Сунъий эритроцитлар табиийларини имитациялайди ва янги хусусиятлар касб этади
https://www.sciencedaily.com/releases/2020/06/200603122955.htm
Шу пайтга қадар аксарият сунъий қизил қон таначалари табиий ҳужайраларга хос бир-иккита асосий хусусиятларгагина эга бўларди. ACS Nanoга кўра, АҚШнинг Нью-Мексико университети олимлари табиийларига ўхшаш хусусиятларга эга бўлибгина қолмай, дориларнинг даволаш учун етказиш, магнит мўлжалга олиш ва токсинларни аниқлаш каби янги вазифаларни ҳам бажара олувчи сунъий эритроцитлар яратиш устида иш олиб бордилар.
Сунъий ҳужайралар ўлчами, шакли, заряди ва юза оқсилларига кўра табиий ҳужайраларга ўхшайди, улар ҳам ўз шаклини йўқотмай модель капиллярларидан ўта оладилар. Тадқиқотчилар сунъий ҳужайраларга гемоглобин юклаб кўрдилар, ўсимтага қарши препарат, токсинлар датчиклари ёки магнит нанозарралар юкладилар – бу билан уларнинг моддаларни таший олишини намойиш этдилар. Шунингдек, олимлар гуруҳи янги эритроцитлар бактериал токсин учун хўрак сифатида хизмат қилишини ҳам кўрсатдилар. Бўлажак тадқиқотлар сунъий ҳужайраларнинг тиббиётдаги салоҳиятига, айнан – уларни онкологик касалликларни даволашда қўлланилишига бағишланади.
Саккизоёқ ҳужайралари инсонни кўринмас қиладими?
https://www.sciencedaily.com/releases/2020/06/200602183419.htm
Саккизоёқлар, кальмар ва бошқа денгиз жонзотлари, таналаридаги махсус тўқималардан нур узатиш ва қайтаришни бошқаришда фойдаланиб, қисқа муддатга кўзга кўринмас бўлиш қобилиятига эгалар. Ирвиндаги Калифорния университети тадқиқотчилари бу қобилиятни инсон ҳужайралари учун мослаштиришга қарор қилдилар.
Олимлар узоқ вақт давомида урғочи кальмарлар, танасидаги деярли шаффоф йўлни ношаффоф оқ йўлга жўшқин алмаштириш орқали, йиртқичлардан яширинишларини кузатдилар. Кальмарларнинг бу тури лейкофор деб аталувчи махсус нур қайтарувчи ҳужайраларга эга бўлиб, улар нур тарқатишни ўзгартира олади. Бу ҳужайралар ичида лейкосомлар, рефлектин номи билан машҳур, оқсиллардан иборат мембранани боғловчи зарралар мавжуд, улар камалаксимон камуфляэ яратиши мумкин. Тадқиқотчилар ўз синовларида инсон буйраги эмбирионал ҳужайраларини парвариш қилдилар ва уларнинг генини рефлектин экспрессияси учун мослаштирдилар. Шунда улар рефлектин асосидаги киритилган тузилмалар ҳужайраларни нурни ўзгача тарқатишга мажбур қилишини аниқладилар.
Инсонларни кўринмайдиган қилиш ҳали-ҳануз илмий фантастика доирасида бўлса ҳам, бу тадқиқот таъсир кўрсатувчига муносабат билдирадиган оптик хусусиятга эга инсон ҳужайраларини ишлаб чиқиш мумкинлигини намойиш этди. Бундан ташқари, янги билимлар рейлектинлардан тиббий ва биологик микроскопия учун янги турдаги биомолекуляр маркер сифатида фойдаланиш имкониятини ҳам очиб бериши мумкин.
Янги қурилма кўланкадан электр ишлаб чиқариши мумкин
https://www.sciencenews.org/article/new-device-can-produce-electricity-using-shadows
Янги қурилма нурнинг ёрқин доғлари ва соя ўртасидаги контрастдан ток яратишда фойдаланади, бу ток кичикроқ электроника учун электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Сингапур Миллий университети материалшунос-олими Сви Чинг Тан: «Биз фақат очиқ маконларда эмас, балки Ердаги исталган нутқада энергия йиға оламиз»,- дея эълон қилди.
Тан ва унинг жамоаси соя эффекти энергиясининг генератори деб ном олган қурилма яратди, бунинг учун кремний – қуёш элементларининг одатий материали устига олтиндан ўпа юпқа қатлам қоплади. Қуёш элементида бўлгани каби, кремнийга тушадиган нур уни электрон энергия билан зарядлайди. Олтин қатлами ёрдамида соя эффекти энергияси генератори, қурилманинг бир қисми сояда турган ҳолида, электр токи ишлаб чиқаради.
Зарядланган электронлар кремнийдан олтинга қараб ҳаракатланади. Мосламанинг бир қисми сояда бўлганда ёруғлик тушган металлнинг кучланиши қоронғудаги қисмга қараганда ортади ва генератордаги электронлар юқори кучланишдан паст кучланиш сари оқади. Уларни ташқи занжир орқали юбориш ток ҳосил қилади ва у ўртача гажетни озиқлантиришга етарли бўлади.
Ёруғлик ва қоронғулик ўртасидаги контраст қанчалик юқори бўлса, генератор шунчалик катта энергия беради. Шу тариқа, жамоа қуёшли батареяларнинг ёруғлик йиғиш борасидаги стратегиясини ўзлаштириш орқали, қурилманинг унумдорлигини ошириш устида иш олиб бормоқда. Ушбу генераторлар ютадиган ёруғликнинг ортиши уларнинг соядан унумлироқ фойдаланишига имкон беради.
Ошпаз-робот сизга қуймоқ пишириб беради
https://www.sciencedaily.com/releases/2020/06/200601113315.htm
Кембриж университети муҳандислари жамоаси, Beko маиший техника компанияси билан ҳамкорликда, роботга қуймоқ пиширишни – тухум чақишдан то тайёр таомгача бўлган барча жараёнларни машинали таълимдан фойдаланиб ўргатдилар. Шунингдек, жамоа мазали таъмли, яхши таом тайёрлаш учун роботнинг пазандалик малакасини такомиллаштирди.
Роботни таом тайёрлашга ўргатиш осон иш эмас – у роботни бошқариш, компьютер нигоҳи, тактиллик, инсон билан ўзаро алоқа, шунингдек якуний маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ мураккаб муаммоларни ҳал қилишни талаб этади. Бундан ташқари, ҳар бир инсоннинг таъм афзалликлари ўзига хос, бу овқат тайёрлаш жараёнини миқдорий эмас (одатда роботларга шундай топшириқлар берилади), балки сифат вазифасига айлантиради.
Бироқ, олимлар таъкидлашларича, уларнинг бош ошпаз-роботлари вазифани улар кутганидан ҳам аълороқ даражада уддалаган. Натижалар кўрсатишича, машинали таълим озиқ-овқатларни оптимизациялашда миқдорий яхшилаш учун ишлатилиши мумкин. Бундан ташқари, бундай ёндашув бир неча роботлаштирилган ошпазларга осонлик билан тарқатилиши мумкин.
Асаларилар 4 дан 6 катта эканлигини тушунадилар
https://www.sciencedaily.com/releases/2020/03/200302103745.htm
Кёльн университети олимлари ўтказган тадқиқот ҳашаротлар саноқ учун етарли ақлий қобилиятга эга эканликларини ва бу уларга содда математик вазифаларни ечиш имконини беришини кўрсатди. Уларнинг нейрон тармоқлари, шунингдек, муваффақиятли машинали таълим уҳам ишлатилиши мумкин.
Синовларда намоён бўлдики, асалари каби ҳашаротлар муайян сонгача объектларни санай оладилар. Шунингдек, асаларилар объектлар тўпламини солиштириб, уларнинг ўлчами бир хил эканми-йўқлигини баҳолашга қодирлар. Чунончи, асалари олтита олмос тўртта доирадан кўпроқ эканлигини била олган.
Бундай когнитив қобилият учун нейрон тармоғи қандай қурилгани ҳозиргача аниқ эмас. Аввалроқ илгари сурилган назарий моделлар тўртта арифметик амал учун ишлатилувчи тўртта нейронга эга қатъий тартибли доира чизмасини кўзда тутарди. Бироқ, бу тадқиқотнинг компьютер модели тўрт эмас, битта нейроннинг ўзи етарли эканлигини кўрсатди. Натижада, тадқиқотчилар нейрон тармоғига саноқни билишга оид вазифаларни ечишда ёрдам берувчи нисбатан содда моделни аниқладилар.
Кофеин муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини оширади, лекин ижодий салоҳиятни эмас
https://www.sciencedaily.com/releases/2020/03/200305135050.htm
Ғарб маданиятида кофеинни кўпинча ижодий касблар билан боғлашади – бир финжон қаҳва ушлаган ёзувчилардан тортиб, то кофеинли ичимлик ичувчи дастурчиларгача. Кофеиннинг когнитив афзалликлари – сергакликнинг юқорилиги, эътибор жамлашнинг яхшиланиши ва ҳаракатлар фаоллиги яхши маълум бўлса-да, кофеиннинг ижодкорликка таъсири яхши маълум эмас.
Арканзас университетининг бир гуруҳ олимлари тадқиқот ўтказдилар, унда 80 нафар кўнгилли қатнашди. Тасодифий равишда иштирокчи ё бир финжон қаҳва кучига тенг кофеин таблеткасини ёки плацебо оларди. Кейин барча иштирокчилар конвергент ва тарқоқ тафаккур, ишчи хотира ва кайфиятнинг стандарт чора-тадбирларига текширувдан ўтдилар. Кофеин ижодий тафаккурга мутлақо таъсир кўрсатмади, аммо муаммоларни ҳал қилиш қобилиятини сезиларли яхшилади. Ижодийлик бўйича натижаларга қўшимча ўлароқ, кофеин ишчи хотирага ҳам сезиларли таъсир кўрсатмади. Аммо кофеин ичган иштирокчилар, ҳақиқатан, ўзларини камроқ маҳзун ҳис қилдилар.
Компьютер дастури мия сигналларини синтетик овозга айлантиради
Калифорния уинверситети олимлари мия фаоллигини нутққа айлантира олувчи технология яратиш устида иш олиб бордилар. Тадқиқотларининг натижалари бу мумкин эканлигининг исботини намоён этмоқда ва бу билан, технологиялар фалажланганлар ва соқовлар овозга эга бўлиш имконини тақдим этишига умидни мустаҳкамлмоқда.
Техника ўта инвазив бўлиб, мия ичида чуқур жойлашган электродларга таянади. Технология оғиз ва унинг атрофидаги мушакларга юбориладиган электр хабарларни кузатиб боради ва мия нимани айтмоқчи бўлганини тушунишга интилади. Олимлар эпилепсияли беш нафаргина одамда тестлар ўтказдилар – электродлар уларга даволашнинг бир қисми сифатида ўрнатилганди. Тўғри, бу одамлар сўзлашга лаёқатли бўлиб, тест давомида гапирардилар ҳам, бу компьютерга миянинг тегишли сигналларини қайта ишлаш имконини берди. Энди олимлар бу жараён гапира олмайдиган одамларда ҳам иш бера олишини текширишлари керак.
Бироқ, нутқни бошқарувчи мия сигналлари, қўл-оёқ ҳаракатида ишлатиладиган сигналларга қараганда, коддан чиқариш учун анчайин мураккаб саналади. Бу ҳол, пировардида, фалажланган беморларга нисбатан қўлланиладиган синтетик нутқ тизими, эҳтимол, чекланган сўзлар тўплами билан кифояланишини англатади.
Роботлар ҳамшираларни ортда қолдирадими?
https://www.sciencedaily.com/releases/2020/03/200304141540.htm
Ратгер университети инженерлари ажойиб столусти қурилмасини яратдилар – у, қон олиш ёки суюқликлар ва дориларни етказиш учун катетерлар киритиш учун робот, сунъий интеллект, инфрақизил ва ультратовушли томографияни ўз ичига олади. Уларнинг тадқиқотлари натижалари кўрсатадики, визуал бошқарувли роботлаштирилган қурилма каби автоном тизимлар айрим мураккаб тиббий вазифаларда инсонларни ортда қолдириши мумкин.
Тадқиқотчилар сўзларига кўра, ташхис ва терапия таомилларининг тахминан 20 фоизида қийинчиликлар кузатилади, бу қийинчиликлар ингичка, буралган, қийшайган ёки ўралиб қолган қон томирларига эга одамларда (асосан болаларда, кексаларда, сурункали касаллар ва травма олган беморларда) кузатилади. Шундай ҳолатларда ҳам роботлаштирилган қурилма игна ва катетерларни минимал кузатув остида майда қон томирларига аниқ юбора олади. У, мураккаб визуал вазифалар, жумладан атрофдаги тўқималардан қон томирларни ажратиб олиш, уларни таснифлаш ва чуқурлигини баҳолаш, кейин ҳаракатни кузатиб бориш учун, ўзида сунъий интеллект ва яқинга ишловчи инфрақизил ва ультратовуш визуализациясини уйғунлаштиради.
Чақалоқларга уларга тақлид қилганлари ёқади
https://www.sciencedaily.com/releases/2020/05/200526111251.htm
Швециядаги Лунд университетининг PLOS One журналида нашр этилган охирги тадқиқотига кўра, олти ойлик чақалоқлар катталар уларнинг қилиқларига тақлид қилаётганларини жуда яхши тушунадилар ва бу тақлидни дўстона муносабат ўлароқ қабул қиладилар. Чақалоқлар уларга тақлид қилаётган катталарга, ўзини бошқача тутган катталарга қараганда, узоқроқ қараганлар ва табассум қилганлар. Катта инсон чақалоқ хатти-ҳаракатини қанчалик аниқ қайтарса, боланинг қизиқиши ва мулоқотни давом эттириш истаги шунчалик кучли бўлган. Илмий доираларда анча даврдан бери боланинг ривожланиши кўп жиҳатдан катталарга тақлид асосида қурилиши назарияси мавжуд. Бироқ, олимлар ушбу гипотезаларни тасдиқлай олувчи етарлича эмпирик маълумотларга эга эмасдилар. Синов натижалари олимлар олдида боланинг ижтимоий кўникмасини унинг ҳаётининг биринчи ойларида шакллантиришни ўрганиш учун кенг имкониятлар очди. Бошқа томондан, бу катталарга ҳам болалар билан, улар ҳаётининг илк йилларида, муносабатларни тўғри йўлга қўйишда ёрдам беради.
Капалаклар саратонни даволашда қандай ёрдам бера олади?
https://www.popsci.com/story/animals/butterfly–biomimicry–engineering/
130 миллион йилдан буён капалаклар сайёрамизни безаб келадилар. Бироқ узоқ вақт давомида одамлар бу организмлар қандай қурилган ва қандай қобилиятларга эга экани ҳақида ўйлаб кўришмаган. Юксак технологик воситалардан фойдаланиб, илм-фан ушбу «учар гуллар» ҳақидаги, уларнинг минглаб километр масофани босиб ўта олишларидан қанотларининг ғаройиб суратларигача бўлган, шу пайтгача тасаввур ҳам қилинмаган фактларни аниқлади. Бу кашфиётларнинг баъзилари тиббиётдаги фундаментал синовлар учун асос бўлади. Клемсон университети олимлари капалакларнинг диаметри бир неча микрон бўлган хартумчалари орқали суюқлик ўтказиш қобилиятларини аниқладилар. Буни ҳар бир тур ўзгача тарзда амалга оширади. Айрим турлар, турли ёпишқоқликка эга суюқликларни ўтказиш учун, ички қувур диаметрини ошириш ёки қисқартиришнинг уддасидан чиқади. Масалан, капалаклар хартумчалари шаклида, уларга ўхшатиб ишланган зондлар саратонга қарши заҳарли препаратларни бевосита саратон ҳужайралари ичига олиб кира оладилар. Бу инқилобий янгилик врачларга тез тарқалувчи саратон ҳужайраларини йўқотиш ва соғлом тўқималар учун хатарни минималлаштириш имконини беради. Бундай технологиялар, шунингдек, хирургларга инсоннинг энг кичик қон томирларига нанолитр миқдорида қон етказиш ва бу билан кислород етишмаслигининг олдини олишда ҳам ёрдам беради.
Qvant таҳририяти тахлил гуруҳи