Тошкент давлат иқтисодиёт университети 1931 йил 15 февралда Иқтисодчиларни тайёрлаш режали институти сифатида ташкил этилган. Вақт ўтгач, бу ОТМ Халқ хўжалиги институти деб, кейин Тижорат-кооператив институт деб номланган

Иқтисодчиларга талабнинг ўсишини инобатга олиб, 1931 йил 13 августда Туркистон давлат университети иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар факультетлари базасида Марказий Осиё молиявий иқтисодиёт институти ташкил этилган. Бунинг натижаси ўлароқ, Тошкент молия-иқтисодиёт институти ташкил этилиб, у Марказий Осиё республикалари учун молия-кредит тизими ходимларини тайёрлаган. Улар олдида Марказий Осиё учун молия-кредит ва бухгалтерия тизимида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифаси турарди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети – бу юқори малакали иқтисодиёт кадрларни тайёрлаш бўйича базавий олий иқтисодий ўқув муассасасидир. ТДИУ битирувчилари Президент Девонхонаси, Сенат ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси, Марказий банк, Иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, давлат солиқ ва божхона қўмиталари ва бошқа давлат органлари ва идораларида фаол иш юритмоқдалар.

ТДИУ университетининг миссияси – олий таълим базавий ва қўшимча таълим дастурларини амалга ошириш бўйича замонавий, сифатли таълим фаолиятини юритиш, ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатиш.

Бугунги кунда университетда 712 нафар ўқитувчи, жумладан 311 нафар фан доктори, фан номзоди ва PhD илмий даражаларига эга мутахассис ишлайди. Талабаларнинг умумий сони 13 055 нафарни ташкил қилади, шулардан 11 671 нафари бакалавриатда, 1070 нафари магистратурада ўқийди

Иқтисодиёт факультети – ўқиш муддати 4 йил. Факультетда таълимни ишлаб чиқариш ва илм билан интеграциялашга алоҳида эътибор берилади. Битирув ишларининг 45 фоизидан зиёдроғи талабалар амалиёт ўтайдиган корхоналар буюртмалари асосида бажарилади, уларда берилган таклиф ва тавсиялар эса, далолатномалар асосида татбиқ қилиш учун қабул қилинган.

Корпоратив бошқарув факультети – ўқиш муддати 4 йил. Корпоратив бошқарув факультетининг миссияси иқтисодиёт, менежмент, сиёсатшунослик, бошқарув фаолияти ва тадбиркорлик соҳасидаги билимларни ривожлантириш ва кенг ёйишдан; юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан; глобал ҳамжамиятда етакчи бўлишга қодир шахсни шакллантиришдан; ўз мамлакатининг муносиб фуқаросини тарбиялашдан, шунингдек инвестицион, тижорат, ҳукумат ва нотижорат ташкилотлари учун профессионал хизматларни тақдим этишдан иборат.

Ўқув дастури сифатли таълимни тақдим этади ва у талабаларнинг келгусида профессионал бўлиши, улкан илмий-амалий ва бошқарув тажрибасига эга илмий ва бизнес-экспертлар иштирок этиши, дастурларнинг баҳолар ва мулоҳазалар асосида ўқув жараёнинин ўз вақтида таҳлил қилиш ва тузатиб бориш орқали мослашувчан ва жўшқин бўлишига, мавжуд ўқув дастурларининг меҳнат бозоридаги вазият ва иш берувчининг эҳтиёжларига мослашишига; Ўзбекистондаги таълимни бутун дунёдаги бошқа таълим муассасаларидаги таълимга комбинацияланувига, халқаро ҳамкорликнинг турли шаклларига; талабалар учун ахборот-технологик шарт-шароитларнинг юқори даража бўлишига имкон беради.

Халқаро туризм факультети – ўқиш муддати 4 йил. Давлатнинг иқтисодий ривожланиши учун энг муҳим шартлардан бири жаҳон товарлар ва хизматлар бозорига босқичма-босқич чиқиш учун туристик хизматлардан самарали фойдаланиш саналади. Туризм бўйича тренинг ушбу жараённинг муҳим омилларидандир.

Молия ва бухгалтерия ҳисоби факультети – ўқиш муддати 4 йил. Факультет нафақат Ўзбекистон, балки чет мамлакатлар учун ҳам юқори малакали кадрлар тайёрлашга йўналтирилган. Талабалар меҳнат бозори талаблари ва илмий билимларнинг жадал ривожланиши инобатга олинган ҳолда ўқитилади. Ўқитувчилар таркиби муайян фанлар бўйича таълим берибгина қолмай, ҳаётнинг барча жабҳаларида ёрдам бериши мумкин бўлган малакаларни ҳам ўргатади. Ҳар бир талаба муайян мезонлар бўйича индивидуал ёндашув асосида ўқитилади.

Рақамли иқтисодиёт факультети – ўқиш муддати 4 йил. Факультетда бакалавриат босқичида «Информатика ва ахборот технологиялари (тармоқлар бўйича)», «касбий таълим (иқтисодиёт)» ва «касбий таълим (информатика)» йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади. Шунингдек, факультетда «Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари», «Эконометрика», «Касбий таълим назариёти ва услубиёти» мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар етишиб чиқади. Бугунги кунда Иқтисодиётдаги ахборот тизимлари факультети қуйидаги ташкилотлар билан инновацион-корпоратив ҳамкорлик юритади: «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази; «Ўзбектелеком» АК; “UNICON.UZ” ДУК; Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги; Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази.

 

ТАЛАБАЛАР УЧУН МЕЗОНЛАР

Университетга лицей, коллеж ёки умумтаълим мактабини якунлаган ва тегишли аттестат/дипломга эга абитуриентлар қабул қилинади.

 

ТДИУ УНИВЕРСИТЕТИДА ТАЪЛИМ

Университет ходимлари юқори илмий-педагогик салоҳиятга, илмий мактаблар ташкил қилувчи ноёб жамоага эга. Университетда академик К.Х. Абдураҳмонов ва академик С.С. Ғуломов мактаблари яратилган.

Қайд этиш зарурки, 2020 йилда 5 та фан доктори (DSc), 34 та фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимоя қилинди.

Университетда ҳисобот даврида 11 та давлат илмий-техник лойиҳалари бажарилди.

Барча корпусларда ва талабалар яшаш жойларида масофадан таълим олиш учун бепул Интернет (Wi-Fi)ли ҳудудлар мавжуд.

Хорижий ўқув муассасаларидан таклиф этилган чет эллик профессорлар иштирокида университет талабалари ва ўқитувчилари учун 85 дан зиёд машғулот, вебинар, маҳорат сабоқлари ўтилди.

АХБОРОТ-РЕСУРС МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Тошкент давлат иқтисодиёт университети кутубхонаси – Ўзбекистондаги энг йирик ОТМ кутубхоналаридан бири. У Ахборот-ресурс маркази – университетнинг энг йирик бўлинмасининг таркибий қисми саналади. Кутубхона ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси иқтисодий сиёсати, хўжалик ҳаётига мувофиқ юритади ва юқори малакали иқтисодий кадрлар ҳамда олимларни тайёрлаш, иқтисодиёт соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантиришга муайян ҳисса қўшади. Маҳаллий ва бутун дунёда эътироф этилган, яқин ва узоқ хориждаги етакчи мутахассисларнинг нашрлари ўз вақтида олинади. Кутубхона фонди университетимиз ўқитувчилари, республикадаги бошқа ўқув ва илмий муссасалар ва ташкилотлар томонидан тайёрланган етарли миқдорда адабиёт билан тўлдирилади. Ҳозирда фондда 800 минг нусха адабиётлар сақланмоқда. Кутубхонада амалга ошириладиган кутубхона-ахборот хизматлари:

– кутубхона фондидан ахборот ва ҳужжатлар излаш учун маълумотнома-излаш аппарати (МИА)ни тақдим этиш;

– ўқувчиларга хизмат кўрсатиш (ўқув абонементи/ЎҚАБ, илмий абоненмент/ИЛАБ, 6 та ўқув зали, виртуал кутубхона);

– МИАдан фойдаланишда консультатив ёрдам кўрсатиш;

– ўқув залларида турли дозарб мавзулардаги китоб кўргазмаларини, янги келган адабиётлар кўргазмаларини, конференциялар, семинарлар ўтказилиши жойларида адабиётни очиқ ўқишни ташкил қилиш;

– «Ахборот кунлари», «Кафедра кунлари»ни ташкил қилиш ва ўтказиш;

– библиографик кўрсаткичлар, адабиётлар рўйхатларини тайёрлаш ва чиқариш;

– ректорат, олимлар ва ўқитувчилар, университет талабалари сўровларига кўра оғзаки ва ёзма маълумотномалар бериш.

 

ЛАБОРАТОРИЯЛАР

Университетда Германиянинг GROSS insurence компанияси ўқув-илмий лабораторияси ташкил этилган. Шунингдек, “Туронбанк” АЖ, “Микрокредитбанк” АТБ, ТИФ Миллий банки, Халқ банки, “Гаил” суғурта компанияси, Республика товар-хом ашё биржаси билан ҳамкорликда ўқув-илмий лабораториялар фаол ишламоқда.

 

ҲАМКОРЛИКДАГИ ДАСТУРЛАР

Ҳозирда университетда чет эл нуфузли ОТМларининг филиаллари ва биргаликдаги дастурлари ишламоқда. Жумладан, Буюк Британиядаги Лондон иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар мактаби, Австриядаги Кремс университети, АҚШдаги Вебстер университети, Финляндиядаги Турку университети, Малайзиядаги INSIF институти, Туркия билан қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрланмоқда. Россия Федерацияси Урал давлат иқтисодиёт университети филиали фаолият юритмоқда.

Ҳозирги кунда АҚШ, Англия, Германия, Япония ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли университетлари билан 154 та ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган.

МАГИСТРАТУРА

 

Бўлимнинг функционал вазифаларига магистрларни тайёрлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим ва ўқиш сифатини назорат қилиш; магистратура ихтисосликларини керакли дарсликлар ва адабиёт билан таъминлаш, бу жараёнга етакчи олимлар ва юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, илмий тармоқни ривожлантириш; магистратура талабаларининг илмий-педагогик ва илмий-тадқиқот фаолияти устидан назорат; магистрантларнинг ўқиши ва ишга жойлашиши устидан тизимли мониторинг ўтказиш; магистратурани бюджет асосида якунлаган магистрантларни ишга жойлаш учун меҳнат бозоридаги иш ўринлари тўғрисидаги ахборот банкини ташкил этиш, битирувчилар хизматидан манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш; магистрантларни илмий-тадқиқот ишларини бажаришга йўллаш, улар томонидан илмий-тадқиқот ишларининг бажарилишини мувофиқлаштириш; амалиёт, лойиҳа ишлари, магистрлик диссертацияларини сифатли ташкил этиш устидан назорат; замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш; турли халқаро ҳамкорликларни ривожлантириш, ўзаро ахборот алмашиш, илмий-амалий конференцияларда қатнашиш; маистрлик иссертациялари мавзуларини кўриб чиқиш, шунингдек уларни илм-фан муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилишини таъминлаш; иқтидорлик талабалар билан ишлаш, уларни турли танловларга, жумладан Президент стипендиясини олиш танловига тайёрлаш; тизимли равишда ва доимий асосда магистратура битирувчилари билан алоқаларни ташкил этиш, шунингдек уларнинг фаолиятиларини доимий мониторинг қилиш; магистрантлар билимларини рейтинг тизими асосида назорат қилиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар билдириш кабилар киради.

     

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ВА ИННОВАЦИЯЛАР БЎЛИМИ

Бўлим 3 та асосий функцияга эга:

– ОТМ илмий-тадқиқот режасини ишлаб чиқиш ва бажаришни мунтазам мониторинг қилиш;

– ОТМга асосий докторантлар, докторантлар ва мустақил тадқиқотчиларни қабул қилиш жараёнини ташкил қилиш, тадқиқотчилар ишларининг индивидуал режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини мунтазам назорат қилиш;

– кафедралар томонидан илмий семинарлар, халқаро ва миллий конференциялар ва симпозиумлар каби илмий тадбирлар ўтказилишига кўмаклашиш, кенг жамоатчиликни ушбу тадбирлардан келиб чиқувчи илмий тавсиялар ҳақида хабардор қилиш.

Бунда бўлим қуйидаги вазифалардан келиб чиқиб қуйида келтириладиган фаолият турларини бажаради:

– кафедраларнинг тадқиқот жараёнларини фаоллаштириш, улардаги норматив-услубий ва ахборот ресурслар сифатини ошириш ҳисобига илмий ишланмалар ҳажмини оширишга ва уларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;

– вазирликлар, қўмиталар, ташкилотлар ва саноат корхоналари ҳамда илм-фан, таълим ва саноат ўртасидаги инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида идораларда ўтказилаётган ишларни кенгайтириш ва мувофиқлаштириш;

– Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил қилиш, ахборот алмашинувини таъминлаш;

– илмий мақолалар маълумотлар базасини ривожлантириш, адабиёт, статистик маълумот ёрдамида илмий тадқиқотларнинг барқарор тизимини шакллантириш;

– ОТМ профессор-ўқитувчилар таркиби шахсий иш режасида келтирилган илмий-тадқиқот ишлари режасининг бажарилишини назорат ва мониторинг қилиш;

– хорижий университетлар, тадқиқот марказлари ва иснтитутлари билан ҳамкорликда чет эл тадқиқот, консультацион ва таълим марказлари билан илмий ва амалий алоқаларни ўрнатиш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;

– тадқиқотчилар диссертацияларидаги илмий янгиликларни ОТМ ўқув-тадқиқот фаолиятига жорий этилишини таъминлаш, натижалардан фойдаланиш тўғрисидаги гувоҳномаларни олишга кўмаклашиш;

– энг яхши илмий-тадқиқот иши учун маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, мхсус мукофотларни таъсис этиш;

– тадқиқотчиларнинг малака ва қўшимча имтиҳонларини ташкил этиш;

– ОТМ прфоессор-ўқитувчиларига оид бошқа мажбуриятларни бажариш.

     ДОКТОРАНТУРА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4958-сонли “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 16 февралдаги Фармони ижодий кадрларни ўқитиш ва ОТМ салоҳиятини ўстиришда муҳим роль ўйнайди. Ушбу фармонга мувофиқ, мамлакатда стажировка орқали, базавий докторлик даражаси, мустақил тадқиқотчи ва докторантура каби олий таълимдан кейинги таълим турлари мавжуд. Шу сабабли университетимизда 31 та ихтисослик бўйича, жумладан: 08.00.01 – иқтисодиёт назарияси, 08.00.02 – макроиқтисодиёт, 08.00.03 – саноат иқтисодиёти бўйича фалсафа докторлари ва фан докторлари тайёрланади. Ҳозирда университетда 373 нафар илмий ходим 17 та ихтисослик бўйича фаолият юритади.

Университет базавий докторантурасига қуйидагилар қабул қилинади:

магистр, олий таълим тўғрисидаги диплом (ихтисослик дастурлари бўйича);

фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш мақсадида диссертация тадқиқотни ёзиш учун асос бўлувчи илмий натижаларга эга, жумладан илмий журналда камида битта мақола ва илмий тўпламларда тегишли йўналишлар бўйича камида 2 та тезис мавжудлиги.

Докторантурага қуйидагилар қабул қилинади:

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки чет элда олинган унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлиш;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлган ёки унгга тенглаштирилган бошқа илмий даражани олгандан кейин бошқа муҳим илмий натижаларни, жумладан фан доктори даражасини (DSc) олишни хоҳловчи ва диссертиация тадқиқотини ташкил этиш учун асосни ташкил қилувчи камида учта илмий мақолага ва илмий мақолалар тўпламларида учта тезис чоп этганлар қабул қилинади.

Фалсафа доктори илмий даражасини (PhD) олиш учун қуйидагилар расмийлаштирилади:

магистрлик ёки олий таълим дипломи (ихтисослик бўйича) соҳиблари;

фалсафа фанлари доктори (PhD) илмий даражасини олиш мақсадида диссертация тадқиқотни ёзиш учун асос бўлувчи илмий натижаларга эга, жумладан илмий журналда камида битта мақола ва илмий тўпламларда тегишли йўналишлар бўйича камида 2 та тезис мавжудлиги.

камида икки йиллик илмий-педагогик стажга ёки муайян илмий ютуқлар (патентланган ихтиро ёки муаллифлик гувоҳномалари)га эга бўлганлар.

2021 йил 1 август ҳолатига ҳимоя қилинган диссертациялар сони 31 тани ташкил қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *