Онлайн пул топиш даврида трейдинг ҳам молия олами вакилларини, ҳам назарий жиҳатдан мумкин бўлган ҳар нарсадан пул қилиш пайида бўлганларни бирдек қизиқтиради. Бу йўлда одамлар бозорда ғалабага эришиш ва соҳани чуқур ўрганмай, бир неча қадамда бойлик орттириш учун универсал алгоритмлар ўйлаб топишга уринадилар.

Биз турли соҳалар вакиллари билан суҳбатлашдик ва 3 та қизиқарли, аммо бефойда ғоя ҳақида хабар топдикки, асло улар трейдинг фаолияти учун асос бўлмасликлари лозим.

  1. Савдони фақат харид учун очиш, зеро бозор/акциялар доим ўсади

Дарҳақиқат, АҚШдаги 500 та энг қиммат компания акцияларининг ялпи қиймати кейинги 10 йилда 250 фоиздан зиёдроққа ўсди, олтин 23%га қимматлашди, биткоин эса нақ 78 минг фоизга кўтарилиб кетди. Ҳа, агар чексиз пулингиз бўлса, бу стратегия иш беради. Акс ҳолда, пулдан қуруқ қолишга ва ачинарли статистикага тайёр туринг:

— 2018 йилда АҚШ акциялари қиймати (S&P-500 индекси) 11 фоизга “ўтирди”, бир йилдан кам вақт ўтгач – 20%га, шунингдек пандемия вақтида яна 35%га пасайди. Охирги пасайиш нархларни 2016 йил даражасига олиб келди. Агар инвесторлар учун бу капиталдаги йирик йўқотишни англатса, трейдерлар учун бу каби пасайиш ҳалокатнинг айнан ўзидир.

— Олтиннинг ҳозирги нархи 2011 йил ёзининг охиридаги даражада турибди. Ўтган давр мобайнида у энг кўпи 45%га қулади, кейин яна жойига қайтди-ю, охирги йил яна пасайиб кетди. Фақат бир ой олдин ўсиш кузатила бошланди.

— Биткоин $64 895лик нарх рекордини қайд этгач, атиги икки ой ичида $32 000 мингга тушиб кетди.

Россиядан бонус: ВТБ банки акциялари, Москва биржасида ҳисобга қўйилганидан то ҳозирга қадар 72%ни йўқотди. Хулосани ўзингиз чиқаринг.

  1. Шунчаки, Мартингейл бўйича савдолар очиш

Бир қарашда, курс фақат ё юқорига, ё қуйига ҳаракатланади, демак йўналишни танлаш имконияти – 50 га 50. Бу эса, содда стратегиядан фойдаланиш учун имкон беради: савдо очасиз, пул топдингизми – бошқа йўналишда савдо очасиз, фойда кўрмадингизми, ўша йўналишда икки баробар кўпроқ суммага савдо очасиз.

Лекин, бу иш бермайди. Нега? Биринчидан, идеалда бундай стратегия бўйича савдо учун ҳам чексиз капитал керак бўлади, чунки бозорда эҳтимоллар назарияси ишламайди.

Тасодиф – бор нарса. У катта сонлар қоидасига бўйсунади: агар сиз тангани кетма-кет минг марта ташласангиз, танганинг иккала томони тақрибан тенг марта тушади.

Бозорда эса нархлар ўйнаши тасодифга қарамайди. У сутканинг қайси соати эканига (сессия), бозордаги ўйинчилар сонига, актив, тренд, янгиликлар ва шу кабиларга боғлиқ. Буларнинг бари тасодифий савдоларни очишга уринишлар сони катта миқдорда бўлганда, муваффақиятли ва муваффақиятсиз савдолар сони баробар бўлмаслиги, демак Мартингейл иш бермаслиги ва фойда кўрилмаслигини англатади. Бу ишни эсдан чиқаринг.

  1. Турли йўналишларда хатарнинг фойдага нисбати 1:2 бўлган иккита савдо очиш

Назариётда ҳаммаси осон: турли йўналишлар бўйича иккита битим очиш, зарар лимитини, дейлик, 10 банд этиб белгилаш, фойда автофиксациясини эса 20 банд қилиб қўйиш. Шу тариқа, курс қайси томонга ҳаракатланмасин, савдоларнинг бири -10 банд зарар келтиради, бошқаси – +20 фойда.

 

Қўллаб кўришга югурдингизу, ҳали буюк волатиллик деворига урилишга улгурмаган бўлсангиз, тушунтирамиз: курс камдан-кам ҳолларда бир йўналишда ҳаракатланади. У тўлқинсимон, кескин арғимчоқли ва “пичоқ”симон ҳаракатланиши мумкин.

Бунинг бари иккита савдо очилганидан кейин курс дастлаб бир йўналишда, кейин эса, бошқа йўналишда зарар қайд этиши мумкин. Ҳа, доим ҳам бундай бўлавермайди, аммо исталган пайт ишламай қолиши мумкин бўлган стратегияни стратегия деб бўладими? Жавоби аниқ.

Хулосалар

Етказмоқчи бўлган фикримиз шу: трейдинг – бу амалиёт, тажриба, тартиб ва назариётни билиш. Ташаббускорлик учун доим имкон бор, аммо ёдда тутинг: бир ҳаракатда иш битказишнинг ҳар доим иш берувчи универсал ечимлари йўқ. Акс ҳолда ҳамма аллақачон миллионер бўлган бўларди. Орзуингиздаги касбни тўлақонли ўрганинг ва тақдирни тасодифга ишониб топширманг – шунда ниятингизга эришасиз!

Феруз Алиев, халқаро инвестициялар бўйича маслаҳатчи, Швейцария Савдо-саноат палатаси аъзоси, “Uranus Invest” компанияси асосчиси

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *