Роботрейдинг – бу биржада дастурий алгоритм ёрдамида савдо қилиш бўлиб, бунда дастур бозорни таҳлил қилади ва маслаҳатлар беради ёки бутунлай инсон-трейдернинг ўрнини босади. Бунинг афзал томони шундаки, робот бир вақтнинг ўзида ўнлаб ахборот манбаларини таҳлил қилиш ва вазиятга ҳар томондан қараш имконига эга бўлади.
Авваллари бундай роботлардан фақат институционал инвесторлар – роботни ишлатиш учун керакли қувват ажарата оладиган ва уни ишлаб чиқиш ҳақини тўлай оладиган йирик компаниялар фойдаланарди. Замонавий дастурлаш тиллари савдо роботларини ҳатто уй компьютерида ҳам яратиш ва фойдаланиш имконини беради, интернетда эса, муваффақиятли савдо учун юзлаб тайёр ечимлар мавжуд.
Робот қандай турда бўлмасин, ишлаш тамойили доим ўхшаш бўлади. У савдо платформасига бириктирилади ва берилган алгоритмни бажаради. Функционалга қараб, у индикаторларни, трендларни кузатиш, қонуниятларни аниқлаш ва ўз индикаторлари ва графикларини генерациялаш имконига эга бўлади. Бундан ташқари, робот стоп-лосслар ва тейк-профитлар қўйиш орқали савдоларни бошқаришни ҳам уддалайди. Тўлиқ автоматлашган роботлар бир қатор салбий жиҳатлари сабабли унчалик оммалашмаган, аксарият трейдерлар инсон кўзи кўрмайдиган маълумотларни тақдим этадиган ва савдони очишни тавсия қиладиган яримавтоматик маслаҳатчиларни афзал билади.
Нима учун тўлиқ автоматик муваффақиятли трейдинг – бу чўпчак? Тўғри, роботда ҳиссиёт ва импульсив ечимлар қабул қилишга мойиллик йўқ, лекин у таҳлилий ёндашувнинг салмоқли қисмидан ҳам маҳрум: янгиликларни кўрмайди ва уларнинг таъсирини тушунмайди, аномалияларни танимайди ва муайян восита бўйича нозик хусусиятларни била олмайди. Шундан хулоса – робот 100 фоизлик аниқ прогноз бера олмайди, чунки бозор математикага эмас, одамлар хатти-ҳаракатларига бўйсунади.
Масалан, агар алгоритм бўйича савдони 20 банд кўрсаткичида ёпиш керак бўлса, робот уни, ҳатто курс беш дақиқа 19,9 бандда осилиб турса ҳам, таҳлиллар эса тренднинг ортга қайтишини прогноз қилаётган бўлса ҳам, ёпмай туради. Бошқа томондан, бу савдоларни “гардкамига” ёки барча шартларни бажармай – алгоритмга қатъий амал қилмай туриб очишдан ҳимоялайди.
Роботрейдингдаги янги иш бошлаганлар учун яна бир нохуш ҳолат – роботларнинг савдо бошида ўзларини ғалати тутишлари. Робот тушунарсиз савдо очиши ёки узоқ вақт умуман ҳеч қандай савдо очмай туриши мумкин. Бу алгоритм созламалари ўта таъсирчан бўлиб қолганини ёки трейдер ундан нотўғри шартларда ёки нокерак восита асосида фойдаланаётганини англатади.
Демак, савдо роботига қандай функцияларни юклаш мумкин:
— трендларни аниқлаш;
— қўллаб-қувватлаш ва қаршилик даражаларининг таҳлили;
— нарх ҳаракатланиш тезлигининг таҳлили;
— графиклар ва индикаторлар генерацияси;
— график фигуралар таҳлили;
— фундаментал таҳлил.
Роботлар бевосита савдо платформасига ўрнатилади ёки Trading View каби мустақил ресурсларда қўлланилади. Қайд этиш ўринлики, робот деганда ҳеч қачон “ишга туширдинг, кетдинг, пул топдинг” каби содда схема назарда тутилмаган, ўз ишланмасининг 99% даромадли эканини кафолатлайдиган ҳар ким эса қаллоб саналади. Хатар ва даромадлиликни ёдда тутиш керак ва максимум фойдали савдони истайдиган бўлсангиз, унутманг: робот ёрдамида улар ҳар дақиқада амалга ошавермайди, кўпинча ҳатто ҳар соатда ҳам кузатилмайди.
Хулоса оддий: агар трейдингда юқори натижаларга эришишни истасангиз, савдо учун айнан яримавтоматик роботни танлашингиз керак бўлади, у сиз бошқа трейдерларга кўринмайдиган ахборотни етказиб туради. Сифатли ишланмадан фойдаланган ҳолда тўғри ёндашилса, ҳатто бошловчи трейдер ҳам кунига ўз капиталининг 0,5 фоизидан 2 фоизигача фойдага чиқиши мумкин.
Ўзбекистонда қандай роботдан фойдаланиш мумкин?
МДҲдаги энг яхши роботлардан бири, Ўзбекистондаги ягона робот – бу Unicorn FL25, у профессионал трейдер Феруз Алиев томонидан ишлаб чиқилган. У махсус график ва савдо стратегиясидан иборат комплект бўлиб, ҳам янги бошлаганларга, ҳам профессионалларга тўғри келади. Маҳсулот барча бозорларда, жумладан фонд, валюта, криптовалюта ва ҳатто, хом ашё бозорларида қўлланилиши мумкин.
Суратда алгоритм ишлаши кўрсатилган – у меъёрдаги тақсимотга ва чизиқли регрессияга асосланган, маълумотларни силлиқлаш ва графикдаги шовқинни пасайтириш имконини беради. Натижада Unicorn FL25 трейдерга бозорнинг кўзга кўринмас томонини кўрсатади ва бошқа трейдерларни адаштирадиган деформацияларни йўқотади.
Графикда курс ҳаракатланиши чизиғини ўраб турган аниқ ҳудудни кўриш мумкин. ҳудудни қизил ва кўк рангли чизиқлар чегаралаб туради, улар, тегишлича, активнинг ҳаддан ортиқ сотилгани ва сотиб олинганлиги чегарасини белгилайди. Курс ушбу чизиқлардан бирортасига етганда, алгоритм ҳаракатнинг ортга қайтиши эҳтимолини ҳисоблаб чиқади ва, агар барча шартлар бажарилган бўлса, харид қилиш ёки сотишга сигнал беради.
Алгоритмнинг соддалигига қарамай, сигнал ҳар доим ҳам эмас, балки фақат нарх чизиқдан ташқарига чиққандагина берилади. Трейдер алгоритм стрелкани керакли йўналишга генерациялагандагина савдони очиши керак бўлади. График ва сигналларни генерациялаш учун Дарбин Ватсоннинг автокорреляцияларни аниқлаш тести статистикаси, Боллинжернинг ўрта нархлар атрофида хатжилдлар қуриш учун чизиқлари ҳамда ҳаддан ташқари сотилганлик ва сотиб олинганликни белгилаш стохастик индикатор қўлланилади.
Яшил стрелка харидга сигнални англатади, қизил – сотишни кўрсатади. Савдони очиш муддати, лот ҳажми ва лимитлар роботга илова қилинадиган, олдиндан ишлаб чиқилган стратегияга мувофиқ қўйилади.
Бир жиҳатни инобатга олиш керак: савдо тўғрисида билимлар умуман йўқ бўлганда алгоритмдан фойдаланиш жуда қийин, шу сабабли трейдер трейдинг ва савдо терминали билан ишлаш ҳақида минимал бўлса-да, билимларга эга бўлиши лозим. Савдо жараёни мустақил таҳлилни талаб қилади фақат савдолар очилиши ва ёпилиши билан кифояланмайди. Қўллаш тўғрисидаги йўриқномага савдолар жадвали, савдо қилишни тақиқловчи огоҳлантириш, шунингдек батафсил йўл-йўриқлар илова қилинади.
Ҳеч бир алгоритм 100 фоиз кафолатли сигналлар бера олмайди, шу сабабли Unicorn FL25 биринчи навбатда муваффақиятли битимларнинг муваффақиятсиз битимларга нисбатан сонини максимал даражада оширишга қаратилган. Савдо учун исталган брокерни ва исталган савдо суммасини танлаш мумкин.
$1000 га тенг капитал ва етарлича малакага эга бўлганингизда сиз ҳар бир савдо кунида $5 дан $20 гача пул топишингиз мумкин – бу сумма танланган актив, волатиллик ва трейдернинг шахсий тажрибасига боғлиқ бўлади.
Unicorn FL савдо роботи ва алгоритмига эга бўлиш учун Uranus Invest – Ўзбекистонда савдо роботларини ишлаб чиқувчи ва етказиб берувчи ягона компанияга мруожаат қилиш керак бўлади.
Сўзимиз якунида Unicorn FL25 маслаҳатчисига эга бўлган трейдерлар савдоларининг натижаларини тақдим этамиз. Ҳеч қандай айтмай кетиш ёки омадсиз савдоларни яшириш йўқ – биз ҳақиқий статистикани тақдим этамиз.
Феруз Алиев, халқаро инвестициялар бўйича маслаҳатчи, Швейцария Савдо-саноат палатаси аъзоси, “Uranus Invest” компанияси асосчиси