Erasmus+ Европа Иттифоқи дастури Ўзбекистоннинг олий таълим соҳасидаги асосий ислоҳотларига муҳим ҳисса қўшди

Республиканинг олий таълим тизимига Erasmus+ (2015-2020) лойиҳаларининг таъсири тўғрисида олиб борилган тадқиқотлар  хулосаларидан бири шундай[1]. Бундан ташқари, тадқиқотда иштирок этган экспертлар ва респондентларнинг аксарияти  томонидан Темпус ва Erasmus+  лойиҳаларининг таъсирисиз Ўзбекистонда 2017-2020 йилларда олий таълимни  ва айниқса, таълимда янги ва асосан инновацион йўналишларни жорий этишни, байналминаллаштириш жараёнини, шунингдек, кредит-модуль тизимига ҳамкорликда ўтишни кучайтириш соҳаларида бундай катта суръатлар билан замонавийлаштиришга эришишнинг имконсизлиги таъкидланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг охирги маълумотларига кўра, 2020/2021  ўқув йилининг охирига келиб,  46 та олий ўқув юрти Болонья жараёни доирасида Европанинг 50 дан ортиқ мамлакати, шунингдек, мазкур жараёнга киришдан манфаатдор барча мамлакатлар фойдаланаётган ECTS[2] асосида кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтди.  Шуни таъкидлаш муҳимки, кредт-модуль тизими хорижда таълим даврларини  ва олинган дипломларни тан олишга кўмаклашганча талабаларнинг ҳаракатчанлигини енгиллаштиради.

Ўтказилган тадқиқот натижасида келажакда Erasmus+ дастурларини ривожлантириш каби Темпус ва Erasmus+ лойҳаларининг  Ўзбекистон Республикаси олий таълимини ривожлантириш ва замонавийлаштиришга таъсирини баҳолаш бўйича бир қатор хулосалар ва тавсиялар шакллантирилди.  Тадқиқот якуни бўйича қилинган хулосалар, дастурлар ва лойиҳаларнинг: миллий, институционал ва индивидуал таъсир даражасини ўрганишга тааллуқли ҳисоботда тақдим этилган баён қилинган таклифлар ва ишлаб чиқилган тавсиялар олий таълим соҳасида ишлаётган ва унинг ривожланишидан манфаатдор бўлган барча учун фойдали бўлади.

Сиёсат ва иқтисодиёт, олий таълим, фан ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлашни 2017-2020 йилларда  ислоҳ қилишнинг баёни бўлган тадқиқотнинг якуний қисми, шунингдек,  уларга мувофиқ ишлаб чиқилган, 2021 йил кузида ўтказиладиган аризалар танлови доирасида бўлғуси лойиҳалар учун бирмунча долзарб мавзулар  ўқувчиларда алоҳида қизиқиш уйғотади.

Жадал замонавийлашаётган  олий таълим тизими халқаро ҳамкорликнинг долзарблиги ва аҳамиятли ролини бир неча бор оширди. 

2017-2020 йиллар Ўзбекистон олий таълим тизими учун туб ислоҳотлар ва олий таълим сифатини яхшилаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилиш даври бўлди, бу, умуман олганда, байналмналлаштириш жараёнининг ролини кучайтирди.  Республика олий ўқув юртларининг халқаро ҳамкорлигини битта муҳим тармоқларидан бирини бугунги кунда умумий ҳисобда республика минтақаларидаги 65 та олий ўқув юртида амал қиладиган  Erasmus+   дастури ташкил этади. Erasmus+ дастури нафақат Европа университетлари, балки Марказий Осиё давлатларини киритган ҳолда МДҲ давлатлари ва дунёнинг  бошқа минтақаларидаги  олий ўқув юртлари билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Темпус (1994–2014)  ва Erasmus+ (2014–2020)  доирасида ҳамкорлик шарофати билан Ўзбекистоннинг олий ўқув юртлари Европа университетлари ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорликнинг бой тажрибасини кўпайтира олдилар, ҳамкорликдаги факультетлар ва ноёб илмий лабораторияларни яратдилар, бу уларнинг халқаро миқёсда тан олинишлари ва рейтингининг ошишида сезиларли таъсир кўрсатди.

Erasmus+ дастурларининг долзарблиги, унинг турли-туман фаолияти ва  узоқ муддатли ҳамкорлик учун имкониятлари Ўзбекистон Республикаси таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясида, шунингдек, Таълим тўғрисидаги Қонунда ва Илм-фан тўғрисидаги Қонунда белгиланган мақсадлар билан ҳамоҳанг ва уларни амалга оширишга хизмат қилади.   Ҳамкорликдаги лойиҳалар доирасида ўқитишга жорий этилган илғор технологиялар, яратилган таълимий платформалар, Европа университетларининг таълим ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи 2020 йилда бошланган пандемия билан боғлиқ равишда бутун таълим тизимининг онлайн-форматга ўтишида  салмоқли мадад бўлди.   Виртуал ва комбинация қилинган сафарбарлик мамлакат университетларида ўқитувчиларга малака оширишни, тадқиқотчларга эса ҳамкорликдаги нашрлар ва илмий изланишларда иштирок этиш имконини берди.

Республиканинг олий таълим тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, Erasmus+ дастурининг имкониятларидан келиб чиқиб, креатив ва тизимли фикрловчи юқори малакали кадрлар сифатини оширишда, олий таълим тизимининг инвестицион мафтункорлигини кучайтиришда фойдаланилди.

Европа Иттифоқи дастурлари доирасида ўрнатилган барқарор шерикчилик ва алоқалар мамлакатда нуфузли хорижий университетларни очиш, Ўзбекистонда ҳамкорликда халқаро факультетларни ва магистрлик дастурларини яратиш, предметларни инглиз тилида ўқитиш юзасидан вазифаларни ҳал қилишда салмоқли кўмак бўлди. Таълимнинг байналминаллашуви қатор минтақаларда бошқарув командаси  Темпус ва Erasmus+  лойиҳалар доирасида европалик шериклар билан ҳамкорлик тажрибасига эга бўлган одамлардан ташкил топган янги олий ўқув юртлари ва халқаро университетлар филиалларининг пайдо бўлишига олиб келди.

Олий таълимни замонавийлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларининг илмий ва инновацион потенциалини кучайтириш учун бир қатор ноёб лаборатория жиҳозларини харид қилиш ва унинг негизида ўқув лабораторияларини яратиш катта аҳамият касб этади, бу илмий-тадқиқотчилик фаолиятини фаоллаштиришга олиб келади.

2020 йил декабрида  Ўзбекистон олий ўқув юртларида стартаплар инкубацияси ва акселерацияси марказлари ҳамда инновация корхоналарини яратиш бўйича миллий ташаббуслар бошланди.  Демак,  Бухоро давлат  университети  ва Тошкент давлат иқтисодиёт   университетида   UNIWORK ва MIND лойиҳаларининг ахборот-услубий материаллари шундай марказларнинг яратилиши учун асос бўлди. Баъзи иштирокчиларнинг таъкидлашларича,  бу лойиҳалар иш берувчи билан алоқаларнинг  сезиларли ортганлиги ва талабалар стартаплари маданиятини жорий этилганлиги ҳисобига иштирокчи олий ўқув юртларининг инновацион ва илмий потенциали аҳамиятли  тарзда кучайган, бу эса, ўз навбатида, мультипликация эффектини юзага келтирди, энди Ўзбекистоннинг барча олий ўқув юртларида виртуал факультетлар, стартаплар ҳамда инкубация ва акселерация марказлари яратилади.

Инновацияллик ғоясини илгари суришда Erasmus+ лойиҳаларининг таъсири, шу жумладан, минтақавий инновацион кластерларни яратиш жараёнида олий ўқув юртларининг ўрни, тадбиркорлик ҳамда саноатнинг инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишнинг фаол иштирокчилари олий ўқув юртлари, илм-фан, ишлаб чиқариш ва маҳаллий ҳамжамият  бўлган “инновацион учбурчак” да тенг ҳуқуқли шериклар сифатида иштирок этишининг  муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Европа университетларига ўқув сафарлари ва уларнинг технопарклари, кластерлари, бизнес-инкубаторлари ҳамда стартапларнинг акселерация марказлари билан танишиш, баъзи ҳолатларда бу муассасаларда амалиёт ўташ, шубҳасиз, республика олий ўқув юртларининг инновацион потенциалини кучайтирди.

2021–2027 йлларга  янги Erasmus+ дастури

2021 йил 25 мартда  Европа комиссияси 2021-2027 йй. га  Erasmus+ нинг  дастлабки йиллик ишчи дастурини қабул қилди. Дастурнинг бюджети 26,2 миллиард евро (солиштириш учун:  2014-2020 йй. – 14,7 миллиард евро) ни ташкил этади  ва тахминан 2,2 миллиард евро  ЕИ нинг ташқи воситаларидан тўлдирилган.  Дастур янада инклюзив бўлади ва “яшил” ҳамда рақамли технологияларга ўтишни таъминлайди. Erasmus+ пандемия вақтида таълим ва ўқитиш тизимининг барқарорлигини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Янги Erasmus+ (2021–2027) дастури хорижда таълим олиш, стажировка, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ ва таълимнинг барча соҳаларида академик ходимлар алмашинуви, ёшларни ўқитиш ва қўллаб-қувватлаш учун имкониятларни бирмунча кенгайтиради.

 

[1] http://www.erasmusplus.uz/images/shared/file/NIS_RU_%20for%20printing.pdf

[2] European Credit Transfer and Accumulation System (ECTS) https://ec.europa.eu/education/resources-and-tools/european-credit-transfer-and-accumulation-system-ects_en

Наргиза Аликулова

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *