“QVANT” илмий-оммабоп амалий журнали

“QVANT” журнали таҳририяти Сизларни журнал саҳифаларида мақолалар чоп этишга таклиф қилади.

Муассислар / Ноширлар:

«ООО «USMC CONSULT»

Чиқа бошлаган санаси: 2019 йил июль.

Даврийлик: 2019 й. – йиллик, 2020 й.дан – бир йилда тўртта сон.

№ 1024 от 28.05.2019 й.даги 1024-сон ОАВнинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома

ISSN 2181-1164.

 

Мақолалар ва тадқиқотлар очиқ танишиш учун журнал сайтида тақдим этилган: http://qvant.uz

 

Мақолаларни қабул қилиш шартлари ва тартиби.

  1. Таҳририят чоп этиш учун ўзбек ва рус тилларида илмий-оммабоп мақолаларни қабул қилади. Чоп этиладиган материаллар тақризга эга бўлиши, мақолага инглиз тилида аннотация бўлиши мажбурийдир.
  2. Чоп этиладиган илмий мақола қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
  3. ўзбек, инглиз ва рус тилларида қисқача аннотация мавжуд бўлиши, калит сўзлар ва иборалар келтирилиши;
  4. – фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилиши;
  5. – илмий мақоланинг ҳажми 0,25 босма тобоқдан кам бўлмаслиги;
  6. – илмий мақолада мақсад аниқ белгиланиши; материалнинг назарий-услубий ва услубий изчиллиги таъминланиши; манбалар ишончли бўлиши; муаммо, хулоса, таклиф ва тавсиялар етарлича асосланиши;
  7. – ҳар бир мақолага, у қайси фан йўналишига оид бўлса, ўша соҳа доценти, фан доктори томонидан тақриз берилиши лозим.

Қўлёзмалар чоп этилиши учун тўлов олинмайди. Тақриз қилинадиган мақолалар муаллифлари учун қалам ҳақи тўланмайди. Мақолалар чоп этилиши муддатини тезлаштириш кўзда тутилмаган.

Тадқиқотчилар, муаллифлар, муҳаррирлар, тақризчилар ва ноширлар мақолаларга ва илмий тадқиқот натижаларини тарқатишга нисбатан ахлоқий мажбуриятга эгадирлар.

Муаллифлар билан ўзаро ҳамкорлик адолат, хушмуомалалилик, холислик, ҳаққонийлик ва шаффофликка асосланади.

Мақолалар қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади: оригиналлик, илмий долзарблик, танланган тадқиқот услубларининг релевантлиги, тадқиқот натижалари интерпретацияси, библиография.

Журналда чоп этиш учун ўз мақолаларини тақдим этаётган муаллифлар мақолаларнинг оригинал эканлигини (шу кўринишида ёки мазмунан ўхшаш кўринишда аввал бошқа нашрларда чоп этилмаганлигини), бошқа нашрлар таҳририятларида кўриб чиқилмаётганлигини ва муаллифлик ҳуқуқлари ва кўрилаётган мақолаларнинг чоп этилиши билан боғлиқ ҳар қандай эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳал этилганлигини кафолатлайдилар.

Фақат мақолани ёзишда, концепциясини ишлаб чиқишда, илмий дизайнида, материал тўплаш, таҳлил қилиш ва интерпретациясида салмоқли даражада қатнашган шахсгина муаллиф саналади; чоп этиш учун барча муаллифларнинг розилиги шарт. Барча ҳаммуаллифлар ушбу мезонларга мувофиқ келиши керак.

Муаллиф номи остида мақола чоп этилиши муаллифлик ҳуқуқи юзага келишини англатади. Муаллиф билан келишилмаган матннинг чоп этилиши, шунинг баробарида ҳаммуассислар сафига бегона шахсларни киритиш ҳам, муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши ҳисобланади.

Илмий муҳаррирларнинг бурчи: муаллифлар, тақризчилар ёки илмий матнлар ишлаб чиқарилиши жараёнига қўшилган бошқа субъектлар ўзларини ахлоққа зид тутишларининг олдини олиш, шунингдек ҳаққонийликка зид мақолаларнинг илмий муҳитдан чиқариб ташланишини таъминлаш, ахлоқ бўйича кенгаш ва илмий ассоциациялар билан ҳамкорлик қилиш.

Муҳаррирлар муаллифларни саноат ва молия ташкилотлари билан, манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган муносабатларини ошкор этишга чақирадилар. Мақола муаллифлари барча молиялаш манбаларини кўрсатишлари керак. Агар мақола бирор ташкилот томонидан молиялаштирилган илмий тадқиқот доирасида тайёрланган бўлса, муаллифлар тегишли иловани берадилар ва молиялаш манбаини кўрсатадилар.

Журнал таҳририятига мақола бериш муаллифнинг баён этилган қоидаларга розилигини ва мақоланинг тўлқин талқинини Интернет тармоғига, ижтимоий тармоқларда, QVANT таҳририятининг расмий сайти (http://qvant.uz) да очиқ танишиш учун жойлаштиришга, шунингдек очиқ нашрда шахсий маълумотларидан фойдаланишга розилигини билдиради.

Мақолаларни қабул қилиш шартлари ва тартиби.

Таҳририят чоп этиш учун ўзбек ва рус тилларида илмий-оммабоп материалларни қабул қилади.

Илмий мақолалар, мустақил экспертиза ва таҳрир ижобий натижа кўрсатганда, журналнинг навбатдаги сонига киритилади. Журнал сифатини ошириш мақсадида, таҳририятга келиб тушувчи барча мақолалар плагиатга текширилади.

Журналда юқори даражадаги илмий янгилик, назарий ва амалий аҳамияти билан ажралиб турувчи мақолалар чоп этилади. Мақолада тадқиқотнинг асосий илмий натижалари баён этилиши лозим. Уларнинг муаллифлари тадқиқотчи олимлар, докторантлар, аспирантлар, тадқиқотчилар бўлишлари мумкин.

Журнал таҳририятига муаллифлар томонидан қуйидаги материаллар тақдим этилади:

– муаллифнинг бош муҳаррир номига аризаси;

 

– мақоланинг талабларга мувофиқ тайёрланган босма талқини;

 

– фотосуратлар, графикалар, жадваллар ва бошқа тадқиқот ахборотига эга компьютер файллари комплекти.

Таҳририятга келиб тушган материаллар рўйхатга олинади ва икки ҳафта ичида муаллифга (муаллифларга) мақола олингани тўғрисидаги тасдиқнома юборилади.

3- банд шартларига тўғри келмайдиган мақолалар кўриб чиқилмайди.

Мақолаларни тайёрлашга талаблар

Мақоланинг асосий элементлари:

Мақоланинг номи: ўзбек ва/ёки рус тилида, мақоланинг мазмунини акс эттиради, марказга тартибланган, катта ҳарфларда.

Муаллифларнинг ўзбек ва рус тилларида ФИО/тахаллуслари.

Ташкилотнинг тўлиқ номи, шаҳар, мамлакат, электрон манзил.

Аннотация (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) – 150-250 сўз (саҳифа эни бўйича тартибланган). Тадқиқот мавзуининг долзарблигини, муаммонинг қўйилишини, тадқиқот мақсадларини, тадқиқот услублари, натижалар ва асосий хулосаларни ўз ичига олиши лозим.

Мақола матни – ўзбек ва рус тилида.

Фойдаланилган манбалар рўйхати.

Асос сўзлар (кўпи билан 15 та сўз ва сўз бирикмаси, улар мавзу хусусиятини акс эттириши керак).

Қисқартмаларга йўл қўйилмайди, транслитерация бўлмаслиги лозим (атоқли отлар – мустасно), бу аннотация ва асос сўзларга ҳам тааллуқли.

Изоҳ: матнни ўзбек ёки рус тилига таржима қилишда онлайн-таржимонлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки улар таржиманинг юқори сифатда бўлишини таъминлай олмайди.

Мақола тузилмаси. Мақола IMRAD (Introduction, Methods, Results and Discussion) форматида тузилиши лозим:

– Кириш (Introduction) – тадқиқот мавзуи долзарблигини, тадқиқот мавзуи бўйича адабиёт шарҳини, тадқиқот муаммосининг қўйилишини, тадқиқот мақсадлари ва вазифаларини ифодалашни ўз ичига олади;

– Услублар (Materials and Methods) – мақола матни ёрдамида натижаларини намоён этиш имконини берувчи кузатувлар услублари ва чизмаларини тавсифлайди. Материаллар ва кузатув ўтказишнинг бошқа шартларини тасвирлайди (бу – тадқиқот услубиятининг тавсифи ва айнан у  танланганини асослаш);

– Натижалар (Results) – ўтказилган тадқиқотлар давомида олинган амалий натижалар (тест, графикалар, диаграммалар, тенгламалар, фотосуратлар, расмлар)ни тақдим этади;

– Муҳокама (Discussion) – тадқиқотдан олинган натижалар интерпретацияси, уларнинг таҳлили ва уларга шарҳлардан иборат;

– Хулоса (Conclusion) – мақола бўлимларининг, уларда келтирилган ифодаларни такрорламай, қисқа хулосасига эга бўлади.

Мақола матнининг ҳажми А4 форматдаги 10-15 саҳифадан иборат, расмлар, жадваллар ва графикалар шунинг ичига киради. Матн Windows учун Word муҳарририда .rtf ёки .dоc форматида тайёрланади; шрифт – Times New Roman, кегль – 14, сатр ораси – бир интервал. Расмлар сони – кўпи билан 4 дона. Расм остидаги ёзувлар 12 кеглда рус ва инглиз тилларида ёзилади. Алоҳида .jpeg форматида расмлар тақдим этилади. Жадваллар матни рус ва инглиз тилларида терилади. Агар расмлар ва жадваллар муаллифга тегишли бўлмаса. Албатта ҳавола берилиши лозим.

Миннатдорчиликлар: муаллиф ҳамкасбларига кўмаклари учун; тадқиқотга молиявий кўмак кўрсатилгани учун миннатдорчилик билдириши мумкин.

Муаллифлар тўғрисидаги маълумотлар рус ва инглиз тилларида берилади: тўлиқ ФИО, илмий даража, унвон, лавозим, илмий ва бошқа қизиқишлар соҳаси, илмий мақолалар сони, контакт ахбороти, ўқиш учун тавсия этиладиган китоблар.

Ҳошиялар: юқори ва пастки – 2 см; чап – 3 см; ўнг – 1 см.

Мақола матни қоғоз ва электрон ташувчилар (диск, флешка, электрон почта)да тақдим этилади.

Файлларга талаблар:

Файл номи сифатида биринчи муаллиф фамилиясининг рус тилида ёзилиши ишлатилади (масалан: Усманова.doc).

Иллюстрация файлларининг номлари уларнинг матндаги рақамларига мос келиши керак (масалан: 1- расм.jpeg).

Мақола ва суратларнинг электрон талқинини таҳририят исталган ташувчида қабул қилади.

Мақоланинг кам-кўстини тўлдириш учун муаллифга қайтарилиши унинг чоп этишга қабул қилинганини англатмайди. Қайта ишланган матн олингач, қўлёзма таҳрир ҳайъати томонидан яна кўриб чиқилади. Қайта ишланган матнни муаллиф таҳририятга мақоланинг бошланғич талқини, шунингдек барча мулоҳазаларга жавоблар билан қайтаради. Таҳририят томонидан мақоланинг охирги варианти олинган кун мақоланинг келиб тушган санаси деб саналади.

Бош муҳаррир чоп этиш учун мақолаларни саралаш ҳуқуқига эга.

 

“QVANT” илмий-оммабоп амалий
журнали

Бош муҳаррири

Т.Имамовага

 

_______ лавозим
___________регалиялар

И.О. Фамилия дан

 

 

Ариза

“Мақолани номи” мақоласини “QVANT” илмий-оммабоп амалий журналининг навбатдаги сонида чоп этиш имкониятини кўриб чиқишингизни сўрайман. Керакли ёндош ҳужжатлар илова қилинади.

Муаллиф журнал муассисига, журналнинг Интернет-сайти (http://qvant.uz)га нашр сонларининг тўлиқ матнли тармоқ талқинларини жойлаштириш орқали, илмий мақоладан фойдаланишга истисносиз ҳуқуқларни чекланмаган муддатга тақдим этади.

Муаллиф илмий мақолада интеллектуал мулк объектлари, муаллиф ҳуқуқларидан ноқонуний фойдаланганлик учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тўлиқ жавобгарликни зиммасига олади ва тақдим этилаётган илмий мақоланинг чоп этилиши ҳеч кимнинг муаллифлик ҳуқуқларини поймол қилмаслигини тасдиқлайди.

Муаллиф ушбу мақола аввалда ҳеч қаерда чоп этилмаганлиги ва журнал таҳрир кенгаши томонидан қўлёзманинг чоп этишга қабул қилиниши ёки рад этилиши тўғрисида қарор чиқарилмагунича, бошқа илмий нашрларга чоп этиш учун жўнатилмаслигини кафолатлайди.

Шунингдек, мақоланинг чоп этишга тайёрлашнинг журнал таҳририяти тасдиқлаган, эълон қилинган ва журналнинг расмий сайтида жойлаштирилган қоидаларига рози эканлигимни тасдиқлайман.

 

 

Сана                                                                                                                                                                                  Имзо

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *