Кореяда 99,99 фоиз самарали денгиз сувини чучуклаштириш технологияси ишлаб чиқилди
Корея фуқаролик қурилиши ва қурилиш технологиялари институти (KICT) тадқиқотчилари жамоаси мембранани электр спиннинг жараёни ёрдамида такомиллаштирдилар. Унда зарядланган нанотолалар 3D-принтерлар экструдерлари тирқишларидан электр кучи ҳисобига тортилади. Олимлар “коаксиал электр спиннинг”дан фойдаландилар, унда иккита турли материал – полимер PVDF-HFP ва кремнийли аэрогель уч ўлчамли босма жараёнида аралаштирилади.
Ғадир-будур юза сувни қочиради, бунда аэрогель, иссиқлик изолятор функциясини бажариб, иссиқ сувни ушлаб қолади ва совуқ сувнинг қизишига тўсқинлик қилади. Буғ босимида рўй берган фарқ мембранани самаралироқ ишлашга мажбур қилади.
30 кунлик тест синовлари давомида янги мембрана 99,99% тузни фильтрлади, бу тинимсиз 50 соат ишлагандан кейин ишдан чиқувчи анъанавий нанотолали мембраналардан самаралироқдир.
