Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети 1992 йил 23 сентябрда ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги тизимига киради.

Қуйидаги йўналишларда мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни, фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни юқори савияда амалга оширишни таъминловчи олий таълим муассасаси саналади:

  • халқаро иқтисодиёт ва менежмент;
  • халқаро муносабатлар ва сиёсий илмлар;
  • халқаро оммавий ва хусусий ҳуқуқ;
  • гидлик кўмаги ва таржима фаолияти.

Ҳозирда ЖИДУда 3 та факультет мавжуд:

  • Халқаро алоқалар;
  • Халқаро иқтисодиёт ва менежмент;
  • Халқаро ҳуқуқ.

15та кафедра:

  • инглиз тили кафедраси;
  • роман-герман тиллари кафедраси;
  • шарқ тиллари кафедраси;
  • ўзбек ва рус тиллари кафедраси;
  • халқаро муносабатлар кафедраси;
  • ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси;
  • жаҳон иқтисодиёти кафедраси;
  • жаҳон молияси ва инвестициялар кафедраси;
  • иқтисодий назария кафедраси;
  • математик моделлаштириш ва ахборот технологиялари кафедраси;
  • халқаро хусусий ҳуқуқ ва фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси;
  • халқаро оммавий ҳуқуқ ва давлат-ҳуқуқ фанлари кафедраси;
  • халқаро муаммоларнинг амалий таҳлили кафедраси;
  • тизимли таҳлил ва менежмент кафедраси;
  • сиёсатшунослик кафедраси.

 

Университет тузилмасида қуйидагилар фаолият юритади:

  • Олий дипломатия мактаби;
  • Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази;
  • Халқаро ҳуқуқий тадқиқотлар ва қиёсий оммавий ҳуқуқ маркази;
  • ЖИДУ академик лицейи;
  • Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент халқаро мактаби;
  • “Дипниҳол” мактабгача таълим муассасаси.

Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

Илғор чет эл тажрибаси, жумладан замонавий инновацион, педагогик технологиялар ва илмий ишланмалардан фойдаланиш асосида республика ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти соҳасида халқаро аҳвол бўйича мутахассисларни тайёрлашнинг юқори сифатини, ушбу йўналишда мамлакатдаги таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш;

Талабаларнинг мустақил тайёрланишини чуқурлаштиришни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурларининг амалий мазмунини, таълим жараёнининг амалий йўналганлигини кучайтириш, уларда аналитик тафаккур, барқарор профессионал кўникмалар, юксак маънавий-маърифий ва ватанпарварлик сифатларини шакллантириш ва ривожлантириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа соҳа вазирлариклари ҳамда идораларининг мунтазам янгиланувчи истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш мақсадларида халқаро аҳвол бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг таъсирчан тизимини яратиш;

Халқаро муносабатларни ривожлантиришнинг прогноз баҳолари ва истиқболларини ишлаб чиқишга йўналтирилган фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларнинг, чет эллик ҳамкорлар билан ҳамкорликнинг, мамлакат ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш;

халқаро муносабатларнинг устувор йўналишлари бўйича юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш;

замонавий услублар ва воситалардан фойдаланган ҳолда олий ва юқори миқёсдаги расмий тадбирлар ва чет эл делегацияларига хизмат кўрсатишни таъминлашга йўналтирилган юқори малакали профессионал таржимонлар ва гидларни ўқитишни ташкил қилиш.

 

Таълим. Университетда тақрибан 1400 нафар талаба таҳсил олади (магистратура ва бакалавриат), улардан 27 нафари Канада, Япония, Хитой. Корея, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, афғонистонлик талабалардир.

Университетнинг прфоессор-ўқитувчилар таркиби 160 нафарни ташкил қилиб, улардан 17 нафари профессор, 18 нафари фан доктори ва 52 нафари фан номзодидир.

Ўқув жараёнига доимий асосда Буюк Британия, Япония, Корея, Польша етакчи ўқув муассасаларидан чет эллик профессорлар таклиф этилган. Visiting professor сифатида Германия, АҚШ, Испания, Франция, Буюк Британия, Словакия ва бошқа мамлакатлар йирик ОТМлари вакиллари маърузалар қиладилар.

Университет бакалавриати йўналишлари бўйича ўқиш муддати 4 йилни ташкил қилади.

Университет бакалавриати барча йўналишлари бўйича ўқишга қабул чет тили, математика/тарих, она тили ва адабиёт бўйича давлат тест синовлари якунларига кўра амалга оширилади.

Университет магистратураси йўналишлари бўйича ўқиш давомийлиги ишдан ажралган ҳолда ўқувчилар учун бир йилни ва ишдан ажралмаган ҳолда ўқувчилар учун икки йилни ташкил қилади.

Магистратурага қабул белгиланган тартибда ихтисослик бўйича ёзма имтиҳонлар ва чет тили бўйича имтиҳон топшириш йўли билан амалга оширилади.

Докторантура. Университетда докторантура тарзида ва мустақил тадқиқотчи тарзида қуйидаги ихтисосликлар бўйича илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш амалга оширилмоқда:

  • 00.05 – Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат;
  • 00.04 – Халқаро муносабатлар, глобал ва минтақавий ривожланишнинг сиёсий муаммолари;
  • 00.09 – Жаҳон иқтисодиёти;
  • 00.13 – Менежмент;
  • 00.10 – Халқаро ҳуқуқ;
  • 00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи; тадбиркорлик ҳуқуқи; оилавий ҳуқуқ; халқаро хусусий ҳуқуқ.

Университетда мамлакатда халқаро муносабатлар, халқаро ҳуқуқ ва жаҳон иқтисодиёти каби тармоқларни ривожлантиришга қаратилган 4 та халқаро ва 6 та давлат гранти ишлаб турибди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети ҳамкор-университетлар билан 24 та меморандум, 22 та келишув, 12 та шартнома ва 2 та баённома имзолаб, 60 дан зиёд чет эл университетлари билан ҳамкорлик муносабатларини ўрнатган.

 

ЖИДУ ҳамкорлари сирасида:

  • Ажу университети, Хангук чет тиллар университети, KOICA Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (Корея);
  • Цукуба университети, Нагоя университети, JICA Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (Япония);
  • Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО), Н.А. Добролюбов номидаги Нижегород давлат лингвистика университети (Россия);
  • Шарқ тиллари ва цивилизациялари миллий институти (INALCO), Олий таржимонлар мактаби (Франция);
  • Жанубий Альберта технология институти, Condor Petroleum Inc (Канада);
  • Жавоҳарлаъл Неру университети (Ҳиндистон);
  • Кастилья-Ла-Манча университети, Сан Пабло университети (Испания);
  • Лунд университети (Швеция);
  • USAID, Tetra Tech DPK компанияси, Сиракуза университети (АҚШ);
  • Фридрих Эберт фонди, Гёте Институти (Германия);
  • Британия Кенгаши, Лестер университети (Буюк Британия);
  • Elsevier компанияси (Нидерландия);
  • Shanghai Sister High-level Universities, Халқаро бизнес ва иқтисодиёт университети (Хитой);
  • ва кўплаб бошқа муассасалар.

Европадаги тўртта ОТМ: Кастилия-Ла Манч университети (Испания); Лунд университети (Швеция); Падова университети (Италия); И.Куза номидаги Ясс университети (Руминия) билан академик алмашинувни кенгайтиришга қаратилган “Эрасмус+” таълим лойиҳалари йўналиши бўйича фаол ҳамкорлик олиб борилмоқда. Шунинг асосида кўплаб ЖИДУ талабалари ҳамкор ОТМларда ўқиш имконига эга бўлдилар, чет эл ОТМлари талабалари ЖИДУда ўқиб, алмашинув дастурларида қатнаша олдилар.

ЖИДУ талабалари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) каби нуфузли давлат идораларида, шунингдек мамлакатнинг хориждаги элчихоналарида стажировка ўтайдилар.

Бугунги кунда университет битирувчилари кўплаб вазирликлар, элчихоналар ва халқаро ташкилотларда ишлайдилар. Улар элчи, консул, вазир ўринбосари, депутат, ҳоким, сиёсатшунослик, иқтисодиёт ва ҳуқуқ соҳасидаги кўзга кўринган олим, турли ташкилотлар ва тузилмалар раҳбарлари, шунингдек йирик хорижий компаниялар ва агентликлар ходимлари бўлиб фаолият юритмоқдалар.

2015 йилда ЖИДУ битирувчилари уюшмаси ташкил этилган, у ЖИДУ, унинг ҳозирги ва бўлажак битирувчилари манфаатлари учун доимий алоқа, ҳамкорлик ва шерикликни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлашда битирувчилар ҳамда университетни боғловчи кўприк бўлди.

Уюшманинг асосий мақсадлари: битирувчилар ва ЖИДУ ўртасида мунтазам алоқани ушлаб туриш; таълим муҳитини яхшилаш учун учун молиявий, маслаҳат, техник ва бошқа кўринишдаги қўллаб-қувватлашни ташкил қилиш; бўлажак университет битирувчиларини иш билан таъминлашга кўмаклашиш; турли авлодга мансуб битирувчиларнинг ЖИДУга ташриф буюришларига, йиғилишлари ва ҳар йилги битирувчилар учрашувлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш орқали ўзаро алоқани ушлаб туришлари имкониятини тақдим этиш.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *