QVANT – бу Ўзбекистондаги янги илмий-оммабоп, амалий журнал бўлиб, мамлакатимиз Президенти Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан 2020 йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилиниши доирасида таъсис этилди. Журнал Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг кўмагида, Ўзбекистонда маърифатчилик ғоясини муносиб амалга ошириш ва илм-фанни ривожлантириш мақсадида нашр этилмоқда.
Журнал даврийлиги – йилда 4 марта. Ҳар бир сон ҳажми – 100 саҳифа. Журнал интеллектуаллар ва тадбиркорлар, илмий ва ҳукумат муассасаларига тарқатилади, шунингдек www.qvant.uz сайтида электрон кўринишда тақдим этилган
Журналнинг асосий вазифалари илмий тадқиқотлар натижаларини оммалаштириш, инновацион фаолиятларга жўшқинлик бериш, долзарб фундаментал ва амалий илмий муаммоларни ҳал қилишга республика олимларини интеграциялаш, жамиятда илм-фан обрўсини ошириш, илмий-техник зиёлилар қатламини тарбиялаш ва маърифатчилик фаолиятини амалга оширишдан иборат.
Журналнинг асосий доимий рукнлари: илм-фан, тиббиёт, коинот, инновацион технологиялар, молия ва иқтисодиёт, ҳуқуқ, экология, маданият ва ш.к. Бундан ташқари, ҳар бир сонда стартап-лойиҳалар учун бепул саҳифалар берилади, бу уларга ўзларини бизнес-фаришталарга танитиш имконини беради.
