Олимлар айтишларича, шунчаки ухлашнинг ўзи етарли эмас. Агар омадингиз чопиб, кун давомида бир-икки соат мудраб олиш имкони бўлса, уйқунгизни самаралироқ қилувчи бир нечта маслаҳатларга қулоқ солинг.

Жой

Миянгиз қаерда ухлашингизни билади ва шу сабабли айнан ўша жойларда сизни уйқу босади. Ҳатто сиз аслида ухлашни истамасангиз ҳам, тўсатдан, дейлик, диванда ўтирганингизда сизни мудроқ босиши мумкин, негаки миянгиз бу жойни уйқу ва дам олиш билан боғлайди. Ётоқда ухлаш одатий уйқуингизни яхшилаши мумкин. Чунки у айнан мана шу жой уйқунинг ўрни эканлигини мустаҳкамлайди. Уйқу бузилиши ҳолатларида жойнинг аҳамияти яна ҳам ортади.

Қулай шароитлар

Қулайлик субъектив тушунча бўлса ҳам, уйқуингизнинг сифатини яхшилайдиган айрим тавсиялар бор. Ёруғлик мелатонин – уфқу ва тетиклик циклини тартибга солувчи гормоннинг табиий ишлаб чиқарилишига ҳалақит беради. Шу сабабли, яхшиси, пардалар ёки кўз учун ниқоб ёрдамида барча ёруғлик манбаларидан ўзингизни иҳоталанг.

Хона ҳарорати – соғлом уйқунинг бошқа бир муҳим жиҳати. Салқин хонада ухлаш афзалроқ экани маълум, чунки паст ҳароратда танамизнинг фаоллиги табиий тарзда сусаяди ва уйқу тортади. Айнан шунинг учун ҳам, одамлар музлаб қолишдан олдин ухлаб қоладилар.

Шовқиннинг масаласи бошқача. Ухлаганимизда биз табиатан заиф ҳолатда бўламиз ва ухлаб ётган бўлсангиз ҳам, қулоғингиз ишлаб туради ва мияга сигналлар йўллаб боради – токи сизга нотаниш товушлар эшитилганда сизни уйғотсин ва хавфдан асраб қолсин.
Кайфият – бу ҳам муҳим омил. Дарс пайтида ёки иш кунининг ўртасида ухлаб қолиш ҳаммага таниш бўлиши эҳтимол – кўзингизни юмдингиз-у, тамом, уйқуга кетасиз ва яна дарҳол уйғонасиз. Бу нохуш ҳолат, чунки миянгиз ухлаш истаги ва бу сабабли ноқулай аҳволга тушишни истамаслик ўртасида ёрилиб кетай дейди.

Давомийлик

Кундузи бир соатда кўпроқ ухласангиз “маст ҳолатда” уйғониш хатарига учрайсиз. Гап шундаки, бир соатдан зиёд ухлаганингизда сиз уйқунинг чуқур фазасига кирасиз ва шу фазада уйғонганда, ўзингизни “сочилиб кетаётган”дек ҳис қиласиз. Кундузги уйқу вақтини 40 дақиқагача чегаралаш тавсия этилади.

Қачон

Уйқу вақти сизнинг иш жадвалингиз ва қачон ҳақиқатан чарчоқ ҳис қилишингизга боғлиқ. Олимлар ҳақиқатан уйқу босганда мудраб олишни тавсия қиладилар, чунки бу яхшигина тетиклантиради. Тушликдан кейинги уйқучанлик кун давомида ўзгариб турувчи ички ҳароратимизнинг бироз тушишига тўғри келиши мумкин. Тунги смена ишчилари ёки стандарт уйқу режимига риоя этмайдиганлар одамларга иш куни бошланишидан олдин мудраб олиш тавсия этилади – бу бироз куч йиғиб олиш имконини беради. Уйқу вақти ўта индивидуал масала. Сиз ўз танангизни яхшироқ биласиз, шу сабабли тиниқиб ухлаб олишингизга нима ёрдам беради-ю, нима уйқу сифатини бузишига эътибор беринг.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *