Михаил Шамшидов, саёҳатчи ва ўтакетган оилапарвар. Тоза ҳаво, сув, тоғларни севади. Экспериментатор ва кашшоф – янгилик кашф этади ва уни тизимли йўлга солади. Шу сабабли, ТҚХИМИда муҳандисликка ўқиган ва бир нечта халқаро компанияларда барвақт карьера бошлаган бўлса-да, пировардида Михаил туризм соҳасида ўзини топди. Ва 20 йилдан буён шу соҳага содиқ қолмоқда.

Туризм – бу бизнесгина эмас, балки ҳаёт тарзи ҳамдир. Бунда иш ва дам олиш, режа ва тафаккур ўртасида аниқ чегара ўтказиб бўлмайди. Аниқроқ айтганда, Михаилнинг энг севимли йўналиши – бу туризмда маркетинг. Бунда “ҳаммаси қоришиб кетади” ва сенинг маҳсулотинг – бу мамлакат, истеъмолчинг меҳмон бўлади. Иқтисодиёт эса таассуротларга асосланади.

Амалий назариётчи – уни шу ибора жуда яхши характерлайди. Ўз салоҳиятини максимал даражада ишга солиш имконияти. 2018 йилда дунёга келган UzbekStan.fun ва GetGuide.uz сервислари Ўзбекистон сайёҳлик бозори учун янги сервислар ҳақидаги гипотезаларни апробациядан ўтказиш босқичидан ўтмоқда. Кириш ва чиқиш туризмида таниқли OrexCA.com (2003) ва OTPUSK.UZ (2007) брендларининг яратилиши унинг туркомпания фаолиятининг тўлиқ цикли билимдони эканлигига далолат қилади. Ҳозирга келиб аввалги ва жорий бизнес-тажрибасининг ҳаммаси синтезланмоқда ва тренерлик ҳамда конлсатинг фаолиятига кўчмоқда.

2018 йилда блоггинг қўшилди. Михаил “МиШа Туризмолог” муаллифлик бренди остида Telegram ва YouTube туризмдаги тадбиркорлик ва маркетингга бағишланган бир номдаги каналларни юритади.

Боз устига, у жамоатчи ва нетворкер ҳам. 10 йил бўлди, машҳур хайрия ташаббуси – “Время Чудес” ярмаркаси билан у очилгандан (2002) буён шуғулланади. Бу орқали тадбиркорлик ривожланишига кўмаклашиш орқали Ўзбекистон аҳлига кўпроқ фойдаси тегишини тушунди ва фаол жамоатчи, қатор бизнес-нетворклар – Аclub, Alternative Energy Club, Book-Cafe Business Club, GSN ҳамташкилотчисига айланди.

Тошкент ш. ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Туризмни ривожлантириш экспертлар гуруҳи аъзоси.

 

Мақолалар: “Туризмдаги инновациялар”

QVANT таҳририяти

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *