Комплекс сонлар комплекс юзада турли нақшларни юзага келтириши анчадан бери маълум, аммо бир кун математик Клифф Пикоувер айрим нақшлар организмларга ўхшашини пайқаб қолди ва “биоморфлар” ни ясаш ва ўрганиш мухлислари учун янги қизиқиш соҳасига асос солди.
Мураккаб бўлмаган формулалар ёрдамида организмни экранга чиқариш мумкин – шунда абадий тажрибалар тўфони бошланади. Агар формулалар параметрлари ўзгартирилса, ҳар гал янгидан-янги организмлар юзага келади ва ҳайратдан ҳайқиришга сабаб бўлади.
Энг қизиғи – организмларни ўзлаштириб олгач, уларни қўлга ўргатиш ва ўзидан кўпаядиган қилиш мумкин! Худди ҳужайралар даражасида – ядро, митохондриялар ва вакуолаларнинг бўлинишини кузатган ҳолда ҳужайранинг парчаланишга мажбурлагандек.
Организмлар даражасида ҳам шундай. Уларнинг муайян хусусиятларини чатиштириш ва, уларнинг авлодларини кузатиб, белгиларни мерос қилиб олиш жараёнини ўрганиш мумкин бўлади. Экранли организмлар ёрдамида ота-оналарнинг белгилари 3:1 нисбатда мерос қилиб олиниши тўғрисидаги Мендель қонунини тасдиқлашга муваффақ бўлинди.
Боз устига, агар Мендель кўп йиллар давомида нўхот навини чатиштириш орқали ушбу нисбатни аниқлаган бўлса, биз натижага 2-3 дақиқада эришамиз.
Жараёнларни бошқариш орқали халақитлар киритиш (бамисоли нохуш ташқи муҳитдан, дорилардан ёки асоратлар сабабидан) ва организмлар қандай қилиб фойдали (бизнинг ҳолатимизда – чиройли) белгиларни йўқотиб, қайтадан дунёга келишини пайқаш мумкин.
Яна уларни фикрлашга ва гапиришга ўргатилса борми… бунга яқин орада эришилади, деб умид қиламан.
Евгений Скляревский