Агар трейдинг сизни қизиқтириб, бошланғич малака ва ҳатто тажрибага эга бўлсангиз ҳам, Гуглдан биринчи чиққан брокерга пул юборишга шошилманг. Ушбу мақолада брокерлик ҳисобларини тўлдириш ва нақдлаш қандай рўй бериши, сизнинг даромадингиз нималардан ташкил топиши ва карьерангизда брокернинг қандай роль ўйнаши ҳақида сўз юритамиз.
Гапни асослардан бошлаймиз: бошланғич капитал ҳажми. Уни тажрибадан ва қанча пул топишни исташингиздан келиб чиқиб танлаш керак бўлади.
Тажриба қандай роль ўйнайди. Агар сиз янги бошлаган бўлсангиз, олдингизда иккита йўл туради: ўқув ҳисоби ёки центли ҳисоб. Биринчиси сизга реал комиссиялар билан савдо учун виртуал валюта тақдим этади, иккинчиси ҳақиқий, лекин юз баробарга катталаштирилган бўлади (100 центга тўлдирасиз – гўёки $100 оласиз).
Иккала ҳолатда ҳам сиз реал пуллар билан қандай бўлса, шундай ҳисоб шакллантиришингиз керак бўлади. Бир долларга савдо қилиш ёки ҳар бири миллиондан ўнта ҳисоб очишга уриниш керак эмас, бу ёш болалик ҳисобланади. Ҳар қандай ўқув ҳисоби асосидаги савдога имтиҳондек, ҳаммаси ростакамдек ёндашинг.
Агар ҳаммаси яхши кетса ва фойда бор бўлса, $100га ҳисоб очса ҳам бўлаверади – бу оптимал сумма саналади, чунки ҳам бироз фойда келтиради, ҳам бой бериш унчалик ташвишли бўлмайди. Тажриба ва малака ортгани сайин суммани чексиз ошириб бориш мумкин. Бироқ сизнинг вазифангиз юқори эмас, балки барқарор даромадга эришишдан иборат.
Ҳа, $100ни бой бериш унчалик ачинарли эмас, шу сабабли айрим трейдерлар, капиталнинг бир неча баробарга кўпайишига эришиш учун, бундай сумма билан максимал хатарли савдоларни амалга оширадилар. Табиийки, ҳисобида бир неча минг бўлса, ҳеч ким бундай қилмайди, шу сабабли сиз ҳам бошланишдаги ҳар қандай ҳисобингиз учун бир хил хатар-менежментни сақлаб қолишингиз керак.
Кутилаётган даромад қандай роль ўйнайди. Сир эмаски, трейдингда ва инвестициялашда даромад пулда эмас, балки депозитдан фоизларда ҳисобланади. Узоқ муддат учун ўртача фойда фоизи қанчалик катта бўлса, трейдер шунчалик муваффақиятли бўлади. Трейдерлар муваффақиятининг ачинарли статистикасини инобатга олсак, ойига ҳатто 20-30 фоизли даромад ҳам яхши натижа, у кунига 1-1,5% даромадни кўзда тутади (дам олиш кунлари бозор ишламайди).
Демак, сиз кутаётганингиз ойлик даромад, масалан, $500ни мўлжал қилиб олишингиз, 100га кўпайтиришингиз ва кутаётганингиз ойлик даромад кўрсаткичига бўлишингиз керак. Масалан, агар ойига 20 фоизга кўз тиккан бўлсангиз, сизга 500 x 100 / 20 = 2500 доллар депозит керак бўлади.
Биржа битимлари ва капитал
Бизда таълим олган кўплаб бошловчи трейдерлар савдони шубҳали идоралар билан бошлаганлар, улар савдо жараёнини максимал енгиллаштиради, айрим механизмларни қўллашдан бош тортади ва, умуман, янги бошловчига бутун пулини бой бериш максимал қулай бўлишининг пайида бўлади.
Шу сабабли одамлар ҳақиқий бозорда пул суммалари билан эмас, балки лотлар билан савдо қилинишини тушунишлари қийин бўлади. Лот деб базавий валютанинг 100 минг бирлигига аталади (EURUSD да — евро, NZDUSD да — Янги Зеландия доллари ва ҳоказо). Брокер орқали лотнинг бир қисми, дейлик, 0,1 ёки 0,01 лотга ҳам савдо очиш мумкин. Аммо 0,01 лотнинг ўзи ҳам 1000 евро ёки бошқа валюта бўлади, янги иш бошловчида, айниқса битта битим учун бундай пул бўлмаслиги мумкин.
Бу масалани кредит елкаси – қарз пуллари кўринишидаги ўзига хос “мадад” ҳал қилади. Брокер битимингиз ҳажмини бир неча баробарга оширади лекин бунда қаз пуллари харажатда қатнашмайди, балки ҳар қандай савдодан кейин уларнинг ҳаммаси қайтариб олинади, сизга фақат фойда қолади.
Чунончи, масалан, сиз $100га харид бўйича, 100га1 елка билан савдони очишингиз мумкин. Бу биржага $10 000 га тенг битимни олиб чиқади. Шундан кейин, агар курс 1%га ошса, сиз устидан $100 ишлаб топасиз (чунки 10 мингдан 1% юзга тенг), агар курс пастга кетса, бор пулингизни йўқотасиз, брокер эса қолган ҳаммасини қайтариб олади, чунки булар унинг пулларидир.
Бу анчайин фойдали саналади, чунки брокер билан фақат юзаки муносабатларда бўласиз ва ўзингиз ҳамда ўз маблағларингиздан бошқа ҳеч кимнинг олдида мажбуриятингизни оширмайсиз. Шу билан бирга, ёдда тутиш керак: фойдалими-зарарлими, ҳар бир савдо учун брокер ўз комиссиясини олади. Брокердан қанчалик катта қарз маблағлари олсангиз, комиссия шунчалик катта бўлади.
Яъни, агар сиз 10га1 елка билан $100 га эмас, балки $10,000 га савдо очадиган бўлсангиз, комиссия (спред)да анча камроқ ютқазасиз. Бу сакльпинг стратегияси учун хос – бунда трейдерлар жуда кўплаб майда битимлар очиб ташлаб, бозорнинг энг кичик ҳаракатларида пул ишлайдилар. Бу ҳолатда катта спред фойданинг кўп қисмини еб юборган бўларди.
Тўлдирганлик учун бонусни олинг!
Кўплаб брокерлар сайтларида шундай жумлани учратишимиз мумкин аммо дарров ҳафсалангизни пир қиламиз: 90% ҳолатда бундай лойиҳа қаллоблик бўлади ёки бонуслар сизни бажариб бўлмайдиган, бор пулни брокерда бой бериш қулайроқ бўладиган шароитга солиб қўяди.
Брокер сиз очадиган савдолардан даромад кўришини, бунда уларнинг фойда ёки зарар келтириши роль ўйнамаслигини эслатиб ўтамиз. Мутлақо очиқ-ойдинки, трейдерларнинг савдоларини бозорга олиб чиқмай, балки улар учун ўзига хос “казино” уюштириб, ютқизилган пулларни ўзига оладиган компаниялар учунгина бонуслар бериш фойдали саналади.
Тўғри, виждонли брокер ҳам бонуслар ажратиши мумкин аммо уларни дарров фарқлай оласиз: улар соғлом ақлга тўғри келадиган ва мантиқий бўлади, бундан брокернинг ўзига қандай фойда бўлиши очиқ-ойдин кўриниб туради, масалан муайян суммага ҳисоб тўлдирилганда бирор ўқув курси тақдим этилиши, бонусли даврда комиссиянинг камайтирилиши ва шу кабилар.
Яна бир бор қаллоблар тўғрисида
Ёдда тутинг: виждонли брокер савдоларингизга аралашмайди, сизни балансни тўлдиришга кўндирмайди, тўловларни сабабсиз ушлаб турмайди ва ҳоказо. Булар – қаллоб ташкилотнинг биринчи белгилари. Бундан ташқари, бундай ташкилотлар аввал бор кучлари билан, устувор тартибда, сизнинг маблағларингизни платформага жалб қилади ва шундан кейингина шартлар, шартномалар, ниманидир тасдиқлаш зарурати ва шу кабилар ҳақида оғиз очадилар. Кўпинча муаммо маблағни чиқариб олишда пайдо бўлади, чунки қаллоблар сизнинг “фойда”нгизни ўз чўнтагидан тўлашига тўғри келади.
Трейдинг йўлининг аввалида менторингиз билан алоқани маҳкам ушланг, шунда бошқа одамлар қилган хаотларнинг 95 фоизига йўл қўймайсиз ва қаллоблар қўлига тушмайсиз. Ҳақиқатан, бу мустақил ҳаракатланиш қийин бўлган йўналиш, чунки бу соҳа ва ундаги қоидалар ҳар куни ўзгариб туради, унда ғалаба қозониш учун энг аввалида ҳеч бўлмаса ютқазмаслик муҳим саналади.