Ҳуқуқшунос, икки боланинг онаси ва суюкли рафиқа. Касби – сулолавий, ота-онаси ҳам ҳуқуқшунос бўлишган. Юриспруденциядан ташқари, лойиҳа бошқаруви, change management, коучинг, психология билан қизиқади. Иш тажрибасини Адлия вазирлигида бошлаган, кейин Bakrie Telecom, McCann-Ericksonда фаолият юритган. Қарийб 5 йил ЖИДУда дарс берган, “Ахборот технологиялари ҳуқуқлари” курсини ишлаб чиққан. 2003 йилда ЖИДУда Ҳуқуқ-Интернет лойиҳасига раҳбарлик қилди. Шунингдек, интернетда болалар хавфсизлиги масалалари билан шуғулланади, Human Houseда шу мавзуда маъруза қилган. Бир неча йил хўжалик ишлари бўйича адвокат бўлиб ишлади. 2010 йилда қурилиш компаниясининг юридик бўлимига раҳбарлик қилди, давлат тендерлари бўйича кўплаб лойиҳалар амалга оширилди. 2014 йилдан буён комплаенс йўналиши билан шуғулланади.

Доимо ёзишни ёқтирган, 2016-2017 йилларда “Экономическое обозрение”да мақолалари чоп этилган, колумнист бўлган, ўтган йили Ўзбекистон ёзувчилари танловида учинчи ўринни эгаллади. Кўп саёҳат қилади, Сингапур, Осака, Рим, Найроби, Будапешт ҳаммасидан ҳам катта таассурот қолдирган. Ўзбекистон бўйлаб машинада сайр қилишни ёқтиради.

Севимли муаллифлари – К.Воннегут, А. Камю, Ж. Лондон, Ч. Диккенс, Д. Сеттеррфилд, Р. Брэдбери. Бизнес-адабиётдан Кавасаки ва Ларссен ижодига жуда қизиқади.

Мақолалар: “Бизнесда комплаенс”
“Пандемия даврида комплаенс: мураккаб давр учун оддий 6 тавсия”

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *