2020 йил кашфиётлари, шубҳасиз, қизиқарли ва, айниқса сўнгги инновацияларни унчалик кузатиб бормайдиганлар учун, ақлни лол қолдиради. Бу воқеаларнинг айримлари ноакадемик доиралар учун катта аҳамият касб этмаса ҳам, қолганлари барчамиз учун ҳайратланарли оқибатларга эга бўлди.

Чунончи, уларнинг асосийлари астрономия, биология, кимё ва бошқа соҳалардаги кашфиётлардир. 2020 йил бошланиши онкологиядаги катта ютуқ билан эсда қолади. Тадқиқотчилар Google DeepMind алгоритми томонидан яратилган технологиялардан фойдаландилар. Унинг технологик имкониятларини ишга солиб, тиббий экспертлар инсон-экспертлардан 2020 йилдаёқ ўзиб кетадиган қилиб сунъий интеллектни жорий этиш усулини кашф этдилар. Жумладан, бу технологик тараққиёт 2020 йилда кўкрак бези саратонини аниқлаш билан яқинндан ҳамкорлик қилиш имконини берди. Етакчи экспертлар ташаббуси билан юзага келган ютуқлар ва тадқиқот лойиҳаларининг ҳайратланарли даражада кўплигига қарамай, Google DeepMind алгоритми жуда самарали бўлди.

Онкология билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилиш учун янада кўпроқ ишларни амалга ошириш керак бўлса-да, Google технологиялари бу тадқиқотни 2020 йилда янада ҳаммабоп қилади. Шу маънода, ҳатто шубҳаланувчилар ҳам, 2020 йилда эълон қилинган DeepMind алгоритмидан фойдаланишни келажаги порлоқ йўналиш деб ҳисобламоқдалар.

НАСА, ташкилот сифатида, 2020 йилда ўнлаб кашфиётларни амалга оширди, улар астрономия ривожини тушуниш борасидаги умумий ҳолатни яхшилади. Барча эълон қилинган ҳисоботлар ва ютуқларнинг энг қизиқарли функцияларидан бири матеметик моделлаштиришни қўллаш бўлди. 2020 йилда НАСА ходимлари аниқлашларича, океанга эга барча экзосайёралар бутун Сомонли Йўл галактикаси бўйлаб умумий бўлишлари мумкин.

Бу хулоса 2020 йилда кашф этилган математик моделлаштириш натижасида олинган қатъий далиллар билан мустаҳкамланди ва кейинги бир неча йил ичидаги энг таъсирчан ютуқлардан бири бўлди. Ҳатто, НАСА ходимлари мазкур воситалар қўллана бошлашидан ярим йил олдин ҳам экзосайёралар борлигини тасаввур қила олмаганликлари айтилди.  Бу ютуқ 2020 йилдаги ҳаётимиз учун катта аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин. Шунга қарамай, бўлажак тараққиёт галактикамизда бошқа объектлар мавжудлигини тушуниш учун янада катта имкониятлар очиши тайин.

Бошқа муҳим кашфиётларга нейтрон юлдузларнинг кварк ядролари мавжудлигини киритиш мумкин, деб таъкидлайдилар финн тадқиқотчилари. Финландиялик тадқиқотчилар гуруҳи мавжуд энг йирик нейтрон юлдузлар ядросида экзотик кварк моддалар борлигининг ишончли далилларини топди. Бундай хулосага назарий зарралар физикаси ва ядро физикасининг сўнгги натижаларини нейтрон юлдузлар тўқнашувидан чиққан гравитация тўлқинларини ўлчаш билан бирлаштириш йўли орқали келинди.

 

Олимлар ва экспертлар кейинги бир неча йилда машҳур ва долзарб бўладиган бир қанча илғор илм-фан йўналишларини қайд этадилар.

Квант ҳисоблашлар

Google компанияси яқинда анъанавий суперкомпьютер 10 000 йилдан қисқа муддатда бажара олмайдиган ҳисоблашни уч дақиқаю 20 секундда бажариб, «квант устунлик»ка эришганлигини эълон қилди.

Бир ва ноллар асосида қурилган анъанавий компьютердан воз кечиб, бир ҳам, ноль ҳам, шунингдек бир вақтда иккиси ҳам бўла оладиган кубитларга асосланган квант ҳисоблашнинг соғлиқни сақлашга ва илмий тадқиқотларга таъсирини ўз пайтида Интернетнинг пайдо бўлиши кўрсатган таъсирга ўхшатмоқдалар.

Бироқ, IBM ва бошқалар Googleнинг баёнотини маҳоват дея рад этган бўлсалар ҳам, бу йилда ушбу йўналишда кўплаб илгарилашлар рўй берди ва бу ҳолат 2020 йилда «Аполлон лаҳзаси» рўй беришини кўзда тутади.

Масалан, июль ойида Пердью университети ва Рочестер университети тадқиқотчилари ахборотни электронлар ҳолатини узатиш йўли билан узатиш борасидаги ўз услубларини намойиш этдилар. Шу билан бирга, Дартмут коллежи ва Массачусетс технологик институти тадқиқотчилари бу компьютерларни «тинчроқ» қилдилар, бу уларнинг ғайритабиий ҳисоблаш тезликларининг аниқлигини ошириши мумкин.

CRISPR

«Мунтазам кетма-кетликка эга қисқа палиндром такрорланишлар кластери» ёки CRISPR-Cas9 сиз ва мен учун дунё саҳнасида намоён бўлганига бир неча йил бўлди. У ДНКдаги зарарли мутацияларни қайчи каби кесиб олиш имконини беради. Ҳозирда, ҳали ҳам бошланғич ҳолатда турганида, у мутлақо нотўғри сабабларга кўра газеталар саҳифаларига чиқиб кетди, чунки бир Хитой тадқиқотчиси уни инсон эмбрионларида қўллашга уриниб кўрди.

Бу эса, табиийки, илмий ҳамжамиятда унинг инсонларда потенциал қўлланилиши борасида хавотир уйғотди, зеро унинг узоқ муддатли оқибатлари ҳақида кўп нарса маълум эмас. Лекин ҳамма нарса ўзгарувчан. Яқиндагина хатолар эҳтимолини камайтириш учун CRISPRни тегишлича созлаган тадқиқотчилар гуруҳи ҳақида хабар тарқалди. Шу билан бирга, бошқа жамоа атом даражасида Cas9нинг ДНК кесилишидан олдин ва кейин уч ўлчамли тасвирини олди, бу бизга қандай ўзгаришлар рўй бериши ҳақида яхшироқ тасаввурга эга бўлиш имконини берди.

Шунингдек, CRISPRдан фойдаланишнинг бошқа вариантлари, жумладан, «ECRISPR» номли ўз талқинини ишлаб чиққан жамоа томонидан юзага келмоқда. Бу тиббий ёрдам кўрсатиш нуқтасида биосенсорга эга бўлган универсал тиббий қурилма бўлиб, ҳозирда мавжуд қондаги глюкоза даражасини ўлчовчи датчикларга ўхшайди –  у инсон папиллома вируси ёки парвовирус каби вирусларни аниқ ва тез белгилаш учун ишлатилади.

CRISPR ихтисослашган стартаплари тобора кўп юзага келаётгани одамларда ўтказилаётган тақризли ахлоқий синовлар натижалар бера бошлаганини ҳисобга олсак, 2020 йил генларни таҳрирлар воситалари учун ҳал қилувчи йил бўлиши мумкин.

Термоядро реакция

Ядро синтези ёпиқ реакторда қуёшнинг улкан энергиясидан фойдаланиш эвазига эришилса, катта фойдаларга эга бўлиш имконини беради. Бу инсониятга тоза, арзон ва хавфсиз энергия тақдим қиларди ва у замонавий қайта тиканувчи технологиялар эришиши мумкин бўлган барча натижалардан кўра юқорироқ бўларди. Бироқ бу янги илм эмас ва мана ярим асрдан буён, унга эришишга «бор-йўғи 20 йил» қолмоқда.

Аммо бу соҳада тадқиқотлар – молиялаш ҳам – кейинги бир-икки йилда шунчалик кескин ўсдики, жамоалар реакторларда тобора давомийроқ ва узоқроқ барқарор плазма реакцияларига эришмоқдалар. Бошқа жамоалар уларни янада рентабелли қилиш йўлини топдилар ва оддий металлни қўшиш бу ривожланишда ҳал қилувчи ролга эга бўлишини аниқладилар.

Қора материя соҳасидаги тадқиқотлар

Айрим галактикаларда қора материянинг мавжуд эмаслигини кўтарилувчан парчаланиш эффекти билан тушунтириш мумкин: қўшни залворли галактиканинг гравитацион кучлари кичик галактикани том маънода парчалаб ташлайди.

Тадқиқотчилар халқаро гуруҳи НАСА / ЕКА Хаббл космик телескопи ва бир қанча бошқа расадхоналар ёрдамида бизнинг фазовий ҳудудимизда биринчи марта қора материянинг катта қисми мавжуд бўлмаган галактикани аниқлади. NGC 1052-DF2 галактикасининг кашф этилиши астрономлар учун кутилмаган ҳодиса бўлди, чунки қора материя галактикалар ташкил топиши ва эволюциясининг замонавий моделларида асосий таркибий қисм саналади. Амалда, қора материя бўлмаса, бирламчи газ коллапс ва янги галактикалар ташкил топишини бошлаш учун етарлича гравитацион тортиш кучига эга бўлмаган бўларди. Бир йил ўтгач, NGC 1052-DF4 – қора материя мавжуд бўлмаган яна бир галактика аниқланди, бу астрономлар ўртасида ушбу объектлар табиати борасида кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Энди Хаббл телескопининг янги маъумотлари биздан 45 миллион ёруғлик йили нарида жойлашган NGC 1052-DF4даги қора материя йўқолиши сабабларини тушунтиришга ишлатилди. Австралиядаги Янги Жанубий Уэльс университетидан Мирейя Монтес чуқур оптик тасвирлар ёрдамида галактикаларни ўрганиш учун астрономлар халқаро гуруҳига раҳбарлик қилди. Улар қора материянинг йўқолишини кўтарилувчан парчаланиш эффекти билан изоҳлаш мумкинлигини аниқладилар. Қўшни NGC 1035 залворли галактикасининг гравитация кучлари NGC 1052-DF4ни бўлакларга бўлиб юборади. Бу жараён давомида, юлдузларга бошқа галактика таъсир кўрсатишининг кейинги босқичларида, қора материя йўқолади.

Ўзбекистон Республикасида 2020 йил Илм-фан, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилинди. Натижада бу йил Ўзбекистон олимлари учун ниҳоятда сермаҳсул бўлди. Sci-Val  плафтормасиннг охирги маълумотларига кўра, 2020 йилда 2587 та илмий тадқиқот чоп этилган, бу 2019 йилга қараганда 73%га кўпдир. Кейинги 5 йил ичида Ўзбекистонда 8741 нафар муаллифнинг 6400 та илмий тадқиқоти чоп этилган. Натижада бу тадқиқотлар 16045 та иқтибосни юзага келтирган, бу 1 та мақолага 2,5 та иқтибосни ташкил қилади. Энг кўп чоп этилган мавзулар адабиёт, сув ресурсларини бошқариш, ядро физикаси, астрономия ва қуёш энергетикаси бўлди.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *