Энг машҳур индикаторлардан бири – MACD айрим ETFларни харид қилишга сигнал берди. Ноябрь ўрталарига келибоқ, бу сигнални кучга кирди деб ҳисоблаш мумкин бўлади.

ETF – бу бирор-бир индекснинг мутлақо барча акцияларини бир хил пропорцияда сотиб олувчи, кейин хусусий инвесторларга барча қимматли қоғозларнинг бир қисмини бир вақтда сотиб олишни таклиф қилувчи махсус фондлардир. Шу тариқа бир қимматли қоғоз нархи тушадиган бўлса, бошқаларнинг ўсиши орқали зарарни ёпиш мумкин бўлади. Аммо, кўп ҳолларда индекслар бир тармоқ компанияларидан иборат бўлади, бу эса бутун тармоқ инқирозга учрайдиган бўлса (масалан, пандемия даврида круиз ёки авиация соҳаси), капитални йўқотиш хатарини юзага келтиради.

MACD – бу тренд кучи ва йўналишини кўрсатувчи биржа индикаторидир. Уни ҳам бошловчи трейдерлар, ҳам профессионаллар ишлатадилар. У кўплаб плафтормаларда стандарт воситалар рўйхатига киради ва интерфейсда алоҳида дарча кўринишида, гистограмма ва кўмакчи чизиқ билан бирга юзага келади.

Бизнинг ҳолатимизда аллақачон ижобий сигнал бераётган ITF Dow Jones Industrial Average, S&P 500 и NASDAQ учун қўлланиладиган индикаторларни кўриб чиқамиз.

Трейдерлар учун долзарб тавсиялар – мавсумий эътибор стратегиясига риоя этиш ва қуйидаги баробар тортилган активларни сотиб олиш:

  • SPDR DJIA (DIA)
  • SPDR S&P 500 (SPY)
  • Invesco QQQ (QQQ)
  • iShares Russell 2000 (IWM)

Бугунги ёпилиш нархининг 101 фоизини харид учун остона деб ҳисоблаш мумкин.

ETFдан фойдаланиш асосида, мақсадларни қулай режалаштириш учун, уларни портфелга 6 ноябрдаги ўртача нархи бўйича қўшиш лозим. Ўртача нарх қуйи ва юқори нарх йиғиндисини иккига бўлиб топилади.

Активлар хариди билан бир вақтда, шунингдек, ҳимояда энг ёмон кўрсаткичлар кўрсатган активларни сотиш ҳам керак бўлади:

  • iShares Core US Aggregate Bond (AGG)
  • Vanguard Total Bond Market (BND)

 

Шунингдек, 9 ноябрда Pfizer компанияси томонидан коронавирусга қарши вакцина чиқарилгани инобатидан, олтинни сотиш вақти келди: вакцина 90%дан юқори натижа кўрсатмоқда, синовларда 43 мингдан зиёд инсон қатнашди, бу инфекция устидан ғалаба қозониш ва пандемия тугаши борасида ижобий прогнозларга ишора қилмоқда.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *