ЎЗБЕКИСТОНДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ
2021 йил 17 февралда Президентнинг “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди, ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.
Ҳужжатда 2021-2022 йилларда мазкур технологияларни ўрганиш ва жорий этишга оид чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
ЎЗБЕКИСТОНДА СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТАТБИҚ ЭТИЛАДИ
19.02.2021
2021 йил 17 февралда Президентнинг “Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди, ҳужжат ЎзАда эълон қилинди.
Ҳужжатда 2021–2022 йилларда мазкур технологияларни ўрганиш ва жорий этишга оид чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Унинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
сунъий интеллект (қуйида – СИ)ни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш;
СИ технологияларини кенг кўламда қўллаш;
СИ соҳасида инновацион ишланмаларнинг маҳаллий экотизимини яратиш;
рақамли маълумотлардан фойдаланишда СИ технологияларига асосланган дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар учун шароитлар яратиш;
СИ соҳасидаги илмий ишлар ва ишланмаларнинг инвестицион жозибадорлигини шакллантириш;
маҳаллий корхоналар ва мутахассисларнинг СИ соҳасидаги ахборот ресурслари ва компетенциялардан фойдаланишини таъминлаш;
СИ ва уни қўллаш технологиялари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
2021–2022 йилларда қуйидаги соҳаларда татбиқ этилувчи СИ технологияларини жорий этиш бўйича синов лойиҳалари рўйхати тасдиқланди:
қишлоқ хўжалигида ерни масофадан зондлаш маълумотлари асосида тупроқ ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳолатини, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси, жумладан комбайнлар ишлашини мониторинг қилиш учун;
банк соҳасида тижорат банклари фаолияти мониторинги самарадорлигини ошириш ва улар томонидан тартибга солиш талаблари (SubTech ва RegTech)бажарилишини соддалаштириш, шунингдек банк хизматлари кўрсатилиши сифатини таҳлил қилиш, фойдаланувчиларни масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) ва кредит хатарларини баҳолаш учун;
молия соҳасида бюджет харажатлари, пенсия, ижтимоий ва суғурта тўловлари, шунингдек нафақаларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш ва ошириш учун;
солиқ соҳасида юридик шахслардан солиқ тушумларини таҳлил қилиш, солиқ ажратмаларидан бўйин товлашни аниқлаш учун;
транспорт соҳасида локомотивларни бошқариш жараёнида уларнинг ҳаракатларишини кузатиш ва машинистларни хавфли вазиятларда огоҳлантириш, жамоат транспорти ҳаракатини таҳлил қилиш ва унинг оптимал йўналишларини белгилаш, шунингдек автомобиль ҳаракатини ва транспорт тирбандликларини мониторинг қилиш учун;
энергетика соҳасида энергия ресурсларини ишлаб чиқиш ва истеъмол қилишни прогнозлаш, технологик жиҳозлар ишини оптималлаштириш учун;
соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ўпкаси компьютер томографиясининг таҳлили асосида пневмонияни, шунингдек маммография таҳлили асосида дастлабки босқичларда сут бези саратонини диагностикалаш учун;
фармацевтика соҳасида дори воситалари ва тиббий мақсадлардаги буюмларга бозор эҳтиёжини таҳлил қилиш ва прогнозлаш учун;
электрон ҳукумат соҳасида электрон давлат ва молиявий хизматлар кўрсатишда фойдаланувчиларни масофадан биометрик идентификациялаш учун (Face-ID).
Дастурни ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда қўллаш билан боғлиқ бошқа ташаббусларни амалга оширишни комплекс мувофиқлаштириш “Рақамли Ўзбекистон–2030” Стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссияга юклатилган. Унга 2021 йил 1 декабрга қадар яқин ва узоқ муддати истиқболга мўлжалланган Сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлашга киритиш топширилган.
Қуйидагилар ташкил этилади:
АКТ вазирлиги қошида Рақамли технлогиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти;
АКТ вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш департаменти;
СИни ривожлантириш бўйича қўшма альянс.
АКТ вазирлиги, Давстатқўмга 2021 йил 1 сентябрга қадар илмий ташкилотлар ва ОТМ, шунингдек ахборот технологиялари соҳасидаги ишлаб чиқувчилар ва ташкилотларга СИга асосланган дастурий таъминотда ишлатиш учун давлат ва бошқа маълумотлар тўпламидан фойдаланиш имконини берувчи рақамли маълумотлар платформасини ишлаб чиқиш топширилди.
Қуйидагилар тасдиқланди:
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич грант асосида “Сунъий интеллект” йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш бошланадиган олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар рўйхати;
Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимида СИ технологияларини амалий қўллаш бўйича ўқув курслари ва фанлари жорий этиладиган ОТМ рўйхати.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, қарорда белгиланган ҳар бир олий таълим муассасасида СИ ва уни қўллаш технологиялари соҳасида таълим беришда қатнашиш учун етакчи чет эл экспертлари ва олимлари жалб этилади. Шунингдек, 2021 йилдан бошлаб, бу соҳада базавий докторантурада ўқишга ва стажёр-тадқиқотчилар учун ҳар йили 5 кишилик мақсадли квотани ажратиш кўзда тутилган.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида ҳамда бу соҳада норматив-ҳуқуқий базани тайёрлашда СИни ривожлантириш бўйича маслаҳатчилар сифатида қатнашиши учун “Сбер” (Россия) гуруҳи етакчи мутахассислари ва экспертлари жалб қилинади.