Инсоният ўзи қаён бораётгани ҳақида йилдан-йилга тобора кўпроқ ўйлашига тўғри келяпти. Глобал молиявий, энергетик ва экологик инқирозлар сабабларининг туб илдизлари ўнлаб йиллар давомида табиат ресурсларини интенсив, ғайриоқилона ўзлаштириш ва фойдаланиш, бу жараённи нотўғри бошқаришга бориб тақалади. Натижада сайёра ва келгуси авлод олдидаги улкан лекин кўпинча яширин бўлиб келган экологик қарздорлик тинимсиз ўсиб бормоқда.

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Париж келишувини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилди ва уни амалга ошириш бўйича миллий миқёсдаги улуш миқдорий мажбуриятини – 2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот бирлигига иссиқхона газларини чиқариш солиштирма ҳажмини 2010 йил даражасига нисбатан 10 фоизга қисқартиришни зиммасига олди.

Мамлакатда Париж келишуви мажбуриятларини бажариш доирасида иссиқхона газлари ташламасини қисқартириш бўйича ўрта муддатли устуворликлар иқтисодиётнинг энергияталаблиги ва ресурсталаблигини қисқартириш, ишлаб чиқаришга энергиятежамкор технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, Оролбўйидаги экологик инқироз оқибатларини енгишни кўзда тутувчи қатор стратегик ва тармоқ режалари, дастурлари, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқали амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасида тузилмавий ўзгаришларни чуқурлаштиришга, иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизациялаш ва диверсификациялаш ҳамда ҳудудларни мувозанатланган ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган комплекс чоралар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил иқлим ўзгариши шароитларида самарали, ресурсни тежовчи ва экологик хавфсиз иқтисодиётни таъминлашда ўзаро боғлиқ муаммолар ва эҳтиёжлар мавжудлигини кўрсатди. Жумладан, жадаллаштирилган индустриализация ва аҳоли сонининг ўсиши иқтисодиётнинг ресурсларга эҳтиёжини сезиларли оширади, шунингдек атроф-муҳитга ва иссиқхона газларининг ташланиши ўсишига салбий антропоген таъсирни кучайтиради.

Иқтисодиёт энергия самарадорлигининг паст даражаси, табиий ресурсларнинг ғайриоқилона истеъмоли, технологияларнинг секин янгиланиши, кичик бизнеснинг «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш учун инновацион ечимларни жорий этишда суст қатнашиши мамлакат барқарор ривожланиши соҳасидаги бирламчи миллий мақсадлар ва вазифаларга эришишга тўсқинлик қилади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бешта устувор тараққиёт йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси билан белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш, шунингдек Париж келишуви (Париж,  2015 йил 12 декабрь) мажбуриятларини бажаришни ва Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишини таъминлаш мақсадларида 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтишига оид стратегияни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди.

Барқарор тараққиёт вазифаларининг кўламини англаш, шунингдек кенгайиб бораётган миллий ва халқаро тартибга солиш тозароқ, биринчи навбатда углерод камроқ талаб қилувчи технологияларнинг кўплаб тармоқларда жўшқин ривожланишига туртки бўлади. Ҳозирда атрофдаги табиий муҳит деградациясининг, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларининг олдини олиш муаммоларини ҳал қилиш жаҳон энергетика тизими қайта ташкил этиши билан чамбарчас боғлиқдир.

Дунёда яшил иқтисодиётга инвестициялар ўсмоқда ва, шунга мувофиқ, экологик хатарларни инобатга олган компаниялар акциялари мустаҳкамроқ ўсиш ва барқарорлик кўрсатмоқда. «Яшил» ўсиш фундаменти сифатида иқтисодиёт энергетик базисининг модернизацияси ўртага чиқмоқда.

Ўзбекистон энергетика тармоғида углерод нейтраллигини ривожлантириш режаси

Ривожланиш режаси Ўзбекистон ҳукуматига ТЭМни, кам углеродли технологияларни ривожлантиришни устуворлашда, шунингдек Париж келишуви қоидаларига мувофиқликни амалга оширишда кўмак беришга қаратилган. Ривожланиш режаси Ўзбекистонда ташламаларни қисқартириш техник ва иқтисодий жиҳатдан амалга оширса бўладиган иш эканлигини ва энергетика тармоғи углерод нейтраллигига 2050 йилга бориб эришиши мумкинлигини намойиш этади.

2021 йилдан 2050 йилгача ривожланиш режасига мувфиқ уч босқичдаги CO2 ташламалари

Ривожланиш режаси 2050 йилга бориб Ўзбекистон энергетика секторидан ташламаларнинг нолга тушишига эришиш учун қуйидаги асосий мақсадларни ўз ичига олади: (a) ТЭМдан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш (b) қисқа муддатли истиқболда газга асосланган янги, юқори самарали генерация қувватларини қуриш (c) параллель равишда мавжуд самарасиз қувватларни фойдаланишдан чиқариш.

Углерод нейтраллиги сценарийсига мувофиқ электр энергияси ишлаб чиқариш ва CO2 мутаносиблигининг ривожланиши

Манба: http://minenergy.uz/en/lists/view/131

Гидроэнергетика – «яшил» иқтисодиёт ривожланиши пойдевори

Электр энергетика соҳасида барқарор ривожланиш мезонларига мувофиқликнинг асосий жиҳати замонавий иқтисодиёт ва жамиятнинг энергияга эҳтиёжини қондирган ҳолда энергиянинг бирламчи қайта тикланмайдиган манбаларини максимал тежаш, шунингдек электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг технологик циклининг бутун занжири бўйлаб атроф-муҳитга таъсирни минималлаштириш саналади. Глобал иқтисодий муаммолар ўсиб бориши, атмосферанинг ифлосланиши, исиш ва иқлим ўзгариши шароитида қайта тикланувчи манбалардан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш санаб ўтилган талабларга максимал мувофиқ келади, деб саналади. Иқлим ўзгаришларини ушлаб туришнинг энг салмоқли омилларидан бири йирик гидростанциялар ҳисобланади. Чунончи, Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, амалдаги гидростанцияларсиз иссиқхона газлари ташламаси миқдори 11%га кўпроқ бўлган бўларди, бу сайёрадаги барча автомобиль транспорт ташламасига тенгдир.

БАРҚАРОР ГИДРОЭНЕРГЕТИКА
Коммуникация ва маслаҳатлар
Бошқарув
Қўйилган талаблар ва стратегик тўлдириш
Жойлаш ва дизайн
Атроф-муҳит ва жамият муаммоларини бошқариш
Интеграцияланган лойиҳа бошқаруви
Гидрологик ресурслар
Активлар ишончлилиги ва самарадорлиги
Инфратузилма хавфсизлиги
Молиявий асосланганлик
Лойиҳа афзаллиги
Иқтисодий асосланганлик
Харидлар
Внутренний круг:
Жамият ва яшаш харажатлари таъсири остидаги лойиҳа
Кўчиш
Маҳаллий аҳоли
Ишчи кучи ва шароитлари
Маданий мерос
Жамоатчилик саломатлиги
Биохилма-хиллик ва инвазив турлар
Эрозия ва тупроқ ўтириши
Сув объектлари бошқаруви
Сув сифати
Шовқин ва чиқиндилар билан ифлосланиш даражаси ва ҳаво сифати
Оқим бўйича қуйидаги сув оқимлари режими
Иқлим ўзгаришларига қарши кураш ва барқарорлик

Гидроэнергоресурслар – энергиянинг қайта тикланувчи ва экологик тозароқ манбаси бўлиб, ундан фойдаланиш атмосферага ташламаларни камайтириш ва углеводород ёқилғи захираларини сақлаб қолиш имконини беради. Айнан ГЭС – бу манёврга қобилроқ станциялар бўлиб, зарур бўлганда ишлаб чиқариш ҳажмларини саноқли даиқаларда сезиларли ошира оладилар ва юкламалар чўққисини қоплаш имконига эгалар. Иссиқлик станциялари учун бу кўрсаткич соатларда ўлчанса, атом станцияларда – суткаларда саналади.

Жаҳон электр энергиясининг бешдан бир қисми қайта тикланувчан манбалардан олинади. Бу энергиянинг тақрибан 85 фоизи гидроэнергетик ресурслар, шубҳасиз, тикланувчан энергиянинг энг муҳим манбаи ҳисобига генерацияланади. Экспертлар баҳолашига кўра, дунёда гидроманбалардан олиниши мумкин бўлган энергиянинг учдан биригина ишлатилади. Ҳозирги вақтда кўплаб гидроэлектрстанциялар қурилаётган ёки қурилиши лойиҳалаштирилаётган бўлса ҳам, тармоқ салоҳияти бу билан кифояланмайди. Шу вақтнинг ўзида мавжуд электрстанцияларни модернизациялаш, қайта тиклаш ва қувватини ошириш учун қўшимча капитал киритиш талаб этилади. Дунёдаги гидроэлектрстанциялар жиҳозларининг қарийб ярми ўттиз йилдан зиёд вақтдан буён хизмат қилиб келади.

Жаҳон энергетика кенгашининг 2015 йил декабрь ойидаги маърузасида қайд этилишича, ГЭСда электр энергиясини ишлаб чиқиш умумжаҳон ҳажми амалдаги йирик станциялар ва янги микро-ГЭС ҳисобига ўсиб бормоқда. Бу стратегия янги мегалойиҳалар яратилишини четлаб ўтиш имконини беради ва гидроэнергетикага нисабатан жамоатчилик қаршилиги даражасини қисқартиради.


Ҳозирда энг йирик гидроэнергия ишлаб чиқарувчилар (гидроаккумулизация станциялари ҳам шунга киради), мутлақ қийматларда олганда, Хитой, Канада, Бразилия ва АҚШ саналади ва етакчи бешталикни Россия якунлайди. Аммо, аҳоли жон бошига гидроэнергия ишлаб чиқариш бўйича мутлақ етакчи – бу Исландия. Ундан ташқари, бу кўрсаткич Норвегияда (ялпи ишлаб чиқаришни олганда, ГЭСнинг улуши – 98 фоиз), Канада ва Швецияда энг юқори. Энергия билан таъминлашда ГЭС устунликка эга бўлган мамлакатлар мавжуд. Масалан, Парагвайда энергиянинг 100 фоизи гидроэлектрстанцияларда ишлаб чиқарилади.

Марказий Осиё – гидроэнергетика ривожланиши учун истиқболли минтақа

Каспийбўйи минтақаси ва Марказий Осиё мамлакатлари 75 ГВт.дан зиёд белгиланган гидроэнергетик қувватга эгалар, бу салоҳиятнинг аксар қисми ҳали ишлатилмаган. Чунончи, Грузиянинг ўзлаштирилмаган гидросалоҳияти 75%ни, Тожикистонники – 91%ни, Қирғизистонники – 90%, Ўзбекистонники – тақрибан 70%ни ташкил қилади. Шу билан бирга, минтақада мавжуд гидроэнергетик ишлаб чиқариш активлари асосан совет даврида фойдаланишга топширилган ва модернизацияга муҳтож. Гидроресурсларни келгусида ўзлаштириш, янги ГЭСлар қуриш ва мавжудларини модернизациялаш минтақа мамлакатлари учун устувор масалалар сирасига киради. Бу масалаларни муваффақиятли ҳал қилиш Каспийбўйи минтақаси ва Марказий Осиё мамлакатларининг энергетик, демакки, иқтисодий хавфсизлиги ва мустақиллигини таъминлайди.

Ресурслар турлари бўйича энергия ишлаб чиқариш, 2015
Сув-энергетика салоҳияти Марказий Осиё минтақаси мамлакатларининг миллий иқтисодиётлари ривожланишида муҳим ва узвий роль ўйнайди. Бу ҳолат ресурс билан таъминланган республикаларда энергетика иқтисодиёт «локомотиви» ва барқарор ҳамда самарали иқтисодиётни қуриш учун пойдевор вазифасини ўташи билан изоҳланади.

Тошкентда 17-18 февралда «Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий 2021» V ҳар йилги халқаро конгресси ва кўргазмаси ўтказилди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россиядан 150 дан зиёд иштирокчилар тармоқни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик ва режаларни муҳокама қилдилар.
Ҳар йилги “Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий” халқаро конгресси ва кўргазмаси – бу минтақа (Қирғизистон, Грузия, Ўзбекистон, Озарбойжон, Эрон, Арманистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия) гидроэлектрстанцияларини қуриш ва қайта тиклаш/модернизациялаш бўйича қатор лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун мулоқот, тажриба алмашинуви, ечимлар излаш ҳамда ҳокимият ва бизнес вакиллари саъй-ҳаракатларини уйғунлаштиришнинг профессионал майдончасидир. Бу йил конгресс 150 нафар олий бўғин раҳбарлари, маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари, консультантлар, экспертлар, шунингдек етакчи технология ва жиҳозлар ишлаб чиқарувчиларни жамлади. Тадбир эътибор марказидан “Ўзбекистон гидроэнергетикаси” мавзуси жой олди. Конгресс иштирокчилари инвестиция лойиҳалари ва уларни амалга ошириш дастурларининг тақдимотлари, тармоқ ривожланиши стратегиялари ва мамлакатда бизнесни муваффақиятли юритиш усуллари билан танишдилар.

Ўзбекистон гидроэнергетикаси ривожланиш асослари

Ҳозирда 46 та ГЭС ишлаб турибди, уларнинг белгиланган қуввати 2 000 МВтдан зиёд, ўртача йиллик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 6,5 млрд КВт/с.га тенг. Мамлакатда ишлаётган ГЭС Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 10 фоизидан зиёдини таъминлайди.

Ўзбекистон минтақалари кесимида электр энергиясини ишлаб чиқариш


п/п
Минтақа номи ГЭС сони Ўртача кўпйиллик ишлаб чиқариш, млн.кВт.с
1 Андижон вилояти 6 682,7
2 Қашқадарё вилояти 1 80,9
3 Самарқанд вилояти 8 78,8
4 Сурхондарё вилояти 2 139,4
5 Сирдарё вилояти 1 358,1
6 Жиззах вилояти 1 1,0
7 Тошкент вилояти 18 4 531,7
8 Фарғона вилояти 1 2,4
9 Наманган вилояти 3 72,8
10 Хоразм вилояти 1 393,8
11 Тошкент ш. 4 100,1
Жами 46 6 500,0

 

Ўзбекистоннинг техник жиҳатдан амалга оширилиши мумкин бўлган гидроэнергетик салоҳияти йилига 27,4 млрд кВт.с деб баҳоланади. Ҳозирда бу салоҳиятнинг фақат 24 фоизи ишлатилмоқда. Қайд этиш ўринлики, юқорида келтирилган гидроэнергетик салоҳият тақрибан 30 йил олдин ҳисоблаб чиқилган, уни янгилаш, шунингдек кейинги йилларда ўрганиб чиқилган янги потенциал участкаларни кўриб чиқиш керак бўлади. Гидроэнергетикани ривожлантириш дастурига мувофиқ, 2030 йилга қадар ГЭСнинг генерация қувватларини икки мартага ошириш режалаштирилган.

 

Мурод Носиров

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *