Халқаро миқёсдаги юрист ва Осиё халқаро арбитраж маркази ҳаками (Малайзия). Халқаро битимларни юритишда катта тажрибага эга. Фарғона давлат университети ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган, University of East Anglia (Нориж, Англия) халқаро тижорат ва бизнес ҳуқуқи бўйича магистри даражасига эга.
Тошкент халқаро арбитраж марказида ишлайди, ҳакамлик суди аъзоси. Европа, Россия, Ўзбекистондаги халқаро компанияларда меҳнат тажрибасига эга. Capricorn Marine Services Ltd. (Латвия), Infin Co. Ltd. (Россия), Moran Security Group Ltd. (Россия) ва бошқа компаниялар манфаатларини муваффақиятли ҳимоя қилган. Йирик нефть, энергетика, кўмир қазиб чиқариш, денгиз қатнови корхоналарига консультантлик хизматини кўрсатган.
Рус тилидаги ҳужжатлар аккредитивлари ҳуқуқи тўғрисидаги биринчи китоб муаллифи. АКТ-ҳуқуқ, банк, тижорат, нефть-газ ва денгиз ҳуқуқи бўйича юздан ортиқ мақола муаллифи. Суғурталаш ва халқаро тижорат арбитражига бағишланган халқаро конференцияларда маърузачи сифатида қатнашган. Етакчи Россия ОАВга денгиз ҳуқуқи ва халқаро арбитраж мавзуларида интервьюлар берган.
Мақолалар: “Ўзбекистонда смарт-контрактлар”
QVANT таҳририяти