Лавозими: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги Илғор технологиялар маркази, янги ахборот технологияларининг тадқиқи ва илмий-техник ахборот таҳлили бўлими бошлиғи.
Илмий даражаси: Фалсафа фаанлари Доктори
Касби, карьераси: Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар давлат қўмитаси қошидаги илмий-тадқиқот ахбороти давлат фонди – 1- тоифа техник, 2- тоифа муҳандис;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Йирик илмий ва инвестицион лойиҳалар экспертизаси кенгаши – биринчи тоифа муҳандис, етакчи муҳандис;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий аттестация комиссияси, ижтимоий ва гуманитар фанлар департаменти – етакчи мутахассис;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва техникани мувофиқлаштириш ва ривожлантириш қўмитаси, фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техник дастурларини шакллантиришни мувофиқлаштириш ва таҳлил қилиш департаменти – бош мутахассис;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва техникани ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси қошидаги Илмий-техник ахборот маркази – илмий ходим, илмий-техник ва ахборот ресурсларини шакллантириш бўлими бошлиғининг ўринбосари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Ижтимоий тадқиқотлар институти, Ахборот ва дастурий таъминот бўлими – бош мутахассис;
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – катта илмий ходим, докторант;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги қошидаги Илғор технологиялар маркази, Технологияларни тижоратлаш ва трансферлаш бўлими – мутахассис, илмий ходим, янги ахборот технолоиялари тадқиқотлари ва илмий-техник ахборот таҳлили бўлими бошлиғи.
Жамоатчилик фаолияти ва фуқаролик позицияси, шунингдек етакчилик хислатлари учун жамоа томонидан Йирик илмий ва инвестицион лойиҳалар экспертизаси кенгашида Касаба уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига, Фан ва технологияларни мувофиқлаштириш қўмитасида эса, Касаба уюшмаси қўмитаси раиси этиб сайланган. Илғор технологиялар марказида касаба уюшмаси қўмитасининг раиси саналади.
Публикациялар: Интеллектуал мулк агентлиги томонидан берилган 4 та муаллифлик гувоҳномасига, ўқув қўлланмаси ва монографияга муаллифлик ишларини сақлаш бўйича иккита халқаро намунадаги муаллифлик гувоҳномасига эга, иккита монография, ўқув ва услубий қўлланмалар ҳаммуаллифи саналади. Ҳозирга қадар 80 дан зиёд илмий мақолаларни чоп этган.
Илмий қизиқишлари: Илмий-техник ахборот, илмметрия, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар, инновациялар, стартап-лойиҳалар, стартап-ҳаракат экотизими ва маданиятининг ривожланиши, лойиҳалар экспертизаси, АКТда янги технологиялар, ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-гуманитар фанлар – жумладан, лингвомаданиятшунослик, лингвистика, маданиятшунослик, услубшунослик, ўлкашунослик, таълим технологиялари.
Халқаро ва республика илмий-назарий ва илмий-амалий конференцияларида қатнашган ва маърузалар билан чиқиш қилган, Ўзбекистон Республикаси илмий лойиҳаларида иштирок этади.
Қизиқишлари/хобби: Конфуций айтганди: “…кўнглингга ёқувчи машғулот топгин, шунда кунларинг бир хил ўтмагай…”;
Яхши ғояларни тўплаш, юмор ҳиссини машқ қилдириш, илмий ва юксак натижаларга спорт тайёргарлиги.
Бильярд, туризм, саёҳат ва коллекция тўплашни ёқтираман.