ЛОЙИҲА
ЎЗБЕКИСТОНДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ВА ИМКОНИЯТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, ҲИМОЯЛАШ ВА КЕНГАЙТИРИШ МАҚСАДЛАРИДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
МУНДАРИЖА
1. Қисқартмалар, изоҳлар:
-
Аннотация
1.1 Тадқиқот маркази
- Тадқиқот мақсад ва вазифалари
- Методология
2.1 Танлов
2.2.Сўровномада иштирок қилган респондентларнинг ижтимоий-демографик тавсифлари
- Фуқаролар ўз-зини бошқариш органлари вакиллари билан ўтказилган тадқиқотлар натижалари
3.1. Уйдаги зўравонлик ва унинг намоён бўлиш шакллари
- Хавф гуруҳидаги ва маҳаллаларда оилалардаги ҳимояга муҳтож хотин-қизлар иштирокида ўтказилган фокус-гуруҳлардаги тадқиқотлар натижалари
4.1. Уйдаги зўравонлик ва унинг намоён бўлиш шакллари
- Хулосалар
- Тавсиялар
Қисқартмалар, изоҳлар:
МФЙ – Маҳалла фуқаролар йиғини.
Яраштирув комиссияси – Маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги Яраштирув комиссияси.
Посбон – маҳалла ҳузуридаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг кўнгилли ходими.
МТМ – мактабгача таълим муассасаси.
Нафақа – аҳолини моддий таъминлаш шаклларидан бири.
Томорқа – уйга туташ участка, ёрдамчи хўжалик.
Мардикор – ёлланма ишчи.
Аннотация: Мазкур тадқиқот «Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари имкониятларини ривожлантириш, ҳимоялаш ва кенгайтириш мақсадларида фуқаролик жамиятини мустаҳларида фуқаролик жамиятини мустаҳлаш» лойрасиҳасида.
Мазкур тадқиқот мақсади Фарғона вилояти бўйича 30 та маҳаллани баҳолашдан иборат бўлган. Фарғона вилояти Ўрта Осиёдаги ноёб жой ҳисобланади. Бу ерда, кўзга ташланаётган тараққиёт белгиларига қарамай, одамлар ҳамон асрлар оша урф-одатлар ва анъаналаргақ аниал қилиб келадилар.
Ўзбекистон Конституцияси ва миллий қонун ҳужжатларида эркаклар ва аёлларнинг оилада ҳам, жамиятда ҳам тенглиги эълон қилинган. Бироқ, амалиётда хотин-қизлар ушбу ҳуқуқлардан тўлиқ даражада фойдаланмайдилар. Айрим анъанавий маданий қадриятлар гендерлик роллари ва хатти-ҳаракатлар стереотипларини ривожлантиради, улар сезиларли даражада уйдаги зўравонлик ва унинг келгуси авлодлардаги репродукцияси сабабига айланади.
Хотин-қизларга қарши зўравонлик глобал муаммо ҳисобланади. Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик, шу жумладан уйдаги зўравонлик чегара билмайди, бирон-бир муайян ижтимоий гуруҳлар, таълим ёки мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ эмас. Турли мамлакатларда уйдаги зўравонлик турлича шаклларга эга бўлади ва уларни ҳал қилишнинг ҳар хил йўлларини талаб қилади. Хотин-қизларга қарши зўравонлик умуман инсониятга қарши зўравонликнинг қисми ҳисобланади ва унинг оқибатлари умуман бутун жамиятга дахл қилади. Шу билан бирга, уни умумий ижтимоий муҳитдан ва маданий илдизлардан ташқари кўриб чиқиш мумкин эмас. Уйдаги зўравонлик мавзуси – жуда нозик мавзу, чунки, одатда, бундай зўравонлик ҳолатлари тўғрисида ҳаддан ташқари ёмон ҳодисалар – қотил ёкикиинг баларів зан жонигаў.
Бир томондан, мамлакатда демократия ва фуқаролик жамияти тамойиллари эълон қилинган ўтиш даврида жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар фаоллиги ўсиш анъанала кузатилди. Хотин-қизлар озодлиги (эмансипацияси) эркаклар асрлар давомида анъанавий равишда ва асосийси – шак-шубҳасиз – ҳукмронлик ўрнини эгаллаган жамиятда реал воқеликка айланди. Сўнгги йилларда жамият ҳаётининг барча соҳаларида янги ўзгаришлар, шу жумладан анъанавий жинсий ролларда тубдан ўзгаришлар юз берди. Бозор ислоҳотлари шунга олиб келдики, эркаклар оиланинг моддий фаровонлигини таъминлашда ўз анъанавий ролини бажаришга одир бўлмай қолдилар ва ушбу-ролл кўплаб оилаларда хотин-бошлабажла том.
Иккинчи томондан, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий оқибатлар истисносиз барчага дахл қилди. Ўсиб бораётган камбағаллик ва ишсизлик, албатта, эркакларда ҳам, хотин-қизларда ҳам акс этди. Бироқ, хотин-қизларнинг бола туғиш ва оилани таъминлаш специфик вазифалари оқибатида хотин-қизларнинг аҳволи оғирроқ бўлиб чиқди.
Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш ваерлик тенгликни ривожлантириш учун курашиш мамлакатимизда жуда узоқ тарихга эга эмас. Бир неча йил олдин бу мутлақо янги мавзу, ижтимоий воқеликка янгича нуқтаи назар ҳисобланган. Хотин-қизларга қарши зўравонлик ва биринчи навбатда, шахсий, «оилавий» иш сифатида эмас, балки жидкий ижтимоий муаммо сифатида уйдаги зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ва эътироф қилиш училинг маналабани. Уйдаги зўравонлик ва сексуал шилқимлик янада кўпроқ яширин муаммо бўлиб, унга қарши курашиш кўпинча шахсий ҳаётга аралашиш сифатида, баъзан эса – маданий анъаналар тикланишанига бажауз солатида.
Мазкур социологик тадқиқот Фарғона вилоятининг учта туманида аҳолининг – эркакларнинг ҳам, хотин-қизларнинг ҳам уйдаги зўравонлик муаммосига муносабатини, ушбу турдаги зўравонликнинг тарқалганлик даражасини аниқлаш ва уйдаги зўравонликка қарши ҳаракатлар учун эҳтимолий йўлларни белгилаш мақсадида ўтказилган. Айнан шу туфайли тадқиқот диққат-эътибор уйдаги зўравонлик ҳолатларига эмас, балки унинг омиллари ва сабабларига ҳамда уйдаги зўравонлик муаммосига муносабатларга қаратилган ҳолда ўтказилди, нафақат зўравонликдан жабрланганлар, балки маҳалла аҳолисининг умумий рўйхатидан танлаб олинган қайнаналар ва келинлар, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари билан суҳбатлар ўтказилди.
Тадқиқот Д.Тўхтасинова томонидан Фарғона шаҳрида, Фарғона вилоятининг Ёзёвон ва Фарғона туманларида ўтказилди. “Меҳржон” маркази тадқиқот ташкилотчиси ва ҳамкори бўлди.
1.1 Тадқиқот маркази
Атрофдаги жамоа доирасидаги оила, шунингдек оила, унинг аъзолари: айниқса, келин ва унинг эри, келин ва қайнана, оиланинг бошқа аъзолари ўртасидаги ички муносабатлар тадқиқот марказида бўлди.
1.2 Тадқиқот мақсад ва вазифалари
Тадқиқот мақсади Фарғона вилоятида уйдаги зўравонлик репродукциясига таъсир этувчи оила ва жамиятда хотин-қизларга анъанавий муносабатлар стереотиплари каби омилларни, жамоатчилик фикрини ҳамда унинг уйдаги зўравонлик репродукциясига таъсири ва ролини, низоларни ҳал қилиш учун фойдаланиладиган зўравонлик қурбонлари стратегияларини ўрганишдан иборат бўлган. Шу билан бирга тадқиқот гуруҳ-гуруҳли баҳс-мунозаралар фокуси орқали маҳалла вакилларининг гендер масалалари ва хотин-қизларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича хабардорлик даражасини, оилада хотин-қизларга нисбатан зўравонлик кўламлари, турлари, шакллари ва оқибатлари тўғрисида хабардорлик даражасини ўрганишни ўз олдига мақсад қилган.
Тадқиқот мақсадларига асосланган ҳолда, қуйидаги вазифалар белгиланган:
- Эркакларнинг ҳам, хотин-қизларнинг ҳам ҳуқуқлар ва эркинликлар масалаларида, уйдаги зўравонлик масалаларида, уйдаги зўравонликни инсон ҳуқуқларининг бевосита бузилиши сифатида тушуниш масалаларида хабардорлик даражасини аниқлаш.
- Аҳолининг турли гуруҳлари: қайнана, келин (хотин), эр, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг уйдаги зўравонлик муаммосига муносабатини аниқлаш.
- Қишлоқ ва шаҳар ҳудудларида уйдаги зўравонлик муаммосининг долзабрлиги ва ушбу ҳолатнинг кўламлари тўғрисида ҳар томонлама шарҳни тайёрлаш.
- Уйдаги зўравонлик сабабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
- Хотин-қизларга нисбатан уйдаги зўравонлик оқибатларини таҳлил қилиш.
- Зўравонлик қурбонларига хизматлар тақдим қилиш тизимини яратиш заруриятини аниқлаш, уларга кўмаклашиш эҳтиёжлари даражасини ўрганиш.
- Уйдаги зўравонлик ҳолатлари олдини олиш учун эҳтимолий ҳаракатларни аниқлаш.
- Хотин-қизларга нисбатан уйдаги зўравонлик ҳамда унинг сабаблари ва оқибатларини маҳаллий жамоалар, ҳукумат ва оммавий ахборот воситалари орасида тушуниш ва англаш даражасини ошириш ва кенгайтириш.
- Оилавий низонинг барча тарафлари, яъни жабр кўрган аёллар, уларнинг эрлари, қайнаналари, ота-оналари ва маҳаллий жамоаларнинг ролига ойдинлик киритиш.
2. МЕТОДОЛОГИЯ.
Мазкур тадқиқот социологик тадқиқотнинг сифатли усули, айнан эса гуруҳ-гуруҳли баҳс-мунозаралар фокусидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган.
Фокус-гуруҳ-гуруҳли баҳс-мунозаралар ўтказиш учун танлов “Меҳржон” маркази вакиллари томонидан Фарғона вилоятининг “Маҳалла ва оила” бошқармаси билан ҳамкорликда амалга оширилган. Ушбу танлов Фарғона шаҳар, Фарғона вилоятининг Ёзёвон ва Фарғона туманлари, умуман ҳар бир ҳудудда 10 тадан маҳалла, жами 30 та маҳалла бўйича тадқиқот ўтказиш имконини берди. Режа бўйича ҳар бир туман асосида фақат 10 та Маҳалла фуқаролар йиғинида тадқиқот ўтказиш назарда тутилганлигига қарамай, Фарғона туманида 12 та маҳалла тадқиқ қилинди, унинг доирасида 64 та фокус-гуруҳ-гуруҳли баҳс-мунозаралар ўтказилди. Бу мазкур тадқиқот доирасида янада объектив манзарага эга бўлиш учун амалга оширилди. Мазкур туман аҳолиси нафақат географик алоҳидалиги, балки аҳолининг турли этник таркиби, анъаналари, инфратузилма, саноат ривожланиши даражаси билан ҳам фарқ қилади.
- Улардан 32 таси фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари билан биргаликда ўтказилди. Ушбу гуруҳга маҳаллалар вакиллари, хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича раис ўринбосарлари, посбонлар, маҳалла фаоллари киритилди.
- 32 таси – қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар билан ўтказилди.
Фокус-гуруҳ-гуруҳли баҳс-мунозараларни ўтказиш учун ҳар бир респондент томонидан ўз фикрини аслидагидек билдириш имкониятини яратиш мақсадида хавфсизлик муҳитини яратишга, шарт-шароитларга алоҳида диққат-эътибор қаратилган. Билдирилган ҳеч бир фикр эътибордан четда қолмаслиги учун баҳс-мунозаралар баённома билан қайд этилган. Барча респондентлар суҳбат қатъий махфийлик хусусиятига эгалиги тўғрисида огоҳлантирилган. Бу барча иштирокчиларга ўз фикрини очиқ ва самимий билдириш имкониятини берган.
Ўтказилган суҳбатлар респондентлар томонидан жуда яхши қабул қилинган. Бу бундай форматда маҳалла аҳолиси билан ҳеч ким мулоқот қилмаслиги билан боғлиқ. Агар улар учрашувларга таклиф қилинса, бундай учрашувлар аксарият ҳолатларда расмий, хўжакўрсинга ўтказилади. Аҳолининг муаммолари ва дардларини ҳеч ким эшитмайди. Муҳокама мавзусининг нозиклигига қарамай, хотин-қизлар қўйилган саволлардан қониқмаганликни ифода қилмаганлар ва муаммони умуман аҳамиятсиз фикрлар билан яширишга уринмаганлар. Аксинча, улар муҳокамага жуда жиддий ёндошганлар ва бизнинг оилаларда бундай муаммолар мавжудлиги фактини эътироф қилганлар. Баҳс-мунозаралар ўтказилганидан сўнг, аёллар ва эркаклар (баҳс-мунозараларда иштирок қилган маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари: маҳалла раислари, участка инспекторлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари) тадқиқот ўтказган гуруҳ олдига келиб, бундай муҳокамаларнинг тез-тез ўтказилишини сўраганлар. Ўз навбатида, қайнаналар фокус гуруҳларда иштирок қилиш имконияти учун миннатдорлик билдиришган, чунки бу уларни ўз келинларига бўлган шахсий муносабатлари устида ўйлаб кўришга мажбур қилган, бундан ташқари, бундай суҳбатлар нафақат хотин-қизлар иштирокида, балки эркаклар иштирокида ҳам ўтказилишини илтимос қилишган. Ўтказилган учрашувлар ва баҳс-мунозаралар якунлари бўйича хотин-қизлар юрист ёки психолог консультациясини олиш имкониятига эга бўлганлар.
2.1 Танлов
Ҳар бир фокус гуруҳ энг камида 10 нафар иштирокчидан ташкил топган. Ҳар бир мақсадли гуруҳ учун рўйхатлар тузилиб, унга ёш, бандлик, болалар сони каби индикаторлар киритилган. Фокус-гуруҳ-гуруҳли баҳс-мунозаралар аёл киши (Д.И. Тўхтасинова) томонидан ўзбек тилида ўтказилган бўлиб, бу мазкур жараён учун керакли ўзаро ишончли вазиятни яратиш имконини берган. Жами сўровномада 691 нафар респондент иштирок қилиб, улардан деярли 82 фоизини хотин-қизлар ташкил этган. Баҳс-мунозараларда иштирок қилганлар орасида: маҳалла вакиллари – 333, хотин-қизлар – 276 ва эркаклар – 57 нафарни; аҳоли орасида: хотин-қизлар – 355 ва эркаклар – 3 нафарни ташкил этган.
Фарғона шаҳри респондентлари
т/р | МФЙ номи | ФГ-1 (Маҳалла вакиллари) | ФГ-2 (хотин-қизлар) |
1. | «Кимёгар» | 13\1 | 7\1 |
2. | «Мурувват» | 8\1 | 14 |
3. | «Наврўз» | 10\4 | 17 |
4. | «Машъал» | 10\3 | 10 |
5. | «А.Қодирий» | 13\2 | 10 |
6. | «Истиқлол» | 10\1 | 9 |
7. | «Ўзбекистон» | 10\3 | 10 |
8. | «Бобур» | 10\4 | 16\2 |
9. | «Беруний» | 10\3 | 8 |
10. | «Ал-Хоразмий» | 10\1 | 11 |
Жами | 104\23 | 112\3 |
Фарғона шаҳрида аёллар/эркаклар бўйича вакиллар ва аҳоли сони
(вакиллар (киши) аҳоли (киши) эркак; аёл)
Ёзёвон тумани респондентлари
т/р | МФЙ номи | ФГ-1 (вакиллар) | ФГ-2 (хотин-қизлар) |
1. | «Қора-тепа» | 8 | 12 |
2. | «Гастон» | 12 | 10 |
3. | «Иштирхон» | 9\3 | 9 |
4. | «Гузар боши» | 6 | 7 |
5. | «Порлоқ» | 9\6 | 7 |
6. | «Дўстлик» | 5 | 7 |
7. | «Янги бўстон» | 10 | 8 |
8. | «Чўлигулистон» | 11 | 12 |
9. | «Тараққиёт» | 14 | 15 |
10. | «Қорасой» | 10 | 8 |
Жами | 94\9 | 95 |
Ёзёвон тумани аёллар/эркаклар бўйича вакиллар ва аҳоли сони
(вакиллар (киши) аҳоли (киши) эркак; аёл)
Фарғона тумани респондентлари
т/р | МФЙ номи | ФГ-1 (вакиллар) | ФГ-2 (хотин-қизлар) |
1. | «Сой бўйи» | 13\6 | 17 |
2. | «Вазиё» | 20\1 | 7 |
3. | «Янги йўл» | 4\1 | 20 |
4. | «Логон» | 13\3 | 16 |
5. | «Кончилар» | 12\4 | 15 |
6. | «Хонқиз» | 10\4 | 20 |
7. | «Фарғона» | 10 | 10 |
8. | «Тинчлик» | 10\1 | 12 |
9. | «Аввал» | 10 | 10 |
10. | «Миндонобод» | 10\3 | 12 |
11. | «Юқори водил» | 15\ | 10 |
12. | «Янги обод» | 8\2 | 2 |
Жами | 135\25 | 151 |
Фарғона тумани аёллар/эркаклар бўйича вакиллар ва аҳоли сони
(вакиллар (киши) аҳоли (киши) эркак; аёл)
- Фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органлари вакиллари билан ўтказилган тадқиқотлар натижалари
3.1. ДЕМОГРАФИЯ
Статистик маълумотлар таҳлили шундан далолат берадики, маҳаллаларда яшайдиган аҳолининг ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Ёшлар ҳудудга қараб, 28% дан 38% гача қисмни ташкил этади. Хусусан, масалан, Фарғона шаҳрида қишлоқлардагига нисбатан камроқ ёшлар яшайди.
Фарғона шаҳар, Фарғона вилоятининг Ёзёвон ва Фарғона туманлари бўйича статистик маълумотлар
т/р | Фарғона шаҳар | Аҳоли сони | Оилалар сони | Аёллар/ эркаклар сони | 30 ёшгача бўлган ёшлар | Ишсизлар |
1. | «Кимёгар» | 3474 | 1220 | 2084\1389 | 2250 | 20 |
2. | «Мурувват» | 2440 | 776 | 1335\1105 | 822 | 23 |
3. | «Наврўз» | 3043 | 916 | 1621\1422 | 980 | 17 |
4. | «Машъал» | 6667 | 2245 | 3593\3084 | 1590 | 10 |
5. | «А.Қодирий» | 5990 | 2090 | 3337\2653 | 1500 | 20 |
6. | «Истиқлол» | 3349 | 1150 | 1709\1469 | 780 | 8 |
7. | «Ўзбекистон» | 5040 | 2030 | 2755\2285 | 1730 | 6 |
8. | «Бобур» | 6304 | 2136 | 3684\2719 | 1457 | 12 |
9. | «Беруний» | 6020 | 2215 | 3405\2495 | 324 | 35 |
10. | «Ал-Хоразмий» | 4905 | 2004 | 2567\2338 | 1124 | 15 |
Жами | 47232 | 16782 | 27090\20142 | 13557 (28%) | 166 | |
Ёзёвон тумани | Аҳоли сони | Оилалар сони | Аёллар/ эркаклар сони | 30 ёшгача бўлган ёшлар | Ишсизлар | |
1. | «Қора-тепа» | |||||
2. | «Гастон» | 2402 | 747 | 1007\1395 | ||
3. | «Иштирхон» | |||||
4. | «Гузар боши» | 3820 | 935 | 1897\1923 | 1310 | 26 |
5. | «Порлоқ» | 3960 | 1045 | 2002\1958 | 1656 | |
6. | «Дўстлик» | 3170 | 957 | 1483\1687 | ||
7. | «Янги бўстон» | |||||
8. | «Чўлигулистон» | |||||
9. | «Тараққиёт» | |||||
10. | «Қорасой» | |||||
Жами | 13352 | 3684 | 6389\6963 | 2966 | 26 |
Фарғона тумани | Аҳоли сони | Оилалар сони | Аёллар/ эркаклар сони | 30 ёшгача бўлган ёшлар | Ишсизлар | |
1. | «Сой бўйи» | 2739 | 704 | 1429\1310 | 1434 | 35 |
2. | «Вазиё» | 2895 | 892 | 1458\1437 | 1217 | 10 |
3. | «Янги йўл» | 3087 | 833 | 1698\1389 | 1710 | 22 |
4. | «Логон» | 3144 | 903 | 2107\1037 | 12 | |
5. | «Кончилар» | 3685 | 1165 | 1969\1896 | 1052 | – (225) |
6. | «Хонқиз» | 3666 | 846 | 1838\1822 | 1408 | 10 |
7. | «Фарғона» | 3465 | 1022 | 1735 | 1057 | 10 |
8. | «Тинчлик» | 2372 | 589 | 1207\1165 | 1403 | 5 |
9. | «Аввал» | 1630 | 530 | 805\825 | 883 | 19 |
10. | «Миндонобод» | 2874 | 668 | 1909\965 | 417 | 40 |
11. | «Юқори водил» | 2755 | 589 | 1348\1407 | – | |
12. | «Янги обод» | |||||
Жами | 28646 | 8741 | 17503\11143 | 10581
(37%) |
161 |
Аёллар/ эркаклар/ ёшлар тоифасида статистик маълумотлар
(Фарғона шаҳар, Ёзёвон ва Фарғона туманлари)
(Фарғона шаҳар, Ёзёвон тумани, Фарғона тумани; жами; аёллар; эркаклар; ёшлар)
- Маҳаллалар аҳолисининг даромади ва турмуш даражаси тўғрисида ахборот
Даромад келтирадиган қайси асосий фаолият турлари Сизнинг маҳаллангизда одамларнинг асосий даромад манбалари ҳисобланади? Аҳолининг неча фоизи ушбу фаолиятга жалб қилинган? Таълим олиш имкониятлари, тиббий, юридик хизматлар даражаси, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси қандай?
Респондентларнинг ушбу саволларга жавоблари таҳлили шундан далолат берадики, қишлоқ ҳудудларида: Фарғона ва Ёзёвон туманларида одамлар, асосан, қишлоқ хўжалиги – сабзавотлар етиштириш, қорамол, парранда боқиш, иссиқхоналарни таъминлаш билан шуғулланадилар. Бундан ташқари, ҳар бир оила ёрдамчи хўжалик – томорқага эга бўлиб, бу қўшимча даромад манбаига эга бўлиш имконини беради. Бу ерда мева-сабзавотлар етиштирилади, қорамол боқилади ва жуда кўпчилик парранда боқиб кўпайтиради. Айрим ҳолатларда, бу ягона даромад манбаи ҳисобланади. Қишлоқ аҳолисининг деярли 100 фоизида ушбу даромад тури мавжуд.
Фарғона шаҳрида ишсизлик даражаси юқоридир. Маҳаллаларда доимий ишга эга бўлмаган хотин-қизлар мардикор бозорга – бир кунлик ишлаб пул топиш бозорига чиқадилар. Бу ерда одамлар далаларда, ҳосил йиғим-теримида кунбай ҳақ тўланадиган ишларда меҳнат қиладилар, эркаклар қурилишга ишга кирадилар ва бошқа оғир ишларни амалга оширадилар.
Фарғона шаҳрида фокус-гуруҳлардаги барча респондентлар ишсизлик даражаси тўғрисидаги саволга жавобан ишсизликнинг юқори – 70% гача даражаси тўғрисида фикр билдиришган. Маҳалла томонидан расмий тақдим қиладиган статистика оддий аҳоли фикридан фарқ қилади. Хусусан, агар маҳалла вакиллари ҳисобот берсалар, маҳаллада ишсизлик деярли йўқ, бироқ аҳолининг фикри бутунлай қарама-қарши бўлиб, одамлар ишсизлик даражаси жуда юқори деб ҳисоблайдилар. Улардан кўпчилиги уйда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланишни иш деб ҳисобламайдилар, чунки ушбу иш тури расмийлаштирилмаган ва меҳнат стажи ёзилмайди, бу эса келгусида пенсияга чиқиш имкониятини бермайди.
Фарғона шаҳрида кичик корхоналар кўплигига қарамай, хотин-қизларнинг кўпчилик қисми иш топа олмайдилар. Нима учун хотин-қизлар кичик корхоналарга ишлашга бормасликлари сабабларидан бири меҳнатга ҳақ тўлаш масаласидан иборат. Агар улар мардикор бозорида кунига 70-80 минг сўм (Марказий банк курси бўйича – ўртача 7-8 АҚШ доллари) ишлаб топсалар, ишлаб чиқарувчилар ойига энг кўпи билан 500 000-800 000 сўм (45-80 АҚШ доллари) таклиф қиладилар, қишлоқларда ушбу кўрсаткич янада пастроқ.
Бундан ташқари, ишсизликнинг расмий даражаси жуда паст, чунки ёрдамчи хўжалик – томорқага эга ва ундан даромад оладиган аҳоли эндиликда ишсиз ҳисобланмайди, у ўзини ўзи иш билан банд қилувчи ҳисобланади.
Бироқ, аҳоли билан суҳбатда деярли барчаси ишсизликнинг юқори – 50% дан 70% гача даражаси ҳақида гапирганлар, бу шу билан боғлиқки, одамлар кўпроқ давлат корхоналарида барқарор иш ҳақи олишни истайдилар.
Эркаклар ва хотин-қизлар ўртасида ишсизлик нисбати тўғрисидаги саволга жавоблардан шу аниқландики, хотин-қизлар ўртасида ишсизлик эркакларга нисбатан 40-60% кўпроқдир.
Асосий хизматлардан фойдаланиш даражаси бўйича жавобларни таҳлил қилишда шундай хулоса чиқариш мумкинки, деярли барча одамлар ҳуқуқий хизматларга муҳтож – бу алиментлар, уй-жой масалалари бўйича консультациялар, нафақа ва пенсия масаласини ҳал қилиш, давлат хизматлари вакиллари устидан шикоятлар. Қишлоқларда юристлар консультациялари, ҳуқуқий консультациялардан фойдаланишнинг деярли имконияти йўқ. Фарғона шаҳрида ушбу хизматлар учун нарх жуда қиммат.
Деярли барча маҳаллаларда тиббий хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилган. Бироқ, хизмат кўрсатиш сифати аҳолини қониқтирмайди. Керакли мутахассислар, замонавий ускуналар йўқ, бу касалликларни ривожланишнинг эрта босқичларида ташхислашни қийинлаштиради.
Таълимдан фойдаланиш имконияти тўлиқ даражада таъминланган. Бироқ, яна таълим сифати, мактаблар ва мактабгача таълим муассасаларидаги шарт-шароитлар масаласи ўртага чиқади. Ўқитувчилар ва тарбияловчилар савияси жуда паст.
Ёзёвон туманидаги бир маҳаллада маҳсулотлар билан боғлиқ муаммолар йўқлиги, бироқ дотация тариқасида бериладиган маҳсулотлар етишмаслиги хусусида фикр билдирганлар. Жумладан, оиланинг дўконда кўп бўлган унни тижорат нархларида сотиб олиш имконияти йўқ, таннарх бўйича унни харид қилиш учун эса барча навбатга туради, чунки қишлоқларда яшовчилар ўзлари нон ёпадилар.
- Хотин-қизлар ҳуқуқлари
Сиз хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро қонун ҳужжатлари тўғрисида биласизми? Агар билсангиз, бу ҳақда қандай фикрдасиз?
Ушбу саволга фақат маҳалла вакиллари – хотин-қизлар масалалари билан шуғулланувчи мутахассислар қониқарли жавоб бердилар. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг бошқа вакиллари бу ҳақда эшитмаганлар ва буни ушбу масала уларнинг вазифаларига кирмаслиги билан асослайдилар, улар хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро қонун ҳужжатлари тўғрисида хабардор қилинмаган. Катта ёшдаги аёллар кимдир хотин-қизларни ҳимоя қилиши мумкинлиги, бироқ аниқ ким ва қандай ҳимоя қилиши мумкинлиги ҳақида тушунчага эга эмаслар.
Маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари (Маҳалла фуқаролар йиғини, қўмита – ижроия органига эга фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи), айнан эса хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича раис ўринбосарлари иккита янги қонунни: “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги (тегишли равишда, 2019 йил 02 сентябрдаги 561 ва 562-сонли) қонунларни биладилар. Бироқ, ушбу қонунлар билан ишламаганлар ва улар амалиётда қўлланилмаган. Фақат уч нафар аёл, айнан эса маҳалла қўмиталари вакиллари ушбу қонунлар улар томонидан амалиётда қандай қўлланилаётганлиги ҳақида фикр билдира олганлар.
Бироқ биронта ҳам респондент Инсон ҳуқуқлари декларациясини, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида Конвенцияни тилга олиб ўтмаган. Бундан ташқари, улар бундай ҳужжатлар мавжудлиги тўғрисида эшитмаганлар.
Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонун ҳужжатлари тўғрисида билимлар
(Фарғона шаҳар, Ёзёвон тумани, Фарғона тумани; халқаро қонун ҳужжатлари; миллий қонун ҳужжатлари)
Сизнинг маҳаллангизда умуман хотин-қизларга муносабатлар тўғрисидаги саволга респондентлар барчаси ижобий жавоб берган, эркаклар хотин-қизларни ҳурмат қилишларини қайд этганлар.
Ушбу тадқиқот давомида Фарғона туманида “Логон” Маҳалла фуқаролар йиғинида ва яқин орада жойлашган бошқа маҳаллаларда хотин-қизларга муносабат айтарли даражада барқарор эканлиги, бу ерда уларга нисбатан ҳурматсиз муносабат йўқлиги аниқланган.
Худди шу туманда Чимён томонда (Республика аҳамиятига эга “Чимён” санаторийси, “Темирйўлчи” Республика темир йўл санаторийси, корхоналар санаторийлари ва «Чимён», «Чашма», «Зилол» каби бошқа санаторийлар жойлашган ва нефт шахталари бўлган ерда) хотин-қизларга муносабат бўйича вазият мутлақо қарама-қарши. Бу ерда хотин-қизлар мутлақо бошқа мақомга эга. Бу ерда камдан-кам киши томорқада ишлайди, деярли кўпчилик уйларда яшайди ва турли хил хизматлар, энг оддийси, массажни таклиф қилиш орқали пул ишлаб топадилар (бу ерда енгилтак аёллар бор). Санаторийлар таъсири жуда кучли, четдан келганлар сони ва енгил йўл билан пул топиш иштиёқлари кўп (жинсий хусусиятли хизматлар кўрсатиш). Бу ҳозирги вақтда улар учун даромад моддаларидан бири ҳисобланади. Бу ерда кўплаб аёллар саводли ва ўз ҳуқуқларини яхши биладилар.
Ёзёвон туманида вазият мураккаб, бу ерда хотин-қизларга муносабат туманнинг турли қисмларида турлича. Асосан тожик миллатига мансуб одамлар яшайдиган жойларда аёллар асосан уйда бўлишлари нуқтаи назаридан ҳолат кўпроқ барқарор. Аҳоли сўзларига кўра, бу ерда кўпроқ патриархал муносабатлар бўлиб, оиладаги муносабатлар шу асосда қуриладики, аёллар эркакларга гап қайтармайдилар, оилада фақат эркак томон қарор қабул қилади. Натижада аёл ҳар доим бўйсунган ҳолатда бўлади. Бу ерда дин таъсири янада кучлидир.
Оилада зўравонлик ҳолатлари кузатилишига сабаблардан бири эркаклар ва ёш йигитларнинг асосий қисми ҳар йили бошқа мамлакатларга пул ишлаб топиш учун кўчиб кетишган. Пандемия туфайли уларнинг асосий қисми яшаш учун маблағларсиз уйда қолишди.
Сиз реал ҳаётда хотин-қизлар ва эркаклар бир хил ҳуқуқларга эга деб ҳисоблайсизми?
Деярли барча респондентлар эга эмас деб жавоб берганлар. Уларнинг бир қисми хотин-қизлар эркаклар билан тенг ҳуқуқларга эга деб эътироф қиладилар, бироқ амалиётда бу бизнинг миллий менталитетимизга ва урф-одатларимизга зид деб ҳисоблайдилар.
Хотин-қизларнинг ўзлари шундай хулоса чиқардиларки, агар аёл маълумотли бўлса ва муайян юқори ижтимоий мақомга эга бўлса, унинг фикрига қулоқ соладилар ва у кўпроқ ҳуқуқларга эга бўлади.
Сизнинг маҳаллангизда хотин-қизлар ва эркаклар бир хил иқтисодий имкониятларга эгами?
Ушбу саволга респондентларнинг катта қисми йўқ деб жавоб берганлар, бу хотин-қизлар ва эркакларнинг имкониятлари тенг эмаслигидан далолат беради.
Эркакларнинг асосий қисми бошқа мамлакатларга пул ишлаб топиш учун кетади, аёллар эса хўжаликда қоладилар. Тегишли равишда, ёш, жисмоний аҳволи тенг бўлган ҳолатда аёллар эркакларга нисбатан камроқ иқтисодий фаолдир.
Хотин-қизлар ва эркакларнинг иқтисодий имкониятлари тўғрисидаги саволга 50% дан кўпроқ аёл фикрича, бутун ҳаёти давомида иқтисодий имкониятлар эркакларда аёлларга нисбатан кўпроқдир.
“Сизнинг маҳаллангизда умуман хотин-қизларга муносабат қандай?” саволига фокус-гуруҳнинг барча иштирокчилари ҳурматли деб жавоб берганлар. Қуръонга асосан, мусулмон аёл жамиятда ҳурматли ва юқори ҳолатни эгаллайди, Исломда аёлга эътиборли муносабатда бўлиш, уни тушуниш ва ҳурмат қилиш талаб этилади. Ушбу қоидаларни жамиятимизда жуда яхши тушунадилар. Бироқ, айниқса, ёшлар муҳитида ахлоқий меъёрлар ўзгариши билан ушбу нормалар ишламайди.
“Сиз реал ҳаётда хотин-қизлар ва эркаклар бир хил ҳуқуқларга эга деб ҳисоблайсизми?” саволига респондентларнинг 50% дан кўпроғи йўқ деб жавоб берганлар.
Савол: “Сизнинг маҳаллангизда хотин-қизлар ва эркакларга уларнинг ижтимоий мақомига қараб бир хил муносабатда бўладиларми?”. Ушбу саволга эркаклар аёлларнинг ижтимоий мақоми аҳамиятга эга эмас, у бирибир аёл, деб жавоб берганлар, хотин-қизлар эса ижтимоий мақом катта аҳамиятга эга ва агар аёл юқори ижтимоий мақомга эга бўлса, жамиятда унга муносабат ўзгаради, нафақат хотин-қизлар, балки эркаклар ҳам унинг фикрига қулоқ соладилар деб ҳисоблайдилар.
Сизнинг маҳалла қўмитангиз хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш учун муайян чоралар кўрадими?
Ушбу саволга респондентларнинг 40 фоизи тасдиқловчи жавоб берган. Аёлларнинг бир қисми маҳалла қўмиталари ишидан норози, бироқ бу, асосан, расман ишсиз ҳисобланган одамлар бўлиб, улар кам таъминланган оилаларга, имкониятлари чекланган одамларга ёки ёш болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа ҳисобига яшайдилар.
- Эркак ва аёл ўртасидаги низолар
Сизнинг маҳаллангизда жамият ёки оилада хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида низолар / келишмовчиликларга олиб келиши мумкин бўлган асосий сабаблар нималардан иборат?
Асосий жавоблар қуйидагилардан иборат бўлган:
Фарғона шаҳри:
- ишсизлик; 50%
- яшаш учун маблағлар йўқлиги; 70%
- ичкиликбозлик, алкоголизм; 30%
- оилада бир-бирини тушунмаслик; 45%
- урф-одатлар / қариндошлар аралашуви; 40%
Ёзёвон тумани:
- оила аъзолари ўртасидаги муносабатлар; 60%
- учинчи шахслар аралашуви; 50%
- иш йўқлиги, пул ишлаб топиш учун кетиш имконияти йўқлиги; 60%
- ичкиликбозлик; 10%
Фарғона тумани:
- яшаш учун маблағлар йўқлиги; 30%
- ишсизлик; 60%
- ҳозирги турмуш даражасидан қониқмаслик; 30%
- бир-бирини тушунмаслик; 30%
- қизлар/ёшлар орасида ахлоқий меъёрлар ўзгариши; 50%
- ичкиликбозлик; 20%
Фаол аёллар фикрича, ёш келинларда ҳаддан ташқари кўп ҳуқуқлар бор (улар фикрича, келинларга ишлаш учун рухсат берилган, улар овоз бериш ҳуқуқига эга) ва бу уйдаги низолар учун сабаб бўлади, бу натижада уйдаги зўравонликка олиб келади. Катта ёшдаги аёллар фикрича, агар қизлар, ёш келинлар хатти-ҳаракати аёллар оилада бўйсунган ҳолатда бўлган эски даврлардаги каби бўлса, оилавий низоларнинг бир қисмига йўл қўйилмаслиги мумкин. Бошқача айтганда, анъанавий турмуш тарзига қайтиш оиладаги низолар сонини камайтиришга ёрдам бериши мумкин.
Оилада эркак ва аёл ўртасидаги низолар манбаи ҳисобланган асосий сабаблар
(ишсизлик; ичкиликбозлик; урф-одатлар/ учинчи шахсларнинг аралашуви; бир-бирини тушунмаслик; ишлаб пул топишга кетишнинг имконияти йўқлиги; ахлоқий меъёрлар ўзгариши; Фарғона шаҳар, Ёзёвон тумани, Фарғона тумани)
- Ишсизлик
- Ичкиликбозлик
- Урф-одатлар/ учинчи шахсларнинг аралашуви
- Бир-бирини тушунмаслик
- Ишлаб пул топишга кетиш имконияти йўқлиги
- Ахлоқий меъёрлар ўзгариши
Респондентлар томонидан оиладаги вазиятга таъсир этадиган олтита асосий сабаб қайд этилган. Ушбу омиллар турли ҳудудларда бир-биридан жуда фарқ қилади. Агар Ёзёвон туманида “бир-бирини тушунмаслик” ва бошқа мамлакатга “ишлаб пул топишга кетиш имконияти йўқлиги” жуда юқори кўрсаткичга эга бўлса, Фарғона туманида “ишсизлик” ва “ахлоқий меъёрлар ўзгариши” бошқаларга нисбатан юқорироқ кўрсаткичга эга.
Сизнинг маҳаллангизда 2019 йилда хотин-қизлар ва эркаклар ўртасида бирон-бир низолар / келишмовчиликлар (жисмоний куч ишлатилган ҳолда) қайд этилганми?
Айрим тадқиқ қилинган туманларда: иш йўқотиш ва ичкиликбозлик оқибатида эркак мунтазам равишда хотинини уриши ҳолатлари қайд этилган (Ёзёвон тумани “Порлоқ” МФЙ), Фарғона тумани “Логон” қишлоғида эркак рашк туфайли мунтазам равишда хотинини ҳақорат қилган. Ҳозирги вақтда болалар вояга етиб, аёл кўникиб қолган. Аёлнинг ўзи кулиб, “нима бўлса, барчасини бошдан кечириб бўлдим”, дейди.
Шундай қилиб, оилавий можаролар сабаблари ишсизлик, яъни даромад келтирадиган бирон-бир фаолият йўқлиги, ичкиликбозлик, қариндошлар аралашувидан иборат бўлиб, бу ёшлар муносабатларига салбий таъсир этади. Низолар ва зўравонликлар сабаби шундан иборатки, ўз муносабатларини ўрнатаётган ёшлар ёки ёш келин-куёвлар бир-бирларини тушунмайдилар ва уларда ҳаётга турлича нуқтаи назарлар мавжуд, ўзаро муносабат қуриш, фикр алмашинув малакалари йўқ. Бу, одатда, оилалар катта авлод қарорига асосан тузилиши, ёшларнинг ҳаётга турлича қарашлари, баъзан уларнинг ижтимоий мақоми ҳар хиллиги натижасидир. Респондентлар томонидан камроқ таъминланган оиладан келин доимий камситилишларга дуч келган ёки оила фаровонлиги янги оиладаги муносабатларда акс этган ҳолатлар ҳақида маълум қилинган.
Сизнинг маҳаллангизда низолар / келишмовчиликларни, одатда, ким ҳал қилади?
Низолар (жанжаллар) оила даражасида ҳал қилинади. Бироқ, низолар (жанжаллар) оила аъзолари томонидан ҳал қилинмаса, маҳалла қўмитаси аралашади. Маҳалла қўмитасида жуда камдан-кам ҳолатларда бундай масалалар билан маҳалла қўмитаси раиси шуғулланади, одатда, барча бундай масалалар хотин-қизлар билан ишлаш масалалари бўйича раис ўринбосарлари зиммасига юклатилади.
Барча респондентлар 90% ҳолатларда маҳалла қўмиталари низоларни муваффақиятли ҳал қилганлар. Одатда, агар бу низо бўлса, у ўз якунига эга бўлади ва маҳалла қўмитаси аралашуви ички оилавий низолар (жанжаллар)ни, умуман, муваффақиятли ҳал қилади. Бироқ, агар бу уйдаги зўравонлик бўлса, маҳалла буни ҳал қилолмайди ва аёл ёхуд уйдан чиқиб кетади, ёхуд бу янада ёмон, суицидал мақсадларгача оқибатларга олиб келади.
Маҳаллаларда низоли оилалар сони.
Ҳар бир маҳаллада муаммоли оилалар рўйхати мавжуд. Улар, одатда, кўп эмас, ҳар бир маҳаллада икки-учта бўлади. Улар билан маҳалла фаоллари мунтазам равишда иш олиб борадилар, ушбу оилалар уларнинг доимий назоратида бўлади, бундан ташқари, агар бу муаммоли оила бўлса, у билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари мунтазам равишда иш олиб борадилар. Маҳалла вакиллари ҳам, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари ҳам ушбу оилалардан тез-тез хабар олиб турадилар, бола таълим олаётган ўқув муассасасидан ахборот оладилар, зарур ҳолларда, ўз вақтида аралашиш учун ушбу оила тўғрисида ҳар доим тўлиқ ахборотга эга бўладилар.
Маҳалла вакиллари фаровон оилаларда, яъни барча ишлайдиган оилаларда ва ҳеч қачон жанжаллар бўлмайдиган оилаларда зўравонлик содир бўлишидан хавотирланадилар – бу катта муаммо ҳисобланади, чунки агар аёлнинг ўзи ёрдам тўғрисида илтимос билан маҳаллага чиқмаса, ушбу уйнинг деворлари ортида аслида юз бераётган воқеалардан ҳеч ким хабардор бўлмайди.
- Хотин-қизларнинг камситилиши
Сиз “хотин-қизлар камситилишини” қандай тушунасиз?
Хотин-қизларга нисбатан камситилиш тўғрисидаги масала кўтарилганида жавоблар жуда ҳайратланарли бўлган. Гап шундаки, баҳс-мунозарада иштирок қилган деярли ҳар бир хотин-қиз бу одатий ҳолат эканлигини айтган. Деярли барча хотин-қизлар, айниқса, ёш келин камситилиш ва ҳақоратлар орқали ўтади. Жавоблар таҳлили бўйича дискриминация: бу хотин-қизларнинг камситилиши, менсимаслик, ҳақоратлаш, қадр-қимматига тегадиган турли луқмалар ташлаш. Хотин-қизларга босим кўрсатиш учун луқма ташлаш орқали камситиш, менсимаслик оҳангида фикр билдириш ва бошқа психологик усуллар мавжуд.
Сиз хотин-қизлар дискриминацияга кўпроқ учрайди деб ҳисоблайсизми?
Ушбу саволга хотин-қизлар: “ҳа, дискриминацияга асосан хотин-қизлар учрайди”, деб жавоб берганлар. Бироқ, Фарғона туманида эркакка ёрдам бериш талаб қилинган ҳолат юз берган. Аммо, бундай ҳолатлар – камдан-кам учрайдиган ҳолатлар ҳисобланади.
Сизнинг назарингизда, оилада хотин-қизларга қарши қандай ҳаракатларни хотин-қизлар дискриминацияси сифатида баҳолаш мумкин?
Асосан респондентлар дискриминация остида психологик зўравонлик яширин эканлигини қайд этишган. Ҳозирги вақтда ўзбек оилаларида одам шаънига, қадр-қимматига тегадиган турли луқмалар ташлаш, ҳар хил ҳазиллар қилиш меъёрга айланган.
Бундан ташқари, ёш келинларни ота-она уйига юбормаслик, ишлаш учун рухсат бермаслик, кўчага чиқармаслик ва керакли нарсалар билан таъминламаслик одатий ҳолга айланган, гарчи шунинг ўзи ҳақиқий дискриминация (ҳақ-ҳуқуқнинг чеклаб қўйилиши) ҳисобланади.
Фарғона туманида тадқиқот вақтида шундай воқеа кўриб чиқилган: эр хотинига ишлаш учун рухсат бермаган, хотини эса гапига кирмай, ишга чиққан. Ушбу оилада икки нафар бола бор, бироқ эр бунга кўнишга қатъиян истамайди ва хотинини уйдан ҳайдаб юборган. Хотини ҳам ўз фикридан қайтмаган ва ишдан кетишни истамайди.
Ушбу ахборотдан шундай хулоса чиқариш мумкинки, бу кўплаб қайд этилган ҳолатлардан бири бўлиб, улар бизга бундай ҳолатлар, яъни ишга чиқишни истаган аёл оила ёки ишни танлаши кераклиги меъёрий ҳолат эканлигини таъкидлаш имконини беради. Бундай ҳолатлар меъёрга айланиб, ҳозирда дискриминация белгиси ҳисобланмайди.
Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка олиб келадиган асосий сабаблар нималардан иборат?
Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка олиб келадиган асосий сабаблардан бири – оилада бир-бирини тушунмаслик, зўравонлик муҳитидан иборат. Жавоблар таҳлили шундан далолат берадики, келин – оиланинг янги аъзоси устидан назорат ўрнатиш кераклиги “меъёри” хотин-қизларга нисбатан зўравонликка олиб келадиган асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, катта ёшдаги аёллар “биз барчамиз бу орқали ўтганмиз, бу ҳаёт, ҳар доим ҳамма келин устидан масхара қилади” деган жавоблар ҳам бўлган.
Агар оилада меъёрий муносабатлар бўлса, ишсизлик сабаб бўлиши мумкин. Фарғона туманида эркакларнинг аксарият қисми пандемия туфайли бошқа мамлакатларга пул ишлаб топиш учун кетиш имконияти бўлмади. Бунинг оқибатида оилада жанжаллар ва зўравонлик ўсиши кузатилган.
Алкоголизм сабаб эканлиги тўғрисида бир неча жавоблар берилган, бироқ ушбу ҳолат бизнинг ҳудудда оммавий ҳисобланмайди.
Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка олиб келадиган сабаблар
(Фарғона шаҳар, Ёзёвон тумани, Фарғона тумани; рашк қилиш; иқтисодий назорат; учинчи шахсларнинг аралашуви; ёмон уй бекаси; эркак ишламайди; алкоголизм)
Қайси хотин-қизлар кўпроқ ҳимояга муҳтож ва тез-тез камситишлар қурбонларига айланадилар?
Ушбу саволга жавоблар турлича бўлган.
Респондентларнинг бир қисми ушбу аёллар, ҳаётга тайёр бўлмаган ёш қизлар бўйсунишга тайёр эмас, бу эса, ўз навбатида, оиладаги зўравонлик ҳолатларига олиб келади, деб жавоб берганлар.
Респондентларнинг яна бир қисми иқтисодий вазият ҳам катта аҳамиятга эгалигини таъкидлаб ўтганлар. Шундай воқеани ҳикоя қилиб берганлар: қайнана келинни камбағал оиладан бўлганлиги учун мунтазам равишда ҳақорат қилади. Ҳозирги вақтда хотин-қизларнинг ихтисослиги ёки касби катта аҳамиятга эга бўлиб, бу уларнинг оила даромадига ўз ҳиссасини қўшиш имконини беради. Ижтимоий-иқтисодий мақомга эришган аёл зўравонликка камроқ учраган.
Бироқ, иқтисодий вазият ҳам зўравонликдан қутқармайди. Бундай ҳолатда, рашк, алкоголизм майдонга чиқади.
Маълумот даражаси қуйи бўлиши, ҳозирги вақтда бўйсунишни ва бир неча авлод бирга яшайдиган анъанавий оилада яшашни истамайдиган хотин-қизлар ва ёш аёллар хатти-ҳаракатларидаги янги меъёрлар анъанавий оиланинг одатий тарзини бузади, ўзаро тушунмовчилик пайдо бўлади, бу эса натижада зўравонликка олиб келади.
Фарғона туманида қуйидаги иккита ҳолат кўриб чиқилган: ёш аёллар алиментлар талаб қилади, ота-онаси уйида яшайди. Бироқ, айни вақтда улар ажрашиш учун ариза беришни истамайдилар. Бу ёшлар орасида тарқалаётган янги оқим бўлиб, бунда улар оилавий муносабатлар қуришни истамайдилар, эркинликни хоҳлайдилар. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, сўнгги вақтда кўпинча ёш қизлар турмушга чиқишда оилавий ҳаёт қийинчиликларига, янги оила аъзоларига кўр-кўрона бўйсунишга тайёр эмаслар.
Қайси хотин-қизлар кўпроқ ҳимояга муҳтож ва тез-тез камситишлар қурбонларига айланадилар?
(Фарғона шаҳар, Ёзёвон тумани, Фарғона тумани; маълумот даражаси қуйи бўлган аёллар; кам даромадли ёки молиявий қарам бўлган аёллар; эри ишини йўқотган аёллар; ўзига ўзи паст баҳо берадиган аёллар)
Сизнинг маҳаллангизда хотин-қизлар дискриминацияси билан боғлиқ муаммо қандай ҳал қилинади?
Ушбу муаммо асосан ошкор қилинмайди ва оила аъзолари ўртасида қолади. Агар учинчи шахсларнинг аралашувига зарурият пайдо бўлса, буни мунтазам оилавий зўравонлик сифатида таснифлаш мумкин. Шундагина маҳалла аралашади. Биринчи навбатда, оила ва хотин-қизлар ишлари бўйича мутахассис. Агар бундай ҳолатда муаммо ҳал қилинмаса, руҳонийлар вакиллари жалб қилинади. Хотин-қизларни ҳимоя қилувчи Қонунлар қабул қилинганидан сўнг хотин-қизлар кўпроқ хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоялаш масалалари билан шуғулланадиган реабилитация марказларига ёки ноҳукумат ташкилотларига мурожаат қила бошладилар.
Сиз қачонлардир бундай вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни биласизми? Агар билсангиз, Сизнинг бунга муносабатингиз қандай бўлган?
Респондентлар жавобларига кўра, уларда бундай ҳолатлар тез-тез юз беради ва бу ерда низони зўравонликдан фарқ қилиш керак. Маҳалла вакиллари бундай масалаларни жойида ҳал қилишга интиладилар, бироқ бугунги кунда албатта яраштириш масаласи қўйилмайди, эндиликда аёлларни ҳимоя қилиш ва зарур ҳолларда, ажрашишга ундаш имконияти мавжуд. Олдин Маҳалла фуқаролар йиғини ҳузуридаги Яраштирув комиссияси ажрашишларга йўл қўймас эди ва ажрашишлар бўйича статистика кўпайган ҳолатда улар катта танбеҳлар олардилар. Ҳозирги вақтда вазият ўзгарган, маҳалла вакиллари энди юқорида қайд этилган Қонунлар асосида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятига эга.
Агар хотин-қизлар дискриминация қурбонига айлансалар, ушбу вазиятни ҳал этишга ҳалақит қиладиган асосий сабаб нимадан иборат?
Респондентлар жавобларига кўра асосан шундай хулоса чиқариш мумкинки, аёллар: болалари учун, зўравонга иқтисодий жиҳатдан боғлиқлиги учун зўравонликка чидайдилар.
Сизнинг маҳаллангизда хотин-қизлар дискриминацияси билан боғлиқ муаммо юзасидан шикоят хати билан хотин-қизлар маҳалла қўмитасига ёки ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ёрдам учун мурожаат қилган ҳолатлар қанчалик тез-тез юз беради?
Хотин-қизларни ҳимоя қилиш тўғрисида (тегишли равишда, 2019 йил 02 сентябрдаги 561 ва 562-сонли “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида” ва “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”)ги Қонунлар қабул қилинганидан сўнг, зўравонлик юзасидан нафақат ҳокимиятга, балки реабилитация маркази, ноҳукумат ташкилотлари каби бошқа ташкилотларга ҳам мурожаатлар сони ўсди. Ҳозирги вақтда мурожаат қилиш механизмлари соддалаштирилган бўлиб, бу қуйидагилардан иборат: бевосита алоқа боғлаш телефон рақамлари, ариза билан бевосита мурожаат қилиш, маҳалла қўмиталарига ва участка нозирига ёрдам тўғрисида илтимос билан оғзаки мурожаат қилиш. Ноҳукумат ташкилотлари амалиёти – жойига чиқиб мобил консультациялар беришдан иборат.
Сизнинг маҳаллангизда хотин-қизлар дискриминацияси/ хотин-қизлар ҳуқуқлари билан боғлиқ низолар/ келишмовчиликларни, одатда, ким ҳал қилади?
Респондентларнинг фикрича, оиладаги низолар, одатда, оиланинг катта ёшдаги аъзолари томонидан ҳал қилинади. Агар масала ҳал қилинмаса, бу маҳалла даражасига, сўнгра ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари даражасига чиқади. Оила аъзолари низо ҳолатида ҳаммасидан камроқ танишларга ва дўстларга мурожаат қиладилар. Бироқ, сўнгги вақтда бепул консультациялар берадиган ва зарур ҳолларда аёлларни ҳимоя қиладиган ноҳукумат ташкилотларига ишонч ўсиб бормоқда.
Якуний хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, низони ҳал қилиш учун ҳаммадан кўпроқ оила аъзолари таъсир этади. Бу тарафлардан бирининг ота-оналари ёки яқинлари, ҳурматли қариндошлари бўлиши мумкин.
Маҳаллада оилалардаги низолар/ келишмовчиликларни ҳал қилувчи шахслар
(Фарғона шаҳар, Ёзёвон тумани, Фарғона тумани; оила аъзолари; маҳалла; руҳонийлар; ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари; нодавлат нотижорат органлари, шелтерлар; бошқалар)
Улар томонидан дискриминация қурбонларига айланган хотин-қизлар манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда низолар/ келишмовчиликлар муваффақиятли ҳал қилинадими? Агар муваффақиятли ҳал қилинмаса, нима учун?
Тадқиқот объектлари ҳисобланган барча ҳудудларда шу аниқландики, низолар ҳар доим ҳам хотин-қизларнинг энг яхши манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда ҳал қилинмайди. Масалан, Фарғона шаҳрида юқорироқ мартабали аёлларнинг ёрдам учун мурожаат қилишлари осонроқ ва ўзларини ҳимоя қилиш имкониятлари кўпроқдир. Улар юристларга, ноҳукумат ташкилотларига, ҳокимиятга мурожаат қилишлари мумкин. Натижада уларга ёрдам кўрсатилишини талаб қилишлари мумкин.
Ёзёвон туманида, бу аграр туман бўлганлиги туфайли, бу ерда билим даражаси анча паст бўлиб, кўпинча аёл маҳалла вакиллари даъват қилган нарсага чидашга мажбур бўлади. Бундан ташқари, зўравонлик ҳудудидаги аёлга, бу ерда уни яширадиган жой йўқлиги оқибатида, ёрдам беришнинг деярли имконияти йўқ. Мавжуд шелтерлар аёлларга хавфсиз уй-жойни ва зўравондан ҳимояни таъминлаш имкониятига эга эмаслар. Бу шу билан боғлиқки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маиший зўравонликдан жабрланган аёлларни реабилитация ва адаптация қилиш, шунингдек профилактика қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3827-сонли Қарорига асосан ташкил этилган жамоатчилик асосидаги маиший зўравонликдан жабрланган аёлларни реабилитация ва адаптация қилиш марказлари аёлнинг ҳимоя қилиниши ва хавфсизлиги таъминлаш имкониятига эга эмас.
Фарғона туманида ҳам худди шундай вазият. Ушбу туман етарлича кенг бўлиб, вазият турли жойда турлича, бироқ хотин-қизларни ҳимоя қилиш учун масъул шахслар уларни ҳимоя қилиш учун деярли маблағларга ва имкониятларга эга эмаслар, чунки молиялаштириш мавжуд эмас.
6.НИЗОЛАР / КЕЛИШМОВЧИЛИКЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ
Сизнинг маҳаллангизда низолар / келишмовчиликларни ҳал қилишда ким иштирок қилади?
Ўтказилган тадқиқот шундан далолат бердики, респондентларнинг фикрича, хотин-қизларга нисбатан низоларни ҳал қилишда, асосан, маҳалланинг оила, хотин-қизлар билан ишлаш масалалари ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича раис ўринбосарлари иштирок қиладилар. Улар ҳар доим муаммони ҳал қилишга интиладилар, бироқ бу ҳар доим ҳам хотин-қизлар фойдасига ҳал қилинмайди.
Ҳозирги вақтда маҳаллалар мутахассислари ҳар доим ҳам оилага тўсиқларсиз кириш имкониятига эга эмаслар. Бундан ташқари, агар бу зўравонлик юз бераётган оила бўлса. Жуда зарур ҳолларда, участка нозирлари ва бошқа мутахассислар таклиф қилинади. Бироқ, ҳозирги вақтда ҳамма оилалар ҳам маҳалла уларнинг оилавий муносабатларига аралашишига рухсат беравермайди.
Хотин-қизлар дискриминацияси билан боғлиқ низоларни муваффақиятли ҳал қилишни уддалай олмасликнинг сабаблари нималардан иборат?
Оиладаги низоларни ҳал қилиш ёки зўравонлик олдини олиш учун аралашувнинг имконияти йўқлигининг сабаби шундан иборатки, ёшларни ҳеч ким оилавий ҳаётга тайёрламайди. Ахлоқий меъёрлар ўзгариши, ёшлар орасида янги штамплар шунга олиб келадики, улар тенг шериклик муносабатларини қуришга тайёр бўлмайдилар, муросага келишга, ён беришга тайёр бўлмайдилар.
Бундан ташқари, низоларни муваффақиятли ҳал қилиш учун малака керак, бироқ маҳалла мутахассислари медиация малакаларига эга эмас, хотин-қизларни ҳимоя қилишнинг қонунчилик асосларини билмайдилар, бу эса натижада низо, дискриминация ёки зўравонликни аниқ чегаралаш имкониятини бермайди.
Маҳалла қўмитаси Сизнинг маҳаллангизда низоларни ҳал қилиш билан боғлиқ бирон-бир фаолият олиб борадими? Агар шундай бўлса, қандай фаолият олиб боради?
Маҳаллада аёл зўравонлик муҳитида яшаётган, бунинг натижасида унинг болалари ҳам зўравонлик муҳитида яшаётган оилалар рўйхати мавжуд. Маҳалла бундай оилаларни ўз назоратида сақлайди, мунтазам равишда улардан хабар олиб туради. Бироқ, ҳеч нарса зўравонликдан дарак бермайдиган оилалар мавжуд бўлиб, ушбу оилалар ўз муаммоларини ташқарига чиқармайдилар. Айнан шундай оилаларда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари юз беради.
Сизнинг туманингизда/ ҳудудингизда гендерлик масалалари, аёлларга, уларнинг оиласига кўмаклашиш масалалари ва ҳ.к. масалалар бўйича шуғулланадиган бирон-бир нодавлат нотижорат ташкилотлари, етимхоналар, кризис марказлари, қўллаб-қувватлаш марказлари фаолият юритадими?
Барча мутахассисларга маълумки, Фарғона вилоятида хотин-қизларга ёрдам берадиган ташкилотлар мавжуд бўлиб, уларга мурожаат қилиш мумкин. Бироқ, аҳоли орасида иш олиб борадиган маҳалла фаоллари буни билмайдилар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан таниш эмаслар.
Агар Сизнинг туманингиз/ ҳудудингиздаги аёл дискриминация қурбонига айланган бўлса, ҳозирги вақтда унга қайси ташкилот ва қандай хизматлар тақдим қилиниши мумкин?
Ушбу саволга жавоблар турлича бўлган. Аксарият ҳолларда, респондентлар қариндошлар ёрдамини, сўнгра маҳалла қўмитаси ёрдамини қайд этганлар.
Сизнинг маҳалла қўмитангиз ушбу нодавлат нотижорат ташкилотларига, бошқа ташкилот ва марказларга ёрдам кўрсатишни истайдими?
Маҳалла вакиллари ва фаоллари фикрича, уйдаги зўравонликдан жабр кўрган аёллар учун шелтерлар очишнинг зарурияти йўқ. Нима учун деган саволга, улар шундай жавоб бердилар: сўнгра аёл барибир оилага қайтиши керак, бироқ қайси эр муайян вақт номаълум жойда яшаган бундай хотини билан ярашишни истайди. Бундай марказлар керак, бироқ улар фақат бепул консультациялар бериши ва бундай аёлларни уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлига бошлаш керак.
Сизнинг маҳаллангизда ёки оилаларда дискриминация вазиятидаги хотин-қизлар аҳволини яхшилашга тегишли қандай тавсияларингиз бор?
Тадқиқот давомида респондентлардан қуйидаги тавсиялар олинган:
- Зўравонлик ҳолатида қаттиқ назорат остига олиш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларида зўравонларнинг мунтазам равишда кузатилишини амалга оширишга асос бўлиши учун зўравонлар базасини яратиш керак.
- Маҳаллада мутахассисларнинг аҳоли билан ишлаш малакаларини ошириш бўйича махсус курслар ўтказилиши керак.
- Маҳаллада юрист ва психолог, махсус ходим бўлиши керак.
- Ушбу ишга эркакларни жалб қилиш ҳамда эътибор фақат аёллар билан ишлаш ва ўқишга қаратилмаслиги керак.
Сизнинг маҳалла қўмитангизга хотин-қизлар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ низоларни муваффақиятли ҳал қилиш учун нималар керак (масалан, тренинглар, моддий-техник воситалар, ҳуқуқий ва суд ёрдами, молия маблағлари, ҳукумат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳ.к.)?
- Маҳаллаларда ишлайдиган мутахассисларни ўқитиш тизимини йўлга қўйиш керак.
- Маҳалла қўмиталарида маиший зўравонликдан жабр кўрган аёллар билан ишлаш малакасига эга профессионал психологларга эга бўлишни жуда истардик.
- Маҳаллада бепул ҳуқуқий ёрдам ва юридик консультациялар (маслаҳатлар) тизими яратилиши керак.
- Хотин-қизлар дискриминацияси бўйича лойиҳада иштирок қилиш
Сиз хотин-қизлар дискриминацияси олдини олиш бўйича лойиҳада иштирок қилишни истайсизми?
Ушбу саволга эркаклар дарҳол масъулиятни аёллар зиммасига юклайдилар. Маҳалла тизимида ишлайдиган мутахассис аёллар, агар бирон-бир ижобий натижа берса, турли хил лойиҳаларда ишлашга тайёрлар.
Лойиҳада иштирок қилишни хоҳлаган аёллар зўравонлик ҳақида, ушбу ҳолатга қарши курашиш йўллари ҳақида, аёлларга ўз ижтимоий мақомини кўтаришда ёрдам берадиган йўллар ҳақида маълумотлар олиш, низоларни бартараф этиш соҳасида ишлашга ўрганиш истаклари тўғрисида гапирганлар.
- Сиз ўртоқлашишни хоҳлаган бошқа фикр-мулоҳазалар борми?
Респондентларнинг фикрича, агар аёллар ўз уйларига яқин иш билан таъминлансалар, кўп масалалар кун тартибидан олиб ташланади.
IV Хавф гуруҳидаги ва маҳаллаларда оилалардаги ҳимояга муҳтож хотин-қизлар иштирокида ўтказилган фокус-гуруҳлардаги тадқиқотлар натижалари
- Даромад ва турмуш даражаси тўғрисида ахборот
Респондентлар жавобларининг таҳлили қуйидагилардан далолат берган: қишлоқ ҳудудларида бюджетни шакллантиришда оиланинг кексалардан болаларгача деярли барча аъзолари иштирок қиладилар. Бу шу билан изоҳланадики, даромадларнинг катта қисми – ёрдамчи хўжалик – томорқадан олинган даромад бўлиб, бунда оиланинг барча аъзолари иштирок қиладилар. Ушбу даромад асосий даромад манбаларидан бири ҳисобланади. Туманда иш йўқ, пандемия даврида эркаклар пул ишлаб топиш учун кетиш имконияти бўлмаганлиги натижасида томорқанинг роли бир неча баробар ошди. Бу ижобий динамика ҳисобланмайди, чунки томорқа яшаш учун ягона воситага айланди. Бундан ташқари, оила бошқа пул ишлаб топиш имкониятларидан маҳрум бўлди ва ҳамма берк бўшлиқда қолди.
Бундан ташқари, аёллар эркаклар билан тенг равишда кунбай ҳақ тўланадиган ишларга – мардикорликка чиқадилар. Бундай “пятаклар (майдончалар)” деярли барча туманларда мавжуд. Бу ердан аёллар асосан мевалар йиғим-теримига, эркаклар бошқа оғир ишларга: юк ташувчи, қурилиш каби ишларга олиб кетилади, жуда кўпчилик эркаклар бинолар бузилишларида ишлайдилар.
Ушбу барча ишлаб пул топишлар мавсумий хусусиятга эга ва доимий эмас. Бундан ташқари, ҳеч қандай ҳуқуқий ҳимоя йўқ, бу ерда меҳнат учун ҳисоб-китоб қилмасликлари мумкин ёки аёллар, айниқса, ёш аёллардан бирон-бир иш учун эмас, балки ўз сексуал (жинсий) эҳтиёжларини қондириш учун фойдаланилган ҳолатлар бўлган. Бунинг барчаси оиладаги муҳитга салбий таъсир этади.
Фарғона шаҳрида вазият бошқача. Бу ерда ишлайдиган аёллар кўпроқ. Аёллар иқтисодий жиҳатдан фаолроқ ва даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланадилар, давлат корхоналарида, кичик корхоналарда, бизнесда ишлайдилар. Маълумоти бўлмаган аёллар кафе, ошхонада иш топишлари мумкин ёки улар ҳам мардикор бозорига чиқадилар.
Бироқ, бундай ҳолатда ҳам маҳаллаларда аёллар ишсизликнинг катта фоизи ва айниқса, агар, аёлнинг ёш болалари бўлса ёки катта ёшдаги аёл бўлса, ишга кириш имконияти йўқлиги хусусида гапирганлар.
Маҳаллаларда ёрдамчи хўжаликка эга аҳоли ишсизлик мақомига эга эмас. Томорқа ёки ёрдамчи хўжалик – оиланинг муайян даромади, бироқ аёллар ўз томорқасидаги ишни тўлақонли и дебш ҳисобламайдилар. Улар, одатда, бюджет ташкилотлари назарда тутиладиган ишда меҳнат қилишни хоҳлайдилар. Агар аёлнинг маълумоти бўлмаса, у фаррошлик, «санитаркалик (санитар аёл)», хўжалик ҳамшираси ишларини, бироқ барқарор иш ҳақи тўланадиган ишларни сўрайди.
- Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича қонун ҳужжатлари
Аёллар хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан таниш эмаслар. Бундан ташқари, улар ушбу қонун ҳужжатларини билиш керак деб ҳисобламайдилар. Бироқ, уларга ёрдам берадиган маҳалла мутахассислари барча қонун ҳужжатларини билишлари керак, бироқ маҳаллада ишлайдиган мутахассислар аҳолига ҳам халқаро, ҳам миллий қонун ҳужжатларининг асосларини етказа олмайдилар, чунки ўзлари ушбу қонун ҳужжатларини яхши билмайдилар, деб ҳисоблайдилар.
Маҳалла қўмитаси томонидан хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳаракатларни амалга ошириш учун муайян чоралар кўриладими?
Респондентларнинг жавобларидан шундай хулоса қилиш мумкинки, маҳалла мутахассислари нимадир юз берган ҳолатдагина ишни бошлайдилар ва “ёнғинни ўчиришга” киришадилар. Маҳаллаларда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи бўйича мунтазам равишда режали иш олиб борилмайди. Барча маҳаллалардаги баҳс-мунозаралар якунлари бўйича шундай хулоса чиқариш мумкин.
Фарғона туманидаги “Логон” маҳалласининг фақат бир мутахассиси – Халима Ашурова огоҳлантириш юзасидан қандай ишлар олиб бораётганлиги ва сўнгги вақтда маҳалла оилаларида зўравонлик ёки кучли низолар ҳолатлари бўлмаганлиги ҳақида сўзлаб берган.
Респондентлар маҳалла муайян иш олиб бормаслиги, кундалик ишлар билан шуғулланиши ҳақида маълумот берганлар.
Сизнинг маҳаллангизда хотин-қизлар дискриминацияси/ хотин-қизлар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ низолар/ келишмовчиликларни ҳал қилишда, одатда, ким ёрдам беради?
Аёллар гуруҳидаги жавоблар олдинги гуруҳдаги жавобларга тўғри келади, бу ерда барча масалалар дастлаб оила даврасида ҳал қилинади, сўнгра эса маҳаллага чиқилади.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларига ишонч йўқ. Аёллар амалда шаҳарда ҳам, қишлоқда ҳам улар иши ҳақида салбий фикр-мулоҳазалар билдирганлар. Хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича огоҳлантирувчи чора-тадбирлар олиб борилмайди. Бундан ташқари, улар зўравонлик вақтида ҳам аёлларни ҳимоя қилмайдилар, жабрланувчининг ўзини айблайдилар.
Хотин-қизлар субъектив баҳолари (бу респондентларнинг шахсий фикрлари)
Қуйидаги фикр-мулоҳазаларга қандай фикр билдирасиз?
- Эркаклар ва хотин-қизлар оилада қарорлар қабул қилиш масалаларида тенг ҳуқуқларга эга
Фарғона шаҳрида аёллар қарорлар қабул қилиш учун тенг ҳуқуқларга эга эканликларини қайд этганлар (тахминан 50%). Туманлардаги аёллар фикрича, аёл билан маслаҳатлашиш мумкин, бироқ ҳар доим эркак қарор қабул қилади.
- Хотин-қизлар, агар оилани сақлаб қолишни истасалар, муайян дискриминация ёки зўравонликка кўникишлари керак
Аёл устидан зўравонлик ҳар доим меъёр ҳисобланган ва бу шунда намоён бўладики, аёл ҳар доим зўравонликда ўзини айбдор деб ҳисоблайди ва деярли 80% аёллар улар чидаши керак деб ҳисоблайдилар.
- Жамиятда эркаклар аҳволи аёллар аҳволидан яхшироқ деган тушунча мавжуд
Иш билан таъминланганлик, ишнинг йўқлиги эркакларга аёлларга нисбатан анча кучлироқ таъсир этади, чунки оила фаровонлиги анъанавий равишда эр даромадига боғлиқ бўлган. Аёллар фикрича (50% дан кўпроқ), эркакларга оғирроқ, чунки улар оила таъминоти учун масъулдир ва ушбу бурч улар ҳолатини янада оғирлаштиради.
Ҳозирги вақтда вазият ўзгармоқда, бу ёш аёллар ва қизлар (50% дан кўпроқ) жавобларидан кўриниб турибди, улар оилада эр ва хотин даромад учун бир хил масъул ва тегишли равишда, тенг жавобгарликка эга деб ҳисоблайдилар.
- Баъзан дискриминация / зўравонлик – муаммони ҳал қилишнинг ягона усули
Аёлларнинг бир қисми (тахминан 50%) ушбу фикрга қўшилдилар, буни шу билан асосладиларки, агар уйда эркак ҳукмронлиги ўрнатилмаса ва аёл унга бўйсунмаса, оилада ўзаро ҳурмат ва барқарорлик бўлмайди. Бироқ аёлларнинг бошқа бир қисми барча масалаларни тинчлик, келишув йўли билан ҳал қилиш мумкин деб ҳисоблайдилар.
- Хотин-қизлар дискриминацияси
Сиз «хотин-қизлар дискриминацияси»ни қандай тушунасиз?
Аёллар дискриминация тушунчасида якдил бўлдилар. Бироқ, улар дискриминация ва зўравонликни фарқлай олмайдилар, уларнинг барчаси жисмоний ва психологик зўравонлик, ҳақоратлаш, камситиш ҳолатларида айнан дискриминацияни тасаввур қиладилар.
Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, зўравонликсиз ҳаёт деярли мумкин эмас. Барча аёллар буни бошдан кечирадилар.
Сизнинг фикрингизча, бизда (мамлакатимизда) хотин-қизлар дискриминацияси муаммоси мавжудми?
Катта ёшдаги аёллар фикрича, хотин-қизларнинг бундай ҳолати ҳар доим мавжуд бўлган. Ёш қизлар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила бошлаганликлари туфайли кекса ёшдаги аёллар муаммо айнан шундан иборат деган хулосага келадилар.
Ёшлар бундай ҳолатга кўникишни истамайдилар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи юзасидан ҳукумат сиёсати тўғри деб ҳисоблайдилар.
Сизнинг фикрингизча, оилада хотин-қизларга қарши қандай ҳаракатларни хотин-қизлар дискриминацияси сифатида баҳолаш мумкин?
Аёллар жавобларини қуйидаги тарзда таснифлаш мумкин:
- калтаклаш;
- психологик зўравонлик;
- менсимаслик, ҳурматсизларча муносабат, мунтазам равишда ҳақоратлаш;
- турли тақиқлар – керакли нарсалар: озиқ-овқат, кийим-кечакларни харид қилишни, ота-она уйига бориш, дугоналар билан учрашувни тақиқлаш.
Бу шундан далолат берадики, зўравонликнинг барча турлари одатий ҳолат ҳисобланади ва оила маданияти меъёрига айланган.
Оилада хотин-қизларга қарши қандай ҳаракатларни аёлларни камситиш сифатида баҳолаш мумкин?
Камситиш ҳисобланадиган хотин-қизларга қарши ҳаракатлар
(Фарғона шаҳар, Ёзёвон тумани, Фарғона тумани; туртиш; ҳақоратлаш; таҳдидлар, қўрқитишлар; оиласи билан учрашувни тақиқлашлар; ўқиш, ишлаш учун тақиқлашлар; пулдан маҳрум қилиш; қўярда-қўймай талаб қилиш)
Сўровнома давомида аёллар томонидан “оиласи билан учрашувни тақиқлаш” ва “ўқиш ёки иш учун тақиқлаш” дискриминациянинг намоён бўлиши деган фикр билдирилган. Сўровнома давомида жуда кам сонли аёллар қўярда-қўймай талаб қилишни дискриминация деб ҳисоблайдилар, бундан ташқари, қишлоқ ҳудудларида “туртиш”, Ёзёвон туманида пулдан маҳрум қилиш қаршилик уйғотмайди.
Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка олиб келадиган асосий сабаблар нималардан иборат?
Ушбу саволга жавоблар таҳлили шундан далолат берадики, барча респондентлар ичкиликбозлик, қариндошларнинг аралашуви, бир-бирини тушунмаслик, эркаклар орасида ишсизликни асосий сабаб деб ҳисоблайдилар. Бошқа сабаблар айтилмаган.
Сиз қачонлардир бундай вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни биласизми (шу жумладан ўзингиз)?
Аёлларнинг деярли 90 фоизи бундай вазиятга тушиб қолганлар. Айнан шу туфайли катта ёшдаги аёллар ёшлардан чидамли бўлишни ва бўйсунишни талаб қиладилар.
Ўз маҳаллангизда ўзингизни хавфсизликда деб ҳис қиласиз дейиш мумкинми?
Биронта ҳам аёл маҳаллада унга хавф таҳдид қилади деган фикрни билдирмаган. Агар худди шу маҳаллада аёлнинг яқин қариндошлари бўлса, унинг қўрқишига ҳожат йўқ.
Фарғона туманида фақат бир аёл турмушга чиққан даврда у эрининг кўплаб зўравонликларига чидаганлигини айтган. У доимий зўравонлик муҳитида яшаган, эри уни мунтазам равишда калтаклаб келган, ўзи Қирғизистонда туғилган, қочиб кетадиган жойи бўлмаган, барчасига чидаб келган. Ҳозирги вақтда вазият ўзгармаган, бироқ у зўравонлик муҳитида яшашга ўрганиб қолган.
Дискриминация/ зўравонликнинг ҳар хил турлари ва шаклларини ўз бошидан кечирган хотин-қизлар билан нима юз бериши мумкин?
Кекса ёшдаги аёллар фикрича, аёл ҳаммасига бардош бериши керак. Ёш аёллар, келинлар фикрича эса чидаш керак эмас ва агар уйдаги зўравонлик ҳолатлари мавжуд бўлса, келин бўлиб тушган оиладан кетиш керак.
Бироқ, меъёрлар ва урф-одатлар, қачонки аёл ўз ота-онаси уйига қайтиши мумкин эмаслиги шундай вазиятни юзага келтирадики, аёл ўз дарди билан ёлғиз қолади ва шунда ўз жонига қасд қилиш фикри келади.
Қайси хотин-қизлар кўпроқ ҳимояга муҳтож ва кўпинча дискриминация қурбонларига айланадилар?
Асосий жавоблар қуйидагилардан иборат бўлиб, камайиб бориш тартибида келтирилган:
- кам даромадли ва молиявий боғлиқ бўлган аёллар;
- маълумот даражаси қуйи бўлган аёллар;
- эри ишини йўқотган аёллар;
- ўзига ўзи паст баҳо берадиган аёллар.
Агар Сиз хотин-қизлар дискриминацияси вазиятида бўлсангиз ёки бунга жалб қилинган бўлсангиз, ушбу вазиятдан чиқиш учун Сизга энг катта тўсиқ нимадан иборат бўлмоқда / бўлган?
Респондентларнинг асосий қисми қуйидагича жавоб берган: қуйидагилар асосий тўсиқ ҳисобланади: 1. Молиявий боғлиқлик; 2. Уй-жой йўқлиги; 3. Болалар.
Яна бир тоифа аёллар бор – бу иккинчи хотинлар. Улар ҳеч қандай ҳуқуқларга эга бўлмайди ва бутунлай ўз ҳамкорига боғлиқ бўлади.
Сизга ёки Сиз билган бошқа хотин-қизларга нисбатан дискриминация билан боғлиқ муаммо юзасидан шикоят хати билан маҳалла қўмитасига ёки ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилиш эҳтимоли қанчалик юқори?
Аёллар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилишни ёқтирмайдилар. Улар фикрича, агар оиланинг катта ёшли аъзолари ёрдам бермасалар, маҳалла мутахассислари ёрдам берадилар. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларига ишонч йўқ.
Нима учун Сиз хотин-қизларга нисбатан дискриминация билан боғлиқ муаммони ҳал қилиш учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилишни ёки ушбу муаммони ҳал қилиш учун қонуний чоралар кўрилишини истамадингиз?
Аёлларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларига ишонч йўқ, улар фикрича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари вазиятни ҳал қилишга ёрдам бермайди, балки уни фақат мураккаблаштиради.
Сиз оилада хотин-қизларга нисбатан дискриминация – бу шахсий иш, уни фақат оилада ҳал қилиш керак ёхуд бу жамият ёки давлат муаммоси, деб ҳисоблайсизми?
Аёллар фикрича, бу ҳар бир оиланинг шахсий иши, бироқ давлат кўплаб муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Давлат масъулияти қонунчилик даражасида мамлакат аҳолиси барқарорлигини, ижтимоий ҳимояланганлигини таъминлайдиган қонунлар ва нормаларни қабул қилишдан иборат, қонунлар ва нормаларга риоя қилиниши учун эса ижроия органлари, ҳар бир оила ҳолатида эса – маҳалла жавобгар бўлиши керак. Бунинг учун эрларга иш ўринлари ва аёллар учун уйдан узоқ бўлмаган иш керак.
Лойиҳа
Ким “Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини ривожлантириш, ҳимоялаш ва кенгайтириш мақсадларида фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш” лойиҳасида иштирок қилишга рози бўлади?
Фокус гуруҳининг барча иштирокчилари “Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларини ривожлантириш, ҳимоялаш ва кенгайтириш мақсадларида фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш” лойиҳасида иштирок қилиш истагини билдирдилар. Ҳозирги вақтда мамлакатда хотин-қизлар ҳуқуқларига тегишли вазият ўзгармоқда ва аёллар буни ҳис қилмоқдалар, улар ушбу жараёнда бевосита ёки билвосита иштирок қилишни истайдилар. Бунинг учун уларга ташқи аралашув керак, бу шундай учрашувлар, семинарлар, лойиҳаларда намоён бўлади. Ушбу тадбирлар регионларда амалга оширилмоқда ва аёлларнинг ўзлари ушбу жараёнларда иштирок қилишга хоҳиш билдирмоқдалар.
Хулосалар
- Тадқиқот натижалари асосида шундай хулоса чиқариш мумкинки, зўравонлик муаммосига қараш ижтимоий гуруҳларга қараб даражаланган. Хусусан, маҳалла қўмитаси вакили учун – улар аралашишга ва тегишли қарорлар қабул қилишга мажбур бўлган оилавий низолар. Ёшлар, айниқса, ёш келинлар учун – катта авлод томонидан оила аъзолари ҳуқуқларини чеклаб қўйиш. Катта авлод учун – энг аввало, жисмоний куч ишлатиш, калтаклаш.
- Иккинчи хулоса шундан иборатки, зўравонлик меъёр сифатида қабул қилинади. Турли хил зўравонликлар белгилари: иқтисодий, сексуал ва психологик зўравонлик деярли барча оилаларда кузатилади ва бу меъёрга айланиб бормоқда. Аёллар жинсий муносабатлар нормаларини билмасликлари натижаси сифатида, айнан эса – турмушга чиқаётган қизлар жинсий муносабатларга тайёр эмаслар, худди шундай йигитлар ҳам жинсий муносабатларга тайёр эмаслар, улар бузуқ жинсий муносабатларни норма сифатида қабул қиладилар, оилаларда, айниқса, ёш оилаларда жинсий зўравонлик ҳолатлари жуда тез-тез учрайди. Бундан ташқари, аёллар фикрича, босим ва тақиқлар – оиладаги хатти-ҳаракат нормаси ҳисобланади. Агар зўравонлик ҳолатлари мавжуд бўлса, аёлнинг ўзи айбдор, у “ортиқча нарса сўраган” ёки ўзини тегишлича тутмаган. Буни қуйидаги сабаблар билан изоҳлаш мумкин:
- Жамиятда урф-одат каби миллий анъаналар жуда кучли бўлиб, бунда аёлнинг бўйсуниши шартлиги асосий фикр ҳисобланади. Ушбу фикр, одатда, ёш келинлар учун ишлатилади. Ёшлар орасида оилада сингдириладиган стереотиплар – агар уйланса, келин унинг мулкига айланади. Бунда, асосан, бу ўз ота-онаси пуллари ҳисобига уйланадиган ва ўз оиласини мустақил равишда моддий таъминлай олмайдиган ёшлардан иборат.
- Ҳуқуқий билимлар даражаси жуда паст. Одамлар зўравонлик – норма эмас, балки жиноят эканлигини деярли билмайдилар.
Бунинг барчасини ўзгартиш имконияти бўлмаган жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоси сифатида умумлаштириш мумкин. Жамиятда турмуш қоидалари шундай, чунки жамиятда қабул қилинган нормадан оғиш натижасида жамоада эътибордан қолади.
- Пандемия даврида барча регионларда уйдаги зўравонлик ҳолатлари кўпайди. Бундай кўпайиш сабаби нимадан иборат бўлди: иқтисодий вазиятнинг ёмонлашиши, чунки кўплаб эркаклар олдин хорижга пул ишлаб топишга кетардилар. Эркаклар мамлакатдан чиқолмай қолдилар, ишсиз қолдилар. У нимани ҳис қилиши мумкин? Биринчидан, бу стресс, сўнгра эса – бу қўрқинч, хавотирлик. Ўз уйи чордеворида қамалиб қолган эркак аламини ўз оила аъзоларига сочишни бошлайди. Аёллар эса индамайдилар. Аёллар буни меъёрий ҳолат (норма) деб ҳисоблайдилар, бу ерда “Стокгольм синдроми” кенг ёйилган, улар ўз зўравонларини ягона боқувчи сифатида ҳар қанақасига ҳимоя қиладилар. Бу барча нормалар доирасидан чиққан тақдирда ҳам аёл ўз ҳуқуқий саводсизлиги ёки қўрқув туфайли ва барибир ҳеч ким ёрдам беролмаслигига тўлиқ ишонч билан ёрдам учун мурожаат қилмайди, аёллар фикрича, учинчи шахслар аралашувидан сўнг, уларга янада ёмон бўлади.
- Яна бир хулоса – ичкиликбозлик ва наркоманиядан иборат бўлиб, бу оилада зўравонлик вазиятига таъсир этади. Айрим маҳаллаларда (Ёзёвон тумани) аёллар томонидан шундай фикр билдирилганки, бунга ҳозирги вақтда алкогол савдо-сотиқлари ҳамма жойда амалга оширилиши таъсир этган. Агар авваллари уй яқинида ичимлик сотилишига рухсат берилмаган бўлса, ҳозирги вақтда эса уйдан узоқлашмаган ҳолда спиртли ичимлик топиш муаммо эмас.
- Оиладаги тарбия ҳам уйдаги зўравонликнинг асосий сабабларидан бирига айланган. Деярли барча бенефициарлар шунга тўхталиб ўтганки, ҳар бир одам ўзи улғайган оила моделини ўзининг янги оиласига ўтказиб олади. Ўз оиласида кўрган хатти-ҳаракатларни талаб қилади ва ўзини худди ўз ота-онаси каби тутади. Бир-бирини тушунмаслик, қизнинг янги оилага киришиб кетишидаги қийинчиликлар янги оилада низолар (жанжаллар), оқибатда эса зўравонликнинг ҳам асосий сабабларидан бирига айланади. Оилада сингдирилган фикрлаш стереотиплари ёш оиладаги муносабатлар шаклланишида кучли рол ўйнайди, ҳаёт давомида сингдирилган гендерлик стереотиплари янги муносабатларга таъсир этади.
- Тадқиқот якунлари асосида шундай хулоса чиқариш мумкинки, Маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари фикрича, оиладаги зўравонлик фақат “муаммоли оилалар”да юз бериши мумкин, бу ўз-ўзидан хато ҳисобланади, худди шунингдек бундай оилаларни танлаш мезонлари ҳам хатолик ҳисобланади. Бироқ, суҳбат давомида Маҳалла фуқаролар йиғинининг айрим вакиллари юқоридаги фикр нотўғри эканлигини тушуниб етадилар ҳамда зўравонлик нима эканлиги ва у қаерда содир қилиниши мумкинлиги тўғрисида тасаввурга эга бўладилар. Бироқ, бу ҳамма жойда ҳам шундай эмас ва шу туфайли Маҳалла фуқаролар йиғини вакилларининг малакаларини ошириш талаб қилинади, чунки Маҳалла фуқаролар йиғинига ҳар доим ҳам малакали мутахассислар қабул қилинавермайди, ушбу мутахассис олий маълумотли бўлган тақдирда ҳам у фуқаролар билан ишлашнинг психологик жиҳатлари тўғрисида тасаввурга эга бўлмайди.
- Ҳатто агар аёллар ёрдам учун мурожаат қилишга аҳд қилган тақдирда ҳам маҳалла вакилларининг тактикаси – уларни яраштириш ва оиласига қайтаришдан иборат бўлади. Бу шу билан изоҳланиши мумкинки, маҳалла вакиллари низони зўравонликдан фарқ қилолмайдилар. Бу, ўз навбатида, кўпинча зўравонлик кучайишига ва ҳатто фожиали ҳолатларга олиб келиши мумкин. Аёллар кўпчилиги, аксарият ҳолатларда, иқтисодий боғлиқлиги туфайлигина зўравон олдига қайтадилар. Аёл ишлайдиган ва қандайдир даромад манбаларига эга бўлган тақдирда ҳам улар ўз пошпанасига эга эмаслар. Бундай сабаблар, қанчалик ёмон бўлишидан қатъи назар, муносабатлар узилишига рози бўлмасликнинг асосий сабаблари ҳисобланади. Ёшроқ аёллар бундай нормаларга эндиликда рози эмаслар ва бундай яшашни истамайдилар, бироқ молиявий қарамлик, уй-жой йўқлиги, тўлақонли ёрдам олиш имконияти йўқлиги уларни узоқ йиллар зўравонлик муҳитида яшашга мажбур қилади.
- Тадқиқот шуни кўрсатдики, маҳалла қўмиталари вакиллари фикрича, уйдаги зўравонликдан жабр кўрадиган аёллар албатта уларга мурожаат қиладилар. Бироқ, худди шу саволга аёлларнинг жавоби қуйидагича: маҳалла қўмиталари вакиллари уларга ҳар доим ҳам ёрдам беролмайдилар ва шу туфайли улар мутахассисларга мурожаат қилишни истайдилар. Маҳалла мутахассисларига ишонмаслик туфайли эмас, балки оиладаги вазият қўшниларга маълум бўлишини истамасликлари туфайли шундай қарорга келадилар.
- Сўровнома давомида шу ҳам аниқланганки, бевосита аёллар билан ишлайдиган аксарият маҳалла вакиллари етарлича билимга эга эмаслар, оилада аёл устидан зўравонлик масаласида малака етишмайди ва ушбу муаммони ҳал қилишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида хабардор эмаслар. Улар хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро нормалари тўғрисида яхши хабардор эмаслар, миллий қонун ҳужжатларини яхши билмайдилар.
- Яна бир хулоса чиқариш мумкинки, аёллар эндиликда расмий даражада уларга ёрдам беришлари мумкин бўлган мутахассисларга мурожаат қилишга интилмоқдалар ва мурожаат қилишни истайдилар. Тез-тез психологларга мурожаат қилишга ўтдилар, шунингдек уларда психологга эҳтиёж ошди, чунки уларнинг фикрича, айнан психологлар оиладаги муносабатларни нормаллаштиришга ёрдам берадилар, муносабатлар, мулоқотларни шакллантириш малакаларини ўргатадилар.
- Баҳс-мунозаралар якунлари бўйича шундай хулоса чиқариш мумкинки, аҳолида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга нисбатан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларига ишонч йўқ. Улар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларига мурожаат қилишга қўрқадилар, чунки уларнинг фикрича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларида ушбу муаммони ҳал қилиш учун билим, малакалар етишмайди, балки фақат уларнинг аҳволини оғирлаштирадилар. Ҳозирги вақтда махсус бўлимлар ташкил этилган бўлиб, улар аёлларни ҳимоя қилади, бироқ жойларда бу фақат участка нозирларидан иборат бўлиб, улар зўравонларга нисбатан огоҳлантирувчи чора-тадбирлар қўллай олмайдилар. Тегишли равишда, зўравон хатти-ҳаракатларига муносабатни ўзгартириш бўйича ишлар тегишли даражада йўлга қўйилмаган. Қўриқлаш ордерларини беришда тузатиш дастури механизми ишламайди, шу туфайли ҳам ижобий натижалар бермайди.
- Тадқиқот натижалари бўйича шундай хулоса чиқариш мумкин: уйдаги зўравонликни профилактика қилишда ОАВ дан фойдаланиш бизда ҳали тегишли даражада эмас. Уйдаги зўравонлик ҳолатларини ёритишдаги, зўравонлик қурбонларини ҳимоя қилиш фаолиятидаги оқсоқликлар, ишлар ҳолати олдиндан ўрганилмаган ҳолда қўриқлаш ордерлари берилиши зўравонлик қурбонларига нисбатан тажовуз ошишига имкон беради.
Мазкур тадқиқот якунлари бўйича қуйидаги тавсияларни таклиф қилиш мумкин:
- Мамлакатда уйдаги зўравонликни тугатиш бўйича кенг миқёсли ишлар бошланганлигига қарамай, оиладаги зўравонлик бўйича ахборот йиғиш ва ишлаш фаолияти етарлича юқори сифат билан бажарилмаяпти. Тегишли равишда, оиладаги зўравонлик билан боғлиқ вазиятни тўлиқ ошкор қилиши мумкин бўлган кўрсаткичларни ишлаб чиқиш устидаги ишларни давом эттириш керак. Ҳозирги вақтда ушбу маълумотлар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан тўпланади, бу эса етарли ҳисобланмайди. Уйдаги зўравонликка қарши янада самарали чораларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш мақсадида даволаш ва таълим муассасалари, нодавлат ташкилотлари, оилалар билан ишлаш ҳамда зўравонлик билан боғлиқ вазиятлар олдини олиш ва тугатиш мажбуриятларини олган бошқа давлат ташкилотлари томонидан маълумотлар тўпланишини йўлга қўйиш керак. Бу объектив манзарага эга бўлиш имкониятини беради ҳамда маиший зўравонлик олдини олиш соҳасида ишлайдиган ташкилотларнинг вертикал ва горизонтал ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилишига ёрдам беради. Бундан ташқари, тушаётган маълумотларнинг доимий ва жорий таҳлили учун керакли ахборотни тўплаш ва ишлаш фаолиятини тартибга солади.
- Ҳозирги вақтда оиладаги зўравонликка таъсир механизмларига эга давлат институтлари энг муҳим аҳамиятга эга. Давлат институтларининг уйдаги зўравонлик ҳолатлари олдини олиш бўйича фаолиятни амалга оширишдаги ролини англаган ҳолда, ушбу фаолиятга оиладаги зўравонлик вазиятига потенциал таъсирга эга ноҳукумат ташкилотларини киритиш талаб қилинади. Ушбу жараён давлат институтлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолатдагина самарали бўлади.
Бунинг учун қуйидагилар талаб қилинади:
- Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимлари салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратиш, улар зўравонлик қурбонларига мунтазам равишда кўмаклашишлари, улар ҳаёти ва соғлиғи учун таҳдидлар даражасини баҳолашлари, тажовузкорга нисбатан чоралар кўришлари керак. Тегишли равишда, давлат томонидан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларини зўравонлик қурбони ва тажовузкор билан ҳаракатлар алгоритмига ўргатишга эътибор қаратилиши керак. ИИВ ва ҳудудий бошқармалар даражасида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларининг ушбу муаммо бўйича малакаларини ошириш курслари ташкил этилиши ушбу масалани самарали ҳал қилиши мумкин;
- Ушбу ўзаро муносабат ва ҳамкорлик мазкур институтларда ишлайдиган ходимлар малакаларини доимий ошириш шароитида самарали бўлади. Шу маънода маҳалла вакиллари салоҳияти ва малакаларини ошириш керак, бу оиладаги зўравонликни дастлабки босқичда бартараф этиш соҳасида муҳим ҳаракат бўлиши мумкин.
- Фарғона водийси патриархал урф-одатларга энг кучли мойил бўлиб, бу водий аёлларини мамлакат шимолий туманларининг очиқроқ вакилларига нисбатан кўпроқ ҳимояга муҳтож қилади. Шу туфайли оиладаги зўравонликка олиб келадиган маданий урф-одатларни ўзгартириш бўйича ишлар энг муҳим ва шу билан бирга мураккаб ҳисобланади. ОАВ, адабиёт, ўқув қўлланмалар (дарсликлар) ва санъат асарларининг гендерлик дискриминация ва оиладаги зўравонликни қўзғатиш мавжуд эмаслиги юзасидан экспертиза бўйича Гендерлик комиссияси ҳузуридаги ишчи гуруҳлар ушбу соҳадаги фаолиятни амалга ошириш механизми бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ушбу ишчи гуруҳлари максимал шаффоф бўлишлари ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишлари керак, ҳар бир шахс ўз таклифларини ва изоҳларини киритиш имкониятига эга бўлиши учун улар ишининг натижалари кенг оммага ошкор қилиниши керак. Бу ерда оиладаги зўравонлик муҳокамаси инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши керак. Айнан шундай ёндашув кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиши ва уйдаги зўравонлик ҳолатларига қарши янада самарали курашишга ёрдам бериши мумкин.
- Уйдаги зўравонлик муаммоси тўғрисида эшиттириб гапириш қабул қилинмаган ва ҳатто уят ҳисобланади, шу туфайли давлат ва ОАВ ушбу муаммони ҳал қилиш устида биргаликда ишлаши жуда муҳимдир. Ҳокимият органларига ишончгина зўравонлик қурбонларига ўз ҳуқуқларини дадил ҳимоя қилиш ва ўзларини ҳимояланган ҳис қилиш имконини беради. Бунга махсус ижтимоий роликлар ҳам кўмаклашиши керак, улар нафақат ушбу муаммога эътиборни жалб қилади, балки зўравонликдан ҳимоя механизмларини тушунтиради.
- Мамлакат ва регионал миқёсда махсус дастурларни ишлаб чиқиш зарурияти муқаррарлашди, ушбу дастурлар давлат органлари ва фуқаролик жамиятлари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириши, хотин-қизлар аҳволи билан боғлиқ вазиятни жиддий ўзгартириши мумкин.
- Ҳукумат шавқатсиз муносабат ҳолатлари мониторинги тизимини ишлаб чиқиши ҳамда зўравонлик қурбонларига ёрдам бериш ва бундай вазиятларга қарши ҳаракатлар механизмини ишлаб чиқиши керак.
- Статистика органлари бундай ҳолатлар, зўравонларнинг статистик маълумотлар базасини яратиши керак.
- Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари уйдаги зўравонлик билан боғлиқ вазиятни тубдан ўзгартириш мумкин бўлган махсус тузатиш дастурларини ишлаб чиқиши керак. Инспекторлар ёрдам заруриятига шахсан ишонч ҳосил қилиш учун ўз васийлигидаги шахсларга қўнғироқ қилишлари ва улар олдига ташриф буюришлари керак. Агар жиддий чоралар қўлланилмаса, бу жазоланмасликка кўмаклашади.
- Ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг оиладаги дискриминация ва зўравонлик масалалари бўйича ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида аҳоли орасида маърифий фаолиятни ташкил этиши керак;
- Давлат органлари ва ноҳукумат ташкилотлари маҳалла қўмиталари орқали қаерда юз бериши: оилада, мактабларда, иш жойида ва фуқаролар турар жойларида юз беришидан қатъи назар барча дискриминация ва зўравонлик шаклларига йўл қўйилмасликни тушунтириш бўйича маърифий чора-тадбирлар ўтказиши керак.
- “Зўравонлик қурбонларини реабилитация ва адаптация қилиш” марказлари мазкур муаммони ҳал қилишда амалий механизмлардан бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтда мамлакатда ташкил этилган тизим халқаро стандартларга ва мазкур ташкилотларга қўйиладиган талабларга жавоб бермайди. Тегишли равишда, кризис марказлари давлат маблағлари ҳисобига фаолият юритиши мумкин бўлган тизимни ўйлаб чиқиш керак.
Умумий тавсиялар:
- Ёш авлод тарбиясига катта эътибор қаратиш, ёшларни тенг ҳамкорлик муносабатларига асосланган оилавий ҳаётга тайёрлаш керак.
- Уйдаги зўравонликнинг ҳар бир ҳолатини маҳаллада оқсоқоллар жамоатчилик кенгашларида мунтазам равишда таҳлил қилиш, жамоатчилик уйдаги зўравонликнинг ҳар қандай ҳолатини қатъий ва узил-кесил қоралаши керак.
- Укумат диққат-эътиборни и тисодиётни янада ривожлантиришга жамлаши керак, шу билан бирга уйдаги зўравонлик муаммосини амалда ҳал қилишга эришиш учун ижтимоий соҳанииллаштириштиъ такой керакида ида.
Д.Тўхтасинова – “Меҳржон” маркази ташкилотчиси ва тадқиқот ўтказиш бўйича ҳамкор