Умида Усмонова – Тошкент давлат юридик институти ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университетини тамомлаган. Россия, Арманистонда стажировка ва тренинглардан ўтди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида, хусусий банкларда ишлади, адвокатлик фирмасида бошқарувчи шерик бўлди, UMS компаниясида юридик гуруҳ раҳбари ва МТСда комплаенс-менежерлик қилди, давлат ташкилотлари ва идораларида юридик бўлинмалар ва комплаенс йўналишлари раҳбари бўлди.
Ҳозирда иқтисодиётнинг кўплаб тармоқларида фаолиятни такомиллаштириш услублари ва ечимларини ўрганиш ва ишлаб чиқишга ихтисослашган ERGO консалтинг компаниясига раҳбарлик қилади. Компания ёш олимлар ва тадбиркорларни, илмий фаолиятни қўллаб-қувватлайди, бундан ташқари, ноширлик фаолиятни олиб боради.
Умида бўш вақтида китоб ўқийди, мусиқа тинглайди, саёҳат қилади. Севимли адиблари: А. Қодирий, Л. Толстой, Л. Фейхтвангер, Р. Брэдбери, Ж. Лондон, Т. Драйзер, Б. Вербер. Вақтни оиласи ва дўстлари билан ўтказишни ёқтиради, касбини севади, янги ва инновацион лойиҳаларга жидду-жаҳд билан киришади, Ўзбекистонда коррупцияга қарши тизим, шаффофлик ва бизнесни ҳалол юритишнинг ривожланишига алоҳида эътибор беради.
Мақолалар: “”Автомат” ҳуқуқшунос. Роботми ё инсон”
QVANT таҳририяти