Дунёда қизиқарли бўлмаган соннинг ўзи йўқлиги, ҳар бир соннинг ўз жозибаси борлигини биласизми? Масалан, “мукаммал” сонлар мавжуд. Ўз бўлувчиларининг йиғиндисига тенг сонлар шундай аталади. Мисол учун, 28=1+2+4+7+14. Бу иккинчи мукаммал сон, биринчиси – олти, буни ўзингиз синаб кўринг. Учинчиси – 496, тўртинчиси – 8128.

Муаммо шундаки, математиклар ҳалигача тоқ мукаммал сон бўладими-йўқми, билишмайди. Таклифим: шундай сонни топинг ва дунёга машҳур бўлинг.

Бунинг учун компьютерингизда мавжуд исталган дастурлаш тилида дастур тузиш керак бўлади. Агар бунинг имкони бўлмаса, худди дастур тузгандек фикр юритинг. Дейлик, миллионгача бўлган сонларни оламиз. Ҳар бир сонни текшириб чиқамиз – соннинг барча бўлувчиларини топамиз, уларнинг йиғиндисини кўрамиз, соннинг ўзи билан солиштирамиз, агар тенг бўлса – ана омад, мукаммал сон топилди!

Билағонлар учун савол. Бир сон бошқасининг бўлувчиси эканлигини қандай билса бўлади? Бўлувчиларни излашда сонларни қайси қийматгача саралаб бориш керак?

Тоқ мукаммал сонни топганингизда ва шуҳрат қозонганингизда, журналимизни эсга олишни унутманг.

Евгений Скляревский

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *