C.A.T. Science Accelerator — илм-фан ва илмий ишланмаларни тижоратлаштириш соҳасидаги лойиҳалар учун Ўзбекистондаги биринчи акселератор
Стартапчилар учун
- Лойиҳа ғоясини бир тартибга келтириш ва конструктив танқид.
- Синовлар ўтказиш учун майдон: Илғор технологиялар марказининг лабораториялари, реактивлари, асбоб-ускуналари ва материаллари.
- Илм-фан, бизнес, лойиҳаларни ишга тушириш соҳасида экспертлар ва менторлар.
- Лойиҳанинг минимал ишчи талқинини ишга туширишда ёрдам (MVP).
- Ўзбекистон Инновациялар вазирлигидан инвестициялар: учта финалчининг ҳар бирига бизнесини ривожлантириш учун 100 млн сўмдан олиши кўзда тутилган.
- Таълим дастури.
- Консалтинг қўллаб-қувватлаш.
- Тармоқдаги корпорациялар ва компаниялар билан алоқалар.
- Лойиҳага PR-кўмак.
Фақат акселератор иштирокчилари учун:
Global Innovation through Science & Technology (GIST) On Demand Bootcamp and Innovation Hub (iHub) халқаро воркшопида қатнашишнинг ноёб имконияти.
GIST – АҚШнинг инновация ва тадбиркорлик бўйича ҳукумат дастури. Дастур тадбиркорларга стартаплар яратишда ёрдам беради. 135 та мамлакатдаги GIST иштирокчилари кўникмаларини ривожлантиришлари, танишлар кўламини кенгайтиришлари, устозлар топишлари ва мамлакат ичида таҳсил олиш, асосий танлов, интерактив онлайн-дастурлаш ва АҚШ экспертлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни уйғунлаштириш воситасида молиялаштиришдан фойдаланиш имконига эга бўладилар.
Агар илмий ғоянгиз бўлса ва илмий стартап ривожланишида қатнашишни истасангиз – бизга келинг!
Агар олим бўлмасангиз ҳам – бизга келинг! Биз олимлар, маркетологлар, ҳуқуқшунослар, иқтисодчиларни бир жамоага йиғамиз ва биргаликда ўз лойиҳангиз устида ишлайсиз!
Биз илмий ишланмалар билан ишлаётган лойиҳалар, корпорациялар ва бизнес ўртасида алоқа ўрнатамиз.
Акселараторда қатнашиш бепул!
Контактлар:
Tel: +99871 227 43 21, +99890 214 73 37, http://cat-sa.uz/
Лойиҳа ташкилотчиси: Илғор технологиялар маркази, StartupFactory.uz ва Green Business Innovation компаниялари билан ҳамкорликда. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзчармсаноат” АЖ, “Ўзшаробсаноат” АЖ.
Илғор технологиялар маркази тўғрисида
2018 йил апрель ойидан бошлаб Илғор технологиялар маркази илмий-тадқиқот муассасаси мақомида Инновацион ривожлантириш вазирлиги тузилмаси таркибига киради.
Марказ – бу Вазирликнинг технологик майдончаси бўлиб, олимлар, инноваторлар ва тадбиркорларга барча иштирокчилар ва умуман мамлакат учун иқтисодий фойда келтирувчи биргаликдаги ечимлар яратиш имконини беради.
Марказ 2011 йилда ташкил этилган. 2012 йилда у жойлашган бинони таъмирлаш ишлари бошланди ва уч йил давом этди, шу сабабли марказ 2016 йилга келибгина фаол ишлай бошлади. Марказда илмий ва лаборатория жиҳозларининг ноёб базаси тўпланган.
2018 йил сентябрда Марказ базасида C.A.T. science accelerator инновацион стартап-акселератори – илм-фан соҳалари: кимё, физика, биология, геолоогия, тиббиёт ва бошқа йўналишларда стартап-лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам берувчи платформа яратилди.
Акселератор дастури иштирокчиларга, тренинглар, семинарлар, воркшопларда қатнашиш орқали, реал муаммони, бозор эҳтиёжларини аниқлаш, мультийўналишли жамоаларда ишлашни ўрганиш, маркетинг, сотувлар, қонунчилик, бизнес-режалаштириш ва бошқа соҳаларда зарурий назарий ва амалий билимларга эга бўлишда кўмак беради.
Дастур ярим йилга мўлжалланган, унинг давомида иштирокчилар Марказнинг бутун инфратузилмасидан, жумладан лойиҳани амалга ошириш учун зарур жиҳозлар, реактивлар, сарфланувчи материаллардан фойдаланадилар.
Владимир Цой