ЎЗБЕКИСТОН ХУСУСИЙ САЙЁҲЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИ

ЎзХСТА ноҳукумат, нотижорат жамоатчилик ташкилоти бўлиб, мамлакатдаги хусусий туроператорлар ва меҳмонхоналар ташаббуси билан респубика ҳукумати кўмагида 1998 йилда ташкил этилган. ЎзХСТА туроператорлар, меҳмонхона бизнеси ва меҳмон уйлари вакилларини бирлаштиради.

ЎзХСТАнинг асосий мақсади сайёҳлик бозори иштирокчилари ўртасида алоқаларни шакллантириш (мустаҳкам амалий алоқаларни шакллантириш).

Ассоциация миссияси ўз аъзоларининг ва шерикларининг сайёҳлик бизнесини ривожлантиришдаги манфаатларини илгарилатишдан иборат.

ЎзХСТА вазифалари Ассоциация аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат ва бошқа идоралар олдида хусусий сектор субъектларининг, жумладан республика сайёҳлик соҳасидаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари манфаатларини илгари суриш, шунингдек Ўзбекистонда замонавий халқаро сайёҳлик инфратузилмасини яратишда фаол қатнашишдан иборат.

ЎзХСТА фаолиятининг асосий йўналишлари: • хусусий сайёҳлик ташкилотлари – ЎзХСТА аъзоларининг фаолиятига кўмаклашиш ва мувофиқлаштириш; • давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар олдида сайёҳлик бизнеси вакилларининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш; • ЎзХСТА аъзоларига ахборот, маслаҳат, таълим ва услубий кўмак кўрсатиш; • хусусий сайёҳлик бизнеси ходимларини ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этиш; • сайёҳлик соҳасида хусусий сектор ривожланишига инвестицияларни жалб қилиш; • сайёҳлик тадбирларини ташкил этиш; • (сайёҳлик ярмаркалари, B2B-учрашувлар, Road show ва ҳ.к.); • сайёҳлик бизнесида маркетинг тадқиқотлари.

ЎзХСТА Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва оммалаштиришга кўмаклашади. Ушбу миссия доирасида ассоциация халқаро сайёҳлик ярмаркалари ва форумларида фаол қатнашади ва дунёдаги қатор сайёҳлик ассоциациялари билан яқин алоқалар ўрнатган.

Ассоциация ҳар йили мамакатда сайёҳлик соҳасида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Ривожланган мамлакатларда ҳам, ривожланаётган мамлакатларда ҳам туризм ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг қудратли катализатори саналади. Зеро у хорижий валюта ва инвестиция оқимини таъминлайди, ёндош тармоқларнинг жўшқин ўсишига, аҳоли бандлиги муаммосининг ҳал этилишига, шунингдек жаҳон ҳамжамиятида давлатнинг рейтинги ва имиж жозибадорлигининг ошишига хизмат қилади.

Бошқа иқтисодий тармоқларга қараганда камроқ сарф-харажатларда, туризм салмоқли валюта тушумларини таъминлаши мумкин. Кўп жиҳатдан, ушбу соҳанинг иқтисодий аҳамияти туризмда жуда юқори бўлган мультипликатив эффектга асосланади.

Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишларидан бири туризм индустриясини жадал ривожлантириш, унинг иқтисодиётдаги роли ва улушини ошириш, сайёҳлик хизматларини диверсификациялаш ва сифатини яхшилаш саналади.

Ўзбекистон туризм индустриясининг тезкор ривожланиши сайёҳлик маҳсулотлари ва хизматлар соҳасини такомиллаштиришдаги устувор йўналишларнинг янада чуқурлашуви, рақобат курашида ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадларида инновацияларни излаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ. Мамлакатда туризм индустриясида хусусий тармоқни қўллаб-қувватлаш учун қулай шароитлар шаклланмоқда, шунингдек жамоатчилик ташкилотларидан чиқувчи ташаббуслар рағбатлантирилмоқда.

Кейинги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ушбу стратегик тармоғи фаол ривожланди, аммо пандемия мазкур бозорнинг барча иштирокчилари фаолиятига сезиларли ўзгартиришлар киритди.

ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ УСТУВОР САНАЛАДИ

Ўзбекистон хусусий сайёҳлик ташкилотлари ассоциацияси (ЎзХСТА) туроператорлар, меҳмонхона бизнеси вакиллари ва оилавий меҳмон уйларини бирлаштиради ва мамлакатнинг ўзак сайёҳлик жамоатчилик ташкилоти саналади.

Ассоциациянинг вазифаси ўз аъзолари ва бизнесни ривожлантиришдаги шерикларининг манфаатларини илгари суриш, Ўзбекистонда сайёҳлик индустриясини ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва унга, илғор чет эл тажрибаси асосида, турли инновацияларни жорий этишдан иборат.

Халқаро сайёҳлик бозоридаги қаттиқ рақобат, COVID-19 коронавируси пандемияси оқибатлари билан боғлиқ иқтисодий беқарорлик шароитида Ўзбекистон Республикасининг юксак сайёҳлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун сайёҳлик маҳсулоти ва сайёҳлик хизматларини яратиш ва амалга оширишда ҳам, иқтисодий тизимнинг барча даражаларида туризм соҳасини ташкил қилиш тизимида ҳам инновацион ёндашувни жорий қилиш зарур.

Маҳаллий сайёҳлик индустриясининг узоқ муддатли ривожланиш сценарийси унинг рақобатбардошлиги ортишини, ходимларнинг профессионал хусусиятлари ва сервис даражаси ўсишини, инновацион омилларнинг иқтисодий юксалишнинг асосий манбаи бўлишини назарда тутади. Биз томонимиздан ишлаб чиқилган ва босқичма-босқич амалга ошириб келинаётган режа мазкур давр талабларининг барчасини ҳисобга олади ва Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш мақсадида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш воситаларининг бутун спектрини қўллаш имконини беради.

Мажбурий “танаффус”дан фойдаланиб, биз, рақобатбардош таклифлар тақдим этиш ҳисобига, кучларни сайёҳлик маҳсулотларини ва сервис сифатини комплекс яхшилашга йўналтиришимиз мумкин. Шу муносабат билан ЎзХСТА, Миллий пиар-марказ билан бирга, хорижда миллий маҳсулотни илгарилатиш стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Карантин даври тугагач, Европа ва МДҲ мамлакатларида қатор Roadshow ташкил этиш режалаштирилган. Бугунги мураккаб паллада Ўзбекистонда туризмни илгарилатишни кучайтириш муҳим. ЎзХСТАнинг мамлакат сайёҳлик тармоғи мутахассисларининг профессионал маҳоратини оширишга қаратилган лойиҳалари ишлаб чиқилди ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

ОНЛАЙН – ОБИҲАЁТ ЭМАС, АММО ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧАДИ

Халқаро миқёсда кенг тарғиб қилинадиган зиёрат туризми брендларининг мавжудлиги Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришнинг ягона драйвери эмас. Туризм учун жозибали ҳар қандай ҳудуд – бу сайёҳлик ресурслари, иқтисодий ривожланиш фундаменти, қўшимча қиймат генерацияси ва иш ўринлари яратишнинг асоси саналади. Шу сабабли, онлайн-туризмни ривожлантириш, тадбиркорларни ва истиқболли стартапларни қўллаб-қувватлаш устида ишлаш зарур. Рақамлаштириш сайёҳлик компаниялари учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.

Улар рақамли фаолият соҳасига қанчалик тез интеграциялашсалар, шунчалик тезроқ ривожланишга эришадилар.

Qvant таҳририяти тахлил гуруҳи

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *