Киберхавфсизликка бағишланган илм-фанда 2020 йилдан кейин жамият учун амалий аҳамиятга эга бўладиган энг истиқболли йўналишлар

1980- йиллар бошларидан илмий ҳамжамият ахборот ва коммуникация технологиялари (АКТ)дан фойдаланиш сезиларли ортганлигининг гувоҳи бўлди. Тармоқли шахсий компьютер, электрон почта, интернет, мухтор ва онлайн маълумотлар базалари, World Wide Web, электрон нашрлар, муҳокамалар рўйхатлари ва янгиликлар гуруҳлари, электрон конференциялар, электрон кутубхоналар ва «билимлар роботлари» – булар бари илмий ҳамжамиятнинг кундалик фаолиятига тобора кўпроқ таъсир кўрсатувчи тенденцияларнинг айримлари, холос.  Тармоқли компьютерларсиз юритиладиган «анъанавий» илм-фан ва тадқиқотлардан фарқли равишда, киберфан АКТга асосланган ушбу иловалар ва хизматлардан илмий мақсадларда фойдаланишни англатади. Киберфаннинг жадал ўсиши рақамли қурилмалар интеграцияси ўсиши ва интернетнинг жамиятга сингиб бориши билан биргаликда рўй берди. Шу билан бирга, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг турли тармоқларига рақамли ечимлар жорий этилиши баробарида, илм-фанда ушбу феноменнинг самарасига бағишланган сифатли тадқиқотларга талаб ортади, бинобарин, яқин бир неча йил ичида бизни киберфанда кўплаб янги илмий ишлар ва йўналишлар пайдо бўлиши кутмоқда.

 

Киберхавфсизлик қоидаларини кучайтириш соҳасидаги тадқиқотлар

Олимлар тобора кўпроқ эътибор бераётган фан сифатида киберхавфсизлик соҳасидаги тенденциялардан бири – бу жамиятнинг киберхавфсизликка оид мавжуд норматив талабларнинг доимий яхшиланишига бўлган эҳтиёжидир. Киберхавфсизликнинг жўшқин ва жадал характери бирор фойда келтириш учун ўта секин ва қўпол саналадиган тартибга солишни ортда қолдиради ва амалда, қоидаларга риоя этиш маданиятини ва ёлғон хавфсизлик ҳиссини юзага келтириб, хавфсизликка тўсқинлик қилиши мумкин.

Шу билан бирга, Cybersecurity Ventures таҳлилий гуруҳининг тадқиқотлари кўрсатишича, 2021 йилда кибержиноятлар жаҳон иқтисодиётига 6 триллион долларга тушади, бу Россия каби мамлакатлар иқтисодиётига тенг.[1] Varonis компанияси таҳлилчилари ва олимлари 2022 йилда киберхавфсизликка харажатлар 133,7 млрд АҚШ долларига тенг бўлишини ҳисоблаб чиқдилар. Компаниялар раҳбарларининг 70 фоизидан кўпроғи киберхавфсизлик масалаларини олимлар ва экспертларни жалб қилган ҳолда кўпроқ ўрганишлари кераклигини қайд этадилар. Айрим экспертлар 2020 йилда янада кенгроқ қамровли умумжаҳон маълумотларни тартибга солиш тизими кучга кириши мумкинлигини башорат қилмоқдалар. Масалан, ҳозирдаёқ АҚШ ва ЕИ ҳукуматлари киберхавфсизлиги соҳасида янги қонун меъёрларини жорий этмоқдалар. Бинобарин, илм-фанда бизни ҳуқуқшунослик, сиёсатшунослик ва кибернетика каби йўналишлар туташув нуқтасида тадқиқотлар ўсиши кутмоқда.

Маълумотларни ғаразли бошқаришга бағишланган илмий ишлар.

Жаҳон рақамлашуви шароитида маълумотларни ўғирлаш маълумотлардан ғаразли фойдаланишга айланмоқда. Жиноятчилар ва жиноий ҳамжамиятлар маълумотларни ўғирлаш ва одамлар шахсий маълумотларни сақловчи серверларни бузиш борасидаги ўз услубиётларини мунтазам яхшилаб борадилар. Демак, мутахассисларга турфа сценарийларни моделлаштириш ва маълумотларни ҳимоялашнинг янги воситаларини яратиш имконини берувчи сифатли таҳлилий ва амалий тадқиқотларга талаб фақат ортиб боради. Javelin Strategy & Research компанияси тадқиқотлари кўрсатишича, 2019 йилда АҚШда кредит карталар ўғирланиши билан боғлиқ 245 000 дан ортиқ жиноят қайд этилди, бу маълумотларни ўғирлаш билан боғлиқ жиноятлар барча турларининг 45,7 фоизини ташкил қилади2. Бинобарин, маълумотларни ҳимоялаш билан боғлиқ тадқиқотлар етишмовчилиги одамларда маълумотлар бутлигига шубҳа уйғотиб, алоҳида шахслар ёки гуруҳларга узоқ муддатли обрўга путур етказиши мумкин бўлади. Айрим компаниялар, маълумотларни саралаш ва бутлигини текшириш мақсадида СИни татбиқ этиш учун аллақачон олимларни жалб қилмоқдалар.

Хавфсизлик кўникмалари юзасидан HR соҳасидаги тадқиқотлар кўпайиб боради

У киберфандаги, ташкилотларни бузғунчилик олдида заифлаштирувчи, иш жойида киберхафсизлик кўникмалари глобал етишмаслигини бартараф этишга йўналтирилган кўплаб эҳтимолий тенденциялардан биридир. Сингапур компьютер жамияти аъзоси Ражу Челлам компанияларни киберхавфизлик соҳасидаги салоҳиятни оширишга ва буни “ҳар бир ходимнинг мажбурияти”га айлантиришга, компания сиёсатларига риоя этмаслик оқибатларини намоён этиш чораларини кўришга чорлади. Эксперт билимлари ва тадқиқотларига талаб ўсиб боради, чунки компаниялар уларнинг жорий АХ-стратегиялари етарли эмаслигини тушунадилар. Бундан ташқари, компаниялар хавфсизликка бўлган эҳтиёжларини тобора инсорсациялаганлари сари, ички таълим ва кўникмалар ўсиши жадаллашишда давом этиши керак. HR ва киберхавфсизлик соҳаларида олимлар томонидан ишлаб чиқилган индивидуал таълим дастурлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўладилар. Frost & Sullivan илмий гуруҳининг 2017 йилдаги тадқиқоти 2022 йилда киберхавфсизлиги борасидаги кадрлар етишмовчилиги 1,8 миллион кишини ташкил қилади.

Ашёлар интернети (IoT)

Ашёлар интернети ёки IoT ҳозирда интернетга уланган бутун дунёдаги миллиардлаб жисмоний қурилмаларга тааллуқли саналади – уларнинг барчаси маълумотлар йиғади ва ўзаро алмашади. Ўта арзон компьютер микросхемалар пайдо бўлиши ва симсиз тармоқларнинг кенг миқёсда тарқалиши туфайли, таблетка каби кичкина нарсадан то самолёт каби ҳайбатли нарсагача – барча-барчасини Ашёлар интернетининг бир қисмига айлантириш мумкин. IDC прогнозларига кўра, 2019 йилда IoTга бутунжаҳон харажатлар 745 миллиард долларга етган бўлиб (бу 2018 йилдаги кўрсаткичдан 15,4%га кўп), 2022 йилга бориб 1 триллион доллардан ошиб кетади[2]. Бинобарин, IoT кейинги ўн йилликда киберфаннинг илғор йўналишларидан бири бўлади. Ghosh ва ҳаммуаллифларнинг 2020 йилдаги тадқиқоти қурилишдаги IoT кибертадқиқотлари истиқболда энг тез ривожланувчи илмий йўналишлардан бири бўлишини кўрсатади[3].

Киберфан ёндош фанлар гуллаб-яшнашини кутади

Рақамли иқтисодиёт ва дижитализациялашув юксалиши билан, масалан, киберхатарларни суғурталаш кўпроқ тарқалган воқеага айланади. Суғурталашнинг бу тури борган сари операцион хатарлар стратегиясининг бир қисмига айланиб боради, бироқ суғурта тармоғи мавжуд хатарларга қўшимча сифатида тўлиқ қопловни таъминлабгина қолмай, мижозлар эҳтиёжларига мувофиқ келувчи маҳсулотларни мослаштириши ҳам зарур. Тармоқ ривожлангани сари, биз обрўни ва ўз мижозлари ишончини йўқотишни, салбий ОАВ ёки бошқа таъсирлар сабабли бўлажак даромадларни йўқотиш, шунингдек хавфсизлик инфратузилмасини яхшилаш ёки тизимни янгилашга харажатларни қопловчи киберсуғурталашни кўришимиз мумкин.

Киберхавфсизлик иқтисодиётига бағишланган халқаро конференцияда чиқиш қилган жаҳоннинг етакчи олимлари ва таҳлилчилари[4] қўшма пресс-релизда киберсуғурта тармоғини ривожлантиришга янада чуқурроқ илмий ёндашув зарурлигини қайд этдилар. Зеро, киберхатар корхоналар дуч келадиган ва суғурта (масалан, мулкий йўқотишлар ва бахтсиз ҳодисалар) билан қопланадиган бошқа хатарлардан икки сабабга кўра тубдан фарқ қилади. Биринчидан киберхатарларни белгиловчи сабабий омиллар жадал ўзгаради ва ривожланади – баъзида бунга бир йилдан ҳам камроқ вақт кетади, бу аксарият киберсуғурта полислари бўйича суғурталаш давридан камроқни ташкил этади.

Иккинчидан, киберфаоллик, одатда, хатарни баҳолашга ёрдам берувчи аниқ схемаларга риоя этмайди. Масалан, алоҳида ташкилотларни кўзлаган уста жиноятчи ҳеч қачон бир амални иккинчи бор такрорламайди. Ҳужумларни модификациялаш учун тўсиқлар паст ва, тажрибалаи жиноятчилар хатарга йўл қўйишни истамасликлари сабабли, қўлга тушмаслик учун ёндашувларини ўзгартирадилар. Бу кўпинча тарихий маълумотларни бўлажак хатарни баҳолаш учун яроқсиз ҳолга келтиради. Бинобарин, суғурталаш ва хатарларни прогнозлаш соҳасидаги рақамли юксалиш даврига қадар чоп этилган анъанавий тадқиқотлар янги фундаментал илмий ишлар билан тўлдирилиши керак.

 

[1] https://www.herjavecgroup.com/wp-content/uploads/2018/12/CV-HG-2019-Official-Annual-Cybercrime-Report.pdf

[2] https://www.idc.com/getdoc.jsp?containerId=prUS44596319

[3] https://www.emerald.com/insight/content/doi/10.1108/ECAM-04-2020-02

[4] https://weis2019.econinfosec.org/

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *