Иқтисодчи олим. Нью-Йорк Давлат университети ва Корнел университетида ўқиган ва ишлаган. Флоренция университетида, Корея банкида, Корея Тараққиёт институтида, Киев Иқтисодиёт мактабида, Бирлашган Вена институтида, Халқаро Валюта Фондида, Пекин университетида стажировка ва тренинглар ўтаган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтида катта илмий ходим бўлиб ишлаган.
Ҳозирда ERGO тадқиқот-консалтинг компаниясига раҳбарлик қилади ва Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида дарс беради.
2017 йилда, Сент-Луис Федерал захира банки RePeC лойиҳаси доирасида, сайёранинг 100 нафар энг кўп иқтибос келтириладиган ва чоп этиладиган ёш иқтисодчи олимлари рўйхатига кирди. “Шуҳрат” медали, “Фан етакчиси” ва “Йил олими” мукофотлари соҳиби. Лондондаги Вестминстер университетида PhD-дастури бўйича таҳсил олади. Инсон интеллектини ўрганиш Халқаро жамияти ва Индивидуал тафовутларни ўрганиш Халқаро жамиятининг ҳақиқий илмий аъзоси.
Мақолалар: “Блокчейн МДҲ мамлакатлари иқтисодиётини қандай ўзгартирмоқда”