Нашрнинг бош мақсади – кенг жамоатчилик қатламларига илмий тадқиқотлар натижалари тўғрисида (жумладан халқаро миқёсда) ахборот алмашиш имконини бериш, ўқувчиларни илмий ишланмаларни татбиқ этиш борасидаги илғор жаҳон тажрибаси билан таништириш. Ушбу журнал ўз контентидан бевосита очиқ фойдаланишни тақдим қилади ва бунда қуйидаги тамойилга таянади: тадқиқотлар натижаларидан эркин очиқ фойдаланиш глобал билим алмашинувининг кенгайишига хизмат қилади.
ЖУРНАЛ ВАЗИФАЛАРИ
Мақолалар муаллифларига сифатли таҳририят-ноширлик хизматларини, шунингдек таржима ва тақриз хизматларини кўрсатиш;
турли мамлакатлар олимлари ва педагоглари ўртасида сермаҳсул мулоқот учун юқори сифатли дискурсив илмий маконни яратиш;
янги ғоялар ва тадқиқот натижаларининг кенг диссеминациясини таъминлаш;
ёш олимлар ва ўқитувчилар учун самарали ўзини ўзи тақдим этиш усулларини диверсификациялаш;
аҳамиятли халқаро илмий тадбирлар, нашрлар, касбий тайёргарлик/ қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари тўғрисида кенг илмий жамоатчиликни хабардор қилиш.
Журнал турли илм-фан соҳаларидаги долзарб инновацион янгиликлар ва муаммолар билан қизиқувчи маҳаллий ва хорижий тадқиқотчилар, ўқитувчилар, ёш олимлар учун мўлжалланган.
Журнал қоғоз вариантда ўзбек тилида чоп этилади, журналнинг электрон талқини эса, ўзбек ва рус тилларида чиқади.
АНТИПЛАГИАТ СИЁСАТИ
Тақриз қилинадиган журналларда материаллар чоп этилиши илмий коммуникациянинг самарали усули бўлиб, илмий билим ривожланишига хизмат қилади. Чоп этиш этикасининг бузилиши (плагиат, аввалда чоп этилган материалларни чоп этишга тақдим қилиш, маълумотларни бузиб кўрсатиш ва ш.к.) ахлоқий нуқтаи назардан номақбулгина бўлиб қолмай, илм-фан тараққиёти йўлида ҳам тўсиқ бўлади. “QVANT” таҳририяти бундай ҳолатларга қарши ўлароқ, муаллифлар, ноширлар, муҳаррирлар, тақризчилар ва ўқувчилар ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштириши керак, деб ҳисоблайди ва ўз фаолиятида қуйидаги тамойилларга таянади:
– журнал фақат оригинал илмий мақолаларни чоп этади;
– агар муаллиф(лар) ўз мақолаларида бошқа мақолалардан парчалар ишлатадиган бўлса(лар), манбаларга ҳаволалар беришлари ёки аввалги ноширдан ёхуд муаллифлик ҳуқуқлари соҳибидан рухсат олишлари керак;
– плагиат мавжуд мақолалар чоп этишга қўйилмайди;
– агар мақола текширилгандан кейин унда плагиат борлиги аниқланса, мақола чоп этилмайди ва муаллифнинг, тегишли институт ва молияловчи ташкилот (агар мавжуд бўлса)нинг сўровига кўра, юқорида келтирилган сабабга кўра чоп этиш рад этилгани ҳақида билдирги жўнатилади.
АРХИВ СИЁСАТИ
Архив сиёсати журнал архивларини сақлаш ва улардан эркин фойдаланишни таъминлашга қаратилган. Архив тақриздан ўтган мақолалар матнларидан, журналда чоп этиладиган аннотациялар ва адабиётлар рўйхатидан иборат. Сиз журнал мақолаларини кенгайтирилган излашни амалга оширишингиз мумкин (асос сўзлар, муалиф, ном, бўлим бўйича).
МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚЛАРИ СИЁСАТИ
Журналдан фойдаланиш очиқ. Бу унинг бутун материаллари фойдаланувчилар учун очиқлигини билдиради. Бу мақолаларни ўқиш, юклаш, улардан нусха олиш, тарқатиш, чоп этиш ва уларнинг тўлиқ матнларига ҳавола йўллаш, қуйидаги шартларга қатъий риоя этилганда, мумкин эканлигини англатади:
“Attribution” (“Атрибуция”) – Сиз тегишли муаллифлик кўрсатилишини таъминлашингиз, лицензияга ҳаволани тақдим этишингиз ва, агар ўзгартишлар киритилган бўлса, уларни кўрсатишингиз керак. Сиз буни ҳар қандай оқилона йўл билан бажаришингиз мумкин, фақат лицензиар сизни ёки сизнинг асардан фойдаланиш усулингизни маъқуллайдиган усул бўлмаслиги (бўлиши ??) лозим.
Қўшимча чекловларсиз – Сиз лицензияда рухсат берилган нарсалардан бирортасини бажаришда бошқаларга юридик тўсқинлик яратувчи юридик чекловлар ёки технологик чоралар қўллаш ҳуқуқига эга эмассиз.
“QVANT” журнали таҳрир ҳайъати мақолани кўриб чиқишда материални Антиплагиат тизими ёрдамида текшириши мумкин.
ДАВРИЙЛИК
Бир йилда 4 марта – босма талқин, у энг долзарб муаллифлик мақолалари ва таҳлилни ўз ичига олади.
Журналнинг онлайн талқини камида ҳафтада 1 (бир) марта янгиланади.
ТАҚРИЗ
Мақолаларни тақризлаш кейинги 5 йил ичида тақриз қилинаётган мақола мавзуи бўйича мақола чоп этган тегишли соҳа мутахассиси амалга оширади. Мақола экспертизасини ўтказиш учун у ёки бу тақризчини танлаш тўғрисидаги қарорни бош муҳаррир ёки чиқарувчи муҳаррир қабул қилади. Тақризлаш муддати тақризчи билан келишилади, лекин бир ойдан ошмаслиги керак.
Қўлёзма кўриб чиқилиши якунларига кўра тақризчи қуйидаги шкалага мувофиқ далилланган тавсия беради: мақола ҳозирги ҳолатида чоп этишга тавсия этилади; тақризчи кўрсатган камчиликлар тўлдирилгач, мақола чоп этишга тавсия этилади; мақола қўшимча равишда бошқа мутахассис тақризига муҳтож; мақола анча (матннинг 15 фоизидан ортиқ) қайта ишлашга муҳтож; мақола журналда чоп этишга яроқсиз.
Тақризда қуйидаги масалалар ёритилади:
мақола мазмуни сарлавҳасида эълон қилинган мавзуга мувофиқлиги;
мақола замонавий илм-фан ютуқларига қанчалик мувофиқ келади;
баён услуби, тили, шакли, суратлар, жадваллар, диаграммалар, формулаларнинг мазмундорлиги нуқтаи назаридан мақоланинг ўқувчига тушунарли эканлиги;
ушбу масала бўйича аввалда чиқарилган адабиётни ҳисобга олганда, мақолани чоп этишнинг мақсадга мувофиқлиги;
муайян сегмент учун таҳлилий хулосалар мавжудлиги, ўрганишлар ва тадқиқотлар фойдаси, мақоладаги маълумотлардан бирор соҳа ёки фаолиятни ривожлантиришда ким фойдалана олиши;
ўзлаштириш ва плагиат бўйича мақолани баҳолаш;
мақоланинг аниқ ижобий ва салбий томониларининг баёни, шунингдек мақолани тўлдириш ва унга қўшимча қилиш бўйича таклифлар.
Агар тақризда мақолани тўғрилаш ва қайта ишлашга тавсиялар бўлса, журнал таҳририяти муаллифга ушбу тавсияларни, мақоланинг янги вариантини тайёрлашда ҳисобга олиш таклифи билан бирга жўнатиши мумкин. Мақолани қайта ишлаш ўзгартишлар киритиш лозимлиги ҳақида муаллифга электрон хабар борган вақтдан бошлаб 1 ойдан ошмаслиги керак. Қайта ишлаш оқибатида мақола тубдан ўзгарадиган бўлса, қайта тақризга юборилади.
Ижобий тақризнинг мавжудлиги мақола чоп этилиши учун зарурий талаб бўлади, лекин муқаррар чоп этилишини англатмайди. Чоп этиш тўғрисида якуний қарорни таҳрир ҳайъати қабул қилади. Журнал таҳрир ҳайъати томонидан мақолани чоп этиш тўғрисида қарор қабул қилингач, таҳририят бу ҳақда муаллифни хабардор қилади ва тахминий чоп этиш муддатларини кўрсатади.
НОШИР ВА ТАҲРИРИЯТ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Журнал ношири чоп этилаётган мақолада барча замонавий тавсияларга риоя этилиши юзасидан тавсияларни қабул қилади, шунингдек илмий материаллар устидан қатъий назорат мажбуриятини ўз зиммасига олади.
“QVANT” журнали бош муҳаррири чоп этиш ҳақидаги қарорни якка бошчиликда қабул қилади. Бундай қарор асосида мақоланинг оригиналлиги, унинг илмий аҳамияти, материалнинг ҳаққонийлиги ва далилларнинг ишончлилиги, шунингдек академик дискурс талабларига мувофиқлиги ётади. Чоп этиш ҳақида қарор қабул қилганда, бош муҳаррир таҳрир сиёсатига ҳам таянади, бунда муаллифлик ҳуқуқлари, қонунийлик ва плагиат борасидаги долзарб юридик талаблар билан чегараланди. Чоп этиш тўғрисида қарор қабул қилишда муҳаррир тақризчилар ва таҳрир кенгаши аъзолари фикрларини ҳсиобга олади.
Муҳаррир қўлёзмалар интеллектуал мазмунини муаллифларнинг ирқи, жинси, диний қарашлари, келиб чиқиши, фуқаролиги ёки сиёсий қарашларидан қатъи назар холисона баҳолайди.
Таҳририят тақризлаш ва мақолаларни чоп этиш жараёнларида махфийлик тамойилига риоя этади.
Чоп этилмаган маълумотлар, мақолаларга алоқадор шахслар томонидан кўриб чиқишга тақдим этилган қўлёзмалар орқали олинган ахборот ёки ғоялар махфий саналади ва улар муаллифнинг ёзма розилигисиз шахсий тадқиқотларда ишлатилиши мумкин эмас.
Таҳририят чоп этиш сиёсати ва қўлёзмаларга талабларнинг шаффофлигини таъминлайди. Шунингдек, у тақризчиларни манфаатлар тўқнашуви эҳтимолини минималлаштирадиган тарзда танлашга ва кўриб чиқилаётган қўлёзмаларга қасддан ёмон муносабатда бўлишга йўл қўймасликка ҳаракат қилади. Муҳаррирлар ва тақризчилар, ўз томонларидан, муаллифлар, компаниялар ва, эҳтимол, қўлёзма билан боғлиқ бошқа ташкилотлар билан рақобат, ўзаро ва бошқа тур алоқалари ҳамда муносабатлари оқибатида манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлганда, ўз номзодларидан ўзлари воз кечишлари лозим.
Кўриб чиқилган қўлёзмалар ёки чоп этилган материалларга тааллуқли ахлоқий даъволар тушган ҳолатда, бош муҳаррир муносиб чораларни кўради, у муаллиф(лар) билан асосли ўзаро ҳамкорликни, зарур ҳолларда тегишли ташкилотлар ва тадқиқот марказлари билан ишлашни ҳам ўз ичига олади.
ТАҚРИЗЧИЛАР МАЖБУРИЯТЛАРИ
Расмий илмий коммуникацияларда зарурий бўғин саналувчи тақризлаш бош муҳаррирга ва таҳрир кенгашига мақола ҳақида қарор қабул қилишда ёрдам беради ва, муаллиф билан тегишлича ҳамкорлик воситасида, мақола сифатини оширишга хизмат қилади.
Мақолани кўриб чиқиш учун ўз малакаси етарли эмаслигини англаган ёки тақризни муддатида бажариш учун етарли вақти бўлмаган тақризчи бу ҳақда журнал таҳририятини хабардор қилади.
Тақриз учун қабул қилинган мақола махфий ҳужжат саналади. Уни таҳририят томонидан ваколат берилмаган ҳеч қандай шахс билан муҳокама қилиш мумкин эмас.
Тақризчи муаллифни шахсан танқид қилишга йўл қўймай, холис ва далилланган баҳони беради.
Тақризчи тақриз қилинаётган мақола мавзуига оид ва унинг библиографиясига киритилмаган, чоп этилган аҳамиятли мақолаларни аниқлашга интилади. Аввалда чоп этилган ва мақолада келтириладиган ҳар қандай фикр (кузатиш, хулоса ёки далил)га мақолада тегишлича библиографик ҳавола керак бўлади. Тақризчи, шунингдек, кўриб чиқилаётган мақола ва тақризчи илмий ваколати соҳасида бўлган ҳар қандай бошқа чоп этилган иш ўртасидаги аҳамиятли ўхшашлик ва мос тушишликка муҳаррирнинг эътиборини қаратиши керак.
МУАЛЛИФЛАР МАЖБУРИЯТИ
Мақолаларга талаблар
Мақолалар юқорида келтирилган расмий талабларга мувофиқ келиши лозим. Муаллиф тадқиқотнинг ҳаққоний натижаларини, шунингдек унинг аҳамияти борасида холис муҳокамани тақдим этиши керак.
Асллик ва плагиат
Муаллиф у томонидан тўлиқ асл мақола тақдим этилганлигини тасдиқлаш ва бошқа муаллифлар ишлари ёки фикрларидан фойдаланилганда тегишли библиографик ҳаволалар ёки иқтибослар келтириши лозим.
Плагиат ҳар қандай шаклда ахлоққа зид ҳаракат саналади ва номақбулдир.
Кўпсонлилик, ортиқчалилик ва мақолаларнинг бир вақтда чоп этилиши
Умуман олганда, муллиф асосан битта тадқиқотга бағишланган мақолани бир журналда оригинал мақола сифатида биттадан кўп чоп этиши мумкин эмас. Битта мақолани бир вақтда биттадан кўп журналларга тақдим этиш ахлоққа зид ва номақбул иш деб ҳисобланади.
Шунингдек, аввалда чоп этилган мақолани бошқа журналга чоп этиш учун журналга тақдим этиш ҳам ахлоққа изд ва номақбул саналади.
Бирламчи манбалар эътирофи
Бошқа шахслар ҳиссаларини доим тан олиш керак. Муаллиф тақдим этилган мақола тайёрланишида аҳамиятга эга бўлган мақолаларга ҳавола кўрсатиши шарт. Шахсий мулоқотда, масалан суҳбат асносида, ўзаро ёзишмаларла ёки учинчи томон билан муҳокама жараёнида олинган маълумотлар бирламчи манбанинг очиқ-равшан ёзма рухсатисиз қўлланилиши ёки тақдим этилиши мумкин эмас.
Мақола муаллифлиги
Мақолнинг ғоясини шакллантиришда, ишлаб чиқишда, тақдим этилган тадқиқот ижросида ёки интерпретациясида сезиларли ҳисса қўшган шахсларгина унинг муаллифлари бўлишлари мумкин. Сезиларли ҳисса қўшган ҳар ким ҳаммуаллиф сифатида белгиланиши лозим. Тадқиқотнинг иштирокчилари тадқиқот лойиҳасига муайян йўналишлар бўйича салмоқли ҳисса қўшган бўлсалар, улар ушбу тадқиқотга сезиларли ҳисса қўшган шахслар сифатида кўрсатилиши керак.
Муаллиф тадқиқотга салмоқли ҳисса қўшган барча иштирокчилар кўрсатилганига, барча ҳаммуаллифлар ишнинг якуний талқинини кўрганликлари ва тасдиқлаганликларига ҳамда уни чоп этишга тақдим этишга рози эканликларига амин бўлиши керак.
Чоп этиш учун ҳақ
Муаллифлар учун журналда мақола чоп этиш бепулдир.
Таҳририят муаллифлардан материалларни тайёрлаш, жойлаштириш ва чоп этиш учун ҳақ олмайди ва мақолани тайёрлаш ҳамда чоп этиш учун қалам ҳақи ҳам тўламайди. Муаллифга қалам ҳақи истисновий ҳолатларда, масалан, молияловчи ташкилотлар ҳомийлик маблағи сифатида тўланиши мумкин.
НОШИРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ношир мазкур талабларга мувофиқ, “QVANT” журнали муҳаррирлари, тақризчилари ва муаллифлари томонидан ўзларининг ахлоқий мажбуриятлари бажарилишига хизмат қилувчи тамойиллар ва таомилларга риоя этади. Ношир реклама жойлаштириш ёки репринтлар ишлаб чиқаришдан олинадиган потенциал фойда муҳаррирлар қарорларига таъсир қилмаслиги кераклигига таянади.
Ношир “QVANT” журнали муҳаррирларига чоп этилаётган материалларнинг ахлоқий жиҳатларига даъволарни кўриб чиқишда кўмак беради ва бошқа журналлар ва/ёки нашриётлар билан ўзаро алоқасида ёрдамлашади.
Зарур ҳолларда, ношир ихтисослашган юридик қўллаб-қувватлашни таъминлайди.
МУАССИС
“ERGO RESEARCH and ADVISORY” МЧЖ
ОШКОРАЛИК СИЁСАТИ ВА МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ
Кўриб чиқишга тақдим этилган қўлёзмалардан олинган чоп этилмаган маълумотларни Муаллифнинг ёзма рухсатисиз шахсий мақсадларда ишлатиш тақиқланади.
Тақриз қилиш давомида олинган ва эҳтимолий афзалликлар билан боғлиқ бўлган ахборот ёки ғоя махфий сақланиши ва шахсий фойда олиш мақсадида қўлланмаслиги керак.
Муаллифлар, компаниялар ёки тақдим этилган иш билан боғлиқ бошқа ташкилотлар билан рақобат, ўзаро ва бошқа алоқалар ҳамда муносабатлар оқибатида манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган ҳолларда, Тақризчилар қўлёзмаларни кўриб чиқишда қатнашмасликлари керак.
БОСМАОЛДИ ВА БОСМАДАН КЕЙИНГИ НУСХАЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ СИЁСАТИ
Муаллиф мақолани тақдим этиш жараёнида мақола бошқа илмий журналда чоп этилмаган ёки чоп этиш учун қабул қилинмаганлигини тасдиқлаши лозим. “QVANT” журналига чоп этилган мақолага ҳавола кўрсатишда нашриёт журналнинг расмий сайтига ҳавола (материалнинг тўлиқ URL)ни жойлаштиришни сўрайди.
Аввалда муаллиф томонидан бошқа нашриётларга алоқаси бўлмаган шахсий ёки оммавий сайтларда жойланган мақолалар кўриб чиқишга қабул қилинади.
ISSN 2181-1164
QVANT таҳририяти тахлил гуруҳи