Бугунги кунда кỹплаб стартап-компаниялар ва лойиҳалар иш бошламоқда, уларнинг кỹпчилигининг мақсадлари соҳадан нари одам учун ҳар доим ҳам тушунарли бỹлавермайди. Сизнинг стартап-лойиҳангиз мақсади ва ғояси нимадан иборат?

– Tumaris Tech – IT Park Uzbekistan томонидан, USAIDнинг тадбиркорликни ва бизнес-муҳитни ривожлантириш лойиҳаси кўмагида жорий этилган лойиҳа бўлиб, унинг доирасида хотин-қизлар технологик-тадбиркорлик ташаббусларини комплекс қўллаб-қувватлаш амалга оширилади.

 

Айнан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантиришга урғу берганингиз жуда муҳим ва қизиқарли. Гендер тенглиги ва хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ривожлантиришга катта эътибор берилаётганини ҳисобга олсак, лойиҳангизнинг ỹзига хослиги нимада кỹринади?

– Ҳар биримиз учун хотин-қизлар тадбиркорлиги ва умуман, гендер мавзуи жуда яқин саналади. Биз бу лойиҳани аёллар ҳақида ва аёллар учун яратишга қарор қилдик, чунки биз “қиз бола бўлсанг, сенга нима зарур?” деб турганларида нимадир зўр ишни бошлаш қанчалик қийин эканлигини ҳис этамиз. Шу сабабли курслар ва дастурлар хотин-қизлар аудиториясига йўналтирилган ва бошловчи тадбиркор (ёки шундай бўлишни истайдиган!), ўз хоббисини севимли ва даромадли ишга айлантиришни орзу қиладиган хотин-қизларга мўлжалланган. Унинг асосида “аёллар стартапи” – аксарият фаундерлари аёллар бўлган стартап ётади. Шунингдек, асосий раҳбарлари аёллар бўлган стартаплар қамраб олинади.

 

Аксарият стартаплар учун энг муҳим масалалардан бири молиялаштириш саналади. Сизнинг лойиҳангизда бу муаммо қандай ҳал қилинган?

– Маҳаллий ва чет эл инвесторлар базамиз анчайин кенг, уларнинг мутлақ кўпчилиги ҳозирданоқ қилаётган ишимизга катта қизиқиш билдирмоқдалар. Табиийки, биз ишлайдиган ҳамма стартаплар ҳам “инвестицияни тортиш”ни уддалай олмайди – бунинг сабаблари турлича. Бироқ, биз бор кучимиз билан ёрдам берамиз – у pitch deckни тайёрлашдан тортиб молиявий моделларни қуришни ўргатишгача қамраб олади. Бундан ташқари, релевант грантлар олишда кўмак берамиз.

 

Лойиҳанинг режалаштирилаётган давомийлиги қанча?

– Лойиҳанинг умумий давомийлиги 9 ойни ташкил қилади.

 

Хорижий мутахассислар: менторлар, тренерлар ва консультантларни жалб қилишни кỹзда тутганмисиз?

– Албатта! Кўплаб хорижий мутахассислар қатнашадилар, уларнинг барчалари хотин-қизлар бўлади.

 

Тадбиркорлик фаолиятининг қайси соҳаларига урғу беришни режалаштиргансиз?

– Лойиҳанинг асосий концепцияси – технологик тадбиркорлик. Жуда истиқболли бўлса ҳам, ғоясида технологик тадбиркорлик ётмайдиган аризалар рад этилади.

 

Лойиҳангизни амалга ошириш жараёнида қандай йỹналишларга кучлироқ эътибор беришни режалаштирасиз?

– Лойиҳа учта компонентни ўз ичига олади: аёлларга рақамли кўникмаларни ривожлантиришда ёрдам бериш; хотин-қизлар технологик тадбиркорлигини ривожлантириш (инкубация ва акселерация); бизнес-фаришталар мактаби.

 

COVID-19 коронавируси билан боғлиқ вазиятни ва оммавий тадбирлар ỹтказишнинг хавфли эканлигини инобатга олиб, лойиҳангиз иштирокчилари билан қандай иш олиб боришни режалаштиргансиз?

– Биз мавжуд эпидемиологик ҳолатни яхши англаймиз ва иштирокчилар ҳамда жамоалар саломатлигини хатарга қўя олмаймиз. Лойиҳа бутунлай онлайн-форматда Zoom платформасида кечади, шу сабабли лойиҳада Ўзбекистоннинг барча минтақаларидан барча истовчилар қатнашиши мумкин.

 

Бугунги кунда технологиялар ва инновациялар амалда ҳаётнинг барча соҳаларида татбиқ этилган. Лойиҳангиз технологияларнинг қайси соҳаларини қамраб олади?

– Бугунги кунда инкубация ва акселерациянинг биринчи тўлқинига 200 дан зиёд аризалар тўпланган. Лойиҳалар medtech, & aggrotech дан то foodtech & fintech гача бўлган соҳаларни қамрайди. Технология нуқтаи назаридан мураккаб лойиҳалар ҳам анчайин кўп.

 

Ўзбекистонда ҳозирги кундаги тадбиркор аёллар ҳолатини қандай баҳолайсиз?

– Ўз бизнесини очишни истаган хотин-қизлар улуши тинмай ортиб бормоқда, лекин, шу вақтнинг ўзида, етарлича қўллаб-қувватлашнинг йўқлиги аёллар ташаббусларини чегараламоқда. Аёллар тадбиркорлиги, айниқса технологик тадбиркорлик бироз оқсамоқда.

 

Ташаббусларни амалга ошириш жараёнида Сиз қандай муаммоларга дуч келасиз?

– Tumaris Tech лойиҳасини амалга оширишда жамоамиз ҳозирча бирор жиддий муаммога дуч келмади. Биз иштирокчилардан тортиб, давлат томонидан кўмаккача – жамиятнинг барча қатламларидан ҳайратланарли даражада ижобий муносабат кўриб келмоқдамиз.

 

Лойиҳада ҳозирда қайси мамлакатлар ва бизнес тармоқларидан тренерлар ва менторлар қатнашмоқдалар?

– Биз, маркетингдан тортиб консалтинггача турли соҳалардаги профессионаллардан ёрдам беришга тайёр эканликлари ҳақида хабарлар олдик. Уларнинг аксар қисми – Ўзбекистондан ташқарида яшовчи аёллардир.

 

Мамлакатимиз хотин-қизларининг ỹз ташаббусларини сизники каби лойиҳалар ёрдамида амалга оширишга иштиёқи ва тайёрлигини қандай баҳолайсиз?

– 12 сентябрда бизда Pitch–day ўтказилди, у хотин-қизларнинг иштиёқи жуда юқори даражада эканлигини кўрсатди. Кўплаб қизиқарли ва ярқ этиб чиқувчи лойиҳалар тақдим этилди. Улар, тўғри ёндашилса, нафақат Ўзбекистон аҳолиси, балки бутун Марказий Осиё минтақасига амалий ёрдам бериш салоҳиятига эга бўлади.

 

Webclass

COVID – 19 пандемияси онлайн-таълимни ривожлантириш масаласини янги босқичга олиб чиқди. Шу муносабат билан Сиз мамлакатимиздаги онлайн-таълимнинг ҳозирги ҳолатини қандай баҳолайсиз?

– Бир ярим-икки йил олдин биз биринчилардан бўлиб онлайн-таълимни жорий қилдик, ўшанда одамларимиз буни тушунишмади ва шу сабабли ишонишмади. COVID-19 бошқа мамлакатлар қаторида бизнинг халқимизни ҳам масофавий таълим ва ўқиш кўникмаларини ривожлантиришга мажбур қилди. Бу Webclass каби сервислар шуҳрати ортиши учун имкониятларни кенгайтирди. Шунингдек, офлайн ишлаб келган кўп сонли ўқув марказлари ҳам масофадан ишлашга ўтдилар ва бир неча ой ичидаёқ мамлакатимизда онлайн-таълим ўзини яхши томондан намоён эта олди. Ҳатто давлат таълим муассасалари ҳам ўзларининг айрим дастурларини онлайн-режимга ўтказдилар. Бу ҳол аҳоли томонидан яхши қабул қилинди.

 

Ўзбекистонда онлайн-таълимнинг келгуси ривожланиши истиқболларини қандай кỹрмоқдасиз?

– Ҳозирга келиб кўпчилик онлайн-таълимга ўтган бўлса-да, менимча, пандемиядан кейин анъанавий таълим яна жойига тушади. Лекин, шунинг баробарида, онлайн-таълимнинг кескин ўсиши ҳам кузатилади. Бунинг сабаби одамлар онлайн-таълимни яхшироқ тушуна бошлаганликлари ва ундан кўпчилик фойда ололганидир, улар ишлатаётган онлайн-платформалар эса, бугунга келиб исталган жойда, вақт ва пул сарфламай ўқиш учун одамларга максимал қулайликни таъминловчи хизматларни тақдим этмоқда. Бу, табиийки, онлайн-таълимнинг юқори даражада ўсишини башорат қилади.

 

Ўзбекистон ёшларнинг инглиз тилидан бошқа чет тилларни ỹқишга қизиқишини қандай баҳолайсиз?

– Ўзбекистонлик талабалар инглиз ва рус тилларининг аҳамиятини аллақачон англаб етиб, уларни ўрганишга катта эътибор бердилар. Бироқ аксарият ёшларимиз Корея, Япония ва Германия каби мамлакатларда ўқиш ва ишлашга интиладилар ва ушбу мамлакатлар тилларини ўрганишга қизиқадилар.

 

Сизнинг платформангизда, инглиз тилидан ташқари, яна қайси тиллар талабгир?

– Платформамизда, инглиз тили билан бир қаторда, рус, корейс, немис ва турк тилларини ўқиш кенг йўлга қўйилган.

 

Онлайн-таълим, жумладан онлайн-режимда тил ỹрганишни ривожлантиришда давл атнинг ролини қандай баҳолайсиз?

– Давлат онлайн-таълим бўйича давлат дастурларини жорий этишга фаол уринмоқда. Нодавлат онлайн-таълим тизимида давлатнинг роли ҳали яққол аниқ эмас. Айнан давлатнинг лицензия бериш бўйича ёрдами ва онлайн-таълим соҳасидаги фаолиятнинг осонлаштирилиши асосида биз бу соҳани янада тезроқ ривожлантирган бўлардик.

 

Платформангизда мавжуд фанлар рỹйхатини кенгайтиришни режалаштирганмисиз, қандай фанларни қỹшишни истайсиз?

– Яқин келажакда бошқа тиллар, фанлар ва дастурлаш бўйича қўшимча курсларни жорий этишга ҳаракат қилмоқдамиз, 2021 йилда эса биз босқичма-босқич қўшни мамлакатларда ҳам сервисимизни жорий этиш ниятидамиз.

 

Платформангизда битта дарснинг ỹртача нархи қанча?

– 3-4 доллар.

 

Талабаларни тил билишнинг муайян даражалари бỹйича тайёрлайсизларми (А1, А2 ва ҳ.к.)?

– Бизда дарслар индивидуал ўтказилади, шу сабабли биринчи дарсда ўқувчининг жорий билим даражаси аниқланади, шунингдек муайян даража белгиланади ва у бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.

 

Талабаларни стандартлашган тил тестларини топширишга тайёрлайсизларми? (масалан, IELTS ёки TOEFL)?

– Ҳа, бизда IELTS ва TOEFL бўйича бир нечта ўқитувчилар бор, улар ҳозирда яхши натижалар кўрсатмоқдалар.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *