Чойхўрлар бунинг фарқига аллақачон борганлар. Микротўлқинли печда қайнатилган сув тамоман бошқача бўлади. Сиз ҳам эътибор берганмисиз?
Одатда суюқлик қайнатилаётганда иссиқлик манбаи идишни тагидан қиздиради. Човгум остидаги иссиқлик, у электр қурилмага ўрнатилган иситиш элементиданми ёки газплита горелкасиданми, табиий конвекцион токни юзага келтиради. Контейнернинг пастки қисмида қизиган суюқликнинг зичлиги камаяди ва юқорига ҳаракатланади, бу билан совуқроқ суюқликнинг пастга тушишига имкон беради. Бу, пировардида, суюқликнинг баробар қизиши ва қайнашига олиб келади.
Сувни микротўлқинли печда қайнатишда жараён бошқача кечади. Микротўлқинли печлар суюқликка майда тўлқинларни турлича йўллайди ва бу билан ушбу нуқталарда сув молекулаларини титрашга мажбурлайди. Бу қайнаётгандек кўринади, аслида ундай эмас. Натижада сув бир текисда исимайди, конвекцион жараён рўй бермайди ва суюқликнинг юза қисми иссиқроқ бўлади.
Сув ҳарорати чойнинг таъмида катта аҳамиятга эга эканлиги сир эмас. Чой баргларига сув текканда, юзлаб турли хил бирикмалар сувда эрийди ва ҳид ҳамда таъмни шакллантиради. Масалан, қора чойда икки турдаги мураккаб фенол молекулалар бўлиб, улар ранг ҳамда дамланган қора чойнинг қимизак, тетиклантирувчи таъми учун жавоб берадилар – улар фақат қайнаш ҳароратига яқин ҳароратдагина юзага чиқади. Сувнинг ўзи ҳам айрим учувчан бирикмаларга эга бўлиб, чой билан контактда уларни кимёвий бирлаштиради. Шу сабабли, сув ушбу реакциялар рўй берадиган даражада қайноқ бўлмаса, чойнинг таъми бутунлай бошқача бўлади.
Бошқа томондан, қайнаб кетган сув ҳам унчалик яхши эмас, микротўлқинли печда эса, бунинг эҳтимол катта – човгум, ҳар қалай, ё ўчади ё ҳуштак чалиб хабар беради. Сув қанчалик кўп қайнаса, у эриган кислородни шунча кўп йўқотади – чой экспертлари эса, эриган кислород ичимликнинг таъмида ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини айтадилар. Қайнаб кетган сув керакли ҳид бирикмаларини парчалайди, баргларни куйдиради ва аччиқ таъм кучайиб кетишига сабаб бўлади.
“Демак, сувни човгумда қайнатиш керак!” – дейсизми? Хитой Электрон илм-фан ва технологиялар университети тадқиқотчилар жамоаси қайнатишдаги бундай турлича ҳаолатларни ўргандилар ва мазкур умумий муаммонинг ечимини AIP Publishing нашриётининг AIP Advances журналида тақдим этдилар. Улар стакан гардиши бўйлаб ўтувчи кумуш қоплама яратиб, микротўлқинларнинг суюқлик юзасига таъсирини намойиш этдилар. Кумуш тўлқинларга ўтказгичдек таъсир кўрсатади, юза қисмдаги электр майдонни камайтиради ва қайнаб кетишни самарали блоклаб, конвекцион жараённи яратади. Микротўлқинли печга кумушни жойлаштириш унчалик ҳам хавфсиз бўлмаса-да, бундай, аниқ созланган геометрияга эга металл конструкциялар алангаланишнинг олдини олиш учун микротўлқинли буғ қозонлари ва гуруч қайнатгичларда хавфсиз ишлатилмоқда.
Олимлар маҳсулот исишининг нотекислигини яхшилашнинг бошқа усулларини ҳам кўриб чиқмоқдалар, лекин ҳозирча улар амалиётда ишлатиш учун ниҳоятда қимматли қилади. Ҳозирда улар ўз саъй-ҳаракатларини суюқликлар учун микротўлқинли аксессуарларини тижорат асосига қўйиш мақсадида микротўлқинли печлар ишлаб чиқарувчи билан ҳамкорликка қаратганлар.
Келажакда микротўлқинли печда қайнатилган чой ҳам човгумдаги каби хуштаъм бўлиши шубҳасиз ва бунга оз қолди.
QVANT таҳририяти тахлил гуруҳи