Туйчиев Лазиз Надирович
1993 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини битирган. 1993-1995 йй. – Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар кафедраси клиник ординатурасини ўтган. 1995-1998 йй. – Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти юқумли касалликлар кафедраси аспиранти бўлди. 1998-2000 йй. –шу кафедрада ассистент лавозимида ишлаган. 2003 йилда докторантурани тугатгач, кафедрада ассистент, 2004 йилдан бошлаб доцент лавозимида фаолият кўрсатди. 2006 йилдан бошлаб профессор, 2013 йилдан хозирги вақтгача кафедра мудири лавозимида ишламоқда. 2010-2012. йй.-Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи, 2012-2014йй-Ўзбекистон Республикаси эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори, 2014-2016йй-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, 2016й – х.в.-Тошкент тиббиёт академияси ректори лавозимида иш олиб бормоқда.
1998 йилда номзодлик, 2006 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Умумий иш фаолияти 27 йил, кафедра мудири лавозимидаги иш фаолияти 7 йил.
Л.Н. Туйчиев раҳбарлигида «Устоз-шогирд» тизими асосида 14 та магистр, 2 нафар PhD ва 2 нафар DSc шогирд тайёрланган
Туйчиев Лазиз Нодирович томонидан бир қатор илмий ва ўқув-услубий ишлар чоп этилган, хусусан 155 та илмий ва ўқув-услубий ишлар, булаpдан 73 та илмий мақола, 63 та тезис (жумладан нуфузли хорижий журналларда 11 та, 47 та тезис), 2 та электрон дастур, 14 та ўқув-услубий қўлланма, 3 та дарслик ва 2 та монографиялардир.
Унинг таклифи билан талабаларни фанлардан кафедра расмий сайти орқали он-лайн тестдан ўтказиш татбиқ этилган. ЮНИСЕФ таклиф этган дастурига асосан ОИВ-инфекцияси (одам иммун танқислик вируси) бўйича талабаларнинг мустақил тайёргарлик тизими йўлга қўйилган.
Ҳозирда Ўзбекистонда ўткир ичак инфекциялари тузилмасида ротавируснинг, яъни оғиз орқали юқадиган ичак инфекцияси этиологик ўрнини, яъни сабабини ўрганмоқда. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида ротавирусли инфекцияга қарши эмлаш асослаб берилди, ҳамда Ўзбекистонда 2014 йилдан бошлаб миллий эмлаш календарига киритилди.
Пневмококк инфекцияси бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида мазкур инфекцияга қарши эмлаш асослаб берилди, ҳамда Ўзбекистонда 2015 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб миллий эмлаш календарига киритилди.
Ўзбекистон Республикаси эмлаш бўйича миллий экспертлар гуруҳи аъзоси. “Инфекцион патологияни ўрганиш соҳаси бўйича клиник текширишлар ўтказиш” йўналишининг ЖССТ координатори. ТТАни Илмий Кенгашининг (DSc.27.06.2017.Tib.30.02) раиси.
Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг матонати, билим ва салоҳияти, профессионал маҳоратини намоён этиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, беморлар ҳаётини асраш, уларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги алоҳида хизматлари, шунингдек, ўз бурчи ва қасамёдига содиқ қолиб, зиммасига юкланган вазифаларни бажариш йўлидаги улкан жасорати ва фидойилиги учун Туйчиев Л.Н. «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди (2020 й.).
Яхши кўрган фильмлари: «Влюбленные» (1969), «В бой идут одни старики» (1974)
Китоблар: Габриель Гарсиа Маркес «Сто лет одиночества», Юваль Ной Харари «Sapiens. Краткая история человечества».
QVANT таҳририяти