Глобал инновацион индекс Хитойни жаҳон майдонидаги сиёсий салобати кучайиши ва иқтисодиёти юксалиши баробарида инновацион фаоллигининг юксак ўсиши билан характерланувчи етакчи мамлакатлар сафига киритади. Хитой “дунё фабрикаси”дан Ғарбни орқада қолдириб кетган технологик инновациялар, ечимлар ва ғоялар инига айланди.
Инновациялар ва иқтисодий ўсиш ўртасида аниқ ўзаро алоқа мавжуд, шу сабабли дунёда қатор кўрсаткичлар борки, улар мамлакатлар бўйлаб инновацион фаолликни баҳолаш ва ўлчашга қаратилган.
Инновацияларни ўлчаш учун учта асосий кўрсаткич олинади:
- Ҳар йили INSEAD ва Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан чиқариладиган Глобал инновацион индекс;
- Бостон консалтинг гуруҳи, Миллий ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси ва Ишлаб чиқариш институти томонидан биргаликда тайёрланадиган Халқаро инновациялар индекси;
- Bloomberg инновацион индекси ва Жаҳон иқтисодий форумининг глобал рақобатбардошлик маърузаси.
Фото: Глобал инновацион индекс
Аҳоли жон бошига ЯИМ, АҚШ долларида, ХҚП бўйича
Швейцария, Сингапур, Ирландия, Люксембург, Хитой, БАА, Болгария, Литва, Украина, Қатар, Бруней, Баҳрайн, Тринидад ва Тобаго, Яман
Глобал инновацион индексга кўра, 2018 йилда етакчи ўнталикка кейинги ўн йил давомида ИТККЕга энг юқори харажатлар билан характерланган мамлакатлар кирди. Ушбу ммлакатларда ИТККЕга харажатлар, ўртача, ЯИМнинг 2 фоизини ташкил қилди.
ФОТО: ИҲТТ, Шарқий Осиё ва Тинч Океани, Ўртача жаҳон даражаси, ИЕ, Марказий Европа ва Болтиқбўйи, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, Лотин Америкаси ва Кариб, Жанубий Осиё, Марказий Осиё
ИТККЕга харажатлар, 2010-2017
Манба – Жаҳон Банки
Ривожланаётган мамлакатлар орасида феноменал кўрсаткичларни Хитой сақлаб қолган, у ГИИнинг 2007 йилдаги биринчи ҳисоботида 29- ўринда турган бўлса, 10 йил ўтгач, инновацион ривожланиш соҳасидаги жаҳон етакчилари сафига ёриб кирди ва 17- ўринни эгаллади.
“Хитойнинг жўшқин юксалиши ушбу мамлакат олий раҳбариятининг дунё аҳамиятига эга инновацион салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган стратегик курсининг, шунингдек, рақобат афзаллигини сақлаб қолиш мақсадларида миллий иқтисодиёт тузилмавий базасининг илмталабгирлиги юқорироқ, инновацияларга асосланган тармоқларга ўтказилишининг ифодасидир,- деб таъкидлайди ЖИМТ Бош директори Фрэнсис Гарри. – Бу кўпқутбли инновациялар юзага келишини англатади”. Чунончи, Хитой кейинги 20 йил ичида тадқиқотларга харажатларни 3,5 бараварга – ЯИМнинг 0,6 фоизидан 2,1 фоизигача оширди.
ФОТО: ИТККЕ га харажатлар, ЯИМга фоизларда
Хитой Ўртача дунё кўрсаткичи
Танланган сиёсий ва иқтисодий курс натижасида, Хитой, АҚШ билан бирга, жаҳон инновацион бозорида ҳукмронлик қила бошлади.
ФОТО: Юқори технологик экспорт
Хитой, ЕИ, Германия, АҚШ, Сингапур, Гонконг, Франция, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия
млрд АҚШ долларида, 2016-2018 йилларда
- Тадқиқотчилар, 2015 ёки маълумотга эга охирги йил
Тадқиқотчилар сони, млн
Хитой, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, Сингапур, Швейцария
- ИТККЕга харажатлар, 2016 ёки маълумотларга эга охирги йил
ХҚП $ (2005 йилдаги қатъий белгиланган нархларда), млн
АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Швейцария, Исроил, Сингапур
- Патентлар сони, олинган мамлакатига кўра
Аризалар сони, млн
Хитой, АҚШ, Буюк Британия, Швейцария, Сингапур, Исроил
- Илмий ва техник мақолалар, 2017
Аризалар сони, минг.
Хитой, АҚШ. Буюк Британия, Швейцария, Сингапур, Исроил
Хитой “дунё фабрикаси”дан ечимлари ва ғоялари Ғарбни орқада қолдирадиган технологик инновациялар инига айланди. Бу сунъий интеллект томонидан бошқариладиган янгиликлар олиб борувчиларидан тортиб мобил тўловларгача (ҳатто кўчадаги гадойлар ҳам телефон ва QR-код орқали тўлов қабул қилмоқдалар) кузатилади. Хитойдаги 730 миллион нафардан зиёд Интернет фойдаланувчилари бошни айлантириб юборадиган тезликдаги ўзгаришларни ҳис қилмоқдалар. Шу билан бирга, ҳукуматнинг “Хитойда ишлаб чиқарилган 2025” каби ташаббуслари мамлакат технологияларини ривожлантиришга ва ғояларга асосланган инновацияларни рағбатлантиришга қаратилган.
Global Group раиси, хитойлик ангел-инвестор доктор Жонни Хон сўзларига кўра, мамлакат электрон тижорат, молиявий технологиялар ва транспорт каби тармоқларда аллақачон илгари ривожланган. “Хитой технологиялар соҳасида жаҳон етакчисига айланмоқда”,- дейди доктор Хон.
“Ғарбда Хитой маҳсулотлари – бу арзон, сифати паст, Ғарб маҳсулотларига тақлидан чиқарилган товарлар деган тасаввур мавжуд. Бу энди ҳақиқатга тўғри келмайди. Энг янги Хитой технологиялари Хитойда ишлаб чиқарилибгина қолмай, Хитойнинг ўзида кашф этилади ва ишлаб чиқилади”.
Мобил тўловлар етакчиси
Хитой истеъмолчилари нафақат дебет карталарига, балки харидни амалга оширишнинг янги, нақдсиз усулларига ҳам эгалар, фойдаланувчилар мобил тўловларни (QR-код ва телефон орқали) жадал қўлламоқдалар. Хитой Халқ банкига кўра, 2018 йилда Хитой истеъмолчилари 60,5 миллиарддан ортиқ транзакцияларни амалга оширдилар, бу 2017 йилдаги кўрсаткичга қараганда 61,2 фоизга кўпроқ бўлди. Натижада транзакциялар ҳажми 41,3 триллион долларни ташкил қилди, бу 2017 йилдагига қараганда 36,7 фоизга кўпдир.
Нақдсиз тўловларнинг содда тизими хитойлик истеъмолчиларнинг салмоқли қисми эндиликда ўз маҳсулотларини Интернет орқали сотаётганлигини ҳам кўрсатмоқда, деб қайд этади Accentureнинг тўловлар соҳасида глобал етакчиси Гарет Уилсон. “Хитойда мобил тўловларнинг жўшқин ривожланиши рақамли муносабатлар таъмини тотиб кўрган янги турдаги истеъмолчига асосланди”,- дейди у.
“Истеъмолчиларнинг тахминан 40 фоизи Интернетда маҳсулот сотиб қўшимча даромад ишлаб топади”.
Молиявий инқилоб
Хитой молиявий технология компанияларида яна бир муҳим ўзгариш рўй берди – улар Ғарб фирмалари таклиф этмайдиган хизматлар тақдим этиш учун технологиялардан кўпроқ фойдаланадилар,- қайд этади Warwick Business School доценти Жимми Хуанг.
“Молиявий институтлар шошмайдилар ёки рақобатга киришишни истамайдилар,- дейди у. Муваффақиятли намуналардан бири Wecash бўлди – у унутилган фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш учун ижтимоий тармоқларга асосланган кредит рейтингининг ўз алгоритмини ишлаб чиқди».
Г. Уилсон ҳисоблашича, Ғарб, секинлик билан бўлса-да, Хитой молиявий технологиялар соҳасидаги инқилобга етиб олмоқда ва вақт ўтиши билан бу жараён тезлашади. “Буюк Британияда қулай, тезкор ва шахсга қаратилган тўловларга иштаҳа ўсиб бормоқда”,- дейди у.
“Европада очиқ банк хизматининг тартибга солиниши банкларни мижозлар тўғрисида ахборот алмашинувига мажбур қилади. Бу технологик фирмалар томонидан узилишга сабаб бўлади”.
Сунъий интеллект кашшофи
Хитой компаниялари сунъий интеллект борасида ҳам дадил синовларга қўл урадилар. Baidu излаш гиганти яқинда Пекинда дунёдаги илк сунъий интеллект паркини тақдим этди, бурноғи йил эса, Хитой ҳукумати Ғарб мамлакатларидан сунъий интеллектни жорий этиш соҳасида ўзиб кетиш ниятини маълум қилганди.
“Хитой ҳозирда сунъий интеллект соҳасидаги корхоналарга инвестициялар ҳажми бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради ва 2030 йилга бориб етакчиликни қўлга киритиш ниятида”,- дейди Altus Consulting консалтинг компаниясининг молиявий масалалар бўлими бошлиғи Саймон Бусси. “Бу энди СИнинг молиявий технологиялар билан уйғунлашуви бўйича етакчи дегани”.
“Alibaba онлайн-ритейлерининг филиали СИ базасидаги технологияни ўз бизнесини кенгайтириш, мижозга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, қаллобликни аниқлаш ва муаммоларни белгилаш учун рағбатга айлантирди”.
Ижтимоий тармоқ
Хитойнинг ижтимоий тармоқларда ишловчи WeChat компанияси эндиликда шунчалик кўп функцияларни интеграциялайдики, уни “ҳар нарса учун илова” деб атайдилар, у орқали фойдаланувчилар шифокор қабулига ёзилишлари, жарима тўлашлари ва трафик учун ҳисобни тўлашлари мумкин бўлмоқда.
“WeChat иловасининг асосчиси бўлмиш Tencent компанияси Facebookни орқада қолдириб, дунёда аҳамиятига кўра бешинчи компанияга айланди”,- дейди доктор Хон. “Бу Хитойнинг халқаро майдонда ҳайратланарли ўсишига далолат қилади”.
У Хитой технологик стартаплари муваффақиятини, жумладан, Хитой компанияларининг глобал шериклар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш истаги билан изоҳлайди. “Рақамли технологик соҳада муваффақиятга эришиш учун, сиз бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр бўлмоғингиз керак”,- қайд этади у.
“Бу – Хитой тез-тез қўллайдиган ёндашув. Хитойнинг ҳам уйда, ҳам чет элда технологияларга салмоқли маблағлар тикишга қарор қилиши у қўшимча қиймат пиллапоясидан аста-секин лекин дадил ҳаракатланаётганини англатади ва Ғарб, яхшироқ рақобатлашиш учун, бундай ҳамкорликдаги ёндашувдан сабоқ олиши мумкин».
Қарийб ўн йиллик нотекис глобал тараққиётдан кейин дунёда ҳозир глобал иқтисодий ўсиш импульси кузатилмоқда. Ҳозирда жаҳон иқтисодиёти олдида кейинги бир неча йиллар давомида ушлаб туриш мумкин бўладиган барқарор ўсиш суръатларига эришиш вазифаси турибди. Ушбу контекстда сиёсатда устуворликларни белгилаш зарурати яна юзага чиқади, зеро у инновацион ўсишнинг янги манбаларини рағбатлантирган бўларди. Инновацияларга инвестициялар бу мақсадда марказий ўринни эгаллайди.
Ушбу трендларга таяниб ва глобал инновацион тафовутни қисқартириш орқали ўртача даромадга эга кўпчилик мамлакатларда инновацияларни жадаллаштириш, шунингдек паст даромадга эга мамлакатларда инновацияларнинг босқичма-босқич ошириб бориш учун салоҳият шаклланади.
Олдинга назар ташлаб, савол туғилади: кейинги бир неча йил давомида инновацияларга харажатлар иқтисодий ўсишга мувофиқ бўлса нима бўлади? Агар Ҳиндистон ва Осиёдаги бошқа ривожланаётган мамлакатлар, шунингдек дунёнинг бошқа минтақалари – Лотин Америкаси, Марказий Осиё ва Африкадаги, ҳозирда қиёсда орқада қолаётган мамлакатлар яқин бир неча йилда Хитойнинг жўшқин инновацион траекториясига риоя этадиган бўлсаларчи? Протекционизм, жумладан илмталаб тармоқларга, барча йўналишлардаги информацион тармоқлар ва билимлар оқимига таъсир кўрсатувчи протекционизм кучайиши кейинги ойларда тийилса нима бўлади?
Бундай динамика маҳсулдор билимлар ҳамда ҳамкорлик учун, янги билимлар ва инновациялар уйғунлашуви учун имкониятлар тарқалишига замин яратиши мумкин.
Рауф Салахўжаев