Немцова Нина Борисовна (1926 йил 12 декабрь)
Нина Борисовна Немцева – археолог, машҳур Марказий осиёлик медиевист-тадқиқотчи, тарих фанлари номзоди.
М.Е. Массон ва Г.П. Пугаченкова шогирди. 1950 йилда Ўрта Осиё давлат университети (тарих факультети, археология кафедраси)ни тамомлаган. Ўрта асрларга оид меъморий-археологик осори атиқаларни ўрганган.
Бутун ижодий ҳаёти Марказий Осиёдаги Ўрта асрлар моддий маданияти ва санъати ёдгорликларини ўрганишга бағишланди. Тадқиқотларнинг асосий йўналиши – меъморий-археологик ёдгорликлар. Ўзбекистондаги йирик меъморий мажмуаларда ва алоҳида объектларда кўп йиллик археологик тадқиқотлар олиб борди. Энг йирик ишлар Самарқандда (Шоҳи Зинда мажмуаси, Афросиёб манзилгоҳи), Бухоро шаҳри ва Бухоро вилоятида (Работи Малик, Сайфуддин Бахарзий хонақоси), Термиз яқинида (Илк Ўрта асрларга оид қўрғон ва Боботепа қалъаси).
Шунингдек, Тожикистонда (республика жанубидаги Хўжа Машад мақбара-хонақоси, Ўратепадаги Кўк гумбаз масжиди, Муслиҳиддин мақбараси) ва жанубий Қозоғистонда (Туркистондаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбара-хонақоси) археологик тадқиқотлар ўтказган.
Нина Борисовна бешта китоб, бир нечта брошюра, 150 та атрофида илмий мақола муаллифи, улар Тошкент, Самарқанд, Алмати, Ашхобод, Москва, Санкт-Петербург, Лондон, Берлин, Париж, Римда чоп этилган. Россия (Москва, Ленинград) Украина (Киев), Арманистон (Ереван), Грузия (Тбилиси), Франция (Париж, Бордо), Япония (Нара, Токио), Испания (Кордоба) ва Марказий Осиё республикаларида ўтказилган халқаро конференцияларда қатнашган.
Лувр Шарқий бўлими (Париж, Франция – 1999 й.) таклифига кўра, Марказий Осиё меъморий ёдгорликлари бўйича маъруза билан чиқиш қилган.
Бугунги кунда Нина Борисовна Немцева фаол ижодий меҳнатни давом эттирмоқда: илмий лойиҳалар устида ишламоқда, конференцияларда қатнашмоқда, илмий мақолалар ва китоблар чоп этмоқда.
2003 йилда Н.Б. Немцеванинг “Сайфиддин Бахарзийнинг Бухородаги хонақоси (меъморий мажмуа тарихи)” китоби чоп этилди.
2009 йилда “Работи Малик XI-XVIII асрлар (археологик тадқиқотлар)” китоби чиқди.
Маҳмудова Наима Маҳмудовна (1928 йил – 2017 йил 7 июнь)
Маҳмудова Наима Маҳмудовна – врач, давлат ва жамоат арбоби.
Наима Маҳмудовна Маҳмудова 1928 йил 10 августда Тошкентда, ўзбек шоири Боту (Маҳмуд Ходиев) оиласида туғилди.
1951 йилда Давлат Тошкент тиббиёт институтини тамомлади.
1958 йилга қадар Ургут туман санэпидстанцияси бош врачи бўлиб ишлади. Кейин, 1958 йилдан 1963 йилга қадар – Самарқанд вилояти санэпидстанцияси бош врачи бўлди. 1963 йилда оиласи билан Тошкентга кўчиб келди.
1963-1971 йилларда Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бўлган. 1971-1977 йилларда – Ўзбекистон Касаба уюшмалари Кенгаши раисининг ўринбосари. 1977-1986 йилларда – Ўзбекистон Касаба уюшмалари Кенгаши раиси.
1968 йилда “Ўзбекистонда даволашнинг тарихий ривожланиши” мавзуида номзодлик диссертациясини ёқлади. 1975 йилда “Ўзбекистонда болалар церебрал фалажлигига эга касалларнинг тиббий реабилитацияси ва ижтимоий мослашувини ташкил этиш” мавзуида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
1986-2000 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институти ижтимоий гигиена кафедрасини (1997 йилдан – “Умумий гигиена, ижтимоий гигиена ва соғлиқни сақлашни ташкил қилиш” кафедрасини) бошқарди. 2000 йилдан кейин ушбу кафедра профессор-маслаҳатчиси бўлиб ишлади.
Костикова Галина Александровна (1938 йил – 2017 йил 2 октябрь)
Галина Александровна 1938 йилда таваллуд топган ва узоқ йиллар давомида “Ташкентская правда” газетасининг масъул котиби бўлиб ишлади. Ўтган даврларни мулоҳаза қилиб, у энг масъулиятли ва энг талабчан котиб бўлган деб аниқ айтиш мумкин. Галина Александровна “Бизнес-вестник Востока” нолдан ҳафталигини ташкил этди, унинг биринчи бош муҳаррири бўлди. Шунингдек у болалар учун ўз йўналиши бўйича ноёб бўлган “Класс” газетасини очди ва таҳрир қилди. Кейинчалик “Тасвир” журналини бошқарди, кейинроқ “Здравствуйте” журнали контентини ва материаллар қоидаларини шакллантирди.
Ғайратли, иродали бу инсон, ёши катталигига қарамай, оммавий ахборот воситалари ривожланишининг тенденцияларидаги энг кичик ўзгаришларни ҳам пайқарди, ҳар гал ҳамкасбларга нимадир буткул янги ва ғайриоддий нарса яратишни таклиф қиларди. Ёшроқ, лекин бундай ғайрат насиб қилмаган ҳамкасблар уни ҳурмат билан тинглашар ва… одатда иш шу билан якун топарди.
Галина Александровна кечирилмас даражада вақтли туғилиб қолганлигига, унинг қобилиятларини тўлақонли очишга имкон берувчи янги воқеликлар ачинарли даражада кеч юзага чиққанига амин эди.
2017 йил 2 октябрда Ўзбекистон журналисти Галина Александровна Костикова йўл ҳаракати ҳодисасига учраб ҳаётдан кўз юмди. Галина Александровна Костикова салкам 80 йил умр кўрди.
Ильина Татьяна Георгиевна (1920 йил 26 июнь – 2003 йил 12 октябрь)
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби” “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” 2672
Ильина Татьяна Георгиевна – тиббиёт фанлари доктори, профессор, Тошкент давлат тиббиёт институти кўз касалликлари кафедраси мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими.
Тошкентда, Кейинчалик Ўрта Осиё давлат университети деб аталган Туркистон давлат университетининг асосчиларидан бири – профессор-жарроҳ Г.А. Ильин оиласида туғилган. 1935 йилда университетнинг тиббиёт факультети базасида Тошкент тиббиёт институти ташкил этилди. Бу институтни Т.Г. Ильина 1942 йилда тамомлади ва кафедрада ординатор, ассистент, доцент, профессор бўлиб ишлади.
Иккинчи Жаҳон уруши даврида Татьяна Георгиевна Тошкентга эвакуация қилинган Кўз касалликлари ва тўқимали терапия институтида академик В.П. Филатов қўл остида стажировкадан ўтди.
Кўп йиллар давомида врачлик ва педагоглик фаолияти билан баробар равишда республикада трахомага чалинган касалларни аниқлаш ва даволаш бўйича катта профилактика ишларини ҳам амалга оширди. 1956 йилда у “Бруцеллёзга чалинган беморларда сўқир доғ” мавзуида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ёқлади. Кейинги йилларда унинг илмий қизиқишлари Ўзбекистонда глаукома диагностикаси, профилактикаси ва уни даволаш билан боғлиқ бўлди. Унинг фаолияти натижасида республиканинг барча вилоятларида 17 та ихтисослашган врачлик глаукоматоз кабинети очилди.
Т.Г. Ильина тадқиқотлари кучли зилзиланинг стрессли омилларининг узоқ (6 ойлик) таъсирига учраган касалларда глаукома кечишининг диагностикаси ва характерининг аниқланишига ҳам бағишланди (Тошкент, 1966 йил).
Ушбу ноёб тадқиқотларда қўлга киритилган натижалар “Ўзбекистонда глаукомага чалинган касалларнинг диспансеризацияси ва унинг патогенезининг айрим масалалари” мавзуидаги докторлик дисертациясида баён этилди, уни 1971 йилда ҳимоя қилади, оппоненти академик Н.А. Пучковская бўлган.
Профессор Т.Г. Ильина офтальмология соҳасидаги 150 дан зиёд босма ишлар, кашфиётлар ва рационализаторлик таклифларининг муаллифи. Унинг раҳбарлиги остида 18 та номзодлик ва докторлик диссертациялари ёқланди, 50 дан ортиқ клиник ординаторлари тайёрланди. У ажойиб жарроҳ-офтальмолог эди.
У пластик жарроҳликнинг янги услубларини, катаракта, глаукома, тўр парда кўчиши бўйича операцияларнинг, кўздаги реваскуляризациявий аралашувларнинг янги услубиётларини ишлаб чиқди.
Узоқ йиллар давомида профессор Т.Г. Ильина Бутунроссия офтальмологлар илмий жамияти бошқарувининг аъзоси, Ўзбекистон офтальмологлар илмий жамияти раисининг ўринбосари бўлди, 11 йил давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирилиги штатдан ташқари бош офтальмологи лавозимини эгаллаган.
Владимирова Нинель Васильевна (1928 йил 24 апрель – 2009 йил)
Нинель Васильевна Владимирова – филология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор. “Ўзбек совет адабиёти тарихи”нинг бир жилдли Москва ва беш жилдли Тошкент нашрини тайёрлашда, Ойбекнинг йигирма жилдли “Тўлиқ асарлар тўплами”ни тайёрлашда фаол қатнашди, бунинг учун Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати бўлди.
Н.В. Владимирова 1928 йил 24 апрелда Украина, Николаев шаҳрида туғилган. Уруш бошланганда у 13 ёшда эди. Даҳшатли уруш тўлқини владимировлар оиласини узоқ ва иссиқ Қатортол қишлоғига итқитиб юборди, ўша пайтларда у Тошкент вилоятига қарар эди. Қишлоқликлар владимировлар – она ва икки қизни меҳмондўстлик билан қабул қилдилар. Нила (оилада уни шундай чақиришарди) ўзбек тили, урф-одатлар ва анъаналарини тезда ўзлаштириб олди, ўзбек қишлоғидаги тенгдошлари билан бирга ўқиди, ўйнади, куйлади ва рақс тушди. «Байрам кунлари, институтдаги дўстларимизнинг бирортасининг уйида тўпланганимизда уни рақсга таклиф қилардик, шунда у “Дилхирож”ни қўйишни сўрарди, ушбу мусиқа остида оҳиста суза бошларди ва у ўзи учун қадрли ҳамда рамзий маънога эга мусиқадан лаззат олаётгани кўриниб турарди», — деб эслашади дугоналари.
1945 йил, Ғалаба йилида Н.В. Владимирова Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) шарқшунослик факультетига ўқишга кирди. Факультетни тамомлагач, Тил ва адабиёт институтига, луғатлар секторига кичик илмий ходим бўлиб ишга жойлашди. Бир жилдли ва уч жилдли “Рус-ўзбек луғати”ни тайёрлашда қатнашди, “Рус тилидан ўзбек тилига бадиий таржима қилишнинг айрим масалалари” мавзуида номзодлик диссертацияси устида ишлади.
1952 йилда Москвада ўзбек адабиёти ва санъати декадаси ўтказилди. Ушбу масъулиятли ва қатнашчилари учун қувончли, нафақат адиблар, балки таржимонлар ва адабиётшуносларнинг ҳам фаол иштирокини талаб қилувчи ўзбек маданияти байрамига тайёргарлик муносабати билан Н.В. Владимирова совет даври ўзбек адабиёти бўлимига ўтказилди. Ўзбек тилини ажойиб даражада билган ҳолда, у “Ўзбек адабиёти классикаси” сериясидан ўнта китобни чоп этишда фаол қатнашди. Сатрости таржималарни тайёрлаш жараёнида Н.В. Владимирова шарқона назокатли услуб ва бадиий асарлар таржимони ўлароқ катта тажрибага эга бўлди.
1958 йилда Н.В. Владимирова номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва бадиий таржима муаммоларига бағишланган ўзининг биринчи илмий монографиясини чоп этди. Етакчи илмий ходим бўлиб ишларкан, у нашрга тайёрланаётган “Ўзбек совет адабиёти очерклари”да бевосита қатнашди, “Ойдин ижоди” (1953) ва “Зафар Диёр ижоди” (1954) брошюраларини чоп этди. 50- йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб эса, ўзбек ҳикоянавислиги тикланиши, шаклланиши ва ривожланиши муаммоларини ўрганишга бор кучи ва маънавий ғайратини бағишлайди. Унинг “Ўзбек совет ҳикояси”, “Қаҳрамоннинг шаклланиши” (иккаласи – М. Султонова билан бирга), “Ўзбек ҳикояларида ғоялар ва образлар”, “Ўзбек совет адабиётида ҳикоя жанрининг ривожи” асарлари, “Саид Аҳмад маҳорати” монографияси, шунингдек “Сўздан – китобга” мақолалар тўплами (1988) ўзбек адабиёти жанрлари назарияси ва тарихини ўрганишда муҳим ҳисса бўлди. 1988 йилда, “Ўзбек совет адабиётида ҳикоя жанрининг ривожланиши” мавзуида докторлик диссертациясини ҳимоя қилиб, у Ўзбекистоннинг машҳур адабиётшунос олимлари қаторидан муносиб жой олди.
50- йиллардан бошлаб Н.В. Владимирова таржимон сифатида нафақат катта авлод, балки ёш адиблар ҳикояларига ҳам эътибор берди. У бирдек меҳр билан Чўлпон ва Фитратни, Ғафур Ғулом ва Абдулла Қаҳҳорни, Саид Аҳмад ва Ўткир Ҳошимовни, Шукур Холмирзаев ва Олим Отахоновни таржима қиларди. Н.В. Виладимирова таржима қилган ўзбек новеллистларининг энг яхши асарлари “Анор” номли ўзбек ҳикоялари антологиясини юзага келтирди. Кичик прозадан ташқари, унинг томонидан Мирзакалон Исмоилийнинг “Фарғона тонг отгунча” романи, Мирмуҳсиннинг “Меъмор”, Саид Аҳмаднинг “Уфқ”, Улуғбек Ҳамдамнинг “Исён ва изтироб” асарлари рус тилига таржима қилинди. Ушбу меҳнатларнинг улканлиги ва таржималарнинг юқори сифати Н.В. Владимированинг собиқ иттифоқ маконида ўзбек адабиётининг атоқли таржимони ва оммалаштирувчиси бўлганлигини кўрсатади.
Раъно Ахатовна Убайдуллаева (1936 – 2020)
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги
“Ижтимоий фикр” Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори (2003 й.).
Иқтисодиёт институти бўлим мудири (2003 й.).
“Меҳнат Шуҳрати” ордени билан тақдирланган (18.12.2003).