2020 йил 1 июндан 1 сентябргача БМТ Тараққиёт дастури, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Швеция элчихонасининг кўмагида, Ўзбекистон олималари учун тадқиқот фаолияти сифатини ва халқаро журналларда илмий мақолаларни чоп этиш малакаларини ошириш бўйича қўшма тренинглар ўтказди.

Мазкур тренинглар долзарблиги шундаки, Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича топ-50 мамлакатлар сафига киришдек катта вазифани ўз олдига қўйган ва уни ҳисоблаб чиқишда, кўплаб бошқа индикаторлар қаторида, давлатда чоп этилган мақолалар сони ва улардан иқтибослар миқдори ҳам эътиборга олинади. Scopus олимлар маълумотлар базасига кўра, 2015-2020 йиллар оралиғида олимларнинг етакчи йигирматалигида Ўзбекистон хотин-қизларининг уч нафаргина вакиласи мавжуд, бу хотин-қизларнинг илмий фаолиятга жалб қилинишини ошириш зарурлигини кўрсатади.


Тренингларда қатнашиш учун саралашга 250 дан ортиқ аризалар келиб тушди, улар ичидан 51 нафар номзод танлаб олинди. Тренинглар ва семинарларни иқтисодчи олим, илм-фандаги ютуқлари учун Scopus (бутун дунёдаги олимлар фаолиятини баҳоловчи халқаро ташкилот) мукофотининг уч карра совриндори, 2017, 2018, 2019 йиллардаги кўп иқтибос олинадиган ўзбекистонлик олим Рауф Салахўжаев ўтказди.

 

Тренинглар давомида иштирокчилар илмий мақолаларни қандай ёзиш кераклиги, ижтимоий йўналишларда қандай методологик ёндашувлар қўлланилиши, адабиётлар шарҳини қандай ёзиш лозимлиги, эмпирик таҳлилни тўғри ўтказиш йўллари ва бошқа кўплаб мавзуларда янги билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Тренинг давомида уч нафар иштирокчи International Journal of Energy Economics and Policy, Tourism Review International, International Journal of development studies каби дунёга машҳур нашрларга қабул қилинди.

QVANT таҳририяти тахлил гуруҳи

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *