Трейдерлар ва уларнинг даромадлари ҳақидаги фактлар саккизталиги: афсоналарни пучга чиқарамиз
Пандемия даврида одамлар ёппасига интернетда ишга жойлаша бошладилар, трейдинг ҳам шуҳратдан бебаҳра қолмади аммо у ўзи нима ва бозор қандай ишлашини ҳар ким ҳам тушуна олмайди. Агар бир марта бўлса ҳам интернетда биржадаги савдолар орқали олтиндан тоғ ваъда қилувчи, махфий савдо роботлари ва савдо стратегиялари ҳақидаги рекламага дуч келган бўлсангиз, бу мақола – сиз учун. Аслида биржада савдо қандай рўй бериши, трейдернинг фойдаси нимага боғлиқлиги, у ойига қанча топа олиши мумкинлиги ва бошқа кўплаб жиҳатлар ҳақида сўз юритамиз.
Биринчи афсона. Трейдернинг фойдаси курс қандай бўлишини олдиндан билишига боғлиқ
Аслида, профессионал трейдерлар ҳеч қачон фолбинлик қилмайдилар ва нимагадир ишонганликлари ёки нимадандир умид қилганликлари учунгина савдо очмайдилар. Бозор таҳлилининг уч услуби бор: фундаментал, техник ва график.
— Фундаментал таҳлил иқтисодий маълумотларни ва бозор ҳаракатланишига таъсир қилиши мумкин бўлган янгиликларни ўрганишдан иборат. Бундан ташқари, бозорга ўта муҳим шахс (сиёсатчи, тадбиркор ва ҳоказо)нинг бир ибораси ёки хатти-ҳаракати ҳам таъсир қилиши мумкин. Масалан, Илон Маск Teslaнинг акциялар ниҳоятда қиммат экани ҳақида интернетда ёзган эди – ўша заҳоти уларнинг нурхи тушди, чунки трейдерлар нарх тушишига тика бошладилар.
— Техник таҳлил содда аксиомага асосланган: агар бозорда аввал бирор воқеа рўй берган бўлса, келажакда ҳам унинг рўй бериши эҳтимоли катта. Нархлар графикаларида кўплаб тайёр “фигура”лар мавжуд бўлиб, улар асосида нарх кўтариладими ё тушадими – мулоҳаза қилиш мумкин бўлади. Албатта, энг идеал фигура ҳам адаштириши мумкин, чунки бу бозор ва бу ерда 100 фоизлик ишончнинг ўз йўқ.
Фотода:
Тушувчи пона Кўтарилувчи пона
— График таҳлил айрим жиҳатлари билан техник таҳлилни эслатади. Бу ерда ҳам олдинги маълумотлар ўрганилади ва ривожланиш сценарийси тузилади. Бунинг учун трейдерлар асосан қўллаб-қувватлаш ва қаршилик қилиш чизиқларидан, тренд чизиқлари ва айрим фигуралардан фойдаланадилар.
Фотода:
Даража ҳалқаси Даража текшируви
Консолидация
Бозорга ўз истиқболини ўзи қуриш хос – бозорнинг аксарият иштирокчилари маълум бир сценарий иш беради, деб ўйласалар, улар ўшанга кўра ишлай бошлайдилар ва, натижада, ушбу сценарий амалга ошади. Худди шу тамойилга кўра савдо роботлар яратилади, улар бозордаги одамлар хатти-ҳаракатлари қолипларига мослашиб борадилар.
Иккинчи афсона. Форекс – бу шубҳали идора
Ҳақиқатан, кўпчилик шундай фикрда. Хавотирга ўрин йўқ: Форекс – бу платформа эмас, компания ва брокер ҳам эмас. Бу бутун бошли молия, аниқроғи,валюта бозори, худди фонд ёки криптовалюта бозорига ўхшаш. Бу бозорда асосан банклар, йирик компаниялар ва институционал инвесторлар ўзаро савдо қиладилар. Трейдерлар ҳам савдода қатнашадилар, лекин уларнинг 2/3 қисми – автоматик роботлардир.
Валюта бозорида савдони бутун дунё бўйлаб йирик шаҳарларда жойлашган молия марказлари таъминлайди, брокерлар – трейдерларнинг битимларини қабул қилиб, банклараро муомалага жўнатувчи компанияларга котировкаларни ҳам улар етказадилар. Айнан мана шу ерда қаллоблик учун катта имкониятлар очилади, шу сабабли савдо учун брокер танлаётганда жуда эҳтиёт бўлиш керак.
Учинчи афсона. Савдо қилиш учун $10 ҳам етарли
Трейдинг ҳақидаги кети кўринмайдиган рекламаларнинг ярмида шу ҳақда айтилади, қолган ярмида эса, бу пулдан икки кунда минг доллар ишлаб топиш мумкинлиги ҳақида гапирилади. Аслида, $10лик капитал билан биржада (ҳатто валюта биржасида) савдо қилиш – бу пул топишдан кўра кўпроқ кўнгилхушликка ўхшайди.
Трейдернинг фойдаси фоизларда ҳисобланади. Агар шартли олинган ҳаваскор кунига 1% фойда кўради десак (бу ёмон кўрсаткич эмас), $10га тенг капитал учун бу 10 цент дегани бўлади, $1000 лик капиталда эса – $10. Бир ойда бу Ўзбекистондаги ўртамиёна иш ҳақига тенг бўлади.
Тўртинчи афсона. Трейдер кунига минг доллар ишлаб топади
Аввалги афсонага асосланиб, $1000 доллардан кунига $10 топиш мумкин бўлса, миллион доллардан ҳар куни янги Spark га етарли пул ишласа бўларкан, деган тахминга бориш мумкин. Аммо бу ҳақиқатга унча тўғри келмайди. Тушунтирамиз.
Тасаввур қилинг, сизга 10 минг сўм тикиб, 50 фоизлик эҳтимол билан уни икки баробар кўпайтириб олишни таклиф қилишди. Унчалик катта сумма эмас, таваккал қилишга арзийди, тўғрими? Яна тасаввур қилингки, сизга худди шу имкониятни таклиф қилишяпти, лекин энди унинг нархи 10 миллион сўм: сиз ё 20 миллион оласиз, ё ҳеч нарсасиз қоласиз.
Бир нарса аниқ: бунга кўнадиганлар сони анчага камаяди, чунки бу вазиятда 10 миллион ишлаб топиш эмас, балки уни йўқотиш имкони кучлилик қилади. Трейдингда ҳам шундай. Капиталга қараб даромад ўсади, дейиш хато. Чунки капитал катталашгани сари ўз пули учун ғайришуурий хавотир ҳам ортиб боради, савдоларда таваккалчилик камайиб боради, фойда эса мувозанатга келади.
Нима бўлганда ҳам, трейдерлар ўзи қанча пул топадилар? Жавоби оддий: агар у институционал ёки офисдаги трейдер эмас, уйидан туриб, сифати жудаям абгор бўлмаган техникада, яхши интернетда ишлайдиган одам бўлса, муҳими, яхшилаб ўқиб-ўргангаидан кейин, ўртача ўз капиталининг икки фоизи атрофида фойда кўради. Табиийки, минусга кириб қоладиган қора кунлар ҳам, жуда даромадли савдоларга эга омадли кунлар ҳам бўлишини унутмаслик керак
Бешинчи афсона. Трейдингни бир кунда ўрганса бўлади
Индаллосини айтамиз: ҳар бир трейдер ҳануз ўрганиш босқичида. Бу соҳада, автомобиль бошқаришда бўлгани каби, тажриба амалиёт соатларида саналади: терминал ёки рулда қанча кўп вақт ўтказсангиз, турли вазиятлар билан шунча кўп тўқнаш келасиз ва қандай йўл тутиш кераклигини тушунасиз ҳамда олға бораверасан. Бу ишда назариётнинг ўзи етарли эмас, бир неча йилдан кейин эса у мутлақо кераксиз бўлади – чунки бозор ва ундаги ўйин қоидалари ўзгаради.
Биржадаги савдо асосларини тушуниш учун беш кунлик интенсив таълим ҳам етади лекин ундан кейин ўзини дарҳол бозорга уриб, икки баробар қилиб оламан деб минг долларни тикиб юбормаслик керак. Бунда ҳам автомобиль бошқариш мисол бўлади: полигонда ҳайдашни тўлиқ ўзлаштириб олмагунингизча, инструктор сизни автомобилда шаҳарга қўймайди.
Бошланғич трейдер демо-ҳисобда камида бир ой машқ қилиб, ўз билимларини синаб олиши керак. Бунда пуллар билан худди реал бозорда бўлганидек муомала қилиш муҳим: келгусида биржага қандай сумма билан чиқиш нияти бўлса, демо-ҳисобни ҳам ўшанча суммага очиш керак. Демо-ҳисобдагилар шунчаки рақам-ку, деган хаёл билан олди-кетига қарамай савдо қилавериш шаҳарда машина ҳайдашни Need For Speed ўйини орқали ўрганишдек гап бўлади.
Олтинчи афсона. Трейдерлар фақат арзон олиб, қиммат сотадилар
Инвесторлар шундай қиладилар. Трейдерлар эса, нархнинг исталган йўналишдаги ҳаракатида: ҳам кўтарилишда, ҳам пасайишда пул ишлашлари мумкин. Бирор нарсани сотиб олмай, қандай сотиш мумкин, деб кўпчилик ҳайратланиши табиий. Тушунтирамиз.
Масалан, ҳозирда доллар курси $1 учун 10 000 сўм бўлсин. Тез орада курс 15 000 бўлишини биламиз. Ҳаракатларимиз мантиққа мувофиқ: 10 000 сўмдан сотиб оламиз, нарх кўтарилишини кутамиз, 15 000 сўмдан сотамиз, фойдамиз – 5000 сўмлик фарқ.
Энди биз яқин орада курс яна 10 000 сўмга тушишини аниқ биламиз. Бунда қандай пул ишлаш мумкин? Сотиб олинган доллари бор дўстимизга борамиз, унинг пулини оламиз (албатта, розилиги билан) ва шу заҳоти жорий курс билан сотамиз. Натижада ҳамёнимизда 15 000 сўм пайдо бўлди.
Мана, курс 10 000 сўмга тушди – долларни янги нархда сотиб оламиз ва дўстимизга қайтарамиз, ҳамёнда эса ўша 5000 сўм қолди. Биз яна фойдадамиз.
Биржадаги сотувга ишлаш ҳам худди шундай рўй беради, фақат дўстингиз ўрнига хизмат кўрсатувчи брокер бўлади – у пул ишлаб олишингиз учун бир қанча активларни қарзга бериб туради. Фарқи шундаки, ҳар бир очиқ позиция устидан брокер “спред” деб аталмиш комиссияга эга бўлади, шунингдек, қарзни қоплаш учун ҳисобдан муайян суммани ушлаб қолади, унга “маржа” дейилади.
Еттинчи афсона. Трейдер дунёнинг исталган нуқтасидан, ҳатто смартфон ёрдамида ҳам пул топиши мумкин
Муваффақиятли савдо учун трейдерга тез ва барқарор интернет, шунингдек дисплейда катта фойдали иш макони керак. Замонавий авлод тармоқлари бир амаллаб трейдинг учун зарур барқарор уланишни таъминласа ҳам, энг катта смартфоннинг экрани ҳам таҳлил ўтказиш ва савдони (айниқса, бир неча воситалар бўйича) очиш учун жуда кичиклик қилади.
Саккизинчи афсона. Ҳамма сизни трейдингга ўргатмоқчи бўлади
Юқорида келтирилганидек, интернетда трейдингга оид, йилига нақ 1000 фоизлик даромадларни ваъда қилувчи хилма-хил рекламалар тўлиб ётибди. Соҳани тушунмайдиган одамлар, албатта, бунинг барчасига ишонадилар. Бизга ўқишга келадиган бошловчилар, даромадлиликнинг реал фоизларини эшитгач, ё йўқолиб қоладилар, ёки ўқиш тугаганидан кейин, қандайдир савдо роботи ёки буюк, лекин махфий стратегия орқали юзлаб баробар юқори даромадликка олиб чиқишни ваъда қилган компанияни топганларини айтадилар.

Яп-янги БМВни ўт олдирасан, ёнинга ҳурлиқони ўтқазасан, севимли яхтангда яйрагани йўл оласан…
Кейин эса уйғонасан ва очдан ўлмаслик учун ишга сурасан.
Ҳаммамиз гўзал ҳаётни орзу қиламиз, фақат камчилик ҳақиқатан гўзал яшайди.
Омадинг келди: 10 йиллик тажрибага эга трейдер бошловчиларни биржада савдо қилишга ўргатадиган каналга танлов очилди.
Тизимнинг қули бўлишни ва меъдангга урган ишни бажараверишни бас қил!
Трейдингни синаб кўра ва, ниҳоят, ўз ҳаётинг соҳибига айлан.
БЕПУЛ ЎҚИТИШ
Фотода:
Ванянинг воқеаси
Арзимаган пулга ишларди
Ипотека тўларди
Телеграмда Муқобил Трейдингга дуч келди
Қизиққанидан кириб кўрди
Каналда ботни ишга туширди
Йўриқномага кўра иш қилди
Мана натижаси:
– Биринчи ой 95К топди
– Иккинчи ойда – 250К
– Учинчи ойда – 335К
– Ярим йилда ойига бир миллионли даромадга чиқди
Ҳозир Ванянинг олдида яхта муаммоси турибди: тез юрадигану, кичикроғини олсинми ёки секин юрса ҳам каттароғними
Ваня каби пул топ. Канал бириктирмасига кир, ботни ишга тушир ва… “салом, натижа!” Мана ҳавола:
Кириб кўриш
МДҲда ҳақиқатан биржада ишлайдиган ва қулоқ солишга арзигулик етарлича оммавий трейдерлар бор лекин одамлар чексиз даромадлар, ҳашаматли ҳаёт ва офисдан қутулиш ҳақида қулоққа ёқимли лағмон осувчиларга пул тўлашни маъқул санайдилар.
Фотода:
Трейдингни қанча кам одам тушунча, шунча яхши. Ҳозир камбағал бадбинлар бу постни ўқишни тўзтатадилар ва биз ўзимиз гаплашиб оламиз. Тайёрмисан?
Мана бу ерда трейдер ҳар ҳафта ўзининг даромадлари ҳақида ҳисоботларни эълон қилиб боради ва биржада пул топишни ўргатади. Канал эски, натижалари барқарор
Малака керак эмас, фақат савдо қилиш учун ноутбук бўлса бас.
Пул топиш бўйича қолган ахборот Трейдер дода канали ётибди.
10 кишидан 9 нафари бунга ишонмайдилар, шуниси яхши. Бу каналда тутуруқсизларга жой йўқ.
Кириш
Фотода:
Тушунмайдиганлар учун трейдинг
Албатта, сен қашшоқсан. Албатта, сен муносиб ҳаёт кечириш учун итдек ишлаш керак деб ўйлайсан. Албатта, сен биржа нималигини тушингда ҳам кўрмагансан.
Энди эса, қулоқ сол. Ноутбукдаги клавишларни боса оласанми? Шу жойгача келдингми, демак ўқишниям амаллайсан. Демак йўлимиз бир.
Бу телеграм-каналда бағри кенг трейдер ҳар бир қадамини ёзиб боради ва ҳафтасига 50-100К фойда кўради.
АҚЛ КЕРАГИ ЙЎҚ, УНИНГ КЕТИДАН ТАКОРЛАСАНГ, БЎЛДИ.
Ялиниб ўтирмаймиз, мана каналга ҳавола – ҳа, шу ҳавола
Уёғини ўзинг ҳал қил.
#Реклама, юборилган матн
Кириш
Сизни бепул ўқитишга интилаётган одамлар, катта эҳтимол билан, сизларни қаллоб брокерга йўлиқтирадилар, у сизнинг тажрибасиз эканингиздан фойдаланиб, сизни ҳатто халқаро биржадаги очиқ савдоларга олиб ҳам чиқмайди, “бой берган” пулларингизни чўнтагига уради. “Устоз”лар эса мана шундан фойда кўрадилар ва бу яхшигина пул бўлади. Чунки брокер хом трейдер устидан $10 минг олса, “етказиб берувчи” $1000–1500 лик бонусга эга бўлади.
Фотода:
Фойда ёмон эмас – икки дақиқада $8
Олдинроқ $13ни ҳисобга олмаганда!
- Зўр!
Хайрли кун
- Хайрли оқшом
- Ажойиб натижа
Раҳмат
Хайрли оқшом, дўстлар!!! Бунчалик узоқ қолиб кетганим учун узр, иш жуда кўп. Биз олдингидек дадил пул ишлаб келяпмиз. Бу йигит (шогирдим) 17 ёшда. Бир неча дақиқа ичида у $0 дан $30 фойда қилди. Энди ўйлаб кўр, сенга нима ҳалақит беради? Гўзал ҳаётга тайёр бўлсанг, шахсийда кутаман.
Бундай идоралар ошхона деб аталади ва уларни таниб олиш анчайин қийин. Аммо биз ҳозирнинг ўзида кейинги пайтлар шуҳрат қозонган айрим ошхоналарни айта оламиз: MaxiMarkets, uMarkets, AVA Trade ва кўплаб бошқалар. Булар қаллоблар бўлиб, улар билан асло ишламаслик керак: компаниялар қонунчилигида бўшлиқлар бўлган мамлакатларда жойлашган, барча ҳисобрақамлар эса офшор ҳудудларда очилган, демак, пулингизни тизимга киритсангиз бас, улар билан хайрлашишингиз мумкин. Бундан ташқари, бундай идоралар котировкаларни ўз ихтиёрига кўра мустақил ўзгартириши ва мустақил MetaTrader плафтормаси ўрнига ўзининг трейдинг-платформаларидан фойдаланиш эвазига савдоларингизни бошқариши мумкин.
Хулоса оддий, дўстлар: гап пул ва молияга тақалганда, ахборотни таҳлил қилишни ўрганинг, турли манбаларни ўқинг, мулоҳазалар билан танишинг ва ҳаққоний экспертларга мурожаат қилинг.
Феруз Алиев, халқаро инвестициялар бўйича маслаҳатчи, Швейцария Савдо-саноат палатаси аъзоси, “Uranus Invest” компанияси асосчиси