Aquasolis сувни тиклаш учун ечимлар ишлаб чиқади

Глобал исиш қурғоқчилик ошишига олиб келди ва бутун дунёдаги ландшафтни ўзгартирмоқда. Натижада айрим чучук сув манбалари истеъмолчи учун фойдаланиб бўлмас ҳолатга келди. Бундай шароитларда стартаплар, сувни чучуклаштириш ва қайта тиклаш технологияларини ишлаб чиқиб, иқлим ўзгаришига мослашишга ўз ҳиссасини қўшади. Бундай ечимлар денгиз сувини турли саноат ва индивидуал мақсадларда ишлаштиш, жумладан ичимлик сувини ишлаб чиқариш учун яроқли қилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури маълумотларига кўра, 663 миллион киши хавфсиз ва нархи мақбул бўлган ичимлик сувидан фойдалана олмайди. Бунда сувни тозалаш тизими муҳим роль ўйнайди. Бироқ, кўплаб йирик кўламда татбиқ этиладиган тизимлар шунчалик юқори нархдаки, улар ривожланаётган мамлакатлардаги аҳоли ва саноат учун номақбулдир.

Такрорий фильтрлаш (такрорий осмос, RO) анъанавий тизимлари одатда электр тармоғига уланган бўлиши керак ҳамда юқори энергияталаб ва сув олиш коэффициенти паст (40-50 фоиз) бўлади. Бу керакли миқдорда сувни таъминлашни мураккаб ва қимматбаҳо қилади.

Такрорий фильтрлаш бўйича Aquasolis Global ноёб ечими бу муаммоларни четлаб ўтиш имконини беради. У сувни тизимдан янгича, камроқ энергия талаб қиладиган ва қайта тикланишнинг юқорироқ даражасини таъминлайдиган услубда ўтказади. Ривожланаётган мамлакатлар манфаатлари ва бақарорлик мақсадида ишлаб чиқилган бу ечим стандарт компонентлардан фойдаланиб қурилган ва автоном энергия тизимига уланиши мумкин.

Aquasolis юқори самарали, сувни тозалаш ва чучуклаштириш учун такрорий фильтрлашнинг юқори самарали, осон ўрнатиладиган тизимини ишлаб чиқди. Норвегиянинг Aquasolis стартапи такрорий фильтрлаш (такрорий осмос, RO) асосида сувни тиклаш ва чучуклаштириш учун ечимларни таклиф қилади, улар эксплуатация харажатларини қисқартиради, атроф-муҳитга сув тозалаш жараёнининг таъсирини минималлаштиради. Юқори самарали тизим 0,1 нм.гача ўлчамдаги зарраларни, жумладан бактерияларни, вирус ва тузларни фильтрлаши мумкин. Бу стартап, сувни тизим орқали камроқ энергия сарфлаган ҳолда ва олинган чучук сув миқдори кўп бўладиган қилиб ўтказиш учун такрорий осмос тикланиши технологиясидан фойдаланади. Aquasolis Global такрорий осмос тизими 98% сув олинишини таъминлаши мумкин ва бунда анъанавий такрорий осмос тизимларига қараганда 34%га камроқ энергия истеъмол қилади. У бутунлай қуёш энергияси каби тоза энергияда ишлай олади, бу харажатларни ва атроф-муҳитга таъсирни камайтиради.

Ҳозирда Aquasolis Global тизимлари Гужарат шаҳрида (Ҳиндистон) ишлаб чиқарилмоқда. Бироқ, кенг ёйиш жараёнини анчайин тезлаштириш имкони бор,ишлаб чиқариш дунёнинг бошқа нуқталарида осонгина жорий қилиниши мумкин.

Меҳмонхоналарда сув ресурсларини бошқаришнинг Optishower интеллектуал платформаси

Аҳоли ўсгани сари, сувнинг ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш туфайли, шаҳарларда сув таъминоти катта муаммога айланмоқда. Иқлим ўзгариши ва сув етишмаслиги самарали сув таъминоти ва сув истеъмолини қисқартиришни таъминловчи сув ресурсларини бошқаришнинг интеллектуал платформаларини талаб қилади. Реал вақт режимида аниқ ахборотни тақдим этиб, бу ечимлар сув тақсимлаш компанияларига сув ресурсларини самарали бошқариш учун тизимли ечимлар қабул қилиш имконини беради.

Optishower компанияси фойдаланувчилар билан ўзаро ҳамкорлик, маълумотлар тақдим этиш ва геймификация услублари билан уйғунликда таҳлил қилиш ҳисобига, мижозлар истеъмол тўғрисида асослироқ ва оқилроқ ечимлар қабул қила олишлари учун ўз мижозларининг истеъмолчилик хатти-ҳаракатларини ўзгартириш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Португалиянинг Optishower стартапи меҳмонхоналар учун сув ресурсларини барқарор мониторинг қилиш ва бошқариш платформаисни таклиф этади. Optishower ечими меҳмонхона биноларида коммунал хизматлар истеъмолини мониторинг қилиш учун бир неча датчикларга асосланган IoT платформасидан иборат. Ушбу интеллектуал датчиклар туфайли сув ва энергия истеъмолини масофадан, самарали назорат қилиш мумкин. Ашёлар интернети (IoT) билан интеграциядан фойдаланиб, платформа сув истеъмолини ўлчайди ва реал вақт режимида ахборот тақдим этади. Кейин илова, техник хизмат кўрсатишни интеллектуал режалаштириш учун уланган датчиклардан олинган маълумотларни таҳлил қилади. Маълумотлар плафтормада тақдим этилган бўлиб, у мижозларни ўз истеъмолини қисқариштиришга ундаш учун хатти-ҳаракат иқтисодиёти ва геймификация стратегиясидан фойдаланади. Стартап мижозларга садоқат баллари тақдим этиб, уларни сув истеъмолини қисқартиришга фаол жалб қилишни рағбатлантиради.

Optishower технологияси иккита асосий афзалликни беради. Биринчидан, энди меҳмонхоналар, анъанавий мижозларини йўқотмаган ҳолда, янги турдаги мижозларни жалб этиш имконини берувчи барқарор меҳмонхона хизматлари моделини татбиқ этиш ва сотиш имконига эга бўлдилар. Иккинчидан, коммунал хизматлар истеъмолини кўринарли ва тушунарли қилиб, меҳмонхоналар ўз мижозларини қўллаб-қувватлаш ва сув ҳамда энергия истеъмоли даражаси тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ мониторинг қилиш туфайли ресурслардан фойдаланишда тежашлари мумкин. Бундай ёндашув ҳам сув қувурларидаги сув силқишларини, ҳам электр тизимидаги бузилишларни аниқлашни осонлаштиради.

 

MetroPolder сувни ақлли сақлашни таклиф этади

Аҳолини сув ресурслари билан таъминлаш борасида хавотир кучайгани сари сув ресурсларини бошқариш шаҳар режалаштируви учун муҳим масала саналади. Иқлим ўзгариши гидрологик циклларга таъсир кўрсатади ва сувнинг фойдаланишга очиқлигини шубҳа остига қўяди. Натижада ёмғир сувларининг тўпланиши ичимлик суви билан таъминлашнинг муқобил манбалари сифатидаги аҳамияти тобора кучаяди. Бу сувдан фойдаланиш ва суғориш каби бошқа мақсадларда ишлатиш мумкин.

Голландиянинг Optishower стартапи текис томларда сувни сақлаш учун интеллектуал ечимларни ишлаб чиқади. Polder-том Интернет тармоғига уланган буфер тизими, сув тарнови ва интернет-панелдан иборат. Тарнов сув ва оқим даражасини ўлчайди ва мувофиқлаштиради, ускуналар панелида эса том ва операцион тизим кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборот акс этади. Махсус ишлаб чиқилган аралашма томга ёққан ёмғир сувини ушлаб туради ва яшил том учун пойдевор вазифасини ўтайди. Шу тариқа “инновацион том” томонидан тўпланган сув суғориш, инфильтрация ва гидропоника тизимларини улаш имконини беради, бу шаҳарларни барра озиқ-овқат билан таъминлаш масалаларини ҳам сифатли ҳал қилишга хизмат қилади.

 

Eden шаҳар шароитида сув тошишидан ҳимояланиш учун ечимлар тақдим этади

Иқлим ўзгариши сабабли шаҳарлар, айниқча соҳилбўйида жойлашганлари, кучли иссиқ шамол, тахмин қилиб бўлмас тўфон ва сув тошишишлари каби турли муаммоларга дуч келадилар. Спецификаси туфайли, шаҳар биноларининг юзаси табиат ландшафтларига қараганда тезроқ қизиқди. Шаҳарларда ҳароратни меъёрлаштириш учун етарли даражада сув ва сув ҳавзалари билан таъминланган яшил экинлар ниҳоятда муҳимдир. Натижада шаҳарларда сув беришни мувофиқлаштирувчи сув ресурсларини бошқариш бўйича ечимлар тобора шуҳрат қозонмоқда.

Urban: Eden немис дизайн студияси шаҳар сув-ботқоқ ерлари ва ёмғир сувлари учун дренаж бетон ва дренаж каналлардан ясалган модул элементларидан иборат велосипед йўлаклари яратади. Кучли ёмғирлар вақтида аралашма ёмғир сувини боғлардаги табиий сув ҳавзаларига йўллайди ёки хавфсиз усулда ер остига шимдирилади. Бу канализация тизимига юкламани камайтиради, сув ҳавзаларини тозалайди ва сувнинг табиий айланишини тиклайди.

Evja стартапи қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини бошқариш тизимини таклиф этади

Иқлим ўзгариши ва ҳароратнинг ошиши ҳам қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувга бўлган эҳтиёжни оширади. Сув танқислиги шароитида барқарор суғориш қишлоқ хўжалиги учун устуворлик касб этади. Бу вазифани ҳал этиш учун стартаплар ўсимликларни улар муҳтож бўлган оптимал миқдордаги сув билан таъминловчи ечимлар ишлаб чиқадилар. Шунинг баробарида, бу ечимлар экотизим хизматлари фойдасига табиий ресурсларни асрайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *