Чиндан ҳам ўсимликлар чиройли, а? Баъзида, нимадир ҳақида фикр юритганимизда, кўзларимизни узоқ-узоқларга тикамиз. Мен эса, бундай ҳолатларда одатда гулга ёки булутга қарайман. Ўсимликлар тоза ҳаво ва гўзаллик бағишлайди.
Табиат – сайёрамизда мавжуд ҳаёт шаклларининг энг қадимларидан бўлиб, диққат билан тадқиқ қилишга лойиқ. Ўсимлик дунёсини ўрганувчи фан эса ботаника деб аталади.
Аксарият одамларга ўсимликлар зерикарли ва бефойда кўринади, аммо уларсиз Ерда мутлақо ҳаёт бўла олмаслигини ўйлаб кўрсангиз эди! Жониворлар ўсимликлар билан озиқланадилар ва биз, инсонлар сабзавотлар, мевалар ва ўт еймиз. Ўсимлик олами бизни касалликлардан қутқаради, хасталикларни тузатади ва тирик жонзотларни боқади.
Биология бўйича ишлар, шунингдек, аудиторияга инсоният оламга қандай муносабатда эканлигини билиш ва тушунишга ёрдам беради.
Олимлар айтишларига кўра, яшил ўсимликлар ва айрим бактериялар ёруғлик энергиясидан фойдаланиб, карбонат ангидрит ва сув билан озиқланишлари мумкин. Бу жараён фотосинтез деб аталади, ушбу жараённи бажарувчи организмлар эса автотрофлар деб номланади.
Кўплаб саволларга ҳали жавоблар йўқ ва биз ушбу ажойиб илм-фан тўғрисида янада кўпроқ билиш имкониятларини муштоқлик билан кутамиз!
Отабекова Мадина