Саидвалиева Муслима  (14 ёш)

Эҳтимол, ҳар кимнинг мактабда битта бўлса ҳам севимли фани бор. Мен учун бу, табиийки, адабиёт. У шундай хилма-хил, ғайриоддий, баъзида ҳатто ақл бовар қилмас ва мутлақо ҳайратланарли. Ўз тасаввурларини қоғозга тушириб, бутун дунёга кўрсатишдан қўрқмаган инсонларнинг ички дунёсига ва ўй-фикрларига шўнғиш жуда қизиқарли. Албатта, адабиёт олами идеалликдан йироқ. Масалан, рус ёзувчилари ҳикояларини олайлик. Ҳа, улар бутун дунёга шуҳрати таралган мумтоз асарлар эканлиги сир эмас. Бироқ, уларнинг кўпчилигини ўқираканман, мен маҳзунлик ва қайғуга чўмаман. Аммо, шубҳасиз, бош ва иккинчи даражали қаҳрамонларни кузатиш доим жуда қизиқ. Масалан, А.С. Пушкиннинг “Дубровский” асарини олайлик. Бош қаҳрамонлар ўртасидаги муносабатлар ривожини кузатиш ниҳоятда қизиқ бўлган. Қандай фожиали якун бўлганлиги ҳамманинг ёдида бўлса керак. Аммо, афсуски, буюк адиб бу асарини охирига етказа олмаган. Дарвоқе, ушбу асардан мен ўзимга янгиликлар кашф этдим. Масалан, қандайдир бойлар инсонни айиқ (боғланган, эътибор беринг) бор хонага қамаб қўя олганлар. Лекин, мен рус муаллифларини қанчалик ҳурмат қилмай, хорижий адабиётни афзалроқ кўраман. Уларнинг ҳикоялари саргузаштлар ва ҳис-туйғуларга бой. Ҳамма учун севимли “Кичик шаҳзода”ни олайлик. Ниҳояси, албатта, қайғуга солади. Аммо! Унинг фалсафага бойлигини кўринг, ўқиш давомида қанча ҳиссиётларни қалбингиздан ўтказасиз! Бу жуда ажойиб. Эҳтимол, шаҳзода ва унинг атиргули узоқ йиллар давомида инсонлар хотирасида сақланиб қоладилар. Антуан де Сент-Экзюпери ҳақиқатан дунёдаги шоҳона асарни яратган.

Охирги ўқиган ҳикоямга фидбэк бермоқчи эдим, уни ҳурматли рус тили ва адабиёти ўқитувчимиз (Елена Ивановнага алангали салом) ўқишни топширганди. Ҳикоя “Парадокс” деб номланади, муаллифи – Короленко. Унинг “Ер ости болалари” асари жуда машҳур. “Парадокс” очерки анчайин қизиқарли чиққан. Йўқ, менга қолса, уни жуда қизиқарли деган бўлардим, чунки биз уни бутун синф бўлиб ўқиб чиқдик ва қарийб ҳар бир дарсда муҳокама қилдик. Бизнинг синфни эса, ниманидир ўқиб чиқишга мажбур қилиш анчайин қийин иш.

Лекин биз аввалги хатоларимизни такрорламаслик учун, ҳикояни ўқиб чиқдик. Бу асар анчайин қизиқарли, Ян Залуский исмли феноменнинг тавсифи хотирамизда ўзига хос из қолдирди. Бу хотирани ижобий дея олмаймиз. Чунки синфдошларимнинг кўпчилиги бу феноменнинг ўзи одам эканлигига шубҳаланди. Аммо ҳали жуда ёш бўлган – саккиз ва ўн ёшли болалар катталар ҳаётига жуда барвақт қадам қўйдилар. Бунда эса феномен эмас, балки мутлақо бошқа одам айбдор бўлади. Лекин мен бошқа нарсага эътибор қаратмоқчиман. Улар шу феномен каби катта бўлишдан қўрқардилар. Ҳатто туни билан йиғлаб чиқадилар, оналари эса, шундан кейин уларни чўқинтиради, бу ёрдам беради деб ўйлайдилар.

Адабиёт мен учун ҳақиқатда катта қизиқиш уйғотишини билиб олгандирсиз? Зеро реал воқеликдан янги дунёларга тушиш, фантазия қилиш, ўзингиз учун янги нарсаларни билиш мумкин. мана шунинг ўзи сеҳр эмасми? Дарвоқе, тасвирлаганим асарда, менимча, жуда муҳим мавзу кўтарилган. Яъни, инсон катта бўлгани сари унда тасаввур бойлиги тобора камайиб боради. Болаликда бизнинг қўлимиз ҳар нарсага етадигандек, чунки ҳеч қандай ташвишимиз йўқ. Катта ҳаётга қадам қўйилганда эса, бирор сеҳрли нарсалар ҳақида ўйлашга умуман вақти қолмайди. Албатта, ҳамма ҳам эмас. Балки бу стереотипдир, лекин факт фактлигича қолади.

8 “Б” синф, “Эрудит мактаби

Неъматилла Арипов (12 ёш)

Бу йил “География” фани ва устозимиз Улуғбек Муродович пайдо бўлганларидан бери, ҳаётимда туб ўзгаришлар рўй берди. Дарслардан кейин ўқитувчимиз ўтказадиган қўшимча машғулотларга кўпроқ қатнай бошладим, уларда табиат, иқтисодий тизимларни тадқиқ этишнинг замонавий усулларини ўргандик. Шунингдек, географик ва тарихий хариталар тузишни билиб олдик. Ҳатто таътил вақтида ҳам мен география бўйича турли халқаро танловларда қатнашдим ва кўп марта ғолиб бўлдим. Бунинг натижасида баллар тўпладим ва ҳозирда мактаб портфолиосида етакчи ҳисобланаман. География бўлимидан менга айниқса дунё мамлакатлари жойлашуви, халқаро иқтисодий муносабатлар, геосиёсат, демография, урбанизация ва минтақавий иқтисодиёт кўпроқ ёқади.

 

P.S. “Эрудит” НТМ мактаби География жамияти президенти, 6- “В” синф ўқувчиси Неъматилла Арипов.

 

 

Исмоилов Асилбек (15 ёш)

Хомо сапиенс – онгли инсон. Онг – мана бизни ҳайвонлардан нима ажратиб туради. Бутун тарихи давомида инсоният ривожланган, турли имкониятларни ўзлаштирган ва ихтиролар қилган. Бугунги кунда кўплаб илм-фанлар мавжуд, мен эса умуман илм ҳақида гапирмоқчиман. Илм нима? Илм – бу инсониятнинг энг муҳим кашфиёти, илм туфайли биз тараққий топган, имкониятларга бой дунёда яшаяпмиз. Илм – бу қачон дунёни янада яхшироқ қилишга интилишингдир. Илм ривожланади ва ҳар куни биз унинг турли соҳалари ва тармоқларидаги ихтиролар ҳақида хабар топамиз. Балки, инсоният кеча тузата олмаган касалликларига эртагаёқ шифо топар. Илм-фан кундалик ҳаётда ҳам акс этади. Масалан, биз метро ёки автобусда кетарканмиз, адабиёт ўқиб борамиз. Бу гуманитар илм тажаллисидир. Жонажон Ўзбекистонимизда илм-фан қандай аҳволда? Ўзбекистон турли илм-фан тармоқларида яхши ривожланган. Истиқлолга эришилгач, ёшларни ўқитиш, улар келгусида илм-фан ривожига ўз ҳиссаларини қўшишилари учун кўплаб турли мактаблар, институтлар, лицейлар ва бошқа таълим муассасалари қурилди. Мен Ўзбекистон биотехнологиялар соҳасида яхши ривожланмаган деб ҳисоблайман, чунки бизда дори-дармон тайёрловчи яхши фармацевтик заводлар мавжуд эмас, шу сабабли уларни чет элдан сотиб олишга тўғри келади. Ҳа, нима, биотехнолог – бу қизиқарли касб!

Юнусобод тумани ТАШГУФ қошидаги академик лицей

Костецкая Юля  (17 ёш)

Психологиянинг инсон хаётидаги урни

Психология тўғрисидаги илм бошқа илмларда кузатилмайдиган алоҳида хусусиятларга эга. У инсоннинг психикаси ва психик фаолиятини ўрганади. Сиз ўз ўй-фикрларингизни, ҳис-туйғуларингизни, ҳаёт ҳақидаги тасаввурларингиз ва кўплаб бошқа нарсаларни таҳлил қилишингиз мумкин. Бизнинг давримизда психология янада талабгир бўлди. Чунки ҳозирги ахборот технологиялари асрида инсонлар виртуал оламга шўнғиб, атроф-муҳит билан алоқани аста йўқотиб бормоқдалар. Шу сабабли биз ўз ўй-фикрларимиз ва муаммоларимизни тушуниб етишимизда ёрдам берувчи психологияни билишга ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ муҳтожмиз.

Менинг тушунишимча, психология – бу инсоннинг ички ва руҳий дунёси, инсонларнинг атроф-муҳит ва, албатта, инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлари тўғрисидаги илм. Аслида ҳар бир инсоннинг ички дунёсини англаш анча қийин иш, чунки ҳар биримиз ўзимизга хосмиз. Айнан шу сабабли бу илм у ёки бу вазиятда инсоннинг муайян йўл тутишига нима сабаб бўлганлигини тушуниш имконини беради. Мен психологияга қизиқаман, чунки у менга ўз ички дунёимни ўрганишимда, шунингдек одамларни фарқлай олишимда ёрдам беради. Ушбу билимлар туфайли мен муайян вазиятлардаги ўз хатти-ҳаракатларим ёки муносабатларимга изоҳ топа олдим. Психологияни ўрганишда мен учун энг катта кашфиёт бугунги муаммоларимизнинг аксарияти болаликдан келаётган акс-садо эканлиги факти бўлди.

Менимча, кўпчилигингиз “болаликдаги муаммолар” деган иборани эшитгансиз лекин бунга унчалик эътибор бермаганмиз. Нега шундай бўлишини тушунтираман. Гап шундаки, биз кичиклигимизда шууримизда ҳеч нарса бўлмайди ва янги ахборотни ҳеч нарса билан солиштира олмаймиз. Айнан шу ҳолат кичик болаларга ҳамма нарсани пахтадек шимиб олиш имконини беради ва шу сабабли улар салбий таъсирга жуда чалинувчандир. Агар нимадир ачинарли, оғриқли ёки қўрқинчли воқеа рўй берса, бу шууримизда из қолдиради. Ота-оналаримиз ёки яқинларимиз, ўзлари билмаган ҳолда, бизга нотўғри йўриқлар беришган. Буларнинг ҳаммаси ушбу илмни билмасликдан келиб чиқади. Айнан болаликда соғлом психика пойдеворини қўйиш жуда муҳим. Чунки нафақат жисмонан, балки маънавий жиҳатдан ҳам соғлом бўлган болани қандай катта қилиш ва тарбиялашни тушуниш зарур. Барчани ушбу илм билан яқиндан танишишга чақираман, у сизни бефарқ қолдирмаслигига аминман.

Сергели туманини, 6 -чи ўрта умумтаълим мактаби

 

Арслон Султонов (14 ёш)

Мен спортни ёқтираман. Ҳаракатда бўлишни севаман. Спорт танани ривожлантиради, инсон саломатлиги ва руҳиятини мустаҳкамлайди, унда характер шакллантиради. Яна мияда алмашинув жараёнларини яхшилайди, уни яхшироқ ишлашига хизмат қилади. Спорт муаммолардан четланиш ва стресс даражасини камайтиришга ёрдам беради.

Спортнинг жуда кўп турлари бор лекин менга баскетбол ўйнаш кўпроқ ёқади.

Баскетбол – жуда жўшқин ва қизиқарли ўйин.

Баскетбол координация ва мерганликни ривожлантиради, тезда мўлжал ола билиш ва қарорлар қабул қилишга ўргатади. Тўпни ўз вақтида узатиш, бошқа ҳудудга олиб ўтиш, ҳимоячиларни алдаб ўтиш, ҳал қилувчи зарбани бериш учун майдондаги вазиятни мунтазам назорат қилиш керак бўлади. Ўйин жуда юқори тезликда ўтади, у фидокорликни талаб қилади.

Шунингдек, баскетбол жамоавий руҳни яхши ривожантиради, жамоада, умумий натижа учун ишлашга ўргатади.

Мен учун баскетбол – бу азарт, меҳнат, мағбулиятлар қайғуси ва ғалабалар қувончи. Ҳал қилувчи лаҳзада сиз қўлингизга тўпни оласиз ва мўъжизалар кўрсатасиз – бундаги ҳисларни тил билан тасвирлаб бўлмайди. Ҳамма тўп саватга тушишини кутиб жим бўлиб қолиши… буларнинг бари менга катта қониқиш ҳиссини беради ва бу ажойиб спорт тури билан шуғулланиш истагини кучайтиради.

97- сон мактаб, 10 “Е”- синф

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *