Давлат-хусусий шериклик (ДХШ) – бу ҳукуматларга хусусий сектор тажрибаси ва самарадорлигидан фойдаланиш, шунингдек капитал жалб қилиш ва тараққиётни рағбатлантиришга ёрдам берувчи воситадир. ДХШ доирасида ҳукуматлар қатъий мезонларга мувофиқ давлат хизматларини тақдим этиш бўйича масалаларни ҳал қилишда хусусий сектор билан ҳамкорлик қиладилар. Ҳукумат лойиҳа мақсадларини белгилайди, хусусий тармоқ уларга эришиш учун жавобгарликни зиммасига олади. Етказиб бериш факти бўйича тўлов ва хатарлар тақсимоти хусусий шерикка тараққиёт соҳасида миллий мақсадларга эришишга хизмат қилувчи сифатли давлат хизматларини тақдим этишга диққатни жамлашда ёрдам беради. Шунингдек, ДХШ давлат ва хусусий сектор ўртасида хатарларни энг яхши бошқариш мумкин бўлган тарзда тақсимлашга, тараққиёт соҳасида энг долзарб эҳтиёжларни қондириш учун ресурсларни оқилона тақсимлашни таъминлашга кўмаклашади.

IFC бугунги кунда 50 гигаваттдан ортиқ энергия ишлаб чиқарилишини молиялаштириб, ривожланаётган бозорларда мураккаб энергетик битимларни молиялаш, тузилмалаш ва юритиш бўйича кўп йиллик тажрибага эга. Ўзбекистондаги эски электр энергетикаси инфратузилмасини модернизациялашнинг тахминий қиймати 3 миллиард долларга бориб қолади, шундай бўлса ҳам, янги энергия манбаларини ишлаб чиқиш ва ўзининг энергетик эҳтиёжларини қондириш учун қўшимча 14,4 миллиард доллар жалб қилиши талаб этилади. Тўлдиргичлар билан бирга Қуёш энергиясидан фойдаланиш – бу эҳтимолий ечимлардан бири бўлиб, IFC уни амалга оширишда ёрдам беради.

Ўзбекистондаги биринчи ДХШлар давлат бюджетига юкламалар қисқариши ва мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш ортишига йўналтирилган. Улардан бири Scaling Solar Program доирасидаги, Марказий Осиё минтақасидаги илк рақобатбардош энергетик ДХШ бўлди.  Бунда ютиб чиққан Бирлашган Араб Амирликларидан Masdar Clean Energy компаниясининг ставкаси бир киловатт/соат учун 2,67 АҚШ цент бўлди – бу ривожланаётган бозорлардаги энг паст тарифлардан биридир.

Бу муваффақият IFC Консультатив гуруҳи кўмагида ДХШ бўйича иккинчи, қўшимча 400 МВТга тендер (Solar II) ўтказилишига олиб келди, унинг кетидан 500 МВТ.га яна битта раунд ўтказилди. Ўзбекистон 2030 йилга бориб 5 ГВт қуёш энергиясини ривожлантиришни мўлжаллаган. Шунингдек, тоза энергия билан қамраб олишни янада кенгайтириш учун ҳукумат қисқа муддатли аккумуляторли энергия тўплаш (short-duration-battery energy storage (BES)) каби янги технологияларни татбиқ этишга умид боғлаган.

IFC бош инвестиция директори Бернард Атлан BES борасидаги ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

Аккумуляторли батарея – бу анчайин янги тенденция. У лойиҳага қандай киритилади?

Бернард Атлан: Янги электр станциялар ўз йўналиши бўйича Ўзбекистонда биринчи бўлади, чунки улар қуёшли фотоэлектрик батареяларни энергияни сақлашнинг аккумуляторли тизимлари билан уйғунлаштиради. Solar III фотоэлектрик парк билан жуфтликда ишлайдиган қисқа муддатли батареялардан потенциал фойдаланиш долзарблиги ва афзаллигини, шунингдек ДХШ тузилиши вариантларини тақдим этиш учун март ойи бошларида биз Тошкентда семинар ўтказдик.

АҚШ ва Австралия каби ривожланган бозорларда қуёшли фотоэлектрик батареяларнинг қисқа ёпиқ аккумулятор энергияси (BES) билан биргаликда ишлатилиши тобора жўшқинроқ қўлланилаётган бўлса-да, бу мазкур технологиянинг Ўзбекистонда биринчи бор қўлланилиши бўлади. BESдан фойдаланиш аввало частота ва кучланишни тартибга солишдан бошланди ва борган сари тикланувчан энергия манбаларининг узуқ-юлуқлиги муаммоларини ҳал қилиш учун комплекс ечимларнинг муҳим компоненти бўлиб бормоқда. Ўзбекистоннинг ўз энергетик тизимига 5 ГВт қуёшли фотоэлектрик батареялар ва 2 ГВтли шамол энергетикаси қурилмаларини ўрнатишдек жасур режалари ушбу вазифаларни ҳал этиш комплексининг таркибий қисми сифатида BESни татбиқ этишни талаб қилади.

Ушбу лойиҳада қандай мураккабликларни кўряпсиз?

Бернард Атлан: Ўзбекистонда BES татбиқ этилиши кутилаётган натижавий харажатлар нуқтаи назаридан муаммолар юзага келтиради ва, бинобарин, электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ўртача қийматига таъсир кўрсатади. Бошқа муаммо шундаки, BES – бу тез ривожланадиган технологик маҳсулот бўлиб, у текширилмаган технологияларнинг кенг спектридан фойдаланади. Биз, оптимал техник ва молиявий барқарор, ҳамёнбоп ечимларни таъминлаш учун хусусий сектор тажрибасидан фойдаланган ҳолда, BES қувватларининг адекват ўлчамини ва минимал «хизматлар стандарти» учун Жаҳон банк гуруҳи (ЖБГ) доирасидаги ташқи ва ички ресурсларимиздан фойдаланишда давом этамиз, сўнгра фотоэлектрик тизимлар парки билан уйғунликда, BESни лойиҳалашни, молиялаш ва ундан фойдаланишни амалга оширамиз.

COVID-19 га қарамай, Ўзбекистон энергетика тармоғига инвесторларнинг юқори қизиқиши сақланиб қоладими?

Бернард Атлан: Ҳозирда биз бизнесда ва Solar II ва III лойиҳаларининг амалга оширилишида жиддий узилишларни кутмаяпмиз – етказиб бериш занжиридаги узилишлар оқибатлари бундан мустасно, улар жиҳозлар ишлаб чиқарилишид потенциал узилишларга олиб келади (Қуёш панелларини ишлаб чиқариш сезиларли узилишлардан зарар кўради). Инвесторлар намоён этган қизиқиш даражаси COVID-19 инқирози натижасида сезиларли ўзгарганлигининг бирор белгиси мавжуд эмас.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *