадан самара бугунги кунда 14 фоиз атрофида , бу бошқа фойдали инвестициялардан самара остонасини осонгина ортда қолдиради. Коллеждаги таълим нархи хавотир уйғотса-да, у олий маълумот тўғрисида диплом олиш кераклиги борасидаги базавий ҳисоб-китобларни ўзгартиргани йўқ. Фойда, ҳар ҳолда аксарият одамлар учун, аввалгидек харажатлардан устунлик қилади.

 

Германия таълим тўловини қандай йўқ қилолди?

Шу билан бирга, ривожланган мамлакатлар орасида таълим қиймати ва уни молиялаштириш модели Американикидан фарқланувчи муқобил намуналар ҳам мавжуд. 2014 йилда Германиянинг 16 та ўлкаси барча Германия давлат университетларида балакавриат талабалари учун таълим тўловини бекор қилди. Бу эса, ҳозирга келиб Германия давлат университетларининг ҳам маҳаллий, ҳам хорижий талабалари, семестр учун маъмурий ва бошқа харажатларни қоплаш учун кичик тўловни ҳисобга олмаса, бепул ўқишлари мумкинлигини англатади.

Германиядаги олий таълимни молиялаштириш тизимини ва мамлакат бунга қандай келганлигини тушуниш учун иккита жиҳатни билиш керак. Биринчидан, Германия – ҳар бири таълим, олий таълим ва маданиятга ўзи жавоб берувчи 16 та мухтор ўлкадан иборат федератив мамлакат. Иккинчидан, Германия олий таълим тизими қарийб 400 та ОТМдан иборат бўлиб, унда 2,5 миллион нафар талаба ўқийди ва у давлат томонидан молиялаштириладиган марказлашган тизим саналади. Бир қатор кичик хусусий ўқув юртлари ҳам бор, лекин уларда ўқийдиганлар талабалар умумий сонининг 5 фоизидан камроқни ташкил қилади.

Германиянинг яна бир ўзига хослиги – аҳолиси тез қариб боришидир. 2015 йилда Германия кексайиб бораётган аҳоли сони бўйича Япониядан кейин иккинчи ўринда турарди: унинг аҳолисининг 28 фоизи 60 ва ундан юқори ёшда.

Мана шу хусусиятларни инобатга олиб, Германия ҳукумати олий таълимни байналмилаллаштиришни ўзининг стратегик мақсади этиб белгилагани ҳайратланарли эмас. Байналмилаллашув турли афзалликларни беради: тадқиқотлар ва таълим сифатига ижобий таъсирдан тортиб то академик институтларнинг глобал нуфузи ортишигача. У яна қатор ижтимоий-иқтисодий самараларга ҳам эга.

У Германиядаги малакали ишчи кучи етишмаслигини қисқартиришга ва иммиграцияни рағбатлантиришга ёрдам бериши мумкин. Германия академик алмашинув хизмати (DAAD) буюртмасига кўра ўтказилган 2013 йилдаги батафсил тадқиқотда кўрсатилишича, хорижий талабалар Германияда жамиятга салмоқли иқтисодий соф фойда келтирадилар. Хорижий талабаларга давлат харажатлари юқори бўлиши ва немис университетлари ҳатто хорижий талабалардан ҳам тўлов олмаслигига қарамай, бу ҳақиқатга тўғри келади.

Германияда федератив бошқарув тизими мавжуд бўлиб, у 16 та аъзо-давлатга таълим соҳасидаги сиёсатда кенг даражада мухторият беради. Берлиндаги Федерал таълим вазирлиги касбий таълимни молиялаштириш, молиявий ёрдам кўрсатиш ва тартибга солишда ва айрим ихтисосликларга ўқишга киришда талабларни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Лекин таълимнинг аксарият бошқа жиҳатлари алоҳида ўлкалар ҳукумати ваколатига киради. Германия олий давлат ўқув муассасалари ўлканинг масъул вазирлигидан ҳар йилги ёки икки йилда бир ўтказиладиган музокаралар асосида бюджет олади. Бу асосий бюджет ОТМ ва давлат ўртасидаги қўшимча талабалар қабул қилиш ва ўқитиш учун тўлов бекор қилинишидан даромад йўқотилишини компенсациялаш учун маблағлар тўғрисидаги келишувлар билан тўлдирилади.

Қўшимча молиялаштириш дастурлари мавжуд – улардан айримлари, илғор ютуқларга эришиш йўлидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва илгарилатиш мақсадида, ўлкалар ва федерал вазирлик томонидан биргаликда молиялаштирилади.

Албатта, аксарият таълим муассасалари аввалгидек молиялаштиришда тақчиллик сезадилар. Тадқиқотларни ташқи молиялашни жалб қилиш мақсадида академик ходимларга босим ва бундай грантлар учун рақобат ҳам кучайган. Шунга қарамай, Европанинг бошқа мамлакатларига солиштирганда, Германия олий таълим муассасалари аввалгидек ўз давлатлари томонидан сахийлик билан молиялаштирилади – уларнинг бюджет эҳтиёжларининг тақрибан 80 фоизини давлат қоплайди. Бундан ташқари, тадқиқотларни ташқи молиялаштириш учун кенг имкониятлар ва салмоқли иш ҳажмлари ҳам мавжуд.

 

Covid 19дан кейин  дунёда таълим тизимининг молияланиши

Коронавирус туфайли юзага келган инқироз кўлами ва характери тенгсиз бўлиб, Европа иқтисодиёти ва жамиятига узоқ муддатли таъсирга эга. Бу йил ЕИ ЯИМ қисқариши 7,5% ё ундан ҳам кўпроқни ташкил этиши кутилмоқда, бу 2009 йилдаги молиявий инқироз давридагидан анча кўпдир. Ушбу мураккаб шароитда кўплаб Европа университет–лари молиялашнинг қисқа ва узоқ муддат–ли қисқариши муаммо–сига дуч келадилар. Бироқ, Европадаги олий таълим тизим–лари, молиялаш мо–делларига қараб, бу ҳолатни турлича ва турли вақтда бошдан ўтказадилар. Улар давлат томонидан молиялаш, таълим учун тўлов ва қуйида таҳлил этиладиган бошқа манбаларни уйғунлаштиришлари диққатга сазовор.

Аксарият Еропа олий таълим тизимлари биринчи навбатда давлат молиялашига боғлиқдирлар. 2008 йилги инқироз тажрибаси Исландия, Болтиқбўйи мамлакатлари ва Греция каби бир неча тизимларгина инқироз бошлангандан кейинги дастлабки икки йилда давлат молиялашини кескин қисқартирганликларини кўрсатди. Шу билан бирга, 15 та тизимда ушбу даврда ҳатто университетларни молиялаш ҳажми оширилди. Вазият аста-секин ўзгарди: 2012 йил бу борада энг ёмон йил бўлди, ўшанда EUA давлат молиялаши обсерваторияси қамраб олган 24 тизимнинг 14 таси 2008 йилга нисбатан молиялаштиришни қисқартирди. Бу гал, тизимлар турлича даражада ва турфа хил вақт доирасида дахлдор бўлганликлари сабабли, ўхшаш сценарийни кутиш мумкин. Давлат молиялаши механизмининг табиати одатда университетга инқироз таъсирининг юмашаши ёки, эҳтимол, кучайишига таъсир қилади. Харажатларнинг асосий кўрсаткичлари қийматидаги ҳар қандай салмоқли ўзгаришлар, масалан, ишсизлик ўсиши ёки талабаларга қатъийроқ сиёсий ёрдам туфайли талабалар сони–даги сезиларли илгарилаш, қоидага кўра, универ–ситетлар бюджетларига узоқ муддатли таъсир кўрсатади.

Давлатлар томонидан бу босқичда кўрила–ётган чоралар универ–ситетларга бир неча йиллик таъсир кўрса–тиши мумкин. Аввалги тажрибадан маълумки, 2008 йилги инқирозга жавобан қабул қилинган ечимлар ва мураккаб иқтисодий шароит  узоқ муддатли истиқболда кўп ҳолда сақланиб қолган ёки, ҳатто, кенгайган ҳам. Масалан, Ирландия, қисқа муддатли чора сифатида, ходимларни ишга олишга мораторий ва университетларнинг молиявий мухторлигини чегаралашга қаратилган бошқа чоралар жорий қилди. Бироқ, бу чекловлардан айримлари иқтисодий ўсиш тиклангандан кейин ҳам, узоқ йиллар сақланиб қолди. Таъсир чоралари муддатларга боғланган бўлиши ва молиялаш ҳамда институт мухторлиги учун эҳтимолий узоқ муддатли оқибатлари тўлиқ англанган ҳолда амалга оширилиши муҳим. Университетларнинг на институционал мухторияти, на молиявий барқарорлиги яқинлашиб келаётган эҳтимолий иқтисодий таназзул томонидан парчаланмаслиги керак.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *