Доктор Каран Хурана – мода бизнеси соҳасидаги педагог бўлиб, Ҳиндистон, Эфиопия, Бельгия, Ўзбекистон ва АҚШда ўн йилдан зиёд меҳнат тажрибасига эга. У менежмент (Ҳиндистонда бренд муваффақиятсизлигида истеъмолчилар ўзларини қандай тутишлари) бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилди ва Италияда мода маркетинги ҳамда чакана менежмент соҳасида магистр даражасини эгаллади. Доктор Каран тўқимачилик ва тикувчилик тармоқларида қиймат ҳосил қилиш занжирида барқарор ривожланиш, кичик ва ўрта корхоналар (КЎК) учун бизнесни ривожлантириш стратегиялари ва маданий бошқарув, ижтимоий тадбиркорлик, ўқитиш услублари ва таълимни бошқариш соҳасида тадқиқотлар билан шуғулланади. У бутун дунё бўйлаб кўп сонли магистрлар ва балакавр-талабаларга устозлик қилди.

Илмий журналларда унинг бизнес ва менежмент соҳасига бағишланган қатор мақолалари чоп этилган, шунингдек у турли мода ва тўқимачиликка оид журналлар тақризчиси саналади. Таълим соҳасидаги тажрибаси қаторида, у дизайн яратиш ҳамда мода ва тўқимачилик тармоғидаги илғор амалиётни ўргатиш орқали индустрияга ўз ҳиссасини қўшиб келади.

 

Мақолалар: “Маҳаллий мода индустрияси: Ўзбекистон кичик ва ўрта бизнес тармоғидаги очилмаган қўриқ”

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *