Энг ёш ҳаваскор-астроном

 

2011 йилда Канадада Кэтрин Грэй исмли 10 ёшли қизалоқ ўта янги юлдузни кашф этган энг ёш инсон бўлди. Қизча отасининг номига ҳаваскорлар расадхонасидан келган суратларни ўрганди. Отаси – Пол Грэй эса, ҳаваскор-асроном ўлароқ, астероидларни ва олдиндан маълум ўта янги юлдузларни ажратиб, қизига ёрдам берди. Янги Supernova 2010lt номли, 17- юлдуз катталиги магнитудасига эга ўта янги юлдуз 240 миллион ёруғлик йили масофасида жойлашган. Одатий юлдузлардан фарқли равишда, ўта янгилар шунчалик ёрқинки, уларни соддагина телескоплар ёрдамида ҳам кўриш мумкин. Галактикамизда ўта янги юлдузнинг охирги портлаши бир неча юз йил олдин рўй берган. Бу ҳодиса илмий ҳамжамият учун алоҳида қизиқишга эга, чунки портлашда ҳосил бўлган кимёвий элементларнинг аксарияти Ер ва бошқа сайёралар яратилишида аниқланган.

Энг кичик транзистор

 

Транзисторнинг ўлчами компьютер технологияларини такомиллаштиришнинг муҳим қисми саналади. Транзистор қанчалик кичкина бўлса, чипда шунча кўп жойлаштириш мумкин бўлади ва процессор шунчалик тезкор ва самарали ишлайди. Айнан шу сабабли, Лоуренс Беркли номидаги Миллий лаборатория олимлари жамоаси томонидан дунёдаги энг кичик транзисторнинг яратилиши 2016 йил октябрда катта янгилик бўлди. Олимлар ишчи 1 нанометрли занжирли транзистор яратиш учун углерод наноқувурчалари ва молибден дисульфиди номли бирикмадан фойдаландилар. Шу тариқа Дунё рекордлари академияси маълумотларига мувофиқ, энг кичик транзистор учун янги дунё рекордини ўрнатдилар.

Энг катта содда сон

Мерсенн содда сонларини излаш учун бепул дастурий таъминотдан фойдаланадиган Great Internet Mersenne Prime Search (GIMPS) ҳамжамияти кўнгиллилари томонидан энг катта содда сон аниқланди. Мерсенн сони – содда ёки 2p-1 кўринишидаги таркибли сонлар. Сонларни излаш билан 14 йилдан буён шуғулланадиган муҳандис Жонатан Пейснинг компьютери Мерсеннинг 50- сонини 2017 йил 26 декабрда қайд этди. Бугунги кунда бу илм аҳлига маълум содда сонларнинг энг каттаси бўлиб, узунлиги 23 миллион белгини ташкил қилади. Янги сон иккини 77 232 917 даражага кўтариш, кейин ундан бирни айириш йўли билан ҳисобланади. 1996 йилда асос солинган GIMPS лойиҳаси доирасида кейинги 16 та Мерсенн содда сонлари аниқланган. GIMPS 1995 йилда жорий этилиб, дастлаб 386 процессор билан ишлашга мўлжалланганди, 2017 йил октябрда эса, лойиҳанинг умумий ҳисоблаш қуввати 324 терафлопс маррасини босиб ўтганди.

Пи сонини ёдда сақлаш

2015 йилда ҳиндистонлик талаба Ражвир Мина Пи сонининг вергулдан кейинги 70 000 та ўнлик рақамларини хотирасида сақлаб, кейин 9 соат 27 дақиқа давомида ёддан айтиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Техник фанлар бакалаври даражасига эга Ражвир ўз университетидаги Пи сонини ёдлаш бўйича барча мусобақаларда иштирок этган. Ёдлаб қолиш қобилияти ҳақида сўзларкан, Ражвир инсон миясининг чап қисми кўз орқали олинган ахборотни анчайин узоқ вақт сақлаб тура олишга қодирлигини тушунтирди. У бир неча рақамларни тайёрлаган ва улар кетма-кетликни осон эсга туширишга ёрдам берган. Шунингдек, ўзининг таъкидлашича, у минглаб рақамларни ёдлаб қолиши, уларни кетма-кет эпизодга бирлаштириш ёки объектга айлантириши ҳам мумкин. Рекорд Дунё рекордлари академияси томонидан қайд этилган. Аввалроқ Гиннеснинг рекордлар китобидаги жаҳон рекорди Лу Чаога тегишли эди. 2005 йилда у 24 соат 7 дақиқа ичида 67 890 та рақамдан иборат, ўнлик вергулдан кейинги қийматни ёддан ўқиб берганди.

Нейтронларнинг энг катта тўплами

 

2012 йилда, Лос-Амос Миллий лабораториясида, олимлар ўз тоифасида ягона бўлган лазер тизимидан фойдаланиб, лазер ёрдамида олинган энг катта нейтронлар тўпламини яратишга муваффақ бўлдилар. Одатда нейтрон тўпламлари зарралар тезлатгичи ёки ядро реакторлар ёрдамида яратилади ва турфа хил илмий тадқиқотларда, айниқса илғор материалшуносликда қўлланилади. Лазер ёруғлиги – квадрат сантиметрга 200 квинтиллион ватт, бу Қуёшдан Ерга тушаётган қалам учичалик нурнинг жамланишига тенгдир. У пластик варақ билан ўзаро таъсирга киришади ва плазмани юзага келтиради. Кейин плазма катта миқдордаги дейтронлар – дейтерия атоми ядросини герметик бериллийли нишонга томон тезлаштиради, бу билан дейтронларни нейтронлар тўпламига айлантиради. Нейтронларнинг рекорд тўпламининг тезлиги ва энергия диапазони унинг қўлланилишини радиография соҳасида ва юксак юзалар энергияси борасидаги кенг кўламли тадқиқотларда  ўрганиш учун идеал ҳолатга келтиради.

Амалий фанлар бўйича энг кенг кўламли дарс

 

2015 йилда Белфастда Гиннеснинг рекордлар китоби ва Дунё рекордлари академияси талқини бўйича табиатшуносликдан энг кенг кўламли дарс қайд этилди. Шимолий Ирландиянинг 29 та мактабидаги 1339 нафар 7- ва 8- синф ўқувчилари кимё бўйича энг кенг қамровли дарсда қатнашдилар. Узун-узун столларда ўтириб, ўқувчилар саҳнадаги ўқитувчиларнинг топшириқларини бажардилар. Табиатшунослик бўйича рекорд дарс бутун Шимолий Ирландия бўйлаб 2015 йил 19 февралдан 1 мартгача ўтказилган 11 кунлик фестиваль доирасидаги 100 дан ортиқ тадбирларнинг бир қисми бўлди. Энг йирик амалий илмий дарс бўйича аввалги рекорд Йоркширда қайд этилганди – унда 982 нафар ўқувчи қатнашган.

Энг кичик двигатель

Кембриж университети тадқиқотчилари дунёдаги энг кичик двигателни брапо этдилар. Дунё рекордлари академияси маълумотларига кўра, ҳажми метрнинг миллиарддан бир неча улушигагина тенг митти двигатель ўзаро гель шаклидаги иссиқликка таъсирчан полимерлар ёрдамида боғланган, зарядланган олтин зарраларидан иборат. Митти двигатель лазер ёрдамида муайян даражагача қиздирилганда, у секунднинг бир улуши давомида катта миқдорда энергия тўплайди. Полимер қопламлар гелдан бутун сувни сиқиб чиқариб, парчаланади, бунинг натижасида олтин нанозарралари ўзаро зич кластерларга боғланади. Қурилма совиганида полимерлар сувни шимади ва кенгаяди, олтин нанозарралари эса, пружина каби, куч билан, тезликда ортга қайтади.

Энг катта радиотелескоп

Дунёдаги энг катта FAST радиотелескопи Хитой Жануби-шарқида 2016 йилда иш бошлади. Пекин айтишига қараганда, лойиҳа инсониятга ўзга сайёрларда ҳаёт бор-йўқлигини ўрганишда ёрдам беради. Гуйчжоу тоғли ҳудудида тепаликлар орасида 180 миллион долларга қурилган шарсимон радиотелескоп 4450 та алоҳида панеллардан иборат. Ушбу 500 метрли “лаган”ни нишонга олиб бўлмайди ва у дунёдаги энг сезгир билдирмай эшитиш қурилмасигина эмас, балки жаҳондаги тўлдирилган апертурали энг катта радиотелескоп ҳамдир. Телескоп Пуэрто-Рикодаги Аресибо расадхонаси (ўлчами 305 метрни ташкил қилади) дан анча устун туради. Аммо телескопнинг хусусияти фақат унинг ўлчамларида эмас. FAST, шунингдек, Ер айланиши баробарида фазовий объектларни мўлжалга олиш ва кузатиб бориш учун шарсимон лаганни аста-секин ҳаракатланувчи параболоидга айлантирувчи конструкция ёрдамида радиоастрономияда ҳам янги имкониятлар очади. Бундай конструкция ноёб саналади ва авваллари ҳеч қаерда қўлланилмаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *