Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтида молия бакалаври даражасини олди. Гелиминас номидаги Вильнюс технология университетида Erasmus Mundus дастри бўйича, бизнес-менежмент йўналишида таҳсил олди.

Ҳозирда Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури лойиҳасида ишлайди. Ўзбекистондаги энг йирик инвестиция лойиҳаларидан бири – нефть-газ соҳасидаги UzKorGas Chemicalда лойиҳавий молиялаш бўлимида ишлаш тажрибасига эга.

Машина таълими ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ушбу технологиядан фойдаланиш усулларини ўрганади, Techwomen 2019 юзталигига кирган.

Techwomen – илм-фан, технологиялар, муҳандислик ва математика (STEM) соҳасидаги етакчи хотин-қизларни, уларга карьера зинапояси бўйлаб илгарилаш, ўз орзусига интилиш ҳамда ўз ҳамжамиятидаги хотин-қизлар учун намуна бўлиш йўлини очиш ва имкониятини бериш орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган дастур.

Ушбу дастур доирасида Наргиза жорий йил кузида Кремний Водийсига стажировкага боради, у ерда технологик компаниялар ва стартапларда таълим олади.

Бўш пайтларида чанғида учади, фитнес, йога билан шуғулланади. Илмий-оммабоп адабиёт, хатти-ҳаракатлар психологиясига оид китоблар, детектив асарлар ўқийди.

 

Мақолалар: “Машина таълими: Бу нима ва нега муҳим”

QVANT таҳририяти

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *